Сўз бойлигимизни бойитамизми?
|
|
Ўзбек тилининг нақадар бой эканлиги ҳақида ҳамиша бонг урамиз! Аммо, ўзимизда сўз бойлигимиз қанчалик ранг-баранг?! Жумлаларни чиройли қилиб келиштириб ёзиш хар ҳолда бу тилни мукаммал ўзлаштирганлик белгиси бўлмаса керак! Айрим ҳолларда керакли сўзларни тополмай хуноб бўламиз.
Ишхонамда анчадан бери варақлашларини мунғайиб кутиб турган 5 жилдлик "Ўзбек тилининг изоҳли луғати"нинг биринчи жилдини менсимасдан (худдики, ўзбек тилини мукаммал биладиган одамдек)қўлимга олдиму рўйи-рости уялиб кетдим. Эҳ-ҳе, 80 минг сўздан иборат ушбу луғатни кўздан кечириб, ўзим учун қанчадан-қанча янги сўзларни кашф қилдим. Ва шу топда бу сўзларни сиз азиз форумдошлар билан ҳам ўртоқлашиш фикри туғилди.
Келинг, ўзимиз учун янги бўлган сўзларни ўзлаштирайлик, форумдаги ёки кундалик ҳаётимиздаги мулоқотларда, кимдир шеърида, кимдир ижодида, кимдир шунчаки иш қоғозларида қўллаш орқали уларнинг оммалашишига ҳисса қўшайлик. Ишонинг, бу ҳам ватанпарварликнинг гўзал кўринишларидан бири бўлади!!!
Демак, бошладик!
|