![]() |
Ўзбек мумтоз адабиёти
Ўзбек мумтоз адабиётига оид сайтлар, маколалар, расм+видео ва бошка мавзуга оид ресурслар бўлса шу мавзуда бир бирларимиз билан бахам кўриб борсак... яъни шу бўлимда барчасини жам килсак... Мумтоз (классик) адабиётимиз хакида фикр алмашсак... дардларимиз бўлса дардлашсак...
яна бир таклиф иложи борича шу мавзуда туркий (эски ўзбек тилида) постлар килсак... : ) (лекин бу таклиф мажбурий эмас... ) P.S Раббано, ато этган лафзларинг бунчалар барно, бунчалар зебо, бир-биридан бунчалар хам тамонноли бўлмаса тассанолар сенгаким, илло турк алфози бунчалар хам раъно бўлмаса. Боболарим форсийда шеър битмиш, нечукким туркийнинг ўзи шеър. (Исроил С.) |
Юсуф Хос Хожибнинг кутадғу билик асарини интернетдан топса бўладими?
|
Захириддин Мухаммад Бобурга оид маколалар керак эди... интернетда у хакида каердан маълумот топа оламан...
|
Цитата:
|
кеча келгумдур дебон... мир алишер навойининг ажиб байтларини шу пайтга қадар ҳамма хар ҳил тушуниб келган. шу боис, собиқ иттифоқ даврида ҳам бобомиз томонидан қолган меросларни тузумлаштириб олганлар бўлди. Ҳатто «келмади» деб номланмиш машҳур ғазални ҳам ўша пайтнинг юксак севгиси тариқасида талқин этишди. навоий даврида йигит ва қиз ўртасидаги муҳаббат илоҳий даражага кўтарилган, деб иддао қиладиганлар ҳали ҳам орамизда топилади. аммо минг таассуфки, аслида мир алишер навоийнинг байтларида умуман бошқа маънолар акс этган эди. Ҳозир биз собиқ иттифоқ даврида «ёр севгиси» деб таърифланган «келмади» ғазалини тасаввуфий руҳда шарҳлашга уриниб кўрамиз. кеча келгумдур дебон ул сарви гулрў келмади, кўзларимга кеча тонг отгунча уйқу келмади. ўзингиз ўйлаб кўринг, навоий яшаган даврда бир қиз ҳозиргидек йигитнинг кўзига тик қараганмикан? ёки ҳаё ва андишали замон вакилаларининг «севгилиси»га қарата: кечқурун келаман, мени кутинг» дейишига ишонасизми? йўқ, навоий бобомиз бу ерда йигит ҳамда қиз ўртасидаги ишқий муносабат ҳақида гапирмаяптилар. «ул сарви гулрў» аслида биз тушунаётгандек маъшуқа эмас, балки тунда уйқуларни ҳам бузиб юборадиган кўз ёшдир. Ҳа, кўз ёш. навоий ҳаддан ташқари ҳассос инсон бўлгани боис, ҳар бир мисраларида аллоҳга бўлган муҳаббатни изҳор қиладилар. яратганга бўлган чексиз қуллик ул зотни қўлга қалам олишга мажбур айлаган. шу боис, «кеча келгумдур» деб ваъда қилган кўз ёшни, аллоҳ учун сажда пайтида тўкиладиган кўз ёшни тунги ибодатлари даврида кутганликларини айтадилар. аммо инсон ҳар доим ҳам йиғлай олмайди, ҳеч кимнинг кўзи тушмайдиган, қоп-қоронғу кечада биргина ғофил бўлмаган зот - аллоҳ учун йиғламалик бахтини ҳақиқий солиҳ инсонлар тушуниб етадилар. алишер навоий шундай инсон бўлгани туфайли ҳам, аллоҳ таоло учун йиғламаликни «сарви гулрў» деб атамоқдалар. аммо... одамлар учун риё қиладиган инсонларнинг қалби қотиб кетади, ҳеч ким кўриши мумкин бўлмаган тунги кечада йиғлолмай қолади экан. шундай надоматни одамларга эслатиш ниятида навоий «ҳар кеча келаман, деб ваъда айлаб, ул сарви гулрў келмади» демоқдалар. ғазалнинг давомида ундан-да ҳайратлари сатрлар оқиб келади: тонг отгунга қадар уни кутдим, аммо унинг келмагани сабабли кўзларимга уйқу ҳам келмади! лаҳза-лаҳза чиқдим-у, чекдим йўлида интизор, келди жон оғзимга-ву, ул шўҳи бадҳў келмади. Ҳар лаҳзада уни, яъни ҳеч ким кўриши мумкин бўлмаган қоп-қоронғу кечада кўзимдан тинмасдан оқадиган кўз ёшни кутдим, кутишим асносида унинг йўлига кўзларимни интизор қададим. Ҳатто жон халқумдан ўтиб, оғзимга ҳам келди, аммо ул ёмон феъллик маъшуқам келмади. ёмон феъллик маъшуқа- кўз ёш мени алдаб кетди, агар у яна бир неча кун келмаса, менинг дунёда яшамакликдан маъним ҳам қолмайди. оразидек ойдин эркан-да, гар етти эҳтиёт рўзғоримдек ҳам ўлғонда қоронғу келмади. фақат аллоҳ учун ҳолис тўкиладиган кўз ёшни жуда кутдим, аммо унинг келмаслиги тобора ойдинлашиб борарди. Ҳаттоки, унинг