Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > ZiyoNET
Регистрация
Знаете ли Вы, что ...
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :)
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

ZiyoNET Общественная образовательная сеть ZiyoNET


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 06.08.2008 10:25   #1  
Аватар для Sher Mukhammad
Оффлайн
Toshkent viloyati Qibray tumani 11-maktab
O'qituvchi
Сообщений: 14
+ 5  7/3
– 0  0/0

Uzbekistan
Orol va ta'lim

So'ngi yillarda Orol dengiziga juda kam suv kelib quyilmoqda (Orol dengizining ekologik ahvoli) dengiz tobora kichrayib bormoqda.
Bundan chorak asr muqaddam Orol dengizida 30 xilga yaqin baliq yashagan. Tanga baliq, usach, ship, platva, leshch va laqqa. Baliqlar ko'plab ovlanar edi. Biroq keyingi yillarda insonning tabiatga nisbatan bo'lgan munosabati uning muvozanatining buzdi. 1960-yildan boshlab, Amudaryo bilan Sirdaryo suvi asosan sug'orishga sarflanayotganligi, suv omborlarining ko'plab qurilishi Orol dengiziga quyiladigan suv miqdorini keskin kamaytirdi, hatto Amudaryo bilan Sirdaryo suvi yilning ko'p qismida Orol dengiziga yetib bormay qoldi. O'rta Osiyoning ko'rki bo'lgan asosiy suv manbayimiz Orol quriy boshladi. So'ngi 30 yil mobaynida Orol dengizining sathi 14 metrga pasaydi, suvning umumiy hajmi esa 65% kamaydi. Ayni vaqtda dengiz suvi tarkibidagi tuzlar miqdori 2.5 barobar ortdi, sho'rligi uncha katta bo'lmagan suvda moslashgan qimmat baho baliqlar birin-ketin nobud bo'ldi. Orol dengizining qurib qolgan maydoni tuz ko'tariladigan joyga aylanib qoldi. Qurigan sobiq Orol dengizi ostidan yiliga 70 tonna tuz, chang-to'zon ko'tarilib, 500 kg gacha atrofga tarqalmoqda, bog'-rog'lar nobud bo'lmoqda, inson salomatligiga putr yetmoqda. Orol atrofidagi muhitning ichimlik suvlarining ifloslanishi natijasida bolalarda har xil og'ir kasalliklar va o'lim ko'paymoqda.
O'zbekistonda Orol dengizi atrofidagi falokatli ahvolni bartaraf etishga doir qator tadbirlar belgilandi, Orol va Orol bo'yni asrash mahsus qo'mitasi tashkil etildi.

Bugungi kunda Orol dengizining qurib borishi ta'lim jarayoniga qanday ta'sir ko'rsatmoqda va unga qanday choralar ko'rilmoqda.

Последний раз редактировалось Ibragim Yermatov; 06.08.2008 в 13:38.
Ответить 
Старый 06.08.2008 12:07   #2  
Аватар для Maestro
Оффлайн
Бизнес
Менеджер
Сообщений: 1,292
+ 491  1,658/631
– 1  4/4

Uzbekistan
Оффтоп:
Цитата:
Сообщение от Sher Mukhammad Посмотреть сообщение
Bugungi kunda Orol dengizining qurib borishi ta'lim jarayoniga qanday ta'sir ko'rsatmoqda va unga qanday choralar ko'rilmoqda.
:-))

