Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova
Дунё шунчалик тез узгараётганини одамлар жуда тезликда англаб ета олмаяптилар. Бирор янгиликни "хазм килиб улгурмасдан" иккинчи бир янгилик яратиляпти ёки кириб келмокда. Дунёга мослашиш учун одамлар кай даражада кадларини ростлашлари керак?
|
Одамнинг дунёга мослашиши мураккаб масала. Одамнинг дунёга мослашишини бемаънилик, хатто онгсизлик, деб хисобловчилар хам бор. Бу масалани тўгридан тўгри англамаслик керак. Одам дунёга хар томонлама мослана олмайди. Дунёнинг маълум янгиликлари, айрим янги талабларига мослашиши мумкин, мослашига уриниши эхтимол. Айримларини эса рад этади, бўйсинмайди. Масалан, Европада хозир эркак билан эркакнинг, аёл билан аёлнинг никохи замонавий дунё талаби сифатида эътироф этиляпти. Нима, биз хам уларга мослашишимиз керакми? Илм янги боскичга кўтарилди, уйларимизга интернет кириб келди. Шунга ўхшаш холатларга мослашишимиз керак бўлади. Жиноят олами йилдан йилга вахшийлашиб кетяпти. Улар ўз оламларини ўзгартиряптилар. Биз уларга хам мослашишимиз керакми? Биз уларга карши кураш усулларимизни ўзгартиришимиз керак. Бу борадаги мослашиш тилга олинганда айнан шу назарда тутилиши керак. Дунёнинг ўзгараётганини англаб етмаслик турли сохаларда турлича намоён бўлади. Бугун ёшларни тарбия килиш усули бунга мисол бўла олади. Бугун болани “аъло ўкисанг яхши бола бўласан”, деган гаплар билан тарбия килиб бўлмайди.