Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 26.11.2015 12:04   #11  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Эркин АЪЗАМ. ШОИРНИНГ ТЎЙИ

Цитата:
Мусофир шўрликда қадам босадиган оёқнинг ўзи йўқлигидан у чаққонлик билан энгашди-да, қўлга айланган тирсакларини ишга солиб аравачасини тислантирди. Аммо кетмади, Таъқибкорга тик боқиб соқол-мўй босган даҳанини очди, ўзича нимадир демоқ бўлди, дея олмади. Бу шўрликнинг бошқа аъзолари — оёқ-қўли қатори тили ҳам кесилган эди. Шу чоқ, Таъқибкорнинг қудратли имоси биланми, қаёқдандир пайдо бўлган икки абжир милиса йигит уни арава-паравасига қўшиб даст кўтардию ҳув нарига, бехавотирроқ жойга элтиб қўйди ва кафтларини қоқа-қоқа янги имоларга шай бўлиб жанговар жойларини эгаллади.
Сал ўтиб майдонга осойишталик чўкди. Қопқа олдидан ҳам оёқ узилди ҳисоб. Мусофир мухлис жонҳо-латда тирсаклари билан ер тирнаб аравачасини қопқа сари ҳайдади. Қопқага етганда бир зум тараддудланиб бўсағада тўхтадию дарбон хотин қаёққадир даф бўлганини кўриб шиддат билан ўзини ичкарига урди.
Боягина бу ерда ҳар қанақа хавф-хатарга ўз вақтида зарба бермоққа шай турган Таъқибкору унинг содиқ ёрдамчиси — бир парча қоғоздан бўлак ҳеч нарсани танимайдиган димоғдор дарбон хотин қани, қай гўрга кетди улар?
Бу ерга келадиган одам келиб бўлганига ишонч ҳосил қилгач, дарбон хотин дафъатан бугун саҳнада ҳеч ким ҳеч кимни кўтариб ўйнамаслигини эслаб, «Ҳув отам замонида ўлиб кетган бир шоир экан, энди ким ҳам келарди» деган хаёлда, қўлида доимий ҳамроҳи — чала тўқилган пайпоқ, иш ўрнини масъулиятсизларча эгасиз қолдириб, ичкари эшикни қўриқламоқ баҳона, бекорчиликдан бориб томошалар толорига мўралай бошлади.
Ёши бир жойга бориб қолганига қарамай ҳамон ўзини ўн саккиз яшар қиздек тутадиган, «ака, бир қаранг» атласидан кийиб, жилвагар дуррани бошига яллачимонанд дол танғиган, юз-кўзига упаю сурмани аямай чаплаган бу дум-думалоқ хотин кўп йиллар муқаддам худди мана шу — ҳозир ўзи қўриқлаб ўтирадиган қопқадан нозик-ниҳол бир нозанин бўлиб кириб келган эди. Тезда шуҳрат қозониб, «оққушлар кўли»да баҳузур суза бошлади. Тенгдошлари ич-этини еган, зимдан унга ҳасадлар қилган. Чунки уларга ҳеч ким қарамайди, уни эса кимсан — шахсан васильевлар бошига кўтариб юради!
Иттифоқо, «мақталган қиз»ни худо урди-қўйди: ўша забардаст дастёрлар уни ердан узмоғи қийинлашиб қолди. У, нимадир балога дучор бўлиб, мешдек семира бошлади. Бу аҳволда уни саҳнага йўлатиб бўлмасди, саҳна ортидаги юмушларга жалб этилди. Бора-бора бу ишларга ҳам ярамай қолди. Одатда, бунақа вазиятга тушган ор-номусли санъаткор бу касб, бу масканни бутунлай тарк этиб кетади. У бундай қилмади, алам-интиқом ўтида қовурилиб юраверди. Юра-юра, бир вақтлар ўзи иймана-иймана кириб келган мана шу масканнинг эшигига дарбон бўлиб қолди. Энди собиқ дугоналари — бугунги ғанимлари саҳнага чиқадиган кун, иложини топсаки, бу даргоҳга одам киритмаса! Қопқани вақтидан олдин тамбалаб, аста бориб саҳнага мўралайди: қачон анови ер ютгурлар сал бўлса ҳам семираркан, қачон анови сабил қолгур васильевларнинг қўли толаркан?
Мусофир мухлис томоша толорига кирадиган эшик оддида аламзада дарбонни кўрдию йўлни шошилинч чапга солди. Юқори ошёнга олиб чиқадиган зинага дуч келди. Э, бизга бундан баттарроқ ғовлар ҳам писанд эмас! Кўз очиб юмгунча иккинчи қаватга етди-ю, яна бир балога учраб эсанкираб қолди: чанқоқбосди ичимликлар сотиладиган чарм пештахта олдида, келиб-келиб ким денг, ҳар ерда ҳозиру нозир Таъқибкорнинг худди ўзи қийшанглаган бир жонон билан қаймоқлашиб турарди. У суҳбатдошига суйкаланиб, афтидан, ниманидир шивирлаётганида қувғин мухлис унинг ҳар ёқни кўрадиган кўзини шамғалат қилиб ўқдек учганича очиқ эшиқдан тор-қоронғи йўлак бўйлаб ичкарига кириб кетди.

Бу — томоша толорининг иккинчи ошёни бўлиб, ўрин-жойлар лиқ тўла, ҳатто бир тўда йигит-қиз тўсиққа суяниб тик турар эди. Ногиронлар аравачасида абжирлик билан кириб келган сирли мухлисга биров-ярим ажабланиб қарагандек бўлди-ю, сўнг ортиқ эътибор бермай қўйди. Олдинги қаторнинг энг чеккасида ўтирган йигит билан қиз унга аланглай-аланглай ўзаро ниманидир пичирлашиб олди-да, барваста йигит шартта ўрнидан турди, сўраб-нетиб ёки сўз қотиб ўтирмай, келиб сирли мухлисни аравачасидан даст уздию элтиб ўзининг ўрнига — қизнинг ёнигаўтқазди, олдинда саҳнани тўсиб турган йигитни бир ишора билан нари жилдирди: мана, энди баҳузур ўтириб томошангни қилавер, эй ногирон мухлис, биз ана шундай жўмардмиз! Олижаноб йигитнинг ўзи қизга яқинроқ жойда тўсиққа тирсак тираб, саҳнага кўз тикди. Ногирон мухлис бошини оғир буриб бир қаради-ю, аммо унинг на миннатдор эканини, на ажабланганини билиб бўлди; асов бароқ қошлар тагидан одамни тешиб юборгудек ғайритабиий бир ўт чақнади, холос.
Ответить 
Старый 26.11.2015 12:06   #12  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Эркин АЪЗАМ. ШОИРНИНГ ТЎЙИ

Цитата:
Гулдурос қарсаклар шаршараси кошонани ларзага келтирди. Анжуманнинг тантанади қисми бошланган эди. Саҳнадаги узун ҳайъат столини ҳукуматга яқин шоиру олимлар, казо-казо раҳбарлар ишғол этган. Орқада — бароқ қошли, чақноқ кўзли навқирон йигит — Оташқалб шоирнинг шеъриятга ҳавасманд ёш рассом чизган каттакон сиймоси.
Анжуманни шоирнинг ёшлик дўсти, энг яқин сафдоши (унга айнан шундай таъриф берилди) Оқсоқол шоир одатдаги — самимий деса одамнинг ҳақи кетадиган, сохта деса ноинсофликка ўтадиган мужмал ва чучмал кириш сўзи билан очди. Шу тўрт оғиз гапни ҳам у қоғоздан кўз узмай ўқиб берди; чамаси, буни аввал кимдир — Митрофан Григорьевич аталмиш исталган мавзуда исталганча матн ёзиб бермоққа қодир мангу ёрдамчиси ўз она тилида битиб, сўнгра яна кимдир ўзбекчага айлантирган.
— Менинг унутилмас дўстим Оташқалб ҳозир ҳаёт бўлганида роппа-роса саксон ёшга тўларди, — дея маънодорона гап бошлади Оқсоқол шоир. — Биз эъжод бўстонига унутилмас дўстим билан бир пайтда қадам қўйганмиз. Жўшқин комсомол ёшлигимиз бирга ўтди, шонли ўттизинчи йилларнинг қаҳрамонона воқелигини бирга тараннум этдик.
Олдинги қатордан кимдир атайин ҳаммага эшиттириб уҳ тортиб юборди. Ҳайъатда ўтирган бир неча кишининг қулоғи динг бўлиб, кўзлари айбдорни қидириб қолди.
— Биз у билан ҳар вақт, ҳар жойда бирга эдик: ўша йилларнинг зарбдор иншоотларини бунёд этишда бўлсин, социализм душманларига қарши омонсиз жангларда бўлсин — ҳамиша! Биз бирга эъжод қилдик, бирга яшадик. Биз у билан тенгдош-тенгқур эдик, у мендан атиги бир ҳафта катта. Афсус ва надоматлар бўлсинким, шундоқ ноёб истеъдод соҳиби, ажойиб дўстим ноҳақ туҳматларга дучор бўлиб, халқ душмани сифатида олис совуқ ўлкаларга сургун этилди.
Ён тарафдан кимдир қалтис, омонсиз луқма ташлади:
— Сиз-чи? Дўстингизни ҳимоя қилмадингизми?
Ҳайъатда бесаранжомлик бошланди. Олдинги қаторларга сипо кийинган норғул-норғул йигитлар оралаб қолди. Таъқибкорнинг шогирдлари.
Оқсоқол заррача парво қилмай сўзида давом этди: Митрофан Григорьевичнинг матнида бу каби ғаламисона луқмалар назарда тутилмаган, бинобарин, уларга жавоб ҳам ҳозирланмаган эди.
— Мана, ниҳоят, жонажон партия ва ҳукуматимизнинг совет адабиётига, эъжод аҳлига чексиз ғамхўрлиги туфайли Оташқалб шоиримизнинг пок номи оқланди, мана, бугун тантанавор юбилейи ўтказилмоқда. Биз бу кунни эллик йил, яъни ярим асрдан кўпроқ кутган эдик.

