uForum.uz

uForum.uz (https://uforum.uz/index.php)
-   ZiyoNET (https://uforum.uz/forumdisplay.php?f=372)
-   -   526 нимани англатади ёҳуд Авлиё Валентин куни! (https://uforum.uz/showthread.php?t=7766)

Husen 04.02.2009 10:58

526 нимани англатади ёҳуд Авлиё Валентин куни!
 
Бошқа ойларга нисбатан қисқа бўлса-да февралнинг салобати бўлак-ча!
Айни шу фикрни баъзи тенгдошларимизга, ўсмирларимизга айтсак жон-жон деб олқишлашади. "Нимасини айтасиз, ака, ахир бу ойда энг улуғ кун бор - Севишганлар куни! Чиқимни коттаси ҳам шу ойда-да. День Валентинга ҳеч бўлмаса камида 40-50 минглик “мягкая игрушка" олиб бериш керак. Қип-қизил юракчаси боридан... тўйи яқин қолганларга қийин – тилла узук берилиши шарт!”
Фикрларни эшитиб, қувонамиз, ҳавас қиламиз. Нақадар олийжаноб бу ёшлар, нақадар гўзал бу феврал! Айниқса, ойнинг ўн тўртинчи санаси! Севишган қалблар айни шу куни бир-бирларига яна бир бора севгиларини изҳор этишади, совғалар улашишади... :102:Мабодо, авлиё Валентин юртимизга келиб қолса, ундан қолган анъаналарини ўзлаштиришда ўзбек ёшларидан ўтадигани йўқлигига иқрор бўлармиди!
Аммо, биз февралнинг салобати деганда буткул бошқа жиҳатларни кўзда тутгандик. Ёшларимиздан бу галги февралда боболаримиз Навоий таваллудига 568 йил, Бобур таваллудига 526 йил тўлиши ҳақидаги гапларни кутгандик.
“Э, бўлди-бўлди, проблемани бошламанг! Шундоқ ҳам, сезяпмиз қайсидир шоирни юбилейи келаётганини.. чунки, телевизорда ғазалхонликни бошлаб юборишди-ку! Кейин, инстиутимизда ҳам қанақадир тадбир бўлар экан... Борамиз, қатнашамиз... менга қанақадир Ғурбатда деб бошланувчи шеърми, ғазалми беришди, чиқиб айтасан дейишди. Йўқ, ака, бўлмади, тилим қовушмади. Сўзлари бирам қийин-эй..тушунмадим Аммо, шу тадбирни 14-числога қўйишгани тўғри келмади-да...Нега айнан шу куни? Учрашувим бор, ахир. Нима бало, домлалар билмайди шекилли бу кун Севишганлар куни эканлигини?!”

OmoN 04.02.2009 12:31

Цитата:

Сообщение от Husen Tangriyev (Сообщение 178056)
Айни шу фикрни баъзи тенгдошларимизга, ўсмирларимизга айтсак жон-жон деб олқишлашади. "Нимасини айтасиз, ака, ахир бу ойда энг улуғ кун бор - Севишганлар куни!

Шунинг учун февраль ойини ёктирмайман.

Umida Shodiyeva 04.02.2009 12:50

Цитата:

Сообщение от Husen Tangriyev (Сообщение 178056)
Бошқа ойларга нисбатан қисқа бўлса-да февралнинг салобати бўлак-ча!
Айни шу фикрни баъзи тенгдошларимизга, ўсмирларимизга айтсак жон-жон деб олқишлашади. "Нимасини айтасиз, ака, ахир бу ойда энг улуғ кун бор - Севишганлар куни! Чиқимни коттаси ҳам шу ойда-да. День Валентинга ҳеч бўлмаса камида 40-50 минглик “мягкая игрушка" олиб бериш керак. Қип-қизил юракчаси боридан... тўйи яқин қолганларга қийин – тилла узук берилиши шарт!”
Фикрларни эшитиб, қувонамиз, ҳавас қиламиз. Нақадар олийжаноб бу ёшлар, нақадар гўзал бу феврал! Айниқса, ойнинг ўн тўртинчи санаси! Севишган қалблар айни шу куни бир-бирларига яна бир бора севгиларини изҳор этишади, совғалар улашишади... :102:Мабодо, авлиё Валентин юртимизга келиб қолса, ундан қолган анъаналарини ўзлаштиришда ўзбек ёшларидан ўтадигани йўқлигига иқрор бўлармиди!
Аммо, биз февралнинг салобати деганда буткул бошқа жиҳатларни кўзда тутгандик. Ёшларимиздан бу галги февралда боболаримиз Навоий таваллудига 568 йил, Бобур таваллудига 526 йил тўлиши ҳақидаги гапларни кутгандик.
“Э, бўлди-бўлди, проблемани бошламанг! Шундоқ ҳам, сезяпмиз қайсидир шоирни юбилейи келаётганини.. чунки, телевизорда ғазалхонликни бошлаб юборишди-ку! Кейин, инстиутимизда ҳам қанақадир тадбир бўлар экан... Борамиз, қатнашамиз... менга қанақадир Ғурбатда деб бошланувчи шеърми, ғазалми беришди, чиқиб айтасан дейишди. Йўқ, ака, бўлмади, тилим қовушмади. Сўзлари бирам қийин-эй..тушунмадим Аммо, шу тадбирни 14-числога қўйишгани тўғри келмади-да...Нега айнан шу куни? Учрашувим бор, ахир. Нима бало, домлалар билмайди шекилли бу кун Севишганлар куни эканлигини?!”

