Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > ZiyoNET
Знаете ли Вы, что ...
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :)
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

ZiyoNET Общественная образовательная сеть ZiyoNET


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 23.11.2007 14:30   #1  
Known ID Group uParty Member
Аватар для Husen
Оффлайн
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559  2,642/911
– 20  13/12

Uzbekistan
Виртуал ўйинлар қотилликка етаклайдими?

Диққат, эътибор беринг.

"ФАКАТ КАТТАЛАР УЧУН"

1997 йил. АКШнинг Кентукки штатидаги мактаблардан бирида 14 ёшли Майкл Керниел уч нафар мактабдошини отиб ўлдирди, яна беш нафар ўкувчи огир ахволда шифохонага ёткизилди. DOOM, Quake ва Mortal Combat сингари конли сахналарга бой компютер ўйинларига муккасидан кетган ўспирин, карангки, ахийри хаётда хам улардан урнак олибди. Буни АКШ конгрессида ўтказилган махсус йигилишда котил ўкувчининг онаси хам тасдиклагач, ўлдирилган ўкувчиларнинг ота-оналари суддан ўйинлар ишлаб чикарадиган 25 та компаниядан 33 млн. доллар ундириб беришни сўраб, даъво кўзгатдилар.

1999 йил. Американинг Колорадо штатидаги Литлтон шахрида 12 нафар мактабдоши ва ўкитувчисининг хаётига зомин бўлган битирувчи ўкувчилар Эрик Харрис ва Виллан Клеболд ўз жонларига хам касд килишди. Текширувлар мобайнида улар хам виртуал ўйинларнинг ашаддий ишкибозига айлангани, хусусан, доимо бир-бирига карши ўйнагани маълум бўлди.

Жорий йилнинг апрелида 33 яшар аёлни ўлдирган Буюк британиялик ўспириннинг онаси фарзандига шафкатсиз видеоўйинлар таъсир кўрсатганини таъкидлади. 2007 йилнинг июлида умрбод камок жазосига хукм килинган Стюарт Харлинг шифохонадан чикиб келган хамшира Шерил Моссга хеч бир сабабсиз 72 марта пичок санчиб, кочиб кетган эди.

"Мен унинг видеоўйинлар билан машгул бўлишини, албатта, билардим. Лекин уларни шунчалик шафкатсиз деб ўйламасдим, - дея афсусланади эндиликда жиноятчининг онаси Лоррейн Харлинг. - Гарчи Стюартга дастлаб 11 ёки 12 ёшида ўйинлар олиб беришни бошлаган бўлсам-да, уларда ёшга доир чеклаш борлигини жуда кеч билдим. Мен унга тенгдошлари нимани ўйнаса, ўшани харид килганман. Билишимча, бошка ота-оналар хам шундай йўл тутади".

Виртуал ўйинларнинг болалар тарбиясига бу йўсинда халокатли таъсир кўрсатаётгани кўплаб давлатларни ўйга чўмдираяпти. Бунга карши хозирча энг кенг таркалган усул - такиклаш чораси бўлаётир. Хусусан, Франция талай ўйинларни "ижтимоий ахамияти паст" деб топиб, савдо пештахталаридан олиб ташлади.

Бразилияда зўравонлик сахналари бўлган олтита видеоўйин реал хаётда шафкатсизликка ундагани учун ман килинди. Дарвоке, бундай чора кўрилишига мамлакатдаги кинотеатрлардан бирида юз берган хунрезлик сабаб бўлди. Маълум бўлишича, Дуке Нукем 3D ўйинидан таъсирланиб келган тиббиёт университети талабалари томошабинларга хужум килиши окибатида уч киши курбон бўлган.

2000 йилнинг бошида Сингапурда эса ота-оналар фарзандлари Half-Life
номли ўйинга хаддан ташкари берилиб кетаётганлиги боис хукуматга арз билан чикдилар. Натижада мазкур ўйиннинг сотуви бир муддатга тўхтатиб кўйилди. Австралия хукумати зўравонлик ва вахший сахналари боис Grand Theft Auto 3 ўйинини таркатишни чеклади.

Буюк Британияда юз берган юкоридаги фожеадан сўнг ўсмирнинг котилликка етаклаган деб топилган Manhunt 2 ўйини мамлакат худудида такикланди, АКШда эса "факат катталар учун" деган рўйхатга киритилди.

Мақоланинг тўал матни ушбу манзилда: http://mohiyat.uz/cgi-bin/main.cgi?l...=9&pg=1&id=767

Мамлакатимизда виртуал ўйинлар билан боғлиқ вазият қай даражада? Мавзу доирасида фикрларингизни ўртоқлашинг.
Изображения
Тип файла: jpg 90446119.jpg (30.1 Кб, 17 просмотров)

Последний раз редактировалось Husen; 23.11.2007 в 14:32.
Ответить 
Старый 27.11.2007 17:41   #2  
Pre Open ID Group
Аватар для Sobir Davlatov
Оффлайн
Сообщений: 48
+ 1  22/18
– 0  0/0

Uzbekistan
Тан олиш керак, мавзу жуда долзарб. Негаки, кун сайин юртимизда шахсий компьютерлар билан бир каторда оммавий Интернет клублар купайиб бормокда. Бунга сабаб сифатида, албатта, ёшларнинг (купинча болаларнинг) виртуал уйинларга кизикишлари ортиб бораётганини хам бемалол курсата оламиз. Виртуал уйинлар хох вахший хох тарбиявий булсин, барибир болаларнинг вактини угирлайди. Энг ачинарлиси, дарс соатларини ташлаб болалар Интернет кафеларга чопмокда. Дарс вактларида болаларни кабул килган Интернет кафелар учун канакадир чора-тадбирлар режасии ишлаб чикиш керак.
умуман, Интернетдфн фойдаланувчилар ёш чегарасини катъий килиб белгилаб олиш лозим. Айтайлик, факатгина, 10 ёшдан юкори булган болаларгагина Интернет кафеларда фойдаланишга рухсат бериш лозим.

Последний раз редактировалось Sobir Davlatov; 27.11.2007 в 17:50.
Ответить 
Старый 27.11.2007 20:29   #3  
Real ID Group
Аватар для Komil Eriev
Оффлайн
Сообщений: 67
+ 52  61/35
– 0  0/0

UzbekistanОтправить сообщение для Komil Eriev с помощью YahooОтправить сообщение для Komil Eriev с помощью Skype™
Exclamation

Яқинда эрталаб ишга келиш учун бекатда автобус кутиб тургандим. Бир бола ёнимга келиб, ўзини нохушроқ аҳволда кўрсатиб, мендан пул сўради. Боланинг эгнида мактаб кийими, мактаб сумкаси бор эди. Ҳатто сумкасидан китобларининг учи ҳам кўриниб турарди. Болакай чамаси 5-синф ўқувчи эканлиги сезилиб турарди. Нима қиласан пулни, деб сўрасам,"Бошим оғриди, дори олишимга ёрдам беринг",-деб жавоб берди. Пул бердим-у, негадир шу боланинг дори олишига шубҳаланиб, кузатиб турдим. Бекатнинг орқасида компьютер клуби бор экан, шу хонага кириб кетди. Бироздан кейин бориб қарасам, компьютерда Contre Strike ни мириқиб ўйнаётганди. Бу вақда соат ҳам 8:40 лар чамаси эди. Воҳаланки, бу вақтда ўқувчилар дарcнинг 10-дақиқасини ўтаётган бўлади.
Хулоса сифатида шуни таъкидлаш ўринлики, ВИРТУАЛ ЎЙИНЛАР БОЛАЛАРНИ (наинки болалар, катта ёшдагиларни ҳам) МАНҚУРТ даражасига олиб келиши ҲЕЧ ШУБҲАСИЗДИР!

Последний раз редактировалось Komil Eriev; 28.11.2007 в 20:03.
Ответить 
Старый 28.11.2007 13:15   #4  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Insonning tabiati shundayki, nimani mumkin emas desangi o'sha narsaga qiziqishi ortadi. Ta'qiqlab qo'ygan bilan biror narsaga erisha olamizmi? Bu narsa haqida o'ylab ko'rish kerak.
Bolalar ongidagi bilim olishi kerak bo'lgan bo'shliqni, virtual o'yinlar bilan bog'liq bo'lgan narsalar to'ldirmoqda. Yuqorida keltirilgan virtual o'yinlar o'rniga ta'limiy-tarbiyaviy ahamiyatga ega bo'lgan o'yinlarni o'ylab topish kerak, menimcha.
Qolaversa o'quvchilarning virtual o'yinlarni o'ynayotganlaridan manfaatdor bo'lgan shaxslar ham bor.
Ota-ona yoki o'qituvchi esa gapirib yomon ko'rinadi xolos. Do'stona munosabatda bo'lib yaxshi-yomon taraflarini ko'rsatib bera olishimiz kerak.
Ответить 
"+" от:
Старый 28.11.2007 13:15   #5  
Officials Group
Аватар для Rustam Yunusov
Оффлайн
КМ РУз
Вед.спец. сектора по вопросам развития ИКТ и обеспечения ИБ
Сообщений: 352
+ 55  144/88
– 0  0/0

UzbekistanОтправить сообщение для Rustam Yunusov с помощью ICQОтправить сообщение для Rustam Yunusov с помощью YahooОтправить сообщение для Rustam Yunusov с помощью Skype™Мой мир
Виртуал уйинларни уйнаш керак факат маълум микдорда чунки биласизки Узбекистон ёшлари хар йили булиб утадиган WCG катнашиб келмокда шунинг учун виртуал уйинларни уйнашлигига каршилик килиш керакмас факат маълум микдорда. Ахир Узбекистон ёшлари дунё микёсида танилишларини ким хохламайди деб уйлайсиз? Чунки Узбекистон Республикаси аста секин жахонга танилиб бормокда булар каторида Бокс, Ногиронлар уртасида олиб борилга футбол, шахмат ва кейинчалик WCG компьютер уйинларида хам нуфузли уринларни эгаллаб боришлари яхши эмасми?
Ответить 
Старый 28.11.2007 17:19   #6  
Real ID Group
Аватар для Sanjar Dusmukhamedov
Оффлайн
Сообщений: 179
+ 55  124/51
– 0  1/1

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Sobir Davlatov Посмотреть сообщение
10 ёшдан юкори булган болаларгагина Интернет кафеларда фойдаланишга рухсат бериш лозим.
жуда кизик лекин бу нарсаларни ёзишдан олдин атрофимизга бииир назар солиб карасак буларди. Оддий сигарет пачкаларига "вояга етмаганларга сотиш таъкикланади" деб ёзилган, шунга карамасдан..... спиртли ичимликлар хам анашундай, лекин...... сиз уйлаяпсиз бу белгиланган ёш уз таъсирини курсатадими????
Хоп! Интернет кафеларни ёпдиз уйинларни учирдиз кулиздан кеган хамма нарсаларни килдиз ушбу холатни бартараф килиш учун лекин уйдачи?... хозир 10 та хонадонни 6 тасида компьютер бор ёки компьютер уйинлари жумладан dendy, sony playstation, Xbox шунга ухшаш уйинлар уларничи??? уларни кандай бартараф киламиза? ИМХО! балки бу нарсаларга, бундай холатларга ота-она жавобгардир??? Балки улардан лозимдир шунга ухшаш холатларни кузатиб бориш.

Цитата:
Сообщение от Komil Eriev Посмотреть сообщение
ВИРТУАЛ ЎЙИНЛАР БОЛАЛАРНИ (наинки болалар, катта ёшдагиларни ҳам) МАНҚУРТ даражасига олиб келиши ҲЕЧ ШУБҲАСИЗДИР!
Хамма нсарса тарбияга боглик! куш уясида курганини килади! хамма нарсада компьютер уйинларини айблаб бумиди. мисол: бундан тахминан 27 йил аввал компьтерлар кенг оммага таркалмасдан хам бундай жиноятлар ёки шунга ухшаш вокеалар кузатилган. Ундан олдин одам улдиришлар, котилликлар булмаганми????.....

Цитата:
Сообщение от Rustam Yunusov Посмотреть сообщение
Виртуал уйинларни уйнаш керак
+1 Албатта! лекин меъёрида. ИМХО! Компьютер уйинларини хам
ижобий томонлари хам бор. Мисол: оддий хамма ёмон деган Counter Strike уйинини куриб чикамиз.
1. Уйинни уйнаётган бола у ерда булган харитани ёдлаб олади (натижа- боланинг эслаб колиш кобилияти чахланади);
2. Уйинни уйнаётган бола душман хужумидан химояланиш учун диккатини оширади (натижа- бола уз диккатини бир жойга тез жамлаб олишни урганади);
3. Уйинни уйнаётган бола уйинда ютиш режасини куриб чикиб хар доим бошка-бошка режалар тузишига харакат килади (натижа- фикрлаш ва тахлил килиш тезлиги ошади);
4. Уйинни уйнаётган бола уйинни ютишга харакат килади (натижа- уз олдига куйган максадига эришмагунга кадар харакат килади);

Бундай мисолларни куриб чикадиган бусак жуда куп. Шунинг учун айбни уйинга куйишдан олдин бир атрофимизга назар ташлайлик. Фарзандаларимизга кандай тарбия бераяпмиз? Биз (ота-оналар) улардан доимо огохмизми?
Ответить 
Старый 28.11.2007 18:29   #7  
Known ID Group uParty Member
Аватар для Husen
Оффлайн
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559  2,642/911
– 20  13/12

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Sanjar Dusmukhamedov Посмотреть сообщение
Мисол: оддий хамма ёмон деган Counter Strike уйинини куриб чикамиз.
1. Уйинни уйнаётган бола у ерда булган харитани ёдлаб олади (натижа- боланинг эслаб колиш кобилияти чахланади);
2. Уйинни уйнаётган бола душман хужумидан химояланиш учун диккатини оширади (натижа- бола уз диккатини бир жойга тез жамлаб олишни урганади);
3. Уйинни уйнаётган бола уйинда ютиш режасини куриб чикиб хар доим бошка-бошка режалар тузишига харакат килади (натижа- фикрлаш ва тахлил килиш тезлиги ошади);
4. Уйинни уйнаётган бола уйинни ютишга харакат килади (натижа- уз олдига куйган максадига эришмагунга кадар харакат килади);
Аммо, танганинг иики томони-чи?
1) Берилиб компьютер уйнаш (сиз атаётган уйинга камида 1 соат ажратиши керак) натижасида куз нурига салбий таъсир булади. Вахолангки, ёш болалар (катталар учун хам) экранга кунлик карашнинг меъёри 45 дакика деб белгиланган.

2) Ютишга харакат килаётган бола уз максадига эришмагунча харакат килади. Тугри, лекин бу ундаги худбинликни (эгоизм) ни кучайтиради. Атрофдагиларга бемехр булади.

3) У душманни улдиради. Натижа - хаётда одамларга бефарк булади. Уларни улдириш ёки бошка тахкирлашларга мумкин булган нарсалар сифтаида оддийгина караб куя колади.

4) Уйинни уйнаш учун маълум маблаг йукотади. (Уй шароитида айтайлик электр энергиясига маблаг) Бу маблаглар меъёридан ошиб кетиши мумкин.

5) колаверса, сиз айтган хотирани тиклаш, диккатн жамлаш, фикрлаш учун компьютер уйинларидан-да арзон ва тезрок самара берадиган нарсалар куп. Масалан, китоб. Шерлок Холмс, Шайтанат ёки оддий болалар ёзувчилари асарлари (масалан: "Сарик девни миниб...") сиз айтаётган жихатларни болаларда пайдо килишга хизмат килади. Асарни укиётиб аввалги боблардаги вокеаларни эсдан чикармасликка харакат килади. Асарнинг укилмаган бобларидаги вокеаларни узича башорат килади, тахлил килади.
ВА ЭНГ КАТТА КУРСАТКИЧ ОНГГИ ШАКЛЛАНАДИ ВА НУТК МАДАНИЯТИ УСАДИ.
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 28.11.2007 18:50   #8  
Real ID Group
Аватар для Sanjar Dusmukhamedov
Оффлайн
Сообщений: 179
+ 55  124/51
– 0  1/1

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Sanjar Dusmukhamedov Посмотреть сообщение
Бундай мисолларни куриб чикадиган бусак жуда куп. Шунинг учун айбни уйинга куйишдан олдин бир атрофимизга назар ташлайлик. Фарзандаларимизга кандай тарбия бераяпмиз? Биз (ота-оналар) улардан доимо огохмизми?
Сиз жавобни охиригача укимаган куринасиз бу айтган хамма нарсаларингиз тарбияга боглик!!! Агар шуни ота она кераклигича етказиб берса бу нур устига аъло нур булади. Лекин кузатиб бормаса салбий томонларини келтириб чикаради.

Цитата:
Сообщение от Husen Tangriyev Посмотреть сообщение
1) Берилиб компьютер уйнаш (сиз атаётган уйинга камида 1 соат ажратиши керак) натижасида куз нурига салбий таъсир булади. Вахолангки, ёш болалар (катталар учун хам) экранга кунлик карашнинг меъёри 45 дакика деб белгиланган.
Нимагадир эрталабдан кечгача телевизор олдида утириб кино куриш кузни нурини "камайтирмиди" лекин клмпьютер камайтирад. Шунинг учун куз нури кетмаслиги учун атайлаб куз машклари урганилади ва бажарилади. Агар гигиена коидларини ота она ургатса шу нарса еклиб чикмиди

Цитата:
Сообщение от Husen Tangriyev Посмотреть сообщение
2) Ютишга харакат килаётган бола уз максадига эришмагунча харакат килади. Тугри, лекин бу ундаги худбинликни (эгоизм) ни кучайтиради. Атрофдагиларга бемехр булади.
Максадга эриши ва худбинлик бу манимча 2 хил нарса. Узбек тили бой тил хар ким хар хил тушуниши мумкин. Агар уйин уйнаётган бола укаларига уйин уйнашга куймасдан узини этганини килдирса бу худбинлик , лекин... уйинни охиригача уйнаб утуш завкидан бахраманд булса бу максадга эришиш. Хаётда жуда керакли нарса.

Цитата:
Сообщение от Husen Tangriyev Посмотреть сообщение
3) У душманни улдиради. Натижа - хаётда одамларга бефарк булади. Уларни улдириш ёки бошка тахкирлашларга мумкин булган нарсалар сифтаида оддийгина караб куя колади.
Яхшилик ва ёмонлик бу икки карамакаршилик булмаганида хаётнинг кизиги колмаган буларди. Макол: одобни одобсиздан урган! Шундай экан у дуст билан душманни, ок билан корани фарклашни урганади! Оддий эртакларда хам салбий ва ижобий кахрамон булади сиз келтирган китобларда хам ва хамма хткояларда хам салбий кахрамон енгилади (улади) нимага бу эртаклар одамларни улдиришга бошламиди? майлин салбий кахрамон мушук ёки кучук булагнида хам у зоопаркга бориб маймун ёки шерларни улдирмиди? буни тугри тушунтириб бериш хам ота онани вазифаси. Оддий "сарик девни миниб" романини укиган бола тарбияни нотугри олган буса "Хошимжонни калпоги манда булганида бориб банкни умарадим ёки текинга кинога кирардим ва журналдаги бахоларимни узгартирардим" деб уйлаши аник.