Яна бир «экстремист»нинг сабри чидамади:
— Ёлғон, кутганингиз йўқ!

Ҳайъатдагилардан кимдир микрофонни қаттиқ, таҳдидкор оҳангда тикиллатиб қўйди. У ер-бу ерда сергак турган норғул йигитчаларнинг кўзи баттар олазарак бўлди. Оқсоқол деса дегулик шоири замон барваста қоматини минбардан кўтарди, тилла гардишли кўзойнагини қўлига олиб, тўлқинсимон оппоқ сочини асабий тарзда орқага тароқлади. Чап ёноғи ғазабдан пир-пир учарди. Галварс Митрофан! Топган гапини қаранг! Нечево! Бундан баттар ҳужумларни кўрганмиз. Не-не курашларда енгиб чиқдик. Бу гал ҳам, керак бўлса, ғалаба киламиз!
Йўқ, ғалаба қилиш осон эмас экан. Анжуман аҳли бир хил тоифа — нуқул ҳақиқатталаблардан иборат демоқ соддалик бўларди. Луқмачилар орасида демократияни шиор қилиб, элнинг кўзида ўзини ҳар турли мағзавадан тозалаб олмоқчи бўлганлари ҳам йўқ эмасди.
— Оташқалб ўзидан зўр шоирлиги учун Оқсоқол уни ҳасаддан қаматиб юборган, деган гап юради, айтинг-чи, шу тўғрими?
Ответить 
Старый 26.11.2015 12:09   #13  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Эркин АЪЗАМ. ШОИРНИНГ ТЎЙИ

Цитата:
Йўқ, ғалаба қилиш осон эмас экан. Анжуман аҳли бир хил тоифа — нуқул ҳақиқатталаблардан иборат демоқ соддалик бўларди. Луқмачилар орасида демократияни шиор қилиб, элнинг кўзида ўзини ҳар турли мағзавадан тозалаб олмоқчи бўлганлари ҳам йўқ эмасди.
— Оташқалб ўзидан зўр шоирлиги учун Оқсоқол уни ҳасаддан қаматиб юборган, деган гап юради, айтинг-чи, шу тўғрими?
Оқсоқол батамом довдираб қодди. У ҳаммасини кутган, лекин бу қадар шафқатсиз ҳужумга тайёр эмас эди. Қўлида титраётган кўзойнакни минбар пештахтасига қўйиб, овоз келган тарафга тикилди. Ўртароқдаги қатордан чорпахил бир башара унга қараб тиржайиб турарди.
Анови! Ҳаҳ, ҳароми кўрнамак! Шоирлик даъвосида юрадиган, элликка етиб ҳам тозароқ бирор нарса ёзмаган бу ярамас мана шундай маъракабузарлиги билан машҳур эди. Аллақайда ёш ҳаваскорлар тўгарагини бошқарган бу «мураббий» у ерда бир норасидани булғаб қўйиб, кўп шармандалик бўлган, бир тўп шоир-ёзувчи унинг ташкилотдан бадарға этилишини талаб қилган; аммо Оқсоқол, нодон Оқсоқол кўкрак тутиб шу мурдорнинг ҳимоясига чиққан эди. Чунки уч-тўрт кун олдин у йиғлаб, тавалло билан Оқсоқолнинг ҳузурига келган, «Ўзи бузуқ экан, устоз, амакиваччаси бузиб қўйган экан, уйлан десангиз — уйланаман», дея ишни бости-бости қилишга кўмаклашишни сўраган эди.
«Устоз»нинг кўнгли ийиди. Майли, йигитчилик деб итлик қилиб қўйибди. Уйланмоқчи, айбини ювмоқчи. У прокуратурага ошириб-тошириб ижобий тавсифнома ёзиб берди, жамоатчиликнинг ғазабини пасайтирди. Нега? Аввало, анови замонларни кўрган одам, охират олдидан қўлни сал поклаб олгани маъқул, бу ёғи энди бўлган иш бўпти, жувонмарг бўлиб кетмасин, деди. Қолаверса, ўзи бошлиқ бообрў ташкилотда бундоқ шармандалик содир бўлгани эларо овоза этилмоғи раво эмас.
Бугун келиб ана шу ювуқсиз… Хайрият, одамларда инсоф деганидан бор экан. Оқсоқол тили танглайига ёпишгудек музтар бир ҳолатда қолганида у ер-бу ердан уч-тўрт одам туриб, нобакорнинг танобини тортиб ўрнига ўтқазиб қўйди. Таажжубки, уларнинг деярли бари Оқсоқол унчалик хушламай юрадиган кишилар эди. Тавба, яхшилик билан ёмонликнинг чегараси борми ўзи бу дунёда?!

Шундан сўнг Оқсоқол шоир «Митрофаннинг қоғози»га қарамай, бундай меҳрибонликлар учун жонажон партия ва ҳукуматига, адабиётнинг дўсти ва чинакам ҳомийси бўлмиш «ҳаммамиз учун ҳурматли зот» — Энг катта раҳбарга аҳли анжуман номидан кўпдан кўп миннатдорлик изҳор этмоққа ижозат сўради. Анжуман аҳли баҳамжиҳат оёққа қалқиб, гулдурос қарсаклар билан унинг таклифини олқишлади. Бундан руҳланган нотиқ сўзини энди дадил давом эттириб, «ҳаммамиз учун ҳурматли» Энг катта раҳбар, яъни ўзининг қадрдон дўсти муҳим давлат ишлари билан қаттиқ бандлиги сабабли, афсуски, бугунги анжуманда иштирок эта олмаётганини айтиб, эҳтиром юзасидан у кишига ҳайъатдан фахрий ўрин қолдиришни таклиф қилди. Бояги якдил издиҳом буни ҳам гуриллаб маъқуллади. Мажлис раиси кейин Энг катта раҳбарнинг анжуман аҳлига йўллаган табрикномаси ҳамда ҳукумат қарорини ўқиб эшиттириш учун сўзни мамнуният билан Мафкурахонимга берди.
Мамнуният билан Мафкурахонга сўз беришга берди-ю, Оқсоқол шоир ичида ғижиниб қўйди: «Энди шу манжалақи бизга катта!» Бояги ҳижолатбозлик эсига тушиб, худди ўзи мулзам бўлгандек ноқулайлик сезди. Авваламбор, роса таранг қилиб, шунча одамни сарғайтира-сарғайтира ташриф буюрдилар бу хоним. «Пўшт-пўшт» билан киргач эса, дам олиш хонасида узунчоқ биллурдан таманно этиб сув ҳўпларканлар, «Қани, домланинг ўзлари келдиларми?» деб қолса бўладими! Ҳамма бир-бирига қараган, ҳамма хижолат. Шўх, ҳозиржавоб маданият вазири тўқсонларни қоралаб қолган, қулоғи оғир кекса рассомни рўпара қилиб, вазиятни юмшатмоқчи бўлди. «Домлани танийман, комсомолда ишлаганимда мани чизганлар, — деди Мафкурахоним ясама хушҳоллик билан рассомга оппоқ бармоқларининг учини тутқазиб.— Ман юбилярни сўравобман…» Яна ҳамма бир-бирига қараган, яна ҳамма хижолат. «У киши етиб келолмадилар, — деди кимдир орқароқдан жасорат кўрсатиб. — Узоқдалар, ҳу-у Узо-оқ Шарқда».

Мафкурахоним деганимиз асли комсомолдан етишиб чиққан, кейинчалик талай йил пойтахт туманларидан бирида партия қўмитасига етакчилик қилган, бир оз муддат маданият вазири ҳам бўлган, мана, олти ойдирки, янги эгарга ўрнашиб, мафкура отининг жиловини тутган эди. Қирқ беш ёшлар чамасидаги бу хотин сўзга ниҳоятда чечан, бирпасда дунёни ағдар-тўнтар қилгудек фаол ташкилотчи, оқни қора, қорани оқ деб исботламоққа айниқса моҳир эди. У таги оқсуяк хўжалар авлодидан бўлиб, марксча-ленинча таълимотга азбаройи меҳри зўрлигидан насл-насабини инкор этган, ўзи хушбичим, оқбадан, лекин юпқа лаблари ҳар қанақа одамни чимдишга шайгина аёл эдики, мансаб пиллапояларидан енгил-енгил ҳатлаб ўтишига ва ниҳоят муҳим бир жабҳанинг қулоқбошига маҳкам ўрнашувига ана шу сифатлари ҳам тирговуч бўлган эди.
Оташқалб шоирнинг номи оқланиши муносабати билан Энг катта раҳбар адабиёт аҳлига йўллаган қутлов мактубини Мафкурахоним тутила-тутила, сўзларини чайнаб, зўрға ўқиб бера бошлади. У «иккинчи она тили»га роса уста эди, агар мановини бирортаси ўшанга ўгириб берганида, турли-туман минбарларда сайрайвериб алоҳида бир жаранг ва қатъият касб этиб кетган қайроқи овозига латофатли аёлларгагина хос истиғноли бир оҳангдан тегишича омухта этиб, шариллатиб ташларди-я, начораки, замон бугун ўзгача!
Москову Ленинградларда таълим олган Мафкурахоним она тилига хийла нўноқ, аммо бундан сира койинмас, қайтага шунисини фазилат деб билар эди. Айтишларича, она тили деб куйиниб юрган уч-тўрт ёшу бебош зиёлини «партгилами»га чақириб ғоявий-сиёсий жиҳатдан сабоқ берганида у ана шу афзаллигини айтиб, мактабда ўзбекча ўқиган опасининг бугун уй-рўзғорга ўралашиб уйда ўтириб қолганию ўзининг мана бундоқ юксак мартабаларга эришганини мисол келтириб ғурурланган, ҳусн ҳамда антиқа кийиниш, шунингдек, бошқа шўхликлар бобида шаҳарда донг таратган паст-баланд икки қизининг сира ўзбекча гапирмаслигини шоён мамнуният билан мақтаган.

Лекин ҳозир бор-йўғи бир бетлик матнни ўкиб бериш асносида ўша манманлигу бегонапарастлиги бурнидан булоқ бўлмоқда эди. Буни матннинг асл муаллифи, ҳув бурчакда биқиниб ўтирган Заҳматкаш адабиётшунос айниқса қаттиқ ҳис этмоқда, Мафкурахоним оддийгина сўзларни ҳам минг бир азоб билан талаффузга солаётганини кўриб ундан баттар қийналмоқда, «қилган номаъқулчилиги» учун хижолат чекмоқда эди. Кечагина ўзи ёзиб берган гапларни у ҳозир бошқа кишининг оғзидан эшитиб, хаёлан солиштираркан, матнга талай таҳриру тузатишлар киритилганини сезди. Аввало, ўринли-ўринсиз «совет» сўзи қўшилган эди: «ёш совет шоири», «бой совет воқелиги», «совет лирик шеърияти». Оташқалб шоир «совет тузумини тинмай улуғлаган», «шонли ўттизинчи йилларнинг қаҳрамонона зафарларини тараннум этган» эмиш! Унда нега қамалди, нега «халқ душмани» деб қораланди?
Мафкурахоним шоир номини абадийлаштириш ҳақидаги ҳукумат қарорини эълон қилганида Заҳматкаш адабиётшуноснинг яна боши қотди. Нуқул жиннихонаю таносил касалликлари шифохонаси жойлашган калта-култа кўчалар, шоирнинг бирор сатрини билмайдиган, ҳатто билишдан ор киладиган бегона қавм истиқомат этадиган бир тупканинг тагидаги хароб мавзе… Тирикларга барибир осон экан, тириклар бешафқат экан, ўликларга қийин, ўликлар чорасиз, улар ўзини ҳимоя қилолмайди.
Ответить 
Старый 26.11.2015 12:10   #14  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Эркин АЪЗАМ. ШОИРНИНГ ТЎЙИ

Цитата:
Мафкурахоним оғир, масъулиятли вазифани бошидан соқит қилиб жойига қайтар экан, орқадан кимдир келиб унга курси тўғрилаб турди, мажлис раиси — Оқсоқол шоир бошчилигида ён-веридагилар «қотирдингиз» дегандек ялтоқиларча жилмайиб қўл сиқиб қўйишди. «Опа» улуғларга хос назокат ва вазминлик билан жойига ўрнашаркан, олдинги қаторда ўтириб бор кучи билан чапак чалаётганлар орасидан кимдир кўзига иссиқ кўринди. Бир зум тикилиб қаради-ю, ўзини танимаганга уриб кўзини бошқа ёққа олди.
Ўша, Тепакал, севимли кал! Бу ерда нима килиб юрибди? Қаёқдан пайдо бўлди? Ҳув ёқдан чиқиб келибди-да. Ўшандан бери учрашишмаган эди. Е буям шеърият мухлисимикан? Йўқ, бу бошқа нарсанинг мухлиси! (Балки, бир замонлар ватандошлари кавлаб кетган гўрнинг бугун нима бўлганини томоша қилгани келгандир?)
Мафкурахоним Москов таҳсилидан эндигина қайтиб комсомол марказқўмида гуриллаб юрган кезлари жингалак сочи олд тарафдан сийрак торта бошлаган бу олакўз йигитча шаҳар туманларидан бирида бор-йўғи йўрикчи бўлиб ишларди. Фамилиясидаги кавказча қўшимчани ўз вақтида ўзгартириб, ўзбекчага яқинлаштириб олган, осмондаги юлдузни ҳам ундирмоққа шай турадиган бу уддабурон шоввоз «улуғ пойтахт» сари қилинган навбатдаги комсомолча жамоавий сафардан сўнг тўппа-тўғри марказқўмга ишга олинди — ҳожатбарорлиги билан бир кўнгилга маҳкам ўрнашган эди.
Шаҳардаги туманлардан бирига «опахон» бўлиб кўтарилгач, Мафкурахоним уни ўзига иккинчи котиб қилиб олиб келди. Қараса, гап-сўз кўпаядиган, қолаверса, унча-мунча жойга бирга бориб бўлмайди (кимдир қолиши керак-да иш бошида), шунда кадр танлашдаги маҳоратини намойиш этиб, уни шартта тумандаги каттакон озиқ-овқат трестига бошлиқ қилиб қўйди. Сих ҳам куймайди, кабоб ҳам. Ҳам қозон мой, ҳам чўмич. У кезлардаги севикли Тепакали (энди у расмона калга айланган, лекин ҳар жиҳатдан ҳар қанақа жингалаксочидан афзал эди) билан ўтган ширин дамларни — биргаликда «улуғ пойтахт»га сафарлар, биргалиқда Қора денгиз соҳилларига истироҳатга боришларни эслаб, Мафкурахоним гоҳида бугунги бор мансабу мартабасини ўшандаги айрим лазиз дақиқаларга алмаштириб юборишга тайёр сезади ўзини. Ҳа, бошқалар унинг ўрнини босолмади — у ўлгур ҳамма қиладиган ишнинг тескарисини қиларди-да!
Мафкурахоним пешонасини силаган бўлиб бармоқлари орасидан яна ўша ёққа қаради. Ўша-ўша, сира ўзгармаган, садоқатини исботламоққа ҳар дам тайёрдек комил ихлос билан кўз узмай тикилиб турибди. Маданият вазирлигига ишга ўтганидан кейин алоқалари сал сусайгандек бўлиб юрди. Бу орада пуштипаноҳсиз қолибми, ўзбошимчаликка берилибми, Тепакал аллақандай савдо ўйинига аралашиб, қамалиб кетди.
Бир тарафдан Мафкурахонимнинг мадад қўли қисқалик қилган бўлса, бир тарафдан у ўша қисқа қўлини ҳам узатгиси келмади — Тепакал сўнгги вақтларда ёш-ёшларини топиб даф бўлиб кетадиган одат чиқарган эди. Замон кескин ўзгариб, не-не қурбонликлар эвазига қўлга кирган мансабу мартаба бор вужудни қамраб, буткул сафарбарлик талаб қилиб турган нозик паллада бир замонлардаги севикли Тепакали, мана, тағин олдидан чиқиб қолди. Бу ерга нимага келибди у? Қаёқдан ис олди экан? Ёки яна бирор балога йўлиқиб, ёрдам сўрамокчими? Балки… балки… Шу тобда Мафкурахонимни эгаллаб турган мансабу мартабаси, айниқса, мана бу каби тантанавор анжуманлар руҳидан йироқ, унутилаёзган асов бир ҳаяжон чулғади.
Шоирнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида маъруза қилиш учун сўз Ажойиб домлага берилди. Бу одам жуда кўҳна, ярим аср бурун жувонмарг кетиб, мана, бугун хотирланаётган Оташқалбнинг ўзидан ҳам бир неча ёш катта, кўп қирғинларни кўрган, ҳаммасига чап бериб омон қолган, яъни — келган балога бошқани рўпара қилиб, панасида жон сақлаган, замон ҳар айланганда шамолнинг елпарраги қай тарафга йўналганини илғорлар қатори илғаб, ўша тарафга байроқ кўтариб югурган, ўзининг бу турланиш-тусланишларига илмий ва сиёсий асослари ҳамиша тайёр, бениҳоя маккор ва маддоҳ бир зот эди.
— Азизлар, бир лаҳзагина тасаввур қилинг-а, — деб бошлади у сўзини одатдагича сухандонлик ва чечанлик билан, — қани эди, ул ажойиб Оташқалб, исёндил шоиримиз бир дамгина тирилиб келиб, мана шу муаззам қасри олийда базми нафис қурмоқда бўлган сизу бизнинг кўнгилларимизни, кўнгилларимиз баробари даврамиз тўрини-да тўлдириб ўлтирсалар, офарину тасанноларга кўмилиб даврон сурсалар не бахту саодат бўлур эди!..
Бу ялтироқ сўзлар тизимидан сеҳрланган густоҳроқ кимдир ниҳоятда улуғ бир гап айтилди, деб ўйлади шекилли, қўққисдан чапак чалиб юборди, бошқалар ҳам билиб-билмай қўшилди. Хаёли анови ёқларга оғиб ўтирган Мафкурахонимнинг беихтиёр бунга жўр бўлганини кўриб, ҳайъатдаги жами казо-казо чапакни қўлламоққа мажбур қолди. Бундан руҳланган маърузачи баттар жўшди, баттар кўпирди.
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 26.11.2015 12:12   #15  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Эркин АЪЗАМ. ШОИРНИНГ ТЎЙИ

Цитата:
Дарвоқе, айтилган гап ижобат топиб, мўъжиза рўй берсаю Оташқалб шоир бир лаҳзагина тирилиб келса, худди минбардаги булбулигўёнинг гирибонидан оларди: «Сен ҳалиям бормисан? Сен ҳалиям ўлмадингми?» Бу ҳолни кўриб ҳайъатда ўтирган уч-тўрт зот, пастдан ҳам икки-уч одам жуфтакни ростлаб қолиши муқаррар эди. Қочқинлар тўдасининг етакчиси, ҳеч шубҳасиз, Оқсоқол шоиримиз бўларди. Негаки, Оташқалбнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида моҳирона тўқилган, кейинчалик китобу дарсликлардан, демакки, кечаги ва бугунги ғофил авлод онгидан жой олган силлиқ, сипо мазмундаги ширин-шакар афсонанинг муаллифи шулар эди. Келинг, ана шу афсонани биргаликда тинглайлик.
— Ўшанда, шак-шубҳа йўқки, юбиляримизнинг ўнг тарафидан адабиётимизнинг улкан яловбардорларидан бири бўлмиш унинг ёшлик дўсти, содиқ сафдоши, ажойиб инсон ва раҳбар, бениҳоя муҳтарам устоз — Оқсоқол шоиримиз ўрин олган бўлур эдилар. Воқеан, келгуси ҳафтанинг худди шу куни худди мана шу масканда ажойиб дўстимизнинг ҳам таваллуд тантаналари нишонлангуси. Марҳамат айлагайсиз, азизлар!

