|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| ВУЗы Темы вокруг высшего образования, ВУЗов |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#1 | ||
![]() Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559
2,642/911
– 20
13/12
![]() |
Юртимизда "Устоз ва мураббийлар куни" шукуҳи кезиб юрган бир паллада Интернет оламида маънавий муҳитни ларзага солувчи ўта шармандали ва аянчли видеолавҳа яшин тезлигида тарқалди.
Унда олий ўқув юртларидан бирида ўзбек талаба қизнинг ўқитувчига нисбатан қўпол муомаласи ва нафақат қўл, балки оёқ ҳам кўтаргани тасвирланган. Биз устоз отангдек улуғ деб ўгит берадиган халқнинг фарзанди эканлигимиз қаерда қолди? Нақлга асосланадиган бўлсак, талаба қизни ҳам ҳеч иккиланмай падаркушга қиёсласа бўлади. Лавҳани кўриб туриб, "қаҳрамон" қиз ҳатти-ҳаракатлари тасвирга олинаётганини сезиб турган ва янада "илҳомланган" деган хулосага келдим. Ўқитувчининг сабрига эса қойил қолдим. Телефон орқали тасвирга олиб турган йигит қандай қилиб бош кўтариб юрар экан-а? Бемалол томоша қилиб тургандан кўра қизни юзига шартта шапалоқ тортиб юбормадими?! Майли, ортиқча нарсаларни ёзмайман, ҳаяжонга берилиб кетишим мумкин. Нима деб ўйлайсиз, шу ўқитувчи ва қизни қидириб топишга уриниб кўрамизми? Шахсан, мен ўша ўқитувчини топишни, унга озгина бўлса ҳам далда бўлишни истардим. Керак бўлса ўша қизни ва тасвирга олган йигитни омма олдида ҳақоратлагани ва тарқатгани учун судга беришга даъват қилардим. Лавҳани кўрмоқ (Атайлаб. томоша қилмоқ сўзини қўлламадим. Бундай "томоша" кўргандан кўр кўз оқиб тушгани маъқулмиди....) Последний раз редактировалось Husen; 06.10.2011 в 10:54. |
||
|
|
|
7 "+" от:
|
|
2 "–" от:
|
|
|
|