Цитата:
Сообщение от Husen Tangriyev Посмотреть сообщение
5) колаверса, сиз айтган хотирани тиклаш, диккатн жамлаш, фикрлаш учун компьютер уйинларидан-да арзон ва тезрок самара берадиган нарсалар куп. Масалан, китоб. Шерлок Холмс, Шайтанат ёки оддий болалар ёзувчилари асарлари (масалан: "Сарик девни миниб...") сиз айтаётган жихатларни болаларда пайдо килишга хизмат килади. Асарни укиётиб аввалги боблардаги вокеаларни эсдан чикармасликка харакат килади. Асарнинг укилмаган бобларидаги вокеаларни узича башорат килади, тахлил килади.
ВА ЭНГ КАТТА КУРСАТКИЧ ОНГГИ ШАКЛЛАНАДИ ВА НУТК МАДАНИЯТИ УСАДИ.
Бу нарсани болага тушунтириш учун хам ота она сабабчи. Агар унда китобга кизикиши булмаса??? Болага кутубхонани совга кисангиз хам укимиди. Лекин оддий "тетрис" уйинини совга килиб "дарсингни килиб бугин кейин уйнисан" десангиз у аввал дарсини килиб булиб сизга текширтириб кейин уйниди. Бу хам ота онаниниг бола тарбиясидаги стратегияси. Тугриси манам умуман китоб укимаган булардим гар онам хар бир кахрамонни образига кириб уша холатда укиб бермаганида. Бу яна бир тарбия, кизиктириш стратегияси.
Ответить 
Старый 28.11.2007 18:56   #9  
Known ID Group uParty Member
Аватар для Husen
Оффлайн
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559  2,642/911
– 20  13/12

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Sanjar Dusmukhamedov Посмотреть сообщение

Бу нарсани болага тушунтириш учун хам ота она сабабчи. ... Бу хам ота онаниниг бола тарбиясидаги стратегияси. Тугриси манам умуман китоб укимаган булардим гар онам хар бир кахрамонни образига кириб уша холатда укиб бермаганида. Бу яна бир тарбия, кизиктириш стратегияси.
Шундай экан, ота-оналар учун болалар ва виртуал олам уртасида юзаган келиши мумкин булган муаммолар, уларнинг ечимини ургатадиган махсус курслар ташкил килиш керак.
Ответить 
Старый 28.11.2007 19:21   #10  
Pre Open ID Group
Аватар для Sobir Davlatov
Оффлайн
Сообщений: 48
+ 1  22/18
– 0  0/0

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Sanjar Dusmukhamedov Посмотреть сообщение
Мисол: оддий хамма ёмон деган Counter Strike уйинини куриб чикамиз.
1. Уйинни уйнаётган бола у ерда булган харитани ёдлаб олади (натижа- боланинг эслаб колиш кобилияти чахланади);
2. Уйинни уйнаётган бола душман хужумидан химояланиш учун диккатини оширади (натижа- бола уз диккатини бир жойга тез жамлаб олишни урганади);
3. Уйинни уйнаётган бола уйинда ютиш режасини куриб чикиб хар доим бошка-бошка режалар тузишига харакат килади (натижа- фикрлаш ва тахлил килиш тезлиги ошади);
4. Уйинни уйнаётган бола уйинни ютишга харакат килади (натижа- уз олдига куйган максадига эришмагунга кадар харакат килади);
Sizni Counter Strike haqida bergan mulohazangiz menimcha notugri. Siz aytayotgan uyin hozirgi kunda internet cafelarda juda ham kup uynashadi.Eng achinarlisi bolalar guruh-guruh bulishib pulga uynashayapti.Buning natijasida yutqizgan bolalar nima qilishadi:albatta pul topishga harakat qiladi pulni qayerdan oladi.Ota onasidan urtogimga uyin uynab yutquzib quydim dep aytadimi albatta yuq.Boshqa yullarini qidiradi suramasdan otasini chuntagidan pul oladi yani"ugrilik" qiladi.Buning natijasida bolaning yangi zararli "qirra"lari shakllana boshlaydi.
Bolani eslab qolish qobiliyati,diqqatni bir joyga jamlash,fikirlash,tahlil qilish uchun boshqa uyinlar ham yetarli deb uylayman.
Ответить 
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2021, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх