|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#10 |
Сообщений: 624
+ 19
399/213
– 4
82/36
![]() |
***
Руҳу жоним аршга етти мен ўзиум осмониман, Тутти оламни шарорим, оташи сўзониман. Ҳеч макону манзилим маълум эмасдир дунёда, Мен қуюндек ёрни кўйида саргардониман. Доимо роҳат тилаб меҳнат яқомдан ушлади, Онадин бахти қаро келдим, они ҳайрониман. Қайси танни ишқи йўқ бўлса они иймони йўқ, Ҳар кишини дарди гар бўлса они қурбониман. Аҳли дардларға қилай зоҳир бу пинҳон дардни, Бехабарларға ва лекин Нўҳни тўфониман. Ҳеч киши билмас мени қайдин бу ерга келганим, Асли зотимни сўрсанг, мен ўзим Хўқониман. На малакман, на фаришта, мен ҳам одам наслидин, Мен таваллуди ўшал фарзанди Намангониман. Ҳам мазаллат хокига Машраб бошин қўйди букун, Тонгла машҳар бўлса мен ишқ аҳлини султониман. Баъзи сўзларга изоҳ бериб ўтаман: шарор учқун (учқуним осмонни тутди) сўзон ёнмоқ, оташи сўзон, ёниб турган олов зоҳир кўринадиган (аҳли дардларга кўринарли қилай) мазаллат хўрлик (хўрлик тупроғига) |
|
Ответить |
|