uForum.uz

uForum.uz (https://uforum.uz/index.php)
-   ZiyoNET (https://uforum.uz/forumdisplay.php?f=372)
-   -   Zodagonlar jamiyati tog’risidagi elektron jurnalni o’zbek tilidagi naqli bo’yicha takliflar (https://uforum.uz/showthread.php?t=8794)

OK 17.04.2009 12:08

Zodagonlar jamiyati tog’risidagi elektron jurnalni o’zbek tilidagi naqli bo’yicha takliflar
 
Цитата:

Bomond.uz – Ўзбекистон зодагонлари жамияти тўғрисидаги услубиятли электрон журнал!

Bomond.uz лойиҳаси Ўзбекистон шоу-бизнеси юлдузлари ҳаётидаги энг сўнгги ва долзарб воқеаларга, ишбилармонлар, аслзодалар намоёндаларига, Ўзбекистон Бомондини ташкил этвчи барча инсонларга бағишланган бўлиб, унда зодагонлар хабарлари, мода, маданият, театр, кино ва мусиқа янгиликлари, шунингдек тунги ҳаёт мавзуси тезкор равишда ёритилади.

Bomond.uz Ўзбекистоннинг биринчи медиа журнали бўлиб, қайсики жилоли журналистиканинг барча қоидалари асосида, сўнгги технологияларни қўллаган ҳолда яратилган, ва у мутлақ электрон кўринишда мавжуддир.

Ўзбекистон зодагонлари жамияти тўғрисидаги электрон журнал Bomond.uz – бу асл қадриятлар ва маданиятни тарғиб этувчи, Бомондни ташкил этиб, улар изидан эргашувчи ҳамда зодагонлар ҳаёти билан қизиқувчи барча шахслар виртуал кўнгил очиш масканидир!

Bomond.uz она юрт шоу-бизнес машҳур юлдузлари матбуот-хизматлари, промоутерлари билан фаол ҳамкорлик қилиб, биринчи шахс номидан ишончли маълумотларни тақдим этади!

Бизнинг русумли шарҳловчиларимиз зодагонлар ҳаётига оид ҳеч бир воқеани ўтказиб юбормасдан, албатта, Сизлар – бизнинг азиз муштарийларимиз учун қизиқарли мақолалар тайёрлашади. Bomond.uz-ни чекланмаган ҳолда куннинг исталган пайтида, ҳар қаерда ва ҳар қандай мамлакатдан туриб ўқиш ва кўриш мумкин. Янги ахборот маълумотлари ҳар куни, ҳатто ҳар соатда киритилади.

Bomond.uz бу асл "люксни" излаш, бу сурбетлик, ҳаёсизлик, аҳлоқликсизлик ва ёлғон тамойиллар учун жой бўлмаган, бироқ ҳар қачон ҳақиқий аслзодалик, меҳрибонлик, самимият, гўзаллик, зиёлилик, оддий нарсалардан қувониш, кашфиётлардан илҳомланиш ва такомилликга интилиш доимо иштирок этадиган ва олқишланадиган борлиқдир!

Bomond.uz бу ҳозирданоқ бошланувчи, Бомонд ва бутун жамиятимиз ёрдамида асл қадриятлар ва маданий меросни сақлаб қолувчи рақамли келажак – ажойиб келажакнинг бир қисмидир!

Такомилликга интил, Бомонднинг бир бўлаги бўл!
Мен Лойиҳа ҳақидаги маълумотни маъруза янада тушунарли булиши учун келтирдим.
Бир йилча олдин ушбу лойиҳани рус тили нақлида жорий этгандик. Ҳозирги кунда ушбу сайтни ўзбек тилига ўгириш масаласи кўриб чиқилмоқда ва мен эса, фурсатдан фойдаланиб, ушбу лойиҳани янада такомиллаштириш ва ривожлантириш масаласида, ушбу лойиҳа бўйича Сизларнинг таклиф ва мулохазаларингизни, фикрларингизни билмоқчи эдим.
Барча иштирокчиларга олдиндан миннатдорман!

Обращение к модераторам:
Модераторларга! Сайтни ўзбек тили нақли тўғрисида маруза юритилишини инобатга олиб, ушбу шохчада жойлаштирдим.

Husen 17.04.2009 14:36

Цитата:

Сообщение от Oybek Khodjaev (Сообщение 205926)
Bomond.uz – Ўзбекистон зодагонлари жамияти тўғрисидаги услубиятли электрон журнал!

Асосий таклиф шуки, русчадан тўғридан тўғри таржима қилишда миллий менталитетни инобатга олиш лозим. Энг аввало бу ишга моҳир филологларни ҳам жалб этиш лозим. Юқоридаги матнда келтирилган тунги ҳаёт, зодагонлар жамияти каби жумлалар яхши таассурот қолдирмайди. Жилоли журналистика...бу ҳақида эшитмаган эканман...

Профессионал муҳаррирликка даъво қилмайман-у, ҳар ҳолда сиз келтирган матнни таҳрир қилдим.
Цитата:

Машҳурлар дунёси ҳақида ўзига хос услубдаги электрон журнал!

Bomond.uz лойиҳаси Ўзбекистон шоу-бизнеси юлдузлари ҳаётидаги энг сўнгги ва долзарб воқеаларга, ишбилармонлар, намоёндаларга, Ўзбекистон Бомондини ташкил этувчи барча инсонларга бағишланган бўлиб, унда мода, маданият, театр, кино ва мусиқа янгиликлари, машҳурларнинг ички олами тезкор равишда ёритилади.

Bomond.uz Ўзбекистондаги биринчи медиа журнали бўлиб, замонавий журналистиканинг барча қоидалари асосида иш юритади. Фаолиятига энг сўнгги технологиялар жалб этилган мазкур журнал электрон кўринишдадир.

Машҳурлар дунёси ҳақида ўзига хос услубдаги электрон журнал Bomond.uz – бу асл қадриятлар ва маданиятни тарғиб этади. Журнал нафақат машҳурлар, балки уларнинг ҳаётига қизиқувчан мухлислар учун виртуал кўнгил очиш масканидир.

Bomond.uz шоу-бизнеснинг машҳур юлдузлари матбуот-хизматлари, промоутерлари билан фаол ҳамкорлик қилиб, биринчи шахс номидан ишончли маълумотларни тақдим этади!

Бизнинг расмий шарҳловчиларимиз машҳурлар ҳаётига оид ҳеч бир воқеани ўтказиб юбормасдан, албатта, Сиз азиз муштарийларимиз учун қизиқарли мақолалар тайёрлашади. Bomond.uz ни исталган пайтда, исталган жойда ўқишингиз, кўришинггиз мумкин. Янгиликлар, турли ахборотлар ҳар соатда янгиланади.

Bomond.uz бу сурбетлик, ҳаёсизлик, аҳлоқликсизлик ва ёлғон тамойиллар учун жой йўқ!!! Аксинча, У ҳамиша ардоқлилик, меҳрибонлик, самимият, гўзаллик, зиё уйғунлашган, оддий нарсалардан қувониш, кашфиётлардан илҳомланиш ва такомилликга интилишни қўллаб-қувватлайдиган сарҳаддир!
Bomond.uz бу қадриятлар, анъаналар ва замонавий ахборот технологиялари уйғунлашадиган рақамли келажакнинг ҳозирданоқ бошланувчи ажойиб бир бўлагидир,

Мукаммалликка интил! Бомонднинг бир бўлаги бўл!

OK 17.04.2009 15:16

Цитата:

Сообщение от Husen Tangriyev (Сообщение 206017)
Жилоли журналистика...бу ҳақида эшитмаган эканман...

Рус тилида шунақа тушунча бор: "Глянцевый журнал" ва "Глянцевая журналистика", шуларнинг яқинлаштирилган таржимаси ҳисобланади.

Husen 17.04.2009 15:27

Цитата:

Сообщение от Oybek Khodjaev (Сообщение 206041)
Цитата:

Сообщение от Husen Tangriyev (Сообщение 206017)
Жилоли журналистика...бу ҳақида эшитмаган эканман...

Рус тилида шунақа тушунча бор: "Глянцевый журнал" ва "Глянцевая журналистика", шуларнинг яқинлаштирилган таржимаси ҳисобланади.

У ҳолда жилоли сўзини ўрнига жимжимадор сўзини қўллаган маъқул.

Nigora Umarova 17.04.2009 15:41

Цитата:

Сообщение от Husen Tangriyev (Сообщение 206048)
Цитата:

Сообщение от Oybek Khodjaev (Сообщение 206041)
Цитата:

Сообщение от Husen Tangriyev (Сообщение 206017)
Жилоли журналистика...бу ҳақида эшитмаган эканман...

Рус тилида шунақа тушунча бор: "Глянцевый журнал" ва "Глянцевая журналистика", шуларнинг яқинлаштирилган таржимаси ҳисобланади.

У ҳолда жилоли сўзини ўрнига жимжимадор сўзини қўллаган маъқул.

"Жимжимадор" сузи матоларга ва кийимга нисбатан кулланади.

Husen 17.04.2009 15:49

Цитата:

Сообщение от Nigora Umarova (Сообщение 206057)
"Жимжимадор" сузи матоларга ва кийимга нисбатан кулланади.

Бу билан бу бу сўзнинг имкониятларини чеклаб кўймаяпсизми? Google да жимжимадор сўзини қидирувга бериб кўринг-чи...

Nigora Umarova 17.04.2009 15:57

Журналга жимжима килиш мумкин эмас-ку?!
"Жимжимадор" сузи хам кучма маънода ишлатилади.
Масалан "Жаннатмакон" журнали "Глянцевый журнал" хисобланади ва журналнинг биринчи сахифаси хар доим рангли-безакли журнал деб берилади.

Eldor Hasanov 17.04.2009 16:10

Цитата:

Сообщение от Oybek Khodjaev (Сообщение 206041)
"Глянцевый журнал"

"Жилоли (ялтироқ) журнал"<:o)

Nigora Umarova 17.04.2009 16:19

Жило, сайкал яна бир катор синонимларини топиб, макбулини танлаш керак.

Lutfillo Tursunov 18.04.2009 14:04

Цитата:

Сообщение от Oybek Khodjaev (Сообщение 205926)
Zodagonlar jamiyati

Ўзнетда ўзбек тилидаги оммавий ахборот воситаларининг кўпайиши жуда яхши ҳолат ва юқоридаги журналнинг ўзбекча шакли таёрланаётгани ҳам таҳсинга сазовор...
Лекин, "зодагонлар" сўзининг бу ерда қўлланилиши умуман мантиққа тўғри келмайди. Зодагонлар кимлар? Тарихдан биламизки, зодагонлар маълум даражадаги мол-мулкка, каттагина ер ва ишчи кучига эга бўлган мулкдорлар. Зодагонлик авлоддан авлодга ўтиб келган. Янаям аниқроқ айтсак, Зодагон бу - Ғарб мамлакатларидаги Герцог, Граф, Помешчик каби амалдорликнинг бир кўриниши. Шунинг учун ҳам шоу-бизнес оламидаги қўшиқчилар, кампозиторлар, DJ, моделерлар, дизайн соҳаси вакиллари, борингки, ишбилармон ва бизнесменлар ва ҳоказоларни "Зодагон" дея таърифлаб бўлмайди.
Умуман, ҳозирги кунда бирор кишини "Зодагон" дея аташ тўғри келмаса керак. Замон чархпалаги шиддат билан айланаверади ва йиллар ўтиши билан турли давлатчилик шакллари, бошқарув услублари пайдо бўлаверади. Зодагонлик даври ортда қолганига бир-неча аср бўлди ва тарихда қолиб кетди. Уни бугунги кунимизда қайсидир табақага мослаш тўғри келмайди.
Журналга келсак (ўзбекча шаклини назарда тутяпман), Husen Tangriyev таъкидлаганидек, ўзбек тилини мукаммал биладиган таржимонларни ва журналистларни жалб қилиш керак. Таржима санъатининг анча мураккаб ва нозик жиҳатлари бор. Бунда, энг аввало, миллат менталитетини ҳисобга олиш керак. Масалан, рус тилида бемалол қўлланиладиган айрим сўзлар ва жумлалар ўзбекчага айнан таржима қилинса, бироз қўпол кўриниш олади...
Қисқаси, таклифим - электрон журналнинг рус ва ўзбек версияларини айнан бир-бирига ўхшаш (копия) қилиб тайёрлаш керак эмас! Ҳар бирини ўзига хослик тарафларини ҳисобга олган ҳолда тайёрлаш ва ўқувчиларга тақдим этиб бориш лозим. Русча вариантидаги айрим рукнларни, мавзуларни ўзбекча шаклга киритмасдан бошқа бир рукнлар, мавзуларни ўйлаб топиш керак. Шунда журналнинг ҳам рус тилидаги ўқувчилари топилади ва ўз навбатида, ўзбек тилидаги ўқувчилари аудиторияси ҳам шаклланади (агар икки тилдаги талқинлар бир-бирини айнан такрорласа, иккита аудиторияни шакллантиришнинг имкони бўлмайди деб ўйлайман). Менимча, журнал ижодкорларининг мақсади - ҳар икки тилдаги талқинда ҳам ўз ўқувчиларига эга бўлиш. Шунинг учун журналнинг ўзбек тилидаги талқини учун алоҳида ижодкорлар гуруҳини ташкил этиш зарур.


Текущее время: 10:33. Часовой пояс GMT +5.

Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»