ИМХО, Орол денгизининг қуриб бориши таълим жараёнига жиддий таъсир кўрсатмоқда. Мактаблардаги муаллимлар денгизнинг қуриб бораётганлигидан ташвишланиб, доимий равишда ўй суришмоқда. Натижада, туни билан мижжа қоқмай шуни ўйлаб чиққан муаллимлар дарсларда асосий мавзудан чалғиб, ёппасига Оролни мисол тариқасида кўриб чиқишмоқда. Масалан, математика дарсида болалар қуриган денгиз тубидан йили 70 тонна туз кўтарилса 15 йилда неча тонна бўлишини, тарих дарсида Оролда аввал "кўплаб балиқ овланган"лигини, физика ва кимё дарсларида Орол сувининг парланиш хусусиятларини, ашула дарсида эса Шерали Жўравнинг "Қайтгин энди, Оролим!" куйини ўрганишмоқда.
Хатто мактаб қоровуллари ҳам денгиз тузида қотиб қолган танга балиқ, усачь, лещь ва лаққа балиқлар пивога ажойиб газак бўлиши мумкинлигини ўйлаб, қоровуллаш жараёнидан чалғимоқдалар.
Юқоридаги мисолларнинг ўзи мазкур масаланинг нақадар долзарблигини тасдиқлаб турибди. Шу сабабдан, Орол денгизи қуриб боришининг нафақат
таълим жараёнига, балки бошқа соҳаларга ҳам таъсирини ўрганиб чиқиш кечиктириб бўлмайдиган вазифадир.

Масалан, ўзбек футбол фанатлари форумида (www.uff.uz) мана бундай:
"Bugungi kunda Orol dengizining qurib borishi futbolga qanday ta'sir ko'rsatmoqda va unga qanday choralar ko'rilmoqda?"

Шоу-бизнес форумида эса мана бундай:
"Bugungi kunda Orol dengizining qurib borishi shou-biznesga qanday ta'sir ko'rsatmoqda va unga qanday choralar ko'rilmoqda?"

мавзуларни кўтариб чиқиб, Орол муаммосига кенг жамоатчилик эътиборини жалб этиш лозим ;-).
Ответить 
Старый 06.08.2008 12:46   #3  
Аватар для Abdurakhim Nasirov
Оффлайн
Сообщений: 3
+ 2  3/2
– 0  0/0

Uzbekistan
Хакикатдан хам Орол денгизининг салбий оқибатларининг таълимга таъсири бўлмоқда. Орол бўйидаги туманларда ахоли ўз жойидан кўчиб кетиши ва у ердаги мактабларининг ёпилиш холлари хам бўлмоқда. Хамда атроф мухитни бузилиши туфайли болалар саломатлигига таъсир этмоқда ва улар мактаб дарсларидан колиб кетмокда.
Ответить 
"+" от:
Старый 06.08.2008 12:52   #4  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Бу борада форумимизда иштирок этаётган Орол буйи минтакаси вакилларининг фикрларини билганимиз маъкулрокмикан?
Ответить 
Старый 06.08.2008 14:04   #5  
Real ID Group
Аватар для Komil Eriev
Оффлайн
Сообщений: 67
+ 52  61/35
– 0  0/0

UzbekistanОтправить сообщение для Komil Eriev с помощью YahooОтправить сообщение для Komil Eriev с помощью Skype™
Цитата:
Сообщение от Maestro Посмотреть сообщение
Цитата:
Сообщение от Sher Mukhammad Посмотреть сообщение
Bugungi kunda Orol dengizining qurib borishi ta'lim jarayoniga qanday ta'sir ko'rsatmoqda va unga qanday choralar ko'rilmoqda.
:-))

ИМХО, Орол денгизининг қуриб бориши таълим жараёнига жиддий таъсир кўрсатмоқда. Мактаблардаги муаллимлар денгизнинг қуриб бораётганлигидан ташвишланиб, доимий равишда ўй суришмоқда. Натижада, туни билан мижжа қоқмай шуни ўйлаб чиққан муаллимлар дарсларда асосий мавзудан чалғиб, ёппасига Оролни мисол тариқасида кўриб чиқишмоқда. Масалан, математика дарсида болалар қуриган денгиз тубидан йили 70 тонна туз кўтарилса 15 йилда неча тонна бўлишини, тарих дарсида Оролда аввал "кўплаб балиқ овланган"лигини, физика ва кимё дарсларида Орол сувининг парланиш хусусиятларини, ашула дарсида эса Шерали Жўравнинг "Қайтгин энди, Оролим!" куйини ўрганишмоқда.
Хатто мактаб қоровуллари ҳам денгиз тузида қотиб қолган танга балиқ, усачь, лещь ва лаққа балиқлар пивога ажойиб газак бўлиши мумкинлигини ўйлаб, қоровуллаш жараёнидан чалғимоқдалар.
Юқоридаги мисолларнинг ўзи мазкур масаланинг нақадар долзарблигини тасдиқлаб турибди. Шу сабабдан, Орол денгизи қуриб боришининг нафақат
таълим жараёнига, балки бошқа соҳаларга ҳам таъсирини ўрганиб чиқиш кечиктириб бўлмайдиган вазифадир.

Масалан, ўзбек футбол фанатлари форумида (www.uff.uz) мана бундай:
"Bugungi kunda Orol dengizining qurib borishi futbolga qanday ta'sir ko'rsatmoqda va unga qanday choralar ko'rilmoqda?"

Шоу-бизнес форумида эса мана бундай:
"Bugungi kunda Orol dengizining qurib borishi shou-biznesga qanday ta'sir ko'rsatmoqda va unga qanday choralar ko'rilmoqda?"

мавзуларни кўтариб чиқиб, Орол муаммосига кенг жамоатчилик эътиборини жалб этиш лозим ;-).
Mavzuga to'g'ri yondashish o'rning uni masxara qilish forumdoshlarning madaniyatimi yoki forumdoshni hurmat qilishning biz bilmagan ko'rinishimi!!!
__________________
Har doim ham haqligingga ishonaverma!:offtopic:
Ответить 
Старый 06.08.2008 15:47   #6  
Аватар для Maestro
Оффлайн
Бизнес
Менеджер
Сообщений: 1,292
+ 491  1,658/631
– 1  4/4

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Komil Eriev Посмотреть сообщение
Mavzuga to'g'ri yondashish o'rning uni masxara qilish forumdoshlarning madaniyatimi yoki forumdoshni hurmat qilishning biz bilmagan ko'rinishimi!!!
И-е, смайликларга эътибор бермадингизми?

Агар Sher Mukhammad ҳам менинг юқоридаги постимни ўзларига билдирилган бехурматлик деб хисобласалар, узр сўрашга тайёрман!

Лекин юқорида Орол қуриши билан боғлиқ бўлган муаммолар (1-экология, 2-саломатлик, 3 - оролбўйи ҳудудида халқ хўжалигинг айрим йўналишлари барҳам топиши, 4 - ахоли миграцияси) билан бирга айнан таълим жараёнига таъсири муаммоси ҳам алоҳида таъкидланиши шахсан менга ("Оффтоп"га яширганман) бироз эриш туюлганлиги учун ўз фикримни қолдирганман (эътибор берган бўлсангиз, пост бошида "ИМХО" бор). Чунки, юқоридаги 4 асосий муаммо келтириб чиқарувчи оқибатларни нафақат таълим жараёнига, балки исталган соҳага боғлаш мумкин. Хатто, футболга ҳам (шуни хазил аралаш келтирганман). ;-)

Ана энди Орол муаммоси бўйича жиддий фикримни айтсам.
Фикримча, Орол барибир қурийди... Чунки уни сув билан тўйинтиришнинг икки йўли бор.
Биринчиси - Оролга қуйиладиган дарёлардан қишлоқ хўжалиги эхтиёжлари учун сув олишни тўхтатиш. Аён-ки, бу уддалаб бўлмайдиган масала.
Иккинчиси - Оролга Сибирь дарёларини буриш. Лекин бу йўл ҳам ҳаддан зиёд қимматлиги ва башорат қилиш қийин бўлган экологик ўзгаришларга сабаб бўлиши мумкинлиги оқибатида ечилмайдиган масала.

ИМХО, агар бошқа йўли бўлганида аллақачон муаммо ечимини топарди. Қолаверса, сув ҳавзасининг қуриши балки табиий жараёндир?

Шунинг учун асосий вазифа Орол қуриши билан боғлиқ муаммоларни олдини олиш ва салбий таъсирни енгиллаштириш. Мисол учун, қум ва туз силжишининг олдини олиш учун сунъий саксовулзорларни яратиш (бу борада анча ишлар қилинмоқда) ёки оролбўйи худуди аҳолисини социал ҳимоя қилиш ва яшаш мақбул бўлган ҳудудларга, яъни нормал экологик муҳит, иш жойлари, социаль инфраструктура (мактаб, боғча, тиббий муассасалар ва бошқ.) мавжуд бўлган жойларга кўчириш, етарли шарт шароит яратиб бериш каби...
Ана шундагина таълим жараёнига (?) бўлган таъсири ҳам барҳам топади.

Оффтоп:
PS:
Чамамда, мен бошқаларни чалғитмаслик учун оффтопга яширган постимни дастурхондек ёйиб қўйиш шартмас эди;-)

Последний раз редактировалось Maestro; 06.08.2008 в 15:55.
Ответить 
Старый 22.08.2008 18:14   #7  
uParty Member Known ID Group
Аватар для Husniddin Ato
Оффлайн
Erkin ijodkor
Musiqachi, Musiqashunos, Photographer
Сообщений: 303
+ 603  510/147
– 4  4/1

UzbekistanОтправить сообщение для Husniddin Ato с помощью ICQОтправить сообщение для Husniddin Ato с помощью YahooОтправить сообщение для Husniddin Ato с помощью Skype™
Orol bo`yi lavhalari.
http://www.uzbekphoto.com/projects.htm - 15-16 Avgust 2007 yil.
Ответить 
"+" от:
Реклама и уведомления
Старый 27.08.2008 11:42   #8  
Offline ID
Аватар для Tohir Malik
Оффлайн
народный писатель Узбекистана
Сообщений: 226
+ 163  774/218
– 0  0/0

Uzbekistan
Долзарб мавзу очибсизлар.
Бу хакида "Миштаг хизмати" туркумида "коса тагида ним коса" тарзида бир нарса ёзгандим.
Цитата:
Хорижда
Америкада "Орол денгизини химоя килиш" харакати таъсис этилди. Харакат Орол денгизи куриб битгач уз фаолиятини бошлайди.
Ответить 
Старый 03.09.2008 16:44   #9  
Real ID Group
Аватар для Muhayyo Turdialiyeva
Оффлайн
Сообщений: 380
+ 408  466/214
– 0  4/4

Uzbekistan
Фикримча, Орол барибир қурийди... Чунки уни сув билан тўйинтиришнинг икки йўли бор.
Биринчиси - Оролга қуйиладиган дарёлардан қишлоқ хўжалиги эхтиёжлари учун сув олишни тўхтатиш. Аён-ки, бу уддалаб бўлмайдиган масала.
Иккинчиси - Оролга Сибирь дарёларини буриш. Лекин бу йўл ҳам ҳаддан зиёд қимматлиги ва башорат қилиш қийин бўлган экологик ўзгаришларга сабаб бўлиши мумкинлиги оқибатида ечилмайдиган масала.

Bu fikrlarni qo'llab quwatlagan holda bu masalani yana bir yechimini aytib utishim mumkin. Eshitishimcha davlatimizga Xitoy ekologiyani muhofaza qilish jamg'armasidan orolni to'ldirish taklifi tushgan ekan. Ammo bu juda katta xarajat tufayli inobatga olinmagan ekan. Meni faqat 1ta sawol qachon bu muammoning hal bulishi qiziqtiradi?
Ответить 
Старый 08.09.2008 10:16   #10  
Аватар для Sher Mukhammad
Оффлайн
Toshkent viloyati Qibray tumani 11-maktab
O'qituvchi
Сообщений: 14
+ 5  7/3
– 0  0/0

Uzbekistan
Har yili Orolbo'yi hududidagi bolalarni Respublikaning turli xil yozgi bolalar oromgohlarida dam olishlari uchun sharoitlar yaratib beriladi. Bu yil ham ana shunday tadbir amalga oshirildi.
Ответить 
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2019, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх