|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Результаты опроса: Фарзандингизга эртак айтиб берасизми? | |||
Фарзандим хар куни эртак эшитмаса ухламайди. Шунинг учун мажбурман. |
![]() ![]() ![]() ![]() |
0 | 0% |
Имкон кадар айтишга харакат киламан |
![]() ![]() ![]() ![]() |
2 | 22.22% |
Эртак айтишга менинг умуман вактим йук |
![]() ![]() ![]() ![]() |
0 | 0% |
Хозирча менда бундай имкон йук, фарзандим булса балки айтарман. |
![]() ![]() ![]() ![]() |
7 | 77.78% |
Эртак айтиш узи кимга керак?! Бола эртак эшитмай усса хам булаверади. |
![]() ![]() ![]() ![]() |
0 | 0% |
Голосовавшие: 9. Вы ещё не голосовали в этом опросе |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#1 | ||
![]() ![]() ![]() ![]() |
Болалар адабиёти суз санъати ва тарбия воситасидир. Кичкинтойларимиз учун ёзилган ва ёзиладиган хар кандай бадиий асар уларнинг ёш хусусиятларига, савияларига мос, ёш китобхонлар калбида уй-фикрлар уйготадиган, , ёркин образларга бой, юксак гояларга, улкан ва порлок ишларга илхомлантирадиган булиши зарур. Энг мухими мавзулар тушунарли, содда ва кизикарли тилда ифодаланиши керак.
Мухтарам Форумдошим! Ушбу мавзуда аввалги ва бугунги кундаги болалар адабиёти хакида фикр юритсак, Болажонларимизнинг тарбиясига таъсир киладиган асарлардан колдирсак... |
||
|
Ответить |
8 "+" от:
|
![]() |
#3 |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Болалар адабиёти ёшларни имон-эътикодли кишилар сифатида ва Ватанга мухаббат рухида тарбиялашда кудратли куролдир.
Факат чинакам бадиий асаргина болаларга кучли таъсир курсатиб, ана шу катъий талабларга жавоб бера олади. Болалар адиби содда, равон, кизикарли ва мазмундор килиб ёза билиши керак. Адиб асар ёзиш жараёнида болаларча фикрлай олиши ва фикрлаш жараёнида катталарга хос тарбиявий фикрни хам болажонларга сингдира олмоги лозим. Болалар адабиёти болажонларнинг педагогик-психологик хусусиятларига кура куйидагича гурухларга ажратилади: 1. Мактабгача тарбия ёшидаги болалар адабиёти(2 ёшдан 7 ёшгача). 2. Мактаб ёшидаги кичик болалар китобхонлиги (7 ёшдан 11-12 ёшгача). 3. Урта ва катта мактаб ёшидаги болалар китобхонлиги (13-14 ёшдан 15-17 ёшгача). |
|
Ответить |
3 "+" от:
|
![]() |
#5 |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Мактабгача тарбия ёшидаги болалар китобхонлиги
Бу давр болалар китобхонлиги асосан ота-оналар ва тарбиячилар томонидан амалга оширилади. Хали укиш, ёзиш, чизишни билмайдиган мактабгача тарбия ёшидаги болалар дунё сирларидан бехабар буладилар. Шунга карамай атрофимиздаги оламни тезрок билиб олишга, уни урганишга интиладилар. Бунда ота-оналар, богчаларда эса тарбиячилар болаларга якиндан ёрдам бериши, яъни уларга бадиий асарлардан парчалар erb, бериши лозим. Болаларга укиб бериладиган хар кандай асарнинг хажми киска, мазмуни содда булиши талаб этилади. Шунингдек, бундай китобларнинг расмлари ранг-баранг, харфлари эса йирик-йирик булиши максадга мувофик. |
|
Ответить |
3 "+" от:
|
![]() |
#6 |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Кулимдан келганича болажонларга качонлардир электрон шаклда куйидаги ишни килгандим. АТ мутахассиси эмаслигимни хисобга олиб камчиликларга ахамият бермайсизлар деб умид киламан.
|
|
Ответить |
6 "+" от:
|
![]() |
#7 | |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Мактабгача тарбия ёшидаги болалар тинглайдиган асарларнинг купчилигини эртак, кушик макол, тез айтиш, санамачок каби халк jupfrb ижоди асарлари ташкил этади. Бундан ташкари ёзувчилар яратган ва юкоридаги талабларга тула-тукис жавоб берадиган асарлар хам мактабгача тарбия ёшидаги болалар учун кул келади. Аммо шу нарсани хам таъкидлаб утиш керакки, болалар учун ижод киладиган калам сохиби хаётдаги мухим, характерли вокеа ва ходисаларни бадиий образлар оркали болалар нуткига хос тилда, уларнинг ёши, рухияти ва савиясига мувофик равишда тасвирлаши лозим.
