|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#31 |
ГУЛ йиғиси
Қачон гул ҳидловдим, қачон сувларда ёғдулар рақсини томоша қилдим? Насимлар мавжида елган ҳурлардан кўзларим узолмай қачон йиқитдим? Билмадим, хаёлий дунёмидир бул, жудолиғ бағримни тугатди тамом, яна бу тубанлиғ даштида мақтул жисмимни унутиб излайман пайғом. Бу ерда ваҳшийлар йўл қарар эди тағин бир валламат қонини истаб, тунларнинг йиртилган кўлкаларида валилар сўнгагин ғажирди итлар. Очиқ мозорларнинг қирғоқларида тилтари иккига айритган қуллар, вақтнинг сарғайган чирмобларида юраги ёрилиб ўлган булбуллар. Сувлар ҳам ириган, ириб ётар Шарқ тунларни ёритган майхоналарда, ёвуз қон гирватин қаърига қараб, завжалар йиғларди вайроналарда. Осмон йироқ эди, ер эса қаттиқ, тобора олислаб борар қуёш ҳам, бунда ғофилларнинг қисмати аччиқ, бунда қаттолларнинг бошлари тошдан. Вой, куним, маҳшарга тўқинган куним, сўнгги кўзларимдан эриганда ёш, Билолни чақирдим, эй, буюк қулим, манов хоқонларнинг қулоқларин оч. Аммоки Билол йўқ, милён Жаҳл бор, милён қўлларида қонсираган тош, зулм зулматининг оғушида хор битта гул, ёлғизгул йиғларди, холос. Ёвуз бир дарбадар бор эди тағин, бор эди қўйнида интиқом тиғи, бор эди ёғдулар синган бетайин дунёдан юксалган бир гўзал йиғи. Дунёга келдимми ёки қайтдимми, кимсасиз даштларнинг қаърида нечун илк бора англадим ёлғиз дардингни кечалар тубида йиғлаган, эй гул. Шавкат Рахмон
__________________
http://futbol-klub.uz |
|
|
Ответить |
3 "+" от:
|
![]() |
#32 |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Тарикат
Дунёга сигмадим, сигмади дунё гурбатдан корайган табиатимга, коп-кора чечакдай сочилмиш хулё жумардлар кумилган тарикатимга. Майлига, чечаклар коп-кора булсин, йикитса шу йулда йикитсин такдир, куртлаган истаклар шуъласи сулсин, худойим сийлаган хурлигим яхши. Бичилган кулларнинг, кулзодаларнинг малак сиймоларин уйнатган дунё. Чиройли эрмаклар махзанидир ул, магизи кайгудан, пустлоги зардан, саргарар очилмай туриб кизил гул, тупроги жимгина кусган захардан. Чайкалар жахолат огочларида неча минг Машрабу Мансури Халлож... хамон юксалади йул бошларида одамзод конига туймаган жаллод. Токай бу иблислик, токай бу ёлгон, токай тиг кутарар кора гурухлар, токай бижгиб ётар гариб аламон ичига тириклай кумилган рухлар. Зулфикор рух керак, керак чин ёгду, чин ишк ёлкинлари багримга тулсин, жисмимни тобласин факат чин огрик, чечаклар коп-кора булса-да булсин. Багрикенг худойим кечириб куяр, йикилсам етмай ул хакикатимга, кумилсам, кумилай улими гузал- жумардлар кумилган тарикатимга. Шавкат Рахмон |
|
Ответить |
3 "+" от:
|
![]() |
#33 |
![]()
Сообщений: 589
+ 1,042
486/242
– 0
0/0
![]() |
Шавкат Рахмон шеърларидан, куйидаги сахифаларда бахраманд булишингиз мумкин.
http://islom.uz/content/view/1187/114/ http://www.ziyouz.com/index.php?opti...464&Itemid=217 |
|
Ответить |
2 "+" от:
|
![]() |
#34 | |
![]() академический лицей
Сообщений: 305
+ 1,132
424/181
– 0
1/1
![]() |
Цитата:
Shu she'rni bir talabchan ustozimiz ham bizga yodlatgan edilar. 5 marta takrorlanadigan misrani 1 martalik qilib aytib bermoqchi bo'lganimda, 5 marta aytishga majbur qilgandilar.Ammo, bu ishlarining mag'zini negadur endi chaqayapman... |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#36 | |||
![]() ![]() ![]() ![]() |
Цитата:
Цитата:
Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 27.08.2009 в 12:23. |
|||
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#38 |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Агар...
Тухматдан йикилса бирорта дустим, мен-чи хилватларда беркиниб ётсам. Бу хам етмагандай анча вакт утиб, покликдан суйласам, хотира сотсам. Йук, булмас, яшардим бошимни эгиб, кезардим умрбод юртма-юрт ошиб. Одамзод кузига каролмасдим тик, куксимга осилган буларди бошим. Йук, йук, йук... Албатта бирга булардим тамуг малайлари ишга тушган чок. Дустим-ла ёнма-ён туриб улардим, эхтимол, улардим ундан олдинрок. Шавкат Рахмон |
|
Ответить |
![]() |
#39 | |||
![]() ![]() ![]() ![]() |
Цитата:
|
|||
|
Ответить |
![]() |
#40 | |||
![]() ![]() ![]() ![]() |
Цитата:
|
|||
|
Ответить |
|