04.02.2009 12:50
|
#1
|
академический лицей
Сообщений: 305
+ 1,132
424/181
– 0
1/1
|
Цитата:
Сообщение от Husen Tangriyev
Бошқа ойларга нисбатан қисқа бўлса-да февралнинг салобати бўлак-ча!
Айни шу фикрни баъзи тенгдошларимизга, ўсмирларимизга айтсак жон-жон деб олқишлашади. "Нимасини айтасиз, ака, ахир бу ойда энг улуғ кун бор - Севишганлар куни! Чиқимни коттаси ҳам шу ойда-да. День Валентинга ҳеч бўлмаса камида 40-50 минглик “мягкая игрушка" олиб бериш керак. Қип-қизил юракчаси боридан... тўйи яқин қолганларга қийин – тилла узук берилиши шарт!”
Фикрларни эшитиб, қувонамиз, ҳавас қиламиз. Нақадар олийжаноб бу ёшлар, нақадар гўзал бу феврал! Айниқса, ойнинг ўн тўртинчи санаси! Севишган қалблар айни шу куни бир-бирларига яна бир бора севгиларини изҳор этишади, совғалар улашишади...  Мабодо, авлиё Валентин юртимизга келиб қолса, ундан қолган анъаналарини ўзлаштиришда ўзбек ёшларидан ўтадигани йўқлигига иқрор бўлармиди!
Аммо, биз февралнинг салобати деганда буткул бошқа жиҳатларни кўзда тутгандик. Ёшларимиздан бу галги февралда боболаримиз Навоий таваллудига 568 йил, Бобур таваллудига 526 йил тўлиши ҳақидаги гапларни кутгандик.
“Э, бўлди-бўлди, проблемани бошламанг! Шундоқ ҳам, сезяпмиз қайсидир шоирни юбилейи келаётганини.. чунки, телевизорда ғазалхонликни бошлаб юборишди-ку! Кейин, инстиутимизда ҳам қанақадир тадбир бўлар экан... Борамиз, қатнашамиз... менга қанақадир Ғурбатда деб бошланувчи шеърми, ғазалми беришди, чиқиб айтасан дейишди. Йўқ, ака, бўлмади, тилим қовушмади. Сўзлари бирам қийин-эй..тушунмадим Аммо, шу тадбирни 14-числога қўйишгани тўғри келмади-да...Нега айнан шу куни? Учрашувим бор, ахир. Нима бало, домлалар билмайди шекилли бу кун Севишганлар куни эканлигини?!”
|
Yurtimizda o'zi bu kunni "bayram" deb qachondan beri nishonlanadi?! Yoki qanday ma'nosi bor ?!
|
|
Ответить
|