Yurtimizda o'zi bu kunni "bayram" deb qachondan beri nishonlanadi?! Yoki qanday ma'nosi bor ?!

Husen 04.02.2009 13:02

Концертларини атайлаб 14 феврал арафасида тақдим этадиган хонанда билан кечган суҳбатдан парча
Цитата:

-«Севишганлар куни» тушунчасини каттик танкид остига олишди. Аслида бундай байрамнинг бизнинг халкка, умуман, тегишли жойи йук эканлигини хам мухокама килишди. Сиз кандай фикрдасиз?

-Мухаббатга ишонишса, уни хис килишса демак, бундай байрам бор. Бу байрамми йукми, у борми йукми, каердан келиб чикканлиги мухим эмас. Энг асосийси, дунёда мухаббат бир хил-ку! Уни хар ким узича туймайди! Мухаббатга ишонишса, демак, у учун бу байрам бор ва унинг уз байрами хисобланади!

Nargiza Saidova 04.02.2009 13:12

Кизик мавзу!
Умуман олганда менга 14 феврални нишонлаш кандайдир бачканаликдек туюлади..лекин шуни айтиш лозимки, хозирги кунда домлалар ва укитувчилар хам Валентин кунини нишонлашга анча мойиллик курсатадилар.
Мисол учун менинг 10 ёшлик жияним хозирда боши котиб утирибди - укитувчисининг вазифасига кура у уз кули билан "валентинка" ясаши ва унга шеър ёзиб уни ёдлаши лозим.
Хайронман 10 ёшлик болага севишганлар кунини нишонлаш нима зарурияти бор? Бу ёшда болалар кизларни сочини тортиб юрадиган вактику. 10 ёшлик болага умуман севги тушунчасини ургатишни нима кераги бор?

Shomurodov Shohruh 04.02.2009 13:45

Hurmatli Husan Tangriyev, yuqorida keltirgan misollaringizdagi yoshlarning gapi haqiqiymi, yoki umumiy kuzatishlaringizni bir qilib o`ziz yozdingizmi? Bilmasam negadir ohirgi gap juda ham shubha bildirayapti, chunki hatto o`zbek bo`lmagan tanishlarim ham bu kunda nafaqat "sevishganlar kuni", balki Zahiriddin Muhammad Boburning tavallud kuni nishonlanishini biladirlar, albatta O`zbekistonda yashayotgan tanishlarim.

Aziza Abdunabiyeva 04.02.2009 13:55

Oldingi yil shu kuni bir kadr ketgandi ekranda. Ko'chada ketayotgan yo'lovchilardan "Bugun qanday kun?" deb so'rashgan. Aksariyati javob bergandi, hech bo'lmasa "Qaysidir ajdodimizning tug'ilgan kunlari. Ismlarini eslolmayapman..." deb. Lekin bir qiz, savolga javoban kameraga qarab kulgandi. Basharasiga shapaloq tortvorardim yonimda bo'ganda...

Lutfillo Tursunov 04.02.2009 14:14

Цитата:

Сообщение от Umida Shodiyeva (Сообщение 178099)
Yurtimizda o'zi bu kunni "bayram" deb qachondan beri nishonlanadi?! Yoki qanday ma'nosi bor ?!

