|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#1 | ||
![]() ![]() ![]() ![]() |
Шоир ва ёзувчилар фақат Тоҳир ва Зуҳралар, Фарҳод ва Ширинларнинг афсонавий муҳаббатларини куйлаб-тасвирлабгина қолмайдилар. Уларнинг ўзлари ҳам севган ёрлари билан Тоҳир ва Зуҳралардек оташин муҳаббат оғушида ҳаёт кечирадилар. Балки бундай бахтли ҳодисалар кўп эмасдир. Балки бармоқ билан санарлидир. Агар Ҳамид Олимжон билан Зулфиянинг афсонавор муҳаббати бармоқ билан санарли достонлардан бўлса, унинг қиммати янада ошган, бинобарин, у нодир ишқий достонлардан бири бўлади...
|
||
|
Ответить |
4 "+" от:
|
![]() |
#2 |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Домла!
Сиз Зарифахоним ва Ойбек ҳақида ажойиб бир китоб ёзгансиз. "Ҳамид Олимжон" ҳақида монография яратгансиз. 1 март куни халқимизнинг ардоқли шоираси Зулфияхоним таваллуд топганлар. У киши ўзбек аёлларининг вафо ва садоқат тимсоли сифатида ардоқланиб келинмоқдалар. Зулфияхоним Ҳамид Олимжондан 29 ёшларида бева қолгач, гарчанд жисман бўлмаса-да, руҳан шоирни ҳис этиб яшадилар. Форумдошларимизга бу икки қалб соҳибининг "севги достони" ҳақида баён этиб ўтсангиз, илтимос. ![]() Ҳамид Олимжон ва Зулфияхоним. 1935 йил. |
|
Ответить |
6 "+" от:
|
![]() |
#3 |
благотворительный фонд памяти жертвам репрессий
ведущий научный сотрудник, профессор, доктор филологических наук
Сообщений: 112
+ 41
402/111
– 0
0/0
![]() |
Тошкентдаги Дегрез ва Ўқчи маҳаллалари Ўзбекистонда ишчилар синфининг майдонга келишида бешик вазифасини адо этган. Карийб юз йилдан бери шу ерда пўлат қуйиб, чўян эритиб, турли-туман хўжалик асбобларини ясаганлар. Тунука сурнайдан тортиб қўрғошин тўппончагача, қилич-қалқондан тортиб қозон ва омочгача - ҳамма нарса шу ерда тайёрланган.
Ана шу маҳаллада истиқомат қилган Муслим дегрезни 1917 йилдаги инқилобий воқеаларга қадар бутун Тошкент билган ва ҳурмат қилган, десак муболаға бўлмас. Муслим дегрезнинг ҳовлисида катта дошқозон бўлиб, унда ҳар икки ҳафтада пўлат ё чўян эритилар, улар турли шаклларга қуйилар, сўнг қозон ё омоч шаклини олиб, ўнлаб хонадонларга кириб борар эди. Пўлат ва чўян эритиладиган кун, худди байрамдагидек; шўх шанлик ва хандонлик билан ўтарди. Шундай кунларда Муслим дегрезнинг ёнида унинг беш нафар ўғли ҳам турарди. Унинг фарзандлари ҳам ота касбини эгаллаган, дегрезлик ҳунарига ихлос қўйган кишилар бўлишган. Муслим дегрезнинг бешта фарзандидан бири Исроил дегрез эди. Исроил дегрез етти фарзанд кўрди ва фарзандларининг энг кенжасини Зулфия деб атади. Зулфиянинг болалик чоғлари ана шу иш муҳитида, пўлат тафти анқиган хонадонда кечди. Унинг наздида, отаси шундай моҳир дегрез эдики, у ҳатто пўлатдан қўғирчоқ ҳам қуйиб қўйиши мумкиндек эди. У дошқозон атрофида безовта юрган отасининг ортидан эргашиб, «Дада, менга қўғирчоқ ясаб беринг!» деб илтимос қилгани қилган эди. Озгингина, қорачадан келган, чайир танли отаси эриган пўлатнинг учқунларини сачратиб, турли асбоб-анжомлар ясар экан, халқ эртакларидаги паҳлавонлардек туюларди унга. Ҳар бир касб-ҳунар кишиларининг ўзига хос фазилатлари бўлади. Дегрезлар одатда камгап, темир иродали, чайир кишилар бўлишган. Исроил дегрезда бу фазилатлардан бошқа сифатлар ҳам йўқ эмас эди. У ўз ҳунарига