Оқсоқол шоир даврдошу даврадош ошнасининт ода-тий таъриф-тавсифларидан бу гал негадир ғижиниб, хижолат тортиб ўтирарди. Тавба, бугун кўп нарса кўзига омонат, уйдирмадек кўринаётир. Манови маддохнинг бемаъни, кўпикнамо гапларини қаранг! Шуларнинг ора-сида ростлари ҳам борми? Бор. Улар чиндан ҳам Оташ-қалб билан Самарқандда бирга ўқиган, Абрам хиёбо-нидаги бир яҳудий «амак»нинг оврупоча жиҳозланган наврасм уйида бирга ижара турган, бир сатрини у, бир сатрини бу тўқиб бирга ширу шакар шеърлар ёзган, ҳатто илк тўпламлари бирга нашр этилган, хуллас, ҳақиқатан ҳам жонажон дўст, ўртоқ эдилар. Хўш, ана шундай ҳавас қиларли биродарликнинг барбод бўли-шига ким сабаб? Уни бузмоқ қасдида даставвал болта кўтарган ким, нифоқ солган ким? Ким ё нима бу икки ажралмас дўстни қаттол ёвга, душманга айлан-тирди? Адабий афсонага кирмай қолган ҳаётларининг бу бўлагидаги ёлғонлар нималардан иборат?

Анови толмас сафсатабоз завқ-шавқ билан давом этарди:
— Шоиримизнинг чап ёнида, юракка яқин томонда, табиийки, унинг севикли рафиқаси, ўзи таъриф этмиш «муҳаббат гули» — Маъшуқахоним ўтирган бўлур эдилар.

Оқсоқолнинг баттар пешонаси тиришди: ҳе, ўл-а, бефаросат! Бунисининг нима кераги бор экан энди?
— Қани, муҳтарама Маъшуқахоним, лутфан ўрнингиздан туриб элга бир кўриниш бериб қўйсангиз.

Олдинги қатордан умри пардоз-андоз деб ўтган, сочи ҳамон қоп-қора (бўялган), ёшлигида ўлгудек шайтон, жикиллоқ бўлгани аён кўриниб турган читтак бир кампир жойидан туриб, узоқ-яқинга алланечук завқ ва ҳафсала билан роса таъзим қилиб чиқди. Оқсоқол кўзойнагини ростлаб ўша томонга тикилди. Ия, кеп-ти-да? Ҳали тирик экан-да? Ўлмайди бу! Умр бўйи шу ёлғонга ўзиниям, ўзганиям ишонтириб келди-я, тавба! Анови маддоҳ айтгандек, Оташқалб тирилиб келса, худо ҳаққи, бу жодугарни танимаган ҳам бўларди. Тош-кентга кўчиб келганимизда Жуковский кўчасидаги ҳов-лига бир-икки марта ўзи суйкалиб борган эди. Очиқ ётган қозонни ким яламайди, дейдилар. Айниқса, Оташ-қалбга ўхшаган шўх, олов йигит! Кайф-пайф билан бир-икки бор қучоқлаган бўлса бордир. Лекин, зин-ҳор-базинҳор, бу шилқимхонга кўнгил қўйган эмас. Кўнгил қўйганлари бошқа эди, бошқалар эди. Уни, мана, биз биламиз. (Билмайлар кетайлик, илойим!) Ўзиям шеър ёзармиди, ялла айтармиди, ишқилиб, шу доираларда изғиб юрадиган бу хонимнинг ўша кез-лардаёқ оҳори кетиб бўлган, уни ўпмаган, қучоқлама-ган шоиру шуаро кам эди. Оташқалб шулардан бири, биттагинаси эди, холос.

У совуқ ўлкаларга кетиб қолгач, кўпдан ортган бу сарқит хоним опера айтадиган бир артистгами, ундан чиқиб аллақандай ўрис полковникками, яна аллаким-ларга тегиб юрди. Уша кезларда биров Оташқалбнинг номини тилга олса, артистонасига қийшанглаб, «Вой, ким эди у?» демоғи турган гап эди.

Эллигйнчи йиллар қайтишида — Оташқалб оқла-ниб, номи тилга туша бошлаган чоғларда бир куни уни йўкдаб ёзувчилар идорасига келгани Оқсоқолнинг ёдида. Эртаси кунимиди, Оташқалбга бағишлаб кеча ўтказилганда минбарда пайдо бўлиб, кўзларига тупук суртиб, ўзини марҳум шоирнинг маъшуқаси деб эълон қилиб юборди, у туфайли чеккан жабру жафоларини санай кетди. Ўша вақтда ташкилотга эндигина раҳбар бўлган Оқсоқол бу янгилиқдан донг қотиб қолди-ю, бироқ оғиз очиб чурқ этмади. Маккор хоним уни аллақачон қўлга олиб қўйган эди.
Ответить 
Старый 26.11.2015 12:14   #16  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Эркин АЪЗАМ. ШОИРНИНГ ТЎЙИ

Цитата:
ирқинчи йилларнинг охирида улар тасодифан Мос-ковда учрашиб қоли§*(Маъшуқахонимнинг полковник эри у ерда ҳарбий академияда ўқирди), мусофирчилиқда бир-бирларининг кўнглини хўб овлашган. Ушанда бу хотин Оташқалбнинг номини ҳам тутмаган, ҳатто бир оғиз эсламаган. Раҳбар шоир ҳозир уни минбардан қувиб, шармандасини чиқарса ҳам бўларди-ю, ана шу андиша тил-жағини боғлаб турар — бу маккора аллақачон Алвастихоним (хотини) билан-да тил топишиб, дугона бўлиб олган эди. Билиб турардики, сўз айтиб уни фош қилгудек бўлса, ўзининг шармандаси чиқади, шармандаси ҳам гапми, бутун раҳбарлик, шоир-лик ҳаёти барбод бўлади, Бу манжалақи минбардан тушмаёқ, ҳув бир замонлар ораларида кечган сиру сав-дони элга ошкор этиб, сўнгра уни ошира-тошира дугонаси Алвастихонимга етказишдан ҳам тоймайди. Алвастихоним эса, ўзининг қора қилмишларидан кимсаси бехабардек, раҳбар шоирнинг совет оиласини бузишга қаратилган бу ахлоқсизликларини зумда тегишли жойга етказади. Қарабсизки!..

Олдига қўйган мақсади йўлида бу шаллақи ҳеч нар-садан қайтмаслиги аниқ, негаки йўқотадиган нарсаси йўқ: операчи кетган, полковник кетган, кейингилари ҳам бирин-кетин ташлаб кетаётир. Бу дунёда нима қола-ди — ном қолади, шон-шуҳрат қолади! Унга эришмоқ учун эса, номус-ку номус, жондан-да кечса арзийди.

Мана, мақсадига етди: машҳур Оташқалбнинг севикли Маъшуқаси номини олди, ижодий ташкилотда кутубхоначими бўлиб ишга жойлашди (раҳбар шоир-нинг ўлгиси келибдими, олмай кўрсин-чи!), секин-аста адабиётнинг мўътабар онахону энагаларидан, муҳтарам янгамуллоларидан бирига айланди. Энди бу каби ада-бий йиғинлар у кишисиз, у кишининг марокди хоти-раларисиз ўтмайди. («Оҳ, у мени қандоқ севарди, Маъ-шуқабегим дея еру кўкка ишонмасди!») Бу ҳолга бошқалар, энг қизиғи, унинг ўзи ҳам аллақачон кўниккан, кўпайлашиб тўқилган анови афсонага ишониб кетган, ишониш ҳам гапми, уни янги-янги тафсилотлар билан бойитганки, буларсиз энди ул ширин афсона ҳам, унинг бошқа муаллифлари ҳаёти ҳам шоён кемтикдир.

—…«Шеърият надур?» мақоласи биз, адабиётшунос-лар учун ҳали-ҳамон бебаҳо қўлланмадир… Оташқалбнинг шоирлик гувоҳномасига айланиб кетган «Сен-сен» шеърини ўқимаган шеърхон, унинг қўшиғини эшитмаган санъат шинавандаси топилмаса керак, — дея оғзидан бол томиб сайрарди Ажойиб домла. — Аммо ана шу ноёб эъжод маҳсули кимга бағишланганини ҳамма ҳам билмаса керак. Марҳабо, Маъшуқахоним!

Маъшуқахоним яна туриб ўзини кўз-кўз қилди.

