Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


 
 
Опции темы Опции просмотра
Старый 28.06.2011 11:47   #26  
Аватар для Kavsar
Оффлайн
Сообщений: 769
+ 2,104  1,209/531
– 1  2/2

Uzbekistan
Най сўзининг этимологияси ва най тарихи

Шумер тилидан форсчага ўзлашган "на" ёки "най", "қамиш", "найза" маъноларини англатувчи чолғу асбобининг энг қадимий номланишидир. Арабларда пуфлаб чалинадиган чолғуларнинг барча тури учун қўлланиладиган "мизмар" сўзи най учун ҳам қўлланилади. Туркчада эса ҳалигача "най" сифатида ёдга олинади.

Европа ўлкаларида шунга ўхшаш номлар, жумладан "наийу" номи билан юритилади. Форсча "чалиш", "ижро этиш" маъносини берувчи "задан" сўзидан бирлашиб таркиб топган "найзадан" ўзлашиб, ҳозирги кунимизда ҳам қўлланилаётган "найзон" сўзига бориб тақалади. Айни дамда арабча истилоҳидан ҳосил бўлган "найи" сўзи ҳам ишлатилади. Шумерларда м.авв. 5000 йиллардан бери фойдаланилаётган бу чолғу асбоби энг қадимий бўлиб, м.авв. 2800-3000 йиллардан қолган, бугунги кунда Америка Филоделфия музейида сақланади.

"Най"нинг тасаввуфдаги ўрни

Мавлоно Румийга кўра оҳанг Аллоҳнинг лисонидир. Қайси миллат, қайси жунбушга келтирадилар. Ҳеч бир санъат инсон руҳига мусиқачалик тўғридан тўғри йўл топа олмайди. Оҳангнинг юқори пардаси бир маънавий покланиш, фараҳланиш ва юксалишга олиб боради. Руҳни кир ва занглардан покланиши каби, унга ботган тиканлардан тозалаб, даволайди. Наво билан тозаланмаган руҳ юксалмайди, аксинча тубан эҳтирослар билан аралашиб кирланади ва ўтмаслашади. Тўғри оҳанг инсонга ҳайвоний ҳисларини эслатишни тўхтатиб, унга "сўнгсиз борлиқ" ни ҳис эттиради, сездиради. Бу сезги билан уни Унга яқинлаштиради. Бунда энг таъсирчан овоз найнинг садосидир.

Ҳазрат Румий фалсафасида най, "комил инсон"нинг рамзидир ва ишқ дардини англатиб туради. Юзи сарғайган, ичи бўшаган, бағри доғланиб, ўйиб олинган, фақат танҳо Яратувчининг пуфлаши билан ҳаёт бўлган айни инсон каби ўз юртини соғинган ва илма тешик бўлган сийнасидан чиққан фарёд ва нолалари билан инсонларга сирлар пичирлаган бир дўстдир. Шу боисдан най, мавлавийларда муқаддас саналади ва "найи шариф" номини олган.

Манба: http://www.neyuretim.com
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy
Ответить 
 




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2026, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх