|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#1 | ||
![]() ![]() ![]() ![]() |
Мухтарам форумдошим!
Эътиборингизга ёш адиба Назокат Азим билан буладиган сухбатни ва уларнинг "Кахвахур кизлар" ёхуд "Идора этилганлар" киссалари, "Тенгсизлик" хикояларини хавола килмокдамиз. Хикоя ва киссани маза килиб укидим. Унда бугунги кундаги офис хаёти чиройли килиб тасвирлаб берилган. Адиба "теша тегмаган" лутфу, жумлалардан, ташбехлардан махорат ила фойдаланганлар. Мархамат, сиз хам шундай асарларни укишдан бебахра колманг. ![]() |
||
|
Ответить |
4 "+" от:
|
![]() |
#2 | |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Назокат опа!
Форумимизга хуш келибсиз. Куп илтимослардан кейин сизни зурга форумга таклиф килдик. Ташрифингиздан ва uforum га аъзо булганингиздан хурсандмиз. Купчилик форумдошлар "Назокат Азим ким экан?" деган хаёлга боришяпти. Цитата:
Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 01.07.2009 в 17:21. |
|
|
Ответить |
![]() |
#3 | |
![]() |
Цитата:
Гап шундаки, институтни битирмасимдан Европа Иттифокининг ТАСИС дастури бўйича Орол денгизи билан шугулланувчи бир лойихасига иш юритувчи бўлиб ишга киргандим. Овропа! Овропа! Маошлар яхши, «культур-мультур» деганларидек... Кейин турмушга чикдим, фарзандли бўлдим. Орада лойихамиз ёпилди. Катта ўглим уч ёшга кириши арафасида бир кўшма корхонага жойлашдим. Кичкина ўглим тугилгунча ўша ерда ишладим. Хозир “JannatMakon” журналида мухаррирман. Кичкина ўглим тугилганидан сўнг, тахминан уч йилча аввал ёза бошладим. Нега? Лаккилигим боис... Кун бўйи чакалок билан ўтирганимдан кейин кимдир билан гаплашгим келардида! Бу -биринчидан. Иккинчидан, хали умуман, яна кайтараман, умуман хеч нарса ёзмасимдан туриб, негадир, онам менга «ёза олади» деган хукм чикариб бўлгандилар. Шу хукмни, бир кунмас бир кун ижро этишим керак эди... |
|
|
Ответить |
3 "+" от:
|
![]() |
#4 |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Насрда ижодни бошлаганингизга икки йилча бўлибди. Ишониш кийин. Бирок асарларингизда факатгина Назокат Азимгагина хос булган ўхшатишлар, "теша тегмаган гаплар"дан фойдалангансиз. Биз уларни хаётда учратганмиз, баъзиларидан фойдаланганмиз хам, бирок ахамият бермаганмиз. Сиз уларни куллаш оркали "узингизнинг адабий иш услубингиз"ни ярата олгансиз...
|
|
Ответить |
![]() |
#5 | |
![]() |
Цитата:
|
|
|
Ответить |
3 "+" от:
|
![]() |
#6 |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Отангиз Усмон Азим билан булган бир сухбатда дастлаб ижодкор булишингизга монелик килганликларини айтгандилар. Асарингизни укиб куриб мен хам сизнинг укувчингизга айландим. Демак, хар бир адиб ёки адибанинг узига хос ва мос укувчиси булади. Буни нима билан изохлаган бўлардингиз?
|
|
Ответить |
![]() |
#7 | |
![]() |
Цитата:
Умуман, ёшлигимдан уйимиз шоиру ёзувчилар билан гавжум. Рауф Парфи, Шавкат Рахмон, Эркин Аъзам, Хуршид Даврон, Мурод Мухаммад Дўст, Нодир Нормат, Сирожиддин Саййид, Мирза Кенжабек... Адабий мухитни энди ўзингиз тасаввур килаверинг! Биз, болалар тушунмайдиган мунозаралар, бахслар, шеърхонлик... Аммо уларнинг гох бетиним кахкахалар, гох бакирчакирлар билан кечадиган сухбатларидан тушунганим - ўгрилигу каллобликдан сўнг энг катта гунох бу «талантсиз» бўлишдир. Улар «талантсиз» деган сўзни шунаканги жирканиш, шунаканги нафрат билан тилга олишардики... Айтганингиздек, «калам тебратишим»ни кечрок бошлаганимнинг сабаби хам мана шу «талантсиз» деган тамгадан кўркканимдан бўлса керак... |
|
|
Ответить |
7 "+" от:
|
Реклама и уведомления | |
![]() |
#9 | |
![]() |
Цитата:
Кахрамонларимга келадиган бўлсак, Тохир, Умаржон, Голиблар бирлаштирилган.., йўг-э-эй, йигма образлар (шунака дейиларди, шекилли?). Зулхумор, Фарида, Зебинисо – мен (мадам Бовари Флобер бўлгандек!). Наташа, Питер, Кун де Би ва Муродлар ростдан хам хаётда бор, хатто исмларини хам деярли ўзгартирмаганман... Сабаби, улар, барибир, ёзганимни ўкимайди. Ўкимаганларнинг эса жазоси шу!? Мухтарам мухаррирларим – дадам, Шойим Бўтаев ва Эркин Аъзам (айнан шу кетмакетликда «Идора этилганлар» ўкилган...). Илк бора «Тенгсизлик» деган хикоям хам Эркин Аъзамнинг бош сўзи билан «Ёшлик» журналида чоп этилди. Бу хикоямнинг хам бош кахрамони – Зулхумор. Зулхуморнинг мактаб чоги ва хоказо... Последний раз редактировалось Nazokat Azim; 01.07.2009 в 17:57. |
|
|
Ответить |
5 "+" от:
|
|