21.04.2011 10:56
|
#3
|
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360
10,318/4,529
– 37
58/50
|
Оффтоп: Ҳамза Умаров барчанинг исмига -хон қўшимчасини қўшиб гапирар эканлар. Марҳум артист Равшан Солиҳов шундай эслайди:Муқимий театрига кўп борадиган бўлиб қолдим. Муқимий театрига ўша пайтларда ижоднинг энг сараси йиғилганди. Мени "Равшанхон" деб чақирардилар. Мен эса, Тошкентда хўжаларни шундай чақиришади, бизлар фуқаромиз, десам, у киши - "Йўқ, бу ҳурмат юзасидан-де"-, дердилар.
Шундай экан улуғ санъаткорнинг номини келтираётганда "Ҳамзахон Умаров" деб келтириб ўтяпмиз.
Цитата:
Ҳамзахон Умаров 1925 йилнинг 17 декабрида Қўқон шаҳрида таваллуд топди.
1943 йилда 10 -синфда ўқиётганида ўз хоҳишига биноан армия сафига кирди ва уруш йилларида Болтиқбўйида ташкил топган 330-ўқчи дивизиясида сўнгра эса 110-ўқчи полкида разведкачи сифатида хизмат қилди.
1944 йилда оғир жароҳат олганлиги туфайли Ўзбекистонга қайтади.
1946 йилда Ўзбекфильм қошидаги актёрлар студиясига ишга киради.
1948 йилда эса театр ва рассомчилик институти актёрлик факультетининг учинчи курсига қабул қилинади.
1951 йилда институтни тугатгач Маданият Вазирлигининг йўлланмаси билан Муқимий номидаги мусиқий драма ва комедия театрига ишга юборилади.
"Армуғон" спектаклидаги Жаъфар образи Ҳамзахон Умаровнинг саҳнада яратган илк образидир. "Олтинкўл"да(Уйғун) Ғани, "Нурхон"да (Комил Яшин) Ҳузурхўжа, "Фарҳод ва Ширин"да (Хуршид) Шопур, "Равшан ва Зулхумор"да(Комил Яшин) Терсак роллари билан танилди.
Режиссёр сифатида "Бағритош", "Қайнона", "Ишқинг билан" каби асарларни саҳналаштирган.
Кинода Салимбойвачча("Қутлуғ қон"), Умар ("Маҳаллада дув-дув гап"), Мадаминбек ("Фавқулодда комиссар"), Ҳомид ("Ўткан кунлар"), Қориев("Инқилоб чавандозлари"), Асқаров("Ёз ёмғири"), Нормат("Шижоат"), Сулаймонов ("Фалокат оёқ остида"), Жабборов ("Шиддат"), Қўлдошев ("Сени кутамиз, йигит"), Матназар ("Олвли соҳил") каби 60 дан ортиқ образ яратган.
Актёр бир қанча телевизион спектаклларда (Масхарабоз) "Қиролнинг дилхуши, , "Ойна" спектакларида роль ўйнаган.
1000 дан ортиқ фильмда овоз берган.
Ўзбекистон халқ артисти, Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати. Ҳамзахон Умаров 1987 йил 26 ноябрда вафот этган.
|
|
|
Ответить
|