|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Школы Школьные темы |
| Ответить |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#51 |
![]() Кабинет Министров Республики Узбекистан
Ведущий специалист сектора ИКТ и ОИБ
Сообщений: 51
+ 0
38/22
– 0
0/0
![]() |
Тугри факат ота-онага ташаш нотугри булади. Зеро мактабга боришни бошлаган захоти бола тарбияси деган масъулият боланинг ота-онаси ва мактабдаги устозлари уртасида баб-баравар иккига булинади. Бирок, ота-онанинг бурчи фарзандини мактабгача булган даврда рисоладагидек тарбиялаш. Бобокалонларимиз бежизга болани тарбиясини она корнидан бошланг деб айтмаганлар. Яъни зуволани ота-она 7-8 йил тайёрлаб, ундан кейин мактабда устоз, уйда яна узлари тарбиясини давом эттиришлари лозим ва даркор. Яъни икки тараф бир-бирига ташаши керак эмас (Ота-онаси беролмаган тарбияни мен бероламанми? ёки Домланг узи сенга канака тарбия беряпти? кабилида).
|
|
|
Ответить |
|
2 "+" от:
|
|
|
#52 |
![]()
Сообщений: 380
+ 408
466/214
– 0
4/4
![]() |
Ota-ona o'z bolasini boshqa birovdan ko'ra yaxshiroq biladi. Unga nimalar yoqadi, nimalarga qiziqadi. Aynan biror narsaga qiziqtira olish ham qadrdon ota-onalarimizning qo'llaridadir. Qush uyasida ko'rganini qiladi! Uydagi muhit bolaning fikrlashiga ham ta'sir qilmay qo'ymaydi.
|
|
|
Ответить |
|
2 "+" от:
|
|
|
#54 |
![]() програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,743
5,086/2,116
– 69
99/68
![]() |
Оффтоп: Бир одамнинг угли мактабни битирибди. Углим хаётнинг кийинчиликларини курсин, пешона тери билан мехнат килишни ургансин деган максадда углини ишга жойлаштирмокчи булибди. Куп пул топса тарбиясига таъсир килмасин деб озрок маош оладиган кийинрок ишга жойламокчи булибди. Бир дусти бир идорада бошлик экан. Ушан олдига бориб углига кийинрок иш сурабди. Дусти "Коровуллик штати буш. Икки кунда бир сменда туради ойлиги 150 000 сум" дебди. Ота "Йук бу иш осон экан, кийинрок ишинг йукми?" деб сурабди. Дусти эса "Хохласа мана юк ташувчи булиб ишласин. Маоши 120 000 сум." Дебди. Ота маоши куплиги учун яна рози булмабди. "70-80 минг ойлик берадиган иш йукми?" деб сурабди. Шунда дусти "Э биродар, 70-80 минг ойлик учун олий маълумотли булиши керак" деган экан. |
|
|
Ответить |
|
3 "+" от:
|
|
|
#56 | ||
|
maktab
o'qituvchi
Сообщений: 23
+ 4
5/5
– 0
0/0
![]() |
Бола учун таълим-тарбия зарурлигини биламиз. Келинг ТАЪЛИМ ва ТАРБИЯни аллохида олиб курамиз. Кайсидир оилада укимишли киши булмаслиги мумкин лекин тарбиялаш аъло даражада булсин. У бола кандай ТАЪЛИМ олади, албатта укитувчи ёрдамида. Агар укитувчи уз вазифасини бажармаса бола тарбияли ва таълимсиз. Агар оила боласига эътибор бермаса ТАРБИЯ ёмон, мактабдаги укитувчи кучи билан у таълим олиши мумкин, машаккатли мехнатлар эвазига. Демак болани таълим-тарбияси учун хам оила, хам мактаб, хам якин кариндошлар, кушнилар баробарига шугулланишлари керак.
|
||
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
| Реклама и уведомления | |
|
|
#58 | |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
Цитата:
Ота-онаси тарбия бера олмаган бўлса, биз биргалашиб тарбияга чақириб қўйишимиз, бу борада ҳуқуқни ҳимоя қиладиган идораларга ёрдам беришимиз ва ҳалиги тарбиясизларга тегишли чора кўрилишига кўмаклашишимиз лозим! Боланинг тарбиясизлигидан ҳаммамиз бир жавр кўрамиз. Демак, бу ишга бефарқ қараб бўлмайди. |
|
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|
|
#59 | |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
Цитата:
Ҳа демай ўша болалар ҳам ота-она бўлишади ва табиийки, болага тарбия бериш нима эканлигини билмай, ўзларига ўхшаган тарбиясизлар билан ҳамманинг жиғига тегаверади. Шунинг учун бола тарбиясида бобокалонларимизнинг анъаналарини давом эттиришимиз, керак бўлса, ён атрофимиздаги етти маҳалланинг болаларига таъсир кўрсатишимиз лозим. |
|
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|
|
#60 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
Бунинг учун ўқув даргоҳларида ота-оналар билан мулоқотларни йўлга қўйиш, ўртадаги тушунмовчиликка шу тариқа барҳам бериш лозим!
Болалигимизда, мактабда ота-оналар мажлиси бўлармиш, деб эшитсак, биз ҳақимизда нима гап айтиларкан, деб юрак ҳовучлаб турардик. Бу ҳам ўзига хос тарбия бўлган! |
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|