Цитата:
Сообщение от Iymandar
Аслида биламан фарқ қилишини, аммо умумий маънода ёздим. У тилларнинг фарқи, манимча худди тожик тили билан эрондаги форсчанинг фарқидай бўлса керак. Яъни жуда кам. Шунга қарамай уларни алоҳида тил деб эътироф этилади. Аммо Хоразмдаги тил эса ўзбек адабий тилидан анчагина фарқи бўлса-да шева деб ҳисобланади. Нега?
|
Авваллари, туркий халқлар араб тилига асосланган имлодан фойдаланган пайтларда нафақат хоразм шеваси, ҳатто озору уйғур, қозоғу ўзбек бир-бирининг тилини яхши тушунган. Аниқроғи шевадай бўлган. Фузулий, Абай, Махтумқули каби ижодкорлар асарлари таржимасиз тушунилган.
тилни бойитишда олимлар қардош халқлар бисотига кўпроқ мурожаат қилишса, айни муддао бўлар эди. Масалан, об-ҳаво қирғизчада ҳаво раъйи сифатида қўлланади. Тилшунослар ўрганиб, луғатларга ўхшаш қўлланмалар тузса, фойдали бўлади менимча.