Болалар шоири Анвар Обиджоннинг "Сухбат" деган шеъри бор. Шоир унда болалар яхши курадиган гозлар тугрисида суз юритади. Маълумки, болалар жониворлар, хусусан кушларга илк ёшларидан кизикадилар. Шу жихатдан карайдиган булсак, "Сухбат" бола хаётида катта ахамиятга эга. Вокеа жуда оддий ва содда. Узаро сухбатдан маълум буладики, гозларнинг корни оч, уларни бокиш керак. Буни шоир уйин воситасида тасвирлайди: Цитата:
|
|
|
Ответить |
3 "+" от:
|
Реклама и уведомления | |
![]() |
#8 | |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Менга шоир Эркин Вохидовнинг болалар учун ёзган "Бир ёлгондан кирк ёлгон" шеъри ёкади. Бошлангич синфларга дарс берганимда укувчиларим чарчаб колишганида диккатларини туплаш учун хам дам олиш дакикасида укиб берардим. Шеърни укиш жараёнида укувчиларга ёлгонларни санаб утиришга топширик берардим.
Цитата:
|
|
|
Ответить |
9 "+" от:
|
![]() |
#9 |
Rus adabiyotidan Tolstoyni o'rganish jarayonida uning didaktik asarlari, bolalar (o'qish-yozishni endi o'rgangan, o'rganayotgan bolalar) uchun yozilgan kichik hikoyachalarini o'qib, bolalarga kichkinaligidanoq berishni istagan tarbiyaga, umuman mavzularga qoyil qoldim. Uning bu qatralaridan hozir ham Moskva maktablarida o'qitiladigan "Azbuka"da foydalanishar ekan.
Bizning "Alifbe"da esa nimagadir qandaydir kemalar haqidagi ma'nosiz she'rlar, hikoyalardan foydalaniladi...Avval ham shundaymidi degan savolimga javoban nohaq ekanimni tushuntirishdi. Hamza Hakimzoda Niyoziy ham shu borada e'tiborli ishlar qilgan ekan. Lekin nimagadir bugungi kunda bu masalaga befarqlik kuchli. |
|
|
Ответить |
![]() |
#10 | |
![]() поэтесса
Сообщений: 14
+ 62
67/11
– 0
0/0
![]() |
Бугунги бола кечаги бола эмас. У бир ерда туриб бутун дунёни кузатади. Болани бола деб янглишасиз. Киприк кокмай катталар учун бериладиган курсатувларни курадиган, оилада катталарнинг гийбат сифатларини тинглайдиган бола албатта улгайиб колади-да.
Бир шеъримни келтираман. Цитата:
Мен Республика болаларининг "Тонг юлдузи" газетасида 12 йил, "Гунча" журналида эса карийб икки йил Бош мухаррир булиб ишладим. Энди эса нафакадаман. "Нега нафакага чикяпсиз?"- деб суровчилар куп булди. Уларга "Булди-да, энди. Ёшлар нашрларида ишладим. Ёшлар йилида ишимни ёшларга топшираман",- дедим мардона. Аслида, набираларим билан вактимни утказишга уйга ошикдим. Колаверса, вакти келди - иззатимни билишим керак, дедим. Тугри, тажрибаларим сабаб, хали яна ишлашим муикин эди. Лекин шу болакайлар сабаб замон илгарилаб кетяпти. Уларга уз сузингни сингдириш учун камида турт-беш тил билишинг керак, компьютер сабокларидан мукаммал хабардор булишинг шарт. Энг асосийси уларга тенгдош булиб яшашинг керак. Бу хамманинг хам кулидан келавермайди. Айникса, мен... кейинги оёги булиб яшашни истамайман. Шунинг учун хам уйиндан чикдим, ижодимга, халкимга, албатта!!! |
|
|
Ответить |
|