Табиб деганда кимни тушунасиз? / Кто есть Табиб, кого вы понимаете под этим словом?
|
|
Мен масалан табиб деганда ўт-гиёхлар билан даволайдиган одамни тушунаман . нимага деганда Абу-Али Ибн-Сино мана шу йўл билан одамларни даволаганлар .
бугун қизиқ воқеа бўлди . онам бир табиб хақида матбуотда ўқиб ўшанга борайлик дедилар . ман хам газетадаги ана шу табиб хақидаги мақолани ўқиб чиқдим . у ерда ёзилишича у табибга лицензия берилган экан . табиблик хақида . қизиқиб бордик . буни қаранки у одамнинг қўлида био-токи бўлиб ана шу ток билан тузатар экан . энг қизиғи у хар бир касални битта битта эмас балки катта бир хонада ўтқизиб қўйиб хаммани бошига бир бир тегиб чиқвотти холос . мана шунга беморлар 10000 сўм тўлашар экан . хар куни . курс 12 кун давом этар экан . ман бунақа нарсаларга ишонмайдиган бўланим учун кулгулими ёки у одам хақиқатдан хам табибми ? тушунмадим .
|