Ўл-а, деди ичида Оқсоқол шоир, бет деган нарса қолмабди бунда. Энди бу тасқаранинг товусдек товланмоқчи бўлиб қилтиллашини қаранг! Эрта-индин ўламан деяпти-ю, ҳамон бир нимадан умидвор. Жилла-қурса, шеърдаги «Ул мовий кўзларинг сўзлар» сатрини билмасмикан, эсламасмикан бу донолар? (Оқсоқол шоир Оташқалбнинг ҳамма шеърини ёддан билар, ашаддий рақибга айланиб, у халқ душмани бўлиб унутилиб кетганда ҳам унутмаган, деярли ҳар бир сатрининг тарихидан хабардор, зеро ўша тарих, ўша кечмишлар ўзининг ҳам тарихи, ўзининг ҳам кечмиши эди.) Маъшуқахонимни энг зўр заррабинга солиб қараганда ҳам кўзи мовий эмаслиги аён. Наҳотки, шуни фарқламоқ учун ҳам одамзод фан дўктири бўлиши керак, тавба! Ёки бу таннознинг кўзи ёшлигида мовий бўлиб, «севикли ёри» — Оташқалбнинг фироқида куя-куя қорайиб қолганмикан? Афсона. Буниям бояги гўзал афсонага қўшиб юборишлари ҳеч гап эмас. Чини қайда, ёлғони қайда — топиб бўлмаса!

Мовийкўз дилбар… Ана, ўтирибди. Маъшуқахонимнинг биқинида. Башараси буришиб, бужмайиб кетган, бир замонлар Оташқалбни энтиктирган мовий кўзлар энди хира тортиб, туссиз бўлиб қолган. Алвасти! Саксонга кирганда ҳам буни эътироф этиш эрга, эркак кишига оғир, албатта. Лекин умр охирлаганда, айниқса, мана бундай қиёматли руҳ олдида, ҳақиқат олдида ёлғиз қолганда борини холисанлилло бўйинга олмоқ фарз: икки дўстнинг биродарлигига ғанимлик понасини урган, уларни қон-қаттол рақибга айлантирган мана шу довдир гўзал, мана шу Алвасти эмасми?!

Бу иқрор энди келаётгани йўқ, Оқсоқол шоир қарийб эллик йилдирки, шу нарса эсига тушса, эзилади, ўртаниблар кетади, ноилож ўзини бошқа хаёлларга уради, ўзини оқламоққа далилу исботлар қидиради. Ешлик эди, қон қайнаб-кўпириб турган давр, Мовийкўзни Оташқалбдан рашк қилгани, қизғангани рост, бунга асоси ҳам. бор. Бу сўқир туйғу уни дўстга хиёнатга ундади, шу йўл билан ундан ҳам ўч олмоқ бўлди, ҳам шеърият мусобақасидаш ожизлигини ғайирлик билан ниқобламоқчи бўлди. Шу тариқа хиёнат кўчасига кирилди, ҳаёт-мамот хиёнати. Бу кўчага бир маротаба кирган одам қайтиб Чиқмоғи душвор, ихтиёрида биргина имкон қолади — ана шу кўча бўйлаб ичкарилаш, ичкарилаш, вассалом!

Бу телба ишқнинг истиқболсизлигини униси ҳам, буниси ҳам биларди. Аммо униси ҳам, буниси ҳам ёш эди, мағрур эди. Униси ҳам, буниси ҳам ўша кезлар Мовийкўздан ажралишни жондан айрилиш деб ҳисобларди. Бир томон унга эгалик қила бошлагач, иккинчи томоннинг ишқибоздигини кечириб бўлмай қолди. Учинчи томоннинг «очиқ ётган қозон» эканлиги ҳисобга олинмади. Бу қозоннинг тубида оғу борлигини на у тараф, на бу тараф кўра билди. Ёшлик — ғўрлик экани, кўрлик экани умр бир жойга борганда англаб етилади. Оқсоқол шоир буни хийла эрта фаҳмлади, аммо энди барибир кеч эди: дўст бой берилган, иймон лат еган, шеърият замон хизматига солинган эди. Тўнғиз гўшти билан вояга етган Мовийкўз дилбарга рашк туйғуси, ор-номус туйғуси ёт эканини, «очиқ ётган» бу беминнат қозонни кейин ҳам кўплар ялаганини у сезган, азоб-изтироблар оловида қовурилган, бу кўчадан чиқишга кўп бора аҳд қилган, бироқ ундан чиқиш жаҳаннам тубига ихтиёрий тарзда қулаш билан баробар эди. Мовийкўздан ажралиш мансаб-мартабадан ажралиш, ўтмиш-келажакдан жудо бўлиш билан баробар эди. Ҳаёт-мамот савдоси эди бу. Ихтиёрий равишда, истаб-интилиб эришилган жаҳаннам эди бу!
Ответить 
Старый 26.11.2015 12:16   #17  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Эркин АЪЗАМ. ШОИРНИНГ ТЎЙИ

Цитата:
«Тиканлар ичра балққан ул муҳаббатнинг гули сен-сен!» Ҳозир кошона пештоқида ҳилпираб турган ал-вондан тортиб қўллардаги таклифномагача битилган шу сатрлар аслида кимга атаб ёзилганини бу ерда ёлғиз Оқсоқол шоир билади, йўқ-йўқ, тағин бир одам — Мовийкўзнинг ўзи ҳам…

Мовийкўз дилбар… Оташқалб тирилиб келиб бугун уни кўрса… Оқсоқол шунга аминки (собиқ дўстининг шиддат-шижоати шундай демоққа асос беради), уни кўрса, муқаррар, дод деб қочарди, худди қайтиб ўларди!

Бундан кўп йиллар бурун, Оташқалб эндигина оқланган кезлар Мовийкўз (аллақачон Алвастихонимга айланиб улгурган эди) маккораларга хос бир шафқатсизлик билан ўсмоқчилаб сўраган: «Менга бағишланган шеъри бор, деб эшитаман, шу ростми?» Оқсоқол ўшанда ўзини совуққон тутиб, «Бўлса бордир, мен билмадим», деб қўйган, аммо ботинан титраб кетган: «Демак, яна кимдир билади. Ким у?»

Оташқалб ўз қатлига ўзи ҳукм чиқарган анови сатрлардаги «муҳаббат гули» ким? «Тиканлар» деганда ким ё нима назарда тутилган? Бундан оғир саволлар борми? Бир шоирни совуқ ўлкаларга сургун қилиб, чиритиб юбормоққа шунинг ўзи кифоя эмасми? Довдирликни ниқоб этган Мовийкўз дилбар ўзига аталган бу сатрларни муаллифнинг ўз оғзидан (қаерда, қай вазият, қай ҳолатдалиги бандасига қоронғи — буниси бир худою бир дилбаргагина аён бўлса керак) эшитмаган ва тегишли жойга бориб уни соф ўзбек тилида ўқиб бермаган деб кимга айта олади?! Сиртдан меровроқ кўринадиган Мовийкўзнинг аслида ким эканини, шеърият мухлиси сифатида адабий давраларда тўсатдан пайдо бўлиб, икки дўстга бирдай «кўнгил бергани»ю иккаласини ҳам кўйида бирдай «жинни» қилгани, сўнг у билан бир ёстиққа бош қўйган ўша дўстлардан бири бу мудҳиш синоатдан кўп йиллар ўтибгина тасодифан хабар топганию билиб-билмай унга қурол бўлганини англаб етгач эса, бирон бир нимани ўзгартирмоққа ночор қолганлари-чи!..

Чизмаю лойиҳаси бировлар қўлидаги, ёлғон асосга қурилган бундай ҳаётга лаънатлар бўлсин! Энди бу иморатнинг бирор ғиштига тегиниб бўлмайди — текканингиз заҳоти бор бўйи билан тўкилиб тушади. Боя анжуманни очаётиб сўзлаган Оқсоқол гапида нима росту нима ёлғонлигини билмасмиди? Билганда қандоқ! Лекин ёлғон гапирди — бошқача гапиролмарди, бош-қача гапирмоққа ҳаққи йўқ эди. Ҳали айтилган афсона муаллифлари гўё бир жойга йиғилиб ўзаро қасам берган, уйдирмалар занжирини ҳеч қачон узмасликка онт ичган!

Қани, эшитайлик-чи, анови маддоҳ яна нималар деб сайраяпти?
— Бу сафга мен ажойиб синглимиз, Оташқалб шоиримизнинг жондек жигари, унинг ҳаёти ва эъжодини меҳнаткаш халқимизга етказишдек машаққатли ишда зўр ғайрат намунасини кўрсатган латофатли ва назокатли Жиянбекани қўшган бўлур эдим.

Ҳайъат столининг этакроғида ўтирган кўҳликкина, маърузачи билиб айтган «латофатли ва назокатли» Жиянбека истиғно билан бир тўлғаниб қўйди: эътиборингиз учун ташаккур, бизга ҳали гал келади, ўшанда кўрасиз!

— Ва ниҳоят, — деди Ажойиб домла жўшиб, — Оташқалб шоиримизнинг сафдоши бўлмиш каминаи камтаринни-да ушбу сафга қўшмоққа журъат қилгали рухсат этгайсиз, муҳтарам аҳли анжуман!

Оташқалб тирилиб келса, ё иккинчи, ё учинчи навбатда мана шу одамнинг ёқасига ёпишмоғи керак. Қай бир гўрларда сақланаётгандир, унинг ижодидаги миллатчилик, истиқлолга интилиш оҳанглари тўғрисидаги чақувнинг ҳаммуаллифи худди мана шу маддоҳ! Ажабки, Оташқалбнинг номи оқланаётганда дастлабки ижобий тақриз — тавсифнома ҳам айнан шу қўл билан ёзилди. Мазкур зид ҳужжатларнинг бўлғуси тад-қиқотчилари бу ғалатлиқдан ҳайратларга тушмасларми? Барча айбни замонга юклаганда «мунофиклик» тушунчасини ҳам луғатлардан ўчириб юбормоққа қудратлари етармикан? Шунда бу шармандали ҳолдан луғатларга ўт туташиб, ерлар ёрилмасми?!
— Ўшал, биз ҳозир хаёлан фараз этаётган ҳайъатни, табиийки, адабиётимиз ва санъатимизнинг яқин дўсти, ҳомийси, лобар опахонимиз Мафкурахоним бошқарган бўлур эдилар!

Бу гапга суюқ-сийраккина чапак бўлди. Севикли Тепакалга қарай-қарай ширин хотиралар оғушида ўтирган Мафкурахонимнинг ўзи бу лутфга «раҳмат» дегандек мамнуният билан бош ирғади-ю, моҳиятни кечроқ англаб, минбардаги нотиққа юзланиб бош чайқади: хато, сиёсий калтабинлик! Сўнгра шоша-пиша Оқсоқол шоирдан бу калтабиннинг номини (опахон бунақа дўппи-пўппи кийиб юрадиган арбобларни яхши танимасди) сўраб олиб, «Маддоҳ ака, ҳов Маддоҳ ака!» деб чақирди ва кўрсатгич бармоғини тепага нуқиб ишора қидди; бу ҳаракат ҳам «биринчи» маъносини, ҳам «энг юқори» деган мазмунни ифодаларди.

Дийдиё оҳангига тушиб кетиб, мазмун-моҳиятни аллақачон хаёлидан соқит қилган маърузачи бирдан сергак тортиб, лекин имо-ишоранинг фаҳмига бормай олазарак бўлиб қолди.

«Энг каттамиз, энг каттамиз!» дея жонҳолатда шип-шиди мажлисга масъул Оқсоқол шоир хатарнинг олдини олмоқ бўлиб.
— Каттамиз? Каттамиз…
— Энг, энг!
— Ҳа-ҳа, албатта. Каттамиз, энг каттамиз ҳам-да, ахир! — деди Ажойиб домла нафаси ичига тиқилиб, йўл қўйган қалтис хатосини тўғриларкан. — Мен у кишининг муборак номларини алоҳида таъкидлаб айтмоқчи эдим.

«Алоҳида таъкидламоқчи эмишлар! Ҳе, шоир бўлмай ўлларинг! — деди Мафкурахоним ичида буларни хо-тинчасига қарғаб. — Сиёсий чутьё дегани йўғ-а! Худо бир сақлади. Ия, худо йўқ-ку! Йўқ, йўқ, худо йўқ!»

Ажойиб домла хаёлий ҳайъатини шу тариқа «энг каттамиз» билан якунлади. Шу тобда ҳақиқий ҳайъатда ўтирганлар бирдан «Биз-чи, биз-чи?» дегандек мун-ғайиб қарашди. Рўйхат «энг каттамиз» билан тугагандан кейин унга, маълумки, ҳеч нарса қўшиб бўлмасди.
— Оташқалб шоирнинг она юртдаги ҳаёти ва эъжоди, ўилайманки, бу ердаги ҳар бир адабиёт муҳибига маълуму машҳурдир. Шу боис у-ҳақда сўзлаб қимматли вақтингизни банд этмоқчи эмасман, — деди кўп кераксиз гапни гапириб аллақачон ҳаммани зериктирган, айниқса, эсли-зийрак одамларнинг энсасини қотириб бўлган маърузачи. — Аммо, шоиримизнинг у ёқдаги, яъни совуқ ва рутубат ўлкалардаги азобу машаққатларга бой, шу билан бирга сермазмун ҳаёти, аминманки, кўпчиликка аён эмас. Рухсат этсангиз, азизлар, шу хусусда камина сизларга андак маълумот берсам, зеро бу гаплар ҳали кўпчиликка нотаниш янгиликлардир. Хабарингиз бор, бундан бир-бир ярим ой муқаддам ажойиб синглимиз Жиянбека бошчилигида бир гуруҳ шоир ва адабиётшуносларимиз ўшал олис ўлкаларга сафар қилиб қайтдилар. Улар орасида мафкура бўлимининг Масъул ходими ҳамда Заҳматкаш адабиётшуносимиз ва бошқалар бор эди, — дея нотиқ мажбурий номларни айтди-ю, хушламаганларини тилга олмай кетди. — Ўшалардан эшитганимни сизларга сўйлаб берсам…
Пастдан «Борганлар гапирсин, борганларнинг ўзидан эшитайлик!» деган талаблар чиқди. Ажойиб домла худди қулоғи том битгандек бепарво, сўзини давом эттирди — бундай луқмаларга парво қилиб яшаганида у аллақачон ўлиб кетган бўларди.
Ответить 
Старый 26.11.2015 12:22   #18  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Эркин АЪЗАМ. ШОИРНИНГ ТЎЙИ

Цитата:
У эшитган бир оғиз гапига, одатича, ўзидан ўн оғиз қўшиб-чатиб, кўпиртириб, Оташқалбнинг у ёқдаги ҳаётини одам беихтиёр ҳавас қиладиган ширин бир афсонага айлантириб, тингловчиларни аллалагудек ром айлаб, маҳорат билан сўзларкан, Оқсоқол дафъатан ўкиниб кетди. Ўйлаб кўрса, номига мудом ҳар хил сифатлар тиркаб айтилган-у, ҳеч қачон оддийгина, лекин моҳиЯтини ифода этиб «шоир» деб аталмаган экан. Қачон қараманг — «замон куйчиси», «давр жарчиси», «зафарлар булбули», «серзавқ шоир», «раҳбар шоир», «атоқли шоир», «отахон шоир», «шоири замон», мана, бугун эса — «оқсоқол шоир». Шу тобда у ҳеч бир сифат-пифатсиз, оддийгана «шоир» аталмоқни, аниқ-роқ айтганда, хор-зорликда ўлиб кетган, аммо шоир деган чинакам номи қолган Оташқалбнинг ўрнида бўлмоқни шу қадар истардики!.. Майли, «халқ душмани» аталиб совуқ ўлкаларга қувилсин эди, майли, азоб-уқубатларга учраб ўша ёқда ёш ўлиб кетсин эди, майли. Ниҳоят, бир куни келиб мана бундай оқланарди, номи шон-шарафга бурканарди! Ахир, умр бўйи титраб-қақшаб, ёлғонларкқуршовида умргузаронлик қилгандан кўра…

Аммо бу ўткинчи, муваққат бир ҳолат эди, холос.

Ажойиб домланинг завқ-шавққа тўлиб ҳикоя қилишича, Оташқалб олис ўлкаларда сургунда юраркан, бир дақиқа бўлсин ижодини тўхтатмаган. Кечаю қундуз ўтириб ёзгани ёзган экан. (Сургун эмас, ижодий таътил бўл-а!) Бир қанча шеъру достонлар, ҳатто «Маҳбус» деган назмий роман ҳам яратган. Лекин, афсуски, буларнинг бирортаси сақланиб қолмаган, чунки шоир ёзиб тугатар-тугатмас, назоратчи маъмурлар уни шартта тортиб олиб, ўша заҳоти ёқиб ташлашар экан.

Қўлёзма ёқишдан чарчаган маъмурлар, ниҳоят, шоирнинг икки қўлини бир-бирига боғлаб-чандиб қўядиган бўлишибди. Ночор қолган шоир аламига чидолмай оёқ бармоқлари билан ёзишни ўрганибди. Шунда золим маъмурлар сўнгги чора сифатида унинг қўл-оёғини кесиб ташлашибди. Қўл-оёқсиз мўнди шоир энди туну кун шеър тўқиб, уни баланд овозда ҳайқириб қироат қилар экан. Безор бўлган маъмурлар, ахий-ри, унинг тилини кесиб қутулишибди.

Ана шундай афтода кўйга солинган, аммо шеър муҳаббатидан воз кечмаган матонатли шоирни сургун муддати тугагач олис юртдаги темирйўл вокзалида гадой қиёфасида, олдида эски қалпоқ, ногиронлик аравачасида тиланиб ўтирганини кўрганлар бор — ҳаётининг сўнгги йилларида у алам-азобларга бардош беролмай аклдан озган экан.

Бу гапларни Ажойиб домла худди бориб ўз кўзи билан кўргандек комил ишонч билан ҳикоя қилди.

— Ана сизга инсоний матонату назмга муҳаббат! — дея афсонасига якун ясади ниҳоят. — Демократия ва ошкоралик замони келиб, ҳозир у ерда — шоирнинг сўнгги кунлари кечган ул табаррук манзилларда унга каттакон ҳайкал ўрнатилган, мана, боя айтган дўстларимиз кўриб келишди, — деди нотиқ фикрини тасдиқлатмоқ учун уларни кўмакка чорлаб. Бироқ пастда норозироқ бир шовқин кўтарилаётганини сезиб, маърузасини апил-тапил, ҳамон ўша баланд пардачарда тугалламоққа эришди: — Бу янглиғ жасорату матонатга тўлуғ назмий эъжодга абадул-абад офарин ва тасаннолар бўлгай!

Домла минбардан қайтиб жойини эгаллар-эгалла-мас, изидан қоғоз келди. «Ҳурматли Оқсоқол! Ажойиб домламиз маърузасидаги баъзи бир чалкашликларни бартараф этиш учун менга сўз беришингизни сўрайман. Ёш шоир».

Оқсоқол мактубни ёнидаги Мафкурахонимга кўрса-тиб, бир нималар деб шивирлади. Мактубга наридан-бери кўз ташлаган Мафкурахоним саҳнанинг ён томонида сергак турган мулозимни кўрсатгич бармоги билан имлаб чақирди ва унга тегишлича кўрсатма берди. Ҳаял ўтмай олдинги қаторларда ғимирлаш сезилиб, Таъқибкорнинг шогирдлари — сарбозваччалар Ёш шоирни аллақаёққа бошлаб кетишди.

Ростдир, ёлғондир, Ажойиб домланинг бояги афсонаси кўпларни таъсирлантириб қўйган эди.

Боя биз анжуман тафсилотларига чалғиб томоша толорининг иккинчи ошёнида ёлғиз қолдирган сирли мухлис теварагида ғалати жонланиш юз берган эди. Ён-верида ўтирганлар унга тикилиб-тикилиб қарашар, ўзаро имлашиб, шивир-шивир қилишар эди. Уларнинг назарида Ажойиб домла худди мана шу зот ҳақида сўзламоқда эди. Ҳали мурувват кўрсатиб ногиронни ўриндиққа ўтқазиб қўйган йигит билан қиз ҳозир уни чинакам ҳимояга олган, худди эски танишларидек атрофида парвона эди: ҳа, бу одам — ўша, бу одам бизга қарашли!

Дарвоқе, бу ғаройиб зот ким ва қаёқдан, қандай келиб қолди бу олийшаън анжуманга?
Ответить 
Старый 26.11.2015 12:23   #19  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Эркин АЪЗАМ. ШОИРНИНГ ТЎЙИ

Цитата:
Аввало шуни айтиш керакки, фожиаларга тўла бу чигал қисмат тўғрисида батафсил маълумот бермоқнинг иложи йўқ. Унда инсон зоти чидаш беролмайдиган азоб-уқубатлар, ғайритабиий воқеа-ҳодиса ва ҳолатлар игу қадар кўпки, ақл бовар қилмоғи қийин. Қолаверса, бул мубталонинг ўзидан гап олмоғингиз даргумон: тил-забон йўқ, онг-шуур хиралашган, эс-ҳуш кирарли-чиқарли даражада.

У олис юртда тақдир зарбаларига учраб бориб қолган бу каби майиб-мажруҳ, ғарибу ғурабонинг ҳисоби йўқ. Уларнинг кимлигини, таги-зотини ҳеч ким суриштирмайди — барибир эмасми? Буни аксари уларнинг ўзи ҳам унутиб юборган — барибир эмасми? Улар шу бефайз, беқут гўшаларда умргузаронлик қилиб, қазои муқаррарларини кутмоққа маҳкум. Ҳар ким билганича, аниқроғи, пешонасига битилганию қурби етганича тирикчилик қилади. Аллақачон одам ҳисобидан чиқарилган бу собиқ маҳбусларда ҳақ-ҳуқуқ у ёқда турсин, номига бир варақ ҳужжат ҳам йўқ. Бўлганида нима, биров ишонармиди? Ишонганида нима, унга қайтадан қўл-оёқ, тил-забон бино қила олармиди? «Осмон йироқ, ер қаттиқ» деганлари шулар ҳақида айтилмаганмикан?

Қаҳрамонимиз — ана шундай бахтиқаролардан бири. У икки ҳафтача вагонма-вагон «юриб», кеча поезддан тушди. Тушдию ўзига ўхшаш қавмларига йўлиқиб, уларнинг ёрдамида вокзал яқинидаги ташландиқ бир кулбага жойлашди. Ўша, ўзи кўниккан ҳаётни эсга соладиган айрим манзаралар бу ерда ҳам бор экан. Кеча ўзича шаҳар «айланди», аммо илвираб увадаси чиққан илма-тешик хотирасида бирон бир нарсани тикламоғи душвор бўдди. Каттакон бир хиёбон теграсидаги кўҳна иморатлар танишдек кўринди-ю, сўнг бундай уйқаш бинолар ўзи бўлган ўзга шаҳарларда ҳам бордек туюлди. Бошқа жойга келиб қолмадимми, деган хавотир қийнагани қийнаган эди.

Бугун эрталаб судралиб шаҳар «кезар» экан, бемадор шуурига ғира-шира таниш бир майдонда кўп басавлат одам тўдаланиб турганини кўрди. Улар устига бўзчойшаб тортилган баланд бир нимани қуршаб олишган эди. Ана, ҳайъатда ўтирганларнинг кўпчилиги бор эди ўша маросимда. Мажлис қилиб, галма-галдан чиқиб сўзлангач, ҳалиги бўз бир юлқиб очилди. Майдонни гулдурос қарсак тутди. Мато тагидан намоён бўлган манзара чиндан ҳам олқишу чапакларга муносиб эди. Баланд тагликда қоматини кериб мағрур қотган навқирон йигит ўйиқ чап кўкрагидан суғурилган (бир учи ҳали танада) алланимани алам ва изтироб билан мардонасига боши узра олға чўзиб турибди. Кафтдаги «алланима» машъала янглиғ ёғду таратади. Юрак, Оташқалб шоирнинг ёниб турган юраги!

Маросим қатнашчилари яна талай замон кимўзар қилиб сўзлагач, ниҳоят, тарқалдилар. Гал йўловчиларга келди. Улар ҳам дастлаб маҳлиё бўлиб, сўнгра турли-туман мулоҳазалар айтиб, ўтдилар-кетдилар.

Биргина Мусофир мухлис қолди майдонда. У то мана бу анжуман бошланажак фурсатгача ўша ерда бўлди. Кетмади. Шаҳарда бугун очилган манзарага тикилиб ўтираверди. Кечга қадар. Юзма-юз! Оташқатб шоир ва Мусофир мухлис!

Бу орада анжуманда яна бир кишига сўз берилди. Айтишича, Самарқандда интернат мактабда Оташқалб билан бирга ўқиб катта бўлган бу одам ҳозир мамлакат миқёсидаги шахсий нафақада (қонуний), ўзи ҳам басавлат, қанақадир фан арбоби экан.

Арбобнинг сўзи ҳеч кимнинг қулоғига кирмади. Бояги Ажойиб домланинг кўпиришлари ҳам баҳарнав мароқда экан. Фан арбоби гапни жуда олисдан, қарийб Одам Атонинг яратилишидан бошлади, деса бўлади. Сўнгра ўзига ўтгунича ҳам хийла замон кетди. Мажлис раиси Оқсоқол шоир бетоқат бўлиб бир неча бор микрофонни тиқиллатиб кўрди — бефойда. Ўзи кекса бўлса-да, бундай улкан йиғинларда эзма-чурик мўйсафидларга сўз бермоқ хатарли эканини у кўп йиллик раислик тажрибасидан яхши биларди. Начора, сўзга чиқувчилар рўйхатини ўзингиз тузмаганингиздан кейин шу-да, Дарвоқе, рўйхатни ўзингиз тузасиз-у, тасдиқлаш учун «юқори»га берилади. Рўйхат у ёқдан бутунлай ўзгариб, оёғи осмондан бўлиб қайтади. Ғиринг деб кўринг-чи, жавоби темирдек оғир, қатъий: «Муҳокамага ўрин йўқ, шахсан Ўзлари кўриб берганлар!» Мана, шу лаққи чол ҳам рўйхатга «юқори»нинг кўрсатмаси билан тиркалган; у ердаги кимнингдир қариндоши экан. Демак, буям анови афсонабозликка шерик — ўзимиздан. Ҳолбуки, Оқсоқол шоир аниқ билади: «Бирга ўқиганман, бирга юрганман, бирга турганман!» дея кекирдагини чўзиб лоф ураётган бунақа «сафдош»ларни, Оташқалб агар тирилиб келса, ҳаргиз танимаган бўларди. Чунки у талабалик даврида ҳам, худо шоҳид, унча-мунча одамни назар-писанд қилмас, унча-мунчаси билан дўстлашмас ҳам — ўта мағрур, ҳатто такаббур эди.

Ҳозир Фан арбоби айтаётган гапларни шу ерда ўтирган ҳамма билар, мактаб дарсликларидан барчага маълум, чиқиб буларни достон қилмоқ учун Оташқалбни кўриш ҳам, саксонга кириш ҳам шарт эмас эди. «Жуда яхши бола эди, ҳамма фанлардан аъло баҳоларга ўқир эди, барча тўгараклараа фаол қатнашар, муаллимларнинг айтганини бекаму кўст бажарар, ўта интизомли, дўстларига меҳрибон, чинакам ўртоқ эди».
Ответить 
Старый 26.11.2015 12:24   #20  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Эркин АЪЗАМ. ШОИРНИНГ ТЎЙИ

Цитата:
Шўрлик Оташқалб! Бу аҳволда қандай қилиб шеър ёзган экансан? Жонсиз бир жасад эмишсан-у, оташқалб номини қандай олдинг? Бу қадар ройиш, бу қадар рисолабанд инсон экансан, нега сени халқ душмани деб қамадилар, рутубатли ўлкаларга сургун қилдилар? Бундан кўра, ерга урса осмонга сапчийдиган тинмагур, шўх-шалайим тартиббузар, олов-оташ бўлганинг ғанимат эмасми эди?!

Тириклар беомон, тириклар бешафқат, ўликларга қийин, ўликлар ўзини ҳимоя қилолмайди, улар ночор, қабрларидан туриб ёқангизга чанг сололмайди — ҳечқурса, шуни инобатга олиб инсоф қилсак бўлмасми?!

Ўлганга қийин. Замона зайлига қараб, дуч келгани номингизни кўкка кўтариб пуфламоғи, шиширмоғи ҳам мумкин, бошқа бир товламачиси чиқиб, уни уриб ерга киритиб юбормоғи ҳам ҳеч гап эмас. Ҳар иккала ҳолатда ҳам бундан манфаатдор одамлар бўлади, улар аслида ўзларининг мавқелари, мақсадларини ҳимоя қилган, шунинг учун куйинган бўлиб чиқади, ўлганнинг номи эса — бир ниқоб, бир баҳона.

Ўлган одамга қийин, тириклар беомон, бешафқат.

Ҳайъатга бирйўла иккита талабнома келди. Бири — Оташқалб билан интернатда бирга ўсиб, педтехникумда ҳам бирга ўқиган, кейинчалик умр бўйи темир йўл ишчиси бўлган аллақандай одамдан эди. «Шоир ҳақида икки оғизгина хотирам бор, шуни сўзлаб берсам», дея изн сўраган эди.

Иккинчи қоғоз яна Ёш шоирдан бўлиб, бу гал у сўз берилишини қаттиқ туриб, пўписа оҳангида талаб қилган эди.

Оқсоқол узатган бу қоғозларни кўздан кечирган Мафкурахоним Ёш шоирнинг талабномасини четга суриб, «Подумаешь, угрожает ешё!» дея, кейингисига рухсат берди: «Униси гапирсин, майли, ишчи экан».

Оқсоқол олдинги қаторлардан бирида жойига ўтиролмай сапчиётган ёш ҳамкасбига кўзи тушиб, нима деярини билолмай қолди. Мажлис раисининг унга қилган имо-ишорасини икки хил маънода тушуниш мумкин эди: ўтириб тур, ўтириб тур, кейин сўз бераман ёки — кўриб турибсан, ихтиёр менда эмас, менда бўлганида…

Ихтиёр Оқсоқолнинг ўзида бўлганида ҳам, кимга сўз берса берар, келиб-келиб шуни асло минбарга йўлатмас эди. Оташқалбга отдош бу тирмизак ўлгудек истеъдодли, айни чоқца ўлгудек беадаб, тарбиясиз, худо урган шаккок сифатида ном қозонган эди. У сўз олган, у сўзлаган мажлис, билингки, албатта катта можарога айланиб кетади. Уни «Оташқалбнинг ўзгинаси, Оташқалбнинг айнан такрори» деб бежиз айтмайди-лар. Ҳарқалай, бахти бор экан, бошқа замонда дунёга келди, бўлмаса-ку…

Оқсоқолнинг кўнгли ғаш тортди. Эртага ўзининг тўйида ҳам мана шунақа нобакорлар тўпланиб бир ғалва бошламаса!..

Эҳтимол, умри бино бўлиб бундай олиймақом анжуманда чиқиб сўзламоқ у ёқда турсин, қатнашиб ҳам кўрмаган Темирйўлчи икки оғиз гапи биланоқ ҳаммани жалб этди. У сўзини бу кошонага қандай қийналиб кирганидан бошлади. Кеча телевизор орқали мазкур анжуман ҳақида эшитибдию бутун кампирини етаклаб жўнабди. Лекин, бу ерга келиб, ахир, мен Оташқалб билан бирга ўқиганман, деб ҳарчанд тавалло қилмасин, ҳеч ким ишонмабди. Айниқса, эшик тагидаги ўсма-сурмали назоратчи хотин қаттиқ туриб олибди. Ахийри, кимдир бир ёш йигит — барака топсин, ўзиям Оташқалбга роса ўхшаб кетаркан, илойим умри, тақдири ўхшамасин — ўша кафилликка олиб ўтказибди бу ёққа. Бўлмаса, кампирининг оддида роса хижолат чекаркан.
— Мендан олдин бу ерда бир акахонимиз гапирди, Оташқалб билан интернатда билла ўқиганман, яшаганман, деди. Мен ҳам шоир билан беш-олти йил билла бўлганман, лекин бу акамизни сира кўрмаган эканман, қаранг, — деди Темирйўлчи беозоргина қилиб. — Мана, юқорида ўтирган шоиримизни кўриб турардик унча-мунча. Ана бу кишини сипо, батартиб эди, деса бўлади.

Собиқ мактабдошини таниб-танимай, ноқулайроқ бирор гапни қўзғаб қолишидан юраги така-пука бўлиб ўтирган Оқсоқол шоир, ниҳоят, енгил тортди: шунисига ҳам шукр!
— Мен интернатда круглий, э, ғирт етим эдим. Отамиз ҳам, онамиз ҳам вабодан ўлиб кетган экан, бир тоғамиз бизни — беш-олти яшар инимиз билан мени ана шу сағирлар уйига келтириб топширган, ўша ерда ўсдик. Инимиз, умри калта экан, йил ўтар-ўтмас ичбуруғ тегиб, бир кечада ўлди-қолди. Ўзимиз интернату техникумларда ўқиб катта бўлдик, қирқ олти йил темир йўлда хизмат қилиб, мана, ҳозир пенсиядамиз.Шоирнинг отасиям, онасиям тирик эди. Лекин ота бошқа хотин олиб, она бошқа эр қилиб кетган, байрам-пайрамда болаларини кўргани келишар эди. Улар келганда шоир қаёққадир қочиб кетар, уни ҳеч топиб бўлмас, ота-онаси келтирган совға-саломни кўпинча мен олиб қолар эдим. Мен мана шу ерда тўғрисини айтсам хафа бўлмайсизларми? Оташқалб» ундоқ эди, бундоқ эди, деган гапни кўп эшитганман-да. Бояги акахонимиз ҳам гапирдилар-у, менимча, у киши бошқа шоирни гапирдилар-ов. Мен билан ўқиган шоир бутунлай унинг тескариси эди. Шўх, тиниб-тинчимас, ўт-олов, ўз номи билан Оташқалб! Аммо оддийгина тўполончи бола эмас эди-да у, бошқача эди, бошқача! Мен сизларга айтсам, у ота-онасини унча кўргиси келмасди. Улар келтирган нарсаларга ҳам қарамас, улар кетгач, ўтириб олиб хун-хун йиғларди. Аломат бола эди. Фаҳмимча, ана шундай феъллари уни шоир қилган. Лекин у вақтларда биз ундан шоир чиқишинию мана бундай катта тантаналар бўлишини билмасдик. Ҳа, у чиндан ҳам бошқача бола эди. Бир гал денг, мени ари чақиб олди, мана бундай миттигина ари. Келиб-келиб кўзимдан чаққанини айтинг! Бирпасда юз-кўзим шишиб кетди, дод солиб йиғлаяпман. Оташқалб шунда қўлидан келган меҳрибончилигини аямади: ловиллаётган жойга туз босиб турди, дастрўмолчасини муздек сувга ботириб малҳам қилган бўлди, куҳ-куҳлаб кўрди — бўлмади, кейин ёнимга ўтириб биллалашиб йиғлай бошлади. Бу билан ҳам кўнгли тўлмади шекилли, биласизларми, нима иш қилди? Бориб девордаги арининг инини кавлаб, биттами-иккитасини тутиб ўзини чақтирди. Ана бунисига нима дейсизлар? Ким қилади бунақа ишни? Биз ўзи юртдош эдик. Иккаламиз ҳам Самарқанд тарафлардан…

Шундай катта, тантанали анжуманда ҳеч ким танимайдиган аллақандай киши ўзини ишчиман дея таништириб, сўзга чиқиб, аллақандай арини гапириб ўтирса!.. Энсаси қотган Мафкурахоним «айтинг, бас қилсин» деган маънода Оқсоқолни туртиб қўйди. Оқсоқол микрофонни тиқиллатиб огоҳлантирмоқчи эди, жамоат гувиллаб «Эшитайлик, эшитайлик!» дея овоз берди.
— Тағин бир қизиқ воқеа эсимда, — деди Темирйўлчи бир зумлик саросимадан сўнг дадилланиб. — Бу вақгда энди педтехникумда ўқиймиз — интернат мактабни яхши битириб чиққанларнинг кўпчилиги шунга ўтган эди. Бир куни шоирнинг шеърлари китоб бўлиб чиқди денг, китоб! Кўриб ҳеч биримиз кўзимизга ишонмаймиз. Худди ёлғондакам матоҳдай у ёқ-бу ёғини ағдариб қараймиз: бирор ишкали, сир-пири йўклшкан бунинг? Расмона китоб экан, расмона бўлмаса, эгаси шунинг қалам ҳақига ҳаммамизни ресторанга элтиб яйратиб меҳмон қилармиди? Қадимги «Шарқ» ресторанининг ўрнида «Националь» дегани бўларди. У кезларда энг зўр ресторан шу эди. Шоир ҳаммамизни бошлаб борди. У ерда беш-ўн одам еб-ичиб ўтирган экан, бугун сизлар ҳам менинг меҳмоним, деди. Залнинг хўжайинини чақириб, қарорини айтди: ресторанни ичкаридан занжирлайсан, у бизнинг ихтиёримизда, барча харажат бизнинг ҳисобимиздан! Базму зиёфат бошланди. Ҳамма еган, ичган, сархуш. Бир маҳал қўшни даврада қиз талашибми, жанжал бошланди. Шоирнинг ўзи даврабоши, кўпни едириб-ичириб ўтирган «тўй эгаси» сифатида можарони тинчитмоқчи бўлган эди, анови бадмастлардан бирови унга ташланиб қолибди. Эмишки, ёнидаги маъшуқаси шоиримизга термилиб ўтирганмиш, сабаби — шоир унга қараб кўз қисиб қўйганмиш-да. Шоир унча-мунчасидан тап тортмас, жанжалга ўчроқ эди — тўғрисини айтайлик-да — ҳалиги бадмастнинг жағига солиб юбормадими!
Ответить 
"+" от:
Ответить




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2026, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх