|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
| Результаты опроса: Шоира Турсуной Содиқова билан 2010 йил, 8 октябрдаги мулоқoтда қатнашасизми? | |||
| Ҳа, қатнашаман |
|
6 | 85.71% |
| Йўқ, қатнашмайман. |
|
1 | 14.29% |
| Голосовавшие: 7. Вы ещё не голосовали в этом опросе | |||
| Ответить |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#61 |
|
ma'naviyatchi
Сообщений: 25
+ 7
68/22
– 0
0/0
![]() |
Асли андижонликмиз. Болалигим Тошкент шаҳрининг Чорсу даҳаси, Кўкмачит маҳалласида кечган. 82-мактабда ўн йил таҳсил олганман... Оилада тўртинчи фарзандман. Менгача уч акам қазо қилган. Исмимнинг маъниси шундан. Ҳар гал болаларини рўйхатдан ўчириб келавериб адо бўлган ота-онам яшаб кетишимга ишонмаганми, туғилганлигