Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > ZiyoNET
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

ZiyoNET Общественная образовательная сеть ZiyoNET


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 07.02.2008 18:20   #1  
Open ID Group МНО
Аватар для Umarbek Allamov
Оффлайн
Сообщений: 90
+ 75  56/31
– 0  0/0

UzbekistanОтправить сообщение для Umarbek Allamov с помощью ICQОтправить сообщение для Umarbek Allamov с помощью YahooОтправить сообщение для Umarbek Allamov с помощью Skype™Мой мир
“2008-2012 йилларда узлуксиз таълим тизимини мазмунан модернизациялаш ва таълим-тарбия самарадорлигини янги сифат даражасига кўтариш” Дастури

Ўзбекистон Республикаси Кадрлар тайёрлаш миллий дастури доирасида таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларни чуқурлаштириш мақсадида “2008-2012 йилларда узлуксиз таълим тизимини мазмунан модернизациялаш ва таълим-тарбия самарадорлигини янги сифат даражасига кўтариш” Дастури лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Дастур жамиятдаги замонавий ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитлар, меҳнат бозори ва жамият эҳтиёжлари асосида таълим хизмати сифатини такомиллаштириш тизими ва ташкилий-услубий асосларини яратишни кўзда тутади.
Дастурда 2012 йилгача бўлган даврда узлуксиз таълим тизимини ривожлантиришнинг концептуал асослари ва энг муҳим истиқбол вазифалари, ижтимоий-педагогик шарт-шароитлари, амалга ошириш манбалари ҳамда ўқув-тарбия жараёни мазмунини янгилаб бориш механизмлари белгиланган.
Ушбу дастур лойиҳасини янада такомиллаштириш мақсадида “ZiyoNET” тармоғининг порталида мазкур Дастур лойиҳаси жойлаштирилган. Таълим тизимидаги педагоглар, таълим соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимлар ўз фикр мулохазаларини ва таклифларини билдиришлари мумкин.
Бу эса дастурни янада такомиллаштириш ёрдам беради.

Последний раз редактировалось Dilya Hasanova; 11.02.2008 в 11:55.
Ответить 
"+" от:
Старый 12.02.2008 13:48   #2  
Аватар для Dildora Asqarova
Оффлайн
A.Avloniy MOI
Katta o'qituvchi
Сообщений: 5
+ 0  3/2
– 0  0/0

Uzbekistan
II.Концептуал асослар булимида кайд этилган Услубий хизмат тизими таркиби ва вазифалари бўйича дастурда маълумот берилса яхши бўларди. ЎЎТ муассасаларида услубий ёрдам кўрсатиш тизимини фаолиятини ахамияти катта.

IV. Кадрлар салоҳияти
...4.10. Бўлғуси ўқитувчилар умумтаълим мактаблари ДТС билан таништирилади.

Битирувчиларнинг умумтаълим мактабларида эркин ишлаб кетишини таъминлаш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда такомиллаштирилган ДТСлари ва модернизация қилинган ўқув дастурлари фанларни ўқитиш методикаси курсларига киритилади.... Эркин ишлаб кетиш учун фақат ДТС ва модернизация қилинган дастурларни киритиш етарли эмас деб ўйлаймиз.

Последний раз редактировалось Dildora Asqarova; 12.02.2008 в 13:58.
Ответить 
"+" от:
Старый 13.02.2008 11:04   #3  
Аватар для Mastura41
Оффлайн
ЦИПКПРНО
ст.преп
Сообщений: 10
+ 1  0/0
– 0  0/0

Uzbekistan
II. Таълим мазмуни ва технологиялари

2.6 Электрон таълим ресурслари ва ZioNET тармоғи воситасида таълим муассасалари иқтидорли ўқувчилари ва ўқитувчилари ўртасида “online” режимида виртуал муҳитда ҳар хил интеллектуал танловлар (олимпиадалар), форумлар ташкил қилиш.

Юкоридаги бандга укитувчилар сузи кушилша максадга мувофик булар эди
Ответить 
Ответить




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх