|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| ZiyoNET Общественная образовательная сеть |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#11 |
|
народный писатель Узбекистана
Сообщений: 226
+ 163
774/218
– 0
0/0
![]() |
Тўйни тартибли ўтказишда маҳалла кўп ишлар қилиши мумкин. Авваллари тўй базмларида бадмастлик авжга чиқса, жанжал кўтарилса, маҳалла қариялари бу хонадонда тортилажак ошга чиқмасдилар. Бу ўзига хос танбеҳ, ўзига ҳос жазо тури бўлиб, тўйчиларга таъсири сезиларди. Маҳалланинг таъсири ё маслаҳат ва насиҳат йўсинида ёки қатъий чора тарзида ҳам бўлиши мумкин. Андижон атрофидаги хўжаликлардан бирининг раиси қўллаган чорани ибрат сифатида келтирсак: у киши тўйга аёллар келадиган пайтда ҳовлида ўтириб олибдилар-да, тугун кўтариб келаётган аёлни тўхтатиб «тугунингни анави четга қўй», деб буюрибдилар. Аёллар раиснинг ихтиёрига қарши чиқишармиди. Хуллас, барча тугунлар бир ерга тўпланади. Очиб ҳам кўрилмайди. Раис аёлларнинг маросими тугагунча тўйхонадан кетмайди. Кетса нима бўлиши маълум: тугунлар одатдагидай очилади... Тўй тугагач, раис аёлларга тугунларингни ола кетинглар ва бундан кейин тугун қилманглар, деб тайинлайди. Аёллар нима кўтариб келишган бўлса, уни қайтариб олиб кетадилар. Бу ҳол ўн-ўн беш маротаба қайтарилгач, масала ҳал этилади. Бу ҳаракат айримларга эриш туюлиши ҳам мумкин. У ҳолда бошқа чорани тавсия этиб кўринг.
Кераксиз одатларнинг пайдо бўлуви ва изсиз йўқолуви сиз билан бизнинг онгимизга, виждонимизга боғлиқдир. Кибр ва манманликдан озгина чекинсак, олам-олам савобга эришамиз ва хонадонимизнинг чексиз саодатга етмоғини таъминлаймиз. Суҳбатимиздан мақсад сизларга ақл ўргатиш эмас, фикрлашга таклиф этмоқликдир. Сўзларимизни ҳадиси қудсийда келтирилган Аллоҳнинг хитоби билан якунлашни маъқул кўрдикким, бу ҳақиқат юмуқлик кўзларни очар: «Эй Одам фарзанди, агар мендан уялмасанг, ҳарна хоҳласанг қил!..»
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. |
|
|
Ответить |
|
8 "+" от:
|
|
|
|