юзини эслагим келади, «оразидек ойдин эркан-да» деб кечани ёритгувчи юзини эслаб ўтади тунларим. Ҳудди рўзғорим, тирикчилигим сингари уни кундузлари кўриб қоламан, негадир у қоронғу кечада келмайди. ул париваш хажриниким, йиғладим девонавор, кимса бормуким анча кўрғонда кулгу келмади. энди мен кўз ёшларимни париваш деб номлаяпман, мен уни жуда соғиндим, негадир у мени узоқ-узоқларга ташлаб кетгандек туюлмоқда. унинг ҳажрида девоналарга ўхшаб йиғладим, аслида аллоҳ учун тўкишим керак бўлган кўз ёшимни соғиниб йиғладим, бундоқ йиғламакликдан аллоҳнинг ўзи асрасин. кўз ёшини соғиниб йиғлаётган кишини кўрганлар бу ҳолнинг моҳиятини тушуниб қолиб, ҳатто кулишмади ҳам. менинг девонавор йиғлаётганлигимни кўриб ул бечораларнинг юзларига кулгу келмади. кўзларингдан неча су келғай, деб ўттирманг мени, ким бори қонерди келган бу кеча су келмади. тўғри, кўзларимдан кўз ёш, сув оққан. аммо аллоҳ учун йиғламаклик ҳақиқий обидлар учун насиб этади экан. мени маломат қилаверманг «кўзингдан кўп сув оққан» деб. бу кеча аллоҳ учун бир йиғлай деб эдим, кўзларимга умуман сув келмади. нақадар даҳшат! толиби содиқ топилмас, йўқсаким қўйди қадам, йўлғаким, аввалқандам маъшуқи ўтру келмади. мен барибир кўз ёшларимни топиш учун сафарга чиқаман. ул сафар муборак бўлади. кўз ёшларимни топишга уринаман. бу йўлда устоз топаман, унинг ҳар бир топшириғини бажараман. Ҳатто бу йўлда менга толиби содиқ топилмасада, маъшуқимни топиш учун йўлга чиқаман. эй навоий, бода бирла хуррам эт кўнглунг уйин, не учун ким, бода келган уйга қайғу келмади. бода сўзи мумтоз адабиётда «аллоҳга бўлган муҳаббат» деган маънода ишлатилади. шунинг учун ҳам ғазалларнинг аксарида шу сўзни ўқисак, уни мажозий маънода тушунишимиз керак. навоий ҳазратларига ўзларига ўзлари мурожаат айлаб: эй навоий, аллоҳга бўлган ибодатингни кучайтиравер, зеро, бу амал билан ҳар қандай уйни гўзал айламоқ мумкин. Ҳақиқий муҳаббат кирган уйларга ҳеч қачон қайғу келмади. айнан шу жиҳат билан «ул сарви гулрў»ни уйга таклиф айламакнинг йўли бордир. навоийнинг хитоби охирлаганда, ғазалдан олинадиган фойдаларни ҳам келтириб ўтамиз: инсон тунги ибодатида йиғламакликни талаб этсин. кўзлари ёшланмаса, кўзлари ёшланмаётгандан йиғласин. Қалби қотиб кетганидан йиғласин. Ҳамма нарса учун ёшланган кўзлари бутун оламларни яратган зот учун ёш тўка олмаганидан йиғласин. бошқа ёшларни эмас, балки аллоҳ учун йиғлаган кўз ёшини «сарви гулрў», «маъшуқи ўтру», «шўҳи бадҳў» сингари эъзозласин, уни суйсин ва ана шу учун ҳам йиғласин. чунки аллоҳ таоло қуръони каримда ўз бандаларига «намоз ўқинглар» деб эмас, балки намозни барпо қилинглар, деб амр этган. яъни, инсон намозни шундоқ ўқиб қўйиши эмас, балки ихлос билан барпо қилмоғи, қурмоғи лозим. шундагина намоз аллоҳ таолонинг ҳузурида хусни мақбул бўлади. аллоҳ таоло ўзи учун тўкилган бир қатра ёш ҳурмати бандасини дўзахдан озод этади. бу ҳақда муборак ҳадислар ворид бўлган. шундай экан, келинг, жаноби Ҳаққа йиғлайлик, фақат унинг ўзигагина муножот айлайлик. навоийнинг ғазалидан илҳом олиб ёзилган сатрларни ўқиб, мир алишер бобомизнинг руҳларига хайри дуо қилайлик. |
Газални жуда гузал шархлабсиз. Мен узгача услубда шархлагандим. Ушбу газалнинг Нусратхужа Жумахужаев ва Алибек Рустамий шархлаган вариантлари хам бор эди.
Сизнинг шархингиз Ишки Хак юзасидан булибди. |
Цитата:
|
Цитата:
Нусратхужа Жумахужаев ва Алибек Рустамийларнинг шархларини келтирсангиз "хўб" иш бўларди... |
Цитата:
|
Ungacha mana bu go'zal satrlarni o'qishni taklif etardim. G'oyat go'zal va insonni ko'ngil xotirjamlikka, go'zallikni his qilishga undaguvchi satrlar.
Internet olamiga hali qo'yilmagan. Цитата:
|
Текущее время: 23:32. Часовой пояс GMT +5. |
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод:
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»