17.04.2009 14:36
|
#1
|
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559
2,642/911
– 20
13/12
|
Цитата:
Сообщение от Oybek Khodjaev
Bomond.uz – Ўзбекистон зодагонлари жамияти тўғрисидаги услубиятли электрон журнал!
|
Асосий таклиф шуки, русчадан тўғридан тўғри таржима қилишда миллий менталитетни инобатга олиш лозим. Энг аввало бу ишга моҳир филологларни ҳам жалб этиш лозим. Юқоридаги матнда келтирилган тунги ҳаёт, зодагонлар жамияти каби жумлалар яхши таассурот қолдирмайди. Жилоли журналистика...бу ҳақида эшитмаган эканман...
Профессионал муҳаррирликка даъво қилмайман-у, ҳар ҳолда сиз келтирган матнни таҳрир қилдим.
Цитата:
|
Машҳурлар дунёси ҳақида ўзига хос услубдаги электрон журнал!
Bomond.uz лойиҳаси Ўзбекистон шоу-бизнеси юлдузлари ҳаётидаги энг сўнгги ва долзарб воқеаларга, ишбилармонлар, намоёндаларга, Ўзбекистон Бомондини ташкил этувчи барча инсонларга бағишланган бўлиб, унда мода, маданият, театр, кино ва мусиқа янгиликлари, машҳурларнинг ички олами тезкор равишда ёритилади.
Bomond.uz Ўзбекистондаги биринчи медиа журнали бўлиб, замонавий журналистиканинг барча қоидалари асосида иш юритади. Фаолиятига энг сўнгги технологиялар жалб этилган мазкур журнал электрон кўринишдадир.
Машҳурлар дунёси ҳақида ўзига хос услубдаги электрон журнал Bomond.uz – бу асл қадриятлар ва маданиятни тарғиб этади. Журнал нафақат машҳурлар, балки уларнинг ҳаётига қизиқувчан мухлислар учун виртуал кўнгил очиш масканидир.
Bomond.uz шоу-бизнеснинг машҳур юлдузлари матбуот-хизматлари, промоутерлари билан фаол ҳамкорлик қилиб, биринчи шахс номидан ишончли маълумотларни тақдим этади!
Бизнинг расмий шарҳловчиларимиз машҳурлар ҳаётига оид ҳеч бир воқеани ўтказиб юбормасдан, албатта, Сиз азиз муштарийларимиз учун қизиқарли мақолалар тайёрлашади. Bomond.uz ни исталган пайтда, исталган жойда ўқишингиз, кўришинггиз мумкин. Янгиликлар, турли ахборотлар ҳар соатда янгиланади.
Bomond.uz бу сурбетлик, ҳаёсизлик, аҳлоқликсизлик ва ёлғон тамойиллар учун жой йўқ!!! Аксинча, У ҳамиша ардоқлилик, меҳрибонлик, самимият, гўзаллик, зиё уйғунлашган, оддий нарсалардан қувониш, кашфиётлардан илҳомланиш ва такомилликга интилишни қўллаб-қувватлайдиган сарҳаддир!
Bomond.uz бу қадриятлар, анъаналар ва замонавий ахборот технологиялари уйғунлашадиган рақамли келажакнинг ҳозирданоқ бошланувчи ажойиб бир бўлагидир,
Мукаммалликка интил! Бомонднинг бир бўлаги бўл!
|
|
|
|
Ответить
|