астойдил берилган, тийран нигоҳли, илғор қарашли кишилардан эди. У фарзандларини ҳалол, меҳнатсевар кишилар қилиб тарбиялади. Катта ўғли Исмоил Москвадаги олий ўқув юртларининг бирида таҳсил олгач, партия идораларида масъул лавозимларда хизмат қилди. Қодир нафақага чиққунига қадар ота касбини давом эттириб, заводда пўлат қуйди. Нормат Исроилов эса 30-йилларда танилган халол партия ходимларидан бири эди. Зулфия дастлабки ҳаёт сабоқларини анна шу ота-онаси ва акаларидан олди. |
|
Ответить |
5 "+" от:
|
![]() |
#4 |
благотворительный фонд памяти жертвам репрессий
ведущий научный сотрудник, профессор, доктор филологических наук
Сообщений: 112
+ 41
402/111
– 0
0/0
![]() |
Қиш оқшомларида бутун оила сандал атрофида тўпланар ва Хадича хола катта рўмолни аста очиб, унинг ичидаги бирор халқ китоби ёки баёзни варақлаб, шеър ёки жангномани ўқирди. Зулфия Навоий, Бедил, Фузулий шеърларини биринчи марта онасидан эшитган эди. “Мўъжизалар яратишга қодир, жаҳонни кўзга кенг очувчи, инсонни гўзаллик сари еткловчи Сўз»га муҳаббат туйғусини Зулфияда остона ҳатлаб кўчага чиқмаган оддий аёл” – ана шу онаси уйғотган эди.
Шу тарзда ҳаёт дорилфунуни билан таниша бошлаган Зулфия бошлангич маълумотни олгач, 1931 йили Ўқчи маҳалласидаги хотин-қизлар билим юртига ўқишга кирди. Зулфия шу даврда, бошқа дугоналари қатори, ўқитувчи бўлишга ахд қилган эди. Лекин у «донолик ва билимнинг сира туганмас конлари” - Навоий ва Ҳофиз, Пушкин ва Байрон асарлари билан танишар экан, ўзи ..ҳам “қандайдир жуфтланган, оҳангдош сатрлар”ни тўқий бошлаганини сезди. У шеър ёза бошлади. Шу йилларда билим юртида Шукур Саъдулла ва Тошпўлат Саъдий бошлиқ адабиёт тўгараги иш олиб борар, қизлар улар туфайли мумтоз ва замондош шоирларнинг асарлари билан танишар, Ғафур Ғулом, Ҳамид Олимжон, Уйғун ва бошқа шоирлар эса билим юртига келиб, улар билан учрашув кечаларини ўтказишар эдилар. Ҳамид Олимжон билим юртидаги шундай кечаларда қизлар билан суҳбатлашиб, уларни мумтоз ва шўро адабиёти намуналарини ўқишга чорларди. Зулфия шундай учрашув кечаларида бутун вужуди қулоқда айланиб, таниқли ўзбек шоирларининг шеърларини завқ билан тингларди. Орадан кўп ўтмай, шеъриятга ихлос қўйган қизлар Ёзувчилар уюшмасига бориб, Ҳамид Олимжон ва Уйғун бошқарган семинар машғулотларида ҳам қатнаша бошладилар. Зулфия тинимсиз китоб ўқир, кечалари ҳаммадан яширинган ва яширган ҳолда шеър машқ қиларди. Ниҳоят, у ўз машқларини тўгарак раҳбарларига кўрсатишга ботинди. Унинг «Мен иш қизи» деб номланган биринчи шеъри 1931 йил 17 июль куни Шукур Саъдулла воситасида «Ишчи» газетасида босилди. |
|
Ответить |
4 "+" от:
|
![]() |
#5 |
благотворительный фонд памяти жертвам репрессий
ведущий научный сотрудник, профессор, доктор филологических наук
Сообщений: 112
+ 41
402/111
– 0
0/0
![]() |
Зулфия шеъри босилиб чиққанидан беҳад даражада қувонган Нормат ака бир даста газетани сотиб олиб, уни ҳаммага кўз-кўз қилиб чиқди. Унинг бундай кувончга берилиши Зулфияга илҳом бағишлади. Унинг шеърлари «Ёш ленинчи» ва «Қизил Ўзбекистон» газеталарида, «Янги йўл» ва «Ўзбекистон шўро адабиёти» журналларида чоп этила бошлади. 1932 йилда эса Зулфиянинг биринчи шеърлар тўплами — «Ҳаёт варақлари» матбуот юзини кўрди.
Бу шеърлар Ҳамид Олимжоннинг ҳам назарига тушди. “Мен, - деб ёзади Зулфия, - Ҳамид Олимжонни илк дафъа ўша йилда кўрганман. Биз, йигирма чоғли адабиёт ихлосмандлари, семинар машғулотларига йиғилардик. Машғулотларни Ҳамид Олимжон билан Уйғун бошғарарди. Уларнинг ўша пайтдаги фағат ўзига ишонадиган кишидагина бўладиган босиқ, маҳрур, кучли қиёфалари мени ҳозиргача ғайратга солади. Улар ўзларини ниҳоятда эркин тутарди… ...Яшириб ўтирмайман. Ҳамид Олимжон илк кўришувларданоқ кўзимдан кўнглимга ўтди. Мен жуда ёш ҳиссиётим билан унинг кенг қалби, улкан иқтидорини туйдим”. 1934 йил эди. Ҳозирги “Мустақиллик” метро бекати олдидаги майдончада Ҳамид Олимжон Зулфияни учратиб қолади. Улар шу вақтга қадар фақат адабий кечалар туфайлигина бир-бирлари билан таниш эдилар. Ҳамид Олимжон тасодифий учрашувдан мамнун бўлиб, Зулфия билан узоқ суҳбатлашади. - Шеърингизни ўқидим, - дейди у ошкора меҳр билан. – Яхши. Нималигини айтайми? Шеърда қалбингизнинг сурати бор. Бир парчагина бўлса ҳам. У ўзингизнинг қалбингиз. Худди шундай давом эттириш керак. Риторикасиз, ҳақиқатни ёзиш зарур... Зулфия ўша пайтда «риторика” сўзини ғира-шира англарди. Лекин у бу ҳақда индамай қўя қолади. “Ўшанда, - деб ёзади шоира, - мен уйимизга юриб эмас, учиб келдим. Келибоқ йўл бўйи туғилган туйғуларимни қоғозга туширдим. Мен бу шеърни шундай енгил, тўлиб-тошиб ёздимки, юрагимга аллақандай афсонавий бир қудрат кириб олиб, фикрларим, қўлларимга куч бахш этаётгандай эди. (Бу “Баҳор кечаси” деб аталган шеърим бўлса керак.)” |
|
Ответить |
4 "+" от:
|
![]() |
#6 |
благотворительный фонд памяти жертвам репрессий
ведущий научный сотрудник, профессор, доктор филологических наук
Сообщений: 112
+ 41
402/111
– 0
0/0
![]() |
Мазкур кутилмаган учрашув Светлана Сомованинг «Шоир ҳақида достон» асарида ўзининг бундай тасвирини топган:
...Ҳали булар бир-бирин топиб, Жамолларин кўргунча аён, Шеърлари газеталарнинг Бетларида турди ёнма-ён. Шеър очди муҳаббатга йўл, Аён қилди қалб оташин ҳам. Гуё улар беришгандек қўл, Юракларни уришин шу дам - Сезгандилар сатрма-сатр, Бўлгандилар мафтуну асир. Кўзларига чўкди ўйчанлик, Қандайдир дард, муштоқлик изи. Висол учун бўлган ташналик Бир-бировин кўргунча юзин. Шеърдаги содда, самимий, Ҳар бир сўзда топгандек аксин, Бир кун оқшом пайти иккиси – Ногаҳоний кўришган бир зум Шодлик, дардни кўринг деб бирга Муҳр босди улар умрига. (Шукрулло таржимаси) Ўша тасодифий учрашувнинг бундай шоирона талқин этилиши ҳам, Зулфиянинг ўша унутилмас оқшом соатларида «Баҳор кечаси» шеърини ёзиши ҳам бежиз эмас. Ҳамид Олимжон билан Зул¬фия ўртасидаги дўстлик ва муҳаббат саройининг муҳташам биносига худди ўша куни биринчи ғишт қўйилган эди. |
|
Ответить |
4 "+" от:
|
![]() |
#7 |
благотворительный фонд памяти жертвам репрессий
ведущий научный сотрудник, профессор, доктор филологических наук
Сообщений: 112
+ 41
402/111
– 0
0/0
![]() |
Зулфия шу учрашувдан кейин Ҳамид Олимжон тўғрисида тез-тез ўйлайдиган, Ҳамид Олимжон эса ёш шоиранинг шеърларини диққат билан кузатадиган бўлди.
Кўп ўтмай, Зулфия билим юртини тугатиб, 1935 йилда Ўзбекистон Фанлар комитети қошидаги Тил ва адабиёт институтининг аспирантурасига ўқишга кирди. Бу ерда у бўлажак таниқли олимлар - Солиҳ Муталлибов, Fyлом Каримов, Аюб Ғуломов кабилар билан бирга адабий-назарий билимини оширди. Шу йилларда Тил ва адабиёт институтида Ҳамид Олимжон ҳам хизмат қиларди. У Зулфия билан учрашган кезларида унинг ижоди билан қизиқар, унга турли маслаҳатлар берарди. Ҳар бир учрашув уларни тобора яқинлаштирар ва бир-бирларининг қалбига муҳаббат уруғларини соча бошлар эди. 1935 йил улар ҳаётига энг бахтли сана сифатида кириб келди. Шу йилнинг 23 июль куни тақдир икки шоирнинг ҳаёт ришталарини бутун умрга бир-бири билан боғлаб ташлади. Шу даврда Ҳамид Олимжон 26 яшар қирчиллама йигит бўлиб, бешта шеърлар ва ҳикоялар китоби муаллифи, таниқли шоир, тиришқоқ олим, ёш шоирлар учун эса устоз сифатида эл оғзига тушган эди. У Зулфия учун турмуш ўртоги ва дўстгина эмас, балки унинг ижодий тақдирида мислсиз аҳамиятга молик сиймо ҳам бўлди. “1935 йилда тўйимиз бўлди, - деб ёзади Зулфия. – Мен яйраб яшардим. Инсон чинакам севиб, севилганда атрофидаги барча қийинчиликлар ушоқ бўлиб кўринади. Тўрт фасл ҳам баҳор бўлиб кўринади. Мен ўша пайтда шундай руҳда эдим». Зулфия ҳали ёш экан, Хадича хола ўзи ипак қурти боқиб, пилладан толалар ажратиб, ундан олган ипакни турли-туман рангларга бўяб, инсон кўзини қамаштирадиган палак тиккан эди. Шу палак Хадича холанинг келин-куёвга атаган тўёнаси бўлди. Ҳамид Олимжон наздида, палак улар хонадонига қандайдир ўзгача файз бағишлагандек эди. Хадича холанинг тўёнасидан ҳам суюқли ёр билан қовушганидан чексиз қувончларга тўлган шоир ўзини бахт ва саодат осмонида ҳис зтди. Ана шу онлардан бошлаб севги ва муҳаббат атри уфуриб турган ошёнда ярим тунга қадар шеъриятнинг қўш чироғи ўчмайдиган бўлди. |
|
Ответить |
4 "+" от:
|
Реклама и уведомления | |
![]() |
#8 |
благотворительный фонд памяти жертвам репрессий
ведущий научный сотрудник, профессор, доктор филологических наук
Сообщений: 112
+ 41
402/111
– 0
0/0
![]() |
Тўй арафасида икки ёшнинг бир-бирига туйган майлидан огоҳ бўлган шоиранинг акаси Нормат ака бўлажак куёв билан танишиш иштиёқини билдирган эди. Кунларнинг бирида у Зулфия орқали Ҳамид Олимжонни ўша пайтда М.Горький номи билан аталган Маданият ва истироҳат боғига, концертга таклиф этди. Улар боғнинг панжарали дарвозаси олдида учрашар эканлар, Ҳамид Олимжон билан Нормат Исроилов эски қадрдонлардек қуюқ кўриша кетдилар. Маълум бўлишича, Ҳамид Олимжон Тошкентга кўчиб келиб, Обсерватория кўчасидаги уйни ўз номига расмийлаштирганда, тасодиф амри билан бўлажак қайин ога унга ёрдам берган экан.
