|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#11 |
|
Йиғламадим, бошим тошга урса ғанимлар,
Бўзламадим, четга туртса оға инимлар, Йиғлолмадим, тақдир менга дардин сиқимлар, Дардинг айтиб йиғлат Она, мен хам йиғлайин. Сабринг айтиб йиғлат Она, йиғлагим келди. Эрлик қилдим, йиғламадим қабринг бошида, Кизчаларинг йиғлаб турар ўғлинг қошида, Отам йиғлар сени қўмсаб улуғ ёшида, Мардлик қилиб йиғлат она, мен хам йиғлайин. Дардли қилиб йиғлат Она, йиғлагим келди. Йиғламасман, кўз ёш тўкар сағираларинг, Сендек содда бўлолмаслар кабираларинг, Тунда йиғлаб ухлатмайди набираларинг, Алла айтиб йиғлат она, мен хам йиғлайин. Мехринг бериб йиғлат она, йиғлагим келди. Нақорот: Йиғлат она, юрак эриб оқсин кўз ёшим, Йиғлай она, сендан ўзга йўқдир сирдошим, Дўст билмаган, ғанимдан сир, тугар бардошим, Йиғлат она, тўйиб тўйиб йиғлагим келди.... (C) 31.08.2012 йил.
__________________
Масофага хамрох, манзилга тинчлик керак... |
|
|
|
Ответить |
|
4 "+" от:
|
|