Цитата:

ВАЛЕНТИННИНГ ЎЗИ КИМ?
Минг шукрки, бир пайтлар нафақат ота-онаси, ҳамма бегоналарнинг ҳам ҳурматининг жойига қўйган, кўчада кетаётиб ўзидан катта одамнинг ёки ёшидан қатъий назар эркак кишининг олдидан кесиб ўтмаган, ўзгаларга эшиттириб кулишга ҳаё қилган, бобомерос, момомерос урф-одатларни эъзозлаб унга қатъий амал қилган халқнинг фарзандларимиз. Лекин, афсуски ўтган 70-100 йиллик истибдод даврининг таъсирими ёки ёшларимизда Европа мамлакатлари аҳолиси ҳаётига тақлид кучайиб кетдими, ҳарқалай ҳаётимизга турли ёт одатлар кириб кела бошлади. Валентин яъни "севишганлар куни"ни нишонлаш ҳам ана шуларнинг бири. Хўш, ёшларимиз бир-бирига даста-даста гул тутаётган, ширинзабон сухандонларимиз радио орқали ҳам севишган йигит-қизларнинг бир-бирларига табригини ўқиб эшиттираётган байрам қаҳрамони Валентиннинг ўзи ким?
Валентин исмли шахс насронийлар томонидан “муҳаббат қурбони” дея таърифланади. Европаликлар Римнинг Терн шаҳрида туқилган роҳиб Валентиннинг қатл этилган кунини 273 йил 14 февралдан буён тантана билан “байрам” қиладилар. Валентин Рим императори Клавдий билан бир вақтда яшаган шахс. Ўша даврда қонли маҳорабалар ичида юрган император ўз аскарларини жангдан чалғитмаслик мақсадида уларга уйланиш ва қизлар билан учрашишни таъқиқлаган. Вазият тақозоси билан қабул қилинган бу қарорга биринчи бўлиб ёш роҳиб Валентин қарши чиқади ва табиийки у императорнинг ғазабига учрайди. Уни аввал зиндонга солишади ва кўп ўтмай бошқаларга ибрат бўлиши учун қатл этишади. Шундай қилиб у насронийлар орасида “муҳаббат қурбони” деган номга эга бўлади.
Энди яхшилаб ўйлаб кўрайлик. Бировнинг ўлган кунини байрам сифатида нишонлаш мантиқан тўғримикан? Насронийларнинг ўзлари ҳам одатда туғилган кунларни нишонлайдилар. Ўлган кунларда эса марҳумларни хотирлашади. Ўз “қаҳрамон”ларининг қатл кунини катта байрам сифатида нишонлаётган инсонларга ҳавас қилиб бўладими? Қолаверса, император Клавдий ўша даврда православларга қарши урушга киргани боис, славянлар Валентин деган шахсни эътиборга олишмайди. Шуниси қизиқки, айни пайтда МДҲ давлатларининг бирортасида “Валентин куни” байрам сифатида биздачалик нишонланмайди.
Масаланинг яна бир жиҳати ҳам бор. Бу Валентин деганлари аввало ўз императорининг фармонига қарши чиқди. Қолаверса, у қандай роҳибки, ўз эътиқодидан қайтса... Ахир роҳиблар оила қуриш, севиш-севилиш туйғулардан воз кечиб, ўз ҳаётларини Яратганнинг ўзига бағишлашлари лозим-ку. Ўзи яшаётган, боз устига эътиқодига хиёнат қилган одамнинг қатл кунини улуқлашимиз шартми шунчалик?
Бундан ташқари дил изҳори учун алоҳида кун зарурмикин?..
Муборак Миркамолова, журналист


Nargiza Saidova 04.02.2009 14:31

Цитата:

Сообщение от Lutfillo Tursunov (Сообщение 178144)
Бу Валентин деганлари аввало ўз императорининг фармонига қарши чиқди. Қолаверса, у қандай роҳибки, ўз эътиқодидан қайтса... Ахир роҳиблар оила қуриш, севиш-севилиш туйғулардан воз кечиб, ўз ҳаётларини Яратганнинг ўзига бағишлашлари лозим-ку.

кандайдир хато ахборот шекил. Рохиб Валентин икки севишганни христиан удумига кура никохлагани учун катл этилган дейишарди.

Samariddin 04.02.2009 14:44

Цитата:

Сообщение от Husen Tangriyev (Сообщение 178056)
Нақадар олийжаноб бу ёшлар, нақадар гўзал бу феврал! Айниқса, ойнинг ўн тўртинчи санаси! Севишган қалблар айни шу куни бир-бирларига яна бир бора севгиларини изҳор этишади, совғалар улашишади... :102:Мабодо, авлиё Валентин юртимизга келиб қолса, ундан қолган анъаналарини ўзлаштиришда ўзбек ёшларидан ўтадигани йўқлигига иқрор бўлармиди!

Мен ҳам фикрингизга қўшиламан,ўтган йили бир аудитория ўқувчиларга бу байрамнинг умуман бизнинг маданиятимизга тўғри келмаслигини тушунтириб берганимда,улар жудаям бошқача аҳволга тушиб қолишган. Кўзларида норозилик бормиди-ей.


Текущее время: 14:48. Часовой пояс GMT +5.

Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»