Орадан ҳийла вақт ўтиб, тўй шабадаси эсиб қолганида, Нормат Исроилов Зулфияга мурожаат этиб, «Синглим, ўша пайтда мен Ҳамиджон учунгина эмас, ўзимиз учун ҳам ҳаракат этган эканман», - деган эди. Одатда тўй мураккаб ва машаққатли жараённинг натижаси бўлади. Одам Атодан қолган урф-одат ва расм-русмлар келин билан куёвнинг, улар ота-оналарининг елкаларига залворли юк бўлиб тушади. Ҳамид Олимжон билан Зулфиянинг тўйи ўзгача ўтди. Шоирнинг ўша кезлардаги дўстларидан бири совчи бўлиб борди. Олди-берди, умуман, бўлмади. Хадича хола фақат бир нарса - куёвнинг онаси бор-йўқлиги билангина қизиқди, холос. Комила хола шу даврга қадар Жиззахда истиқомат қиларди. У тўй баҳонаси билан Тошкентга келди ва бир умрга шу ерда, Ҳамид Олимжоннинг бағрида яшаб қолди. Тўйдан кейин ўн кун ўтар-ўтмас, келин билан куёв Оқтошга бориб, бокира табиат оғушида «асал ойи»ни ўтказдилар. Ҳамид Олимжон «Бир ёнда тоғ, бир ёнда боғ» қад кўтарган ерда болалик кезларини эслаб, яйраб ҳордиқ чиқарди. Toғ-тошларига урила-урила сачраб ва нуқра кукунлар ҳосил қилиб оқаётган муздек сувда балиқ каби сузди. Сув оқарди, Қўйнида Кўкрак кериб, Балиқ каби Шўнғиб ётарди. (“Болалик”) |
|
Ответить |
4 "+" от:
|
![]() |
#9 |
благотворительный фонд памяти жертвам репрессий
ведущий научный сотрудник, профессор, доктор филологических наук
Сообщений: 112
+ 41
402/111
– 0
0/0
![]() |
Ҳамид Олимжон қанчалик улғайиб, шоир ва жамоат арбоби сифатида эл-юртга танилган бўлмасин, бу мисраларда тасвирланган шўх ва қувноқ болалик унинг табиатини тарк этмади. У табиат билан юзма-юз қолганида, ҳамиша ўзини унинг эрка фарзанди, деб ҳис этди. У Зулфия билан бирга бўлган вақтларда ҳам ўзини шўхликка, хушнудликка, жўшқинликка ташна боладек тутди.
Ҳамид Олимжон Самарқандда танишган ва қадрдонлашган кишиларидан бири Ойдин Собирова эди. Улар педакадемияда бирга таълим олишган, ўша ерда бир-бирларига ҳурмат туйган эдилар. Улар ўртасидаги дўстлик ришталари Тошкентда ҳам узилмади. Ойдин опанинг Ўқитувчилар кўчасидаги уйида Ҳамид Олимжон, Зулфия, Уйғун, Faфур Ғулом тез-тез йиғилишиб турардилар. Шундай пайтларда шеърият, аския, хотирот шалолалари оққанида Ойдин опанинг кичкинагина уйи торлик қилиб қоларди. Дўстлар Янги, 1936 йилни ҳам шу ерда кутиб олишди. Ташқарида қалин қор оқ-оппоқ гилам ўлароқ тўшалган эди. Ҳамид Олимжоннинг болалиги тутиб, Зулфияни кўчага, чена учишга таклиф этди. Ченанииг йўқлиги шоир раъйини қайтара олмади. У пальтосининг бағрини Зулфияга тутқазиб, серқор кўча бўйлаб қийқириб, хандон отиб, уни тортди. |
|
Ответить |
4 "+" от:
|
![]() |
#10 |
благотворительный фонд памяти жертвам репрессий
ведущий научный сотрудник, профессор, доктор филологических наук
Сообщений: 112
+ 41
402/111
– 0
0/0
![]() |
Зулфия шоир билан бирга кечган ана шу бахтли йилларда ҳар қандай истеъдод доимий меҳнат туфайли чархланиб бориши, Ҳақиқий санъаткор буюк меҳнат интизомига эга бўлиши лозимлигини кўрди. Ҳамид Олимжон ҳар қандай шароитда ҳам эрта билан соат 6 дан 11 га кадар уйда ижод билан шуғулланар, сўнг ҳали сиёҳи қуримаган асарини овоз чиқариб ўқир ва унинг қандай жаранглашини текшириб кўрар эди.
Зулфия ўзининг ҳар бир шеърини унинг назаридан ўтказар, аммо Ҳамид Олимжон бу шеърларга қалам урмас, балки улардаги кучли ва кучсиз сатрларини кўрсатар, тушунтирар эди. «Иккинчи китобни ёзаётганимда, - деб ёзади шоира, - бир куни Ҳамид Олимжондан шундай деб сўраганим эсимда: «Нима учун мен ёзган шеърларнинг ҳеч поёни бўлмайди? Қайси бандда тўхтамасин, яна давом эттирса бўлаверади-я!» У кулиб туриб, бундай деган эди: «Чунки сиз ҳар бир шеърингизда биратўла ҳамма гапни айтиб олмоқчи бўласиз, ваҳоланки, бундай қилиш ярамайди. Кейин, биласизми, шеърни охиридан бошлаб ёзиш керак»... Унинг маслаҳати нақадар нозик ва аниқлигини кейинчалик ўзимда назмхонлик қилиш эмас, балки бирон мухим ва юрагимда туҳилиб қолган фикрни баён қилиш зарурати етилгач, тушундим». Зулфия Ҳамид Олимжон билан бўлган шундай суҳбатлардан кейин шеър ёзган, шеърлари босилиб чиққан ҳар қандай киши ҳам шоир бўла олмаслигини, шоир бўлиш учун эса дунёни ўзгача кўриш ва идрок этиш зарурлигини тушунди. Улкан шоир, нодир инсоний фазилатлар соҳиби Ҳамид Олимжон Зулфияга, ҳамма нарсада ўрнак булди. Зулфия улкан шоирдан фикрлаш, меҳнат қилиш ва шеър ёзишни ҳам, дўстларга меҳрибон, душманга эса шафқатсиз бўлишни ҳам ўрганди, унинг ижод мактабида таълим олди. Ҳамид Олимжон шу маънода Зулфия қалбига уйғун ҳамроҳ ва сезгир маслаҳатчи бўлди. Илҳом тулпори жавлон урган шоир ёзув столи ёнига келиб ўтириши биланоқ шеър дарёси оқиб келарди. Ҳали қалбида шеърият булоғи очилмаган ёш шоира эса бу ҳолатдан ҳайратга тушиб, Ҳамид Олимжондан илҳом тулпорининг қачон жиринглаб келиши ва шеърни қандай ёзиш сирларини билмоқчи бўларди. «Мен ўша пайтларда: «Столга ўтирди дегунча ёзаверади. Қайдан бу куч, илҳом?” деб таажжубланардим. Энди билсам, жаҳон, рус ва ўзбек мумтоз, замонавий адабиётини ўқиш, ўқибгина қолмай, уларни таҳлил қилиш, фикрларини ён дафтарига ёзиб қўйиш, халқ оғзаки ижоди билан астойдил шуғулланиш – бу машғулотларнинг бари шоир ижоди учун доимий озиқ бўлиб турган экан. Ҳамид Олимжон шунча ишлар орасида менга ҳам астойдил ёрдам берар эди. Ёшман, баъзан менга сонсиз китоблар, қоғозлар ичида кўмилиб ўтириш ёқимли туюлмасди. Бундай пайтларда у мени илҳомлантириш йўлларини топарди. Эсимда, бир гал Самарқанд сафаридан ўзи билан Раъно Узоқованинг шеърларини олиб келди. Таъсирчан жойларини ўша кечадаёқ ўқиб берди. Сўнг: «Кўряпсизми, аёлларимиз қандай ёза олади? Фақат жасорат, ирода керак, - деди-да, секингиа қўшиб қўйди. – Биласизми, сиз яхшироқ ёза оласиз!” Бу суҳбат менга катта туртки бўлди». |
|
Ответить |
4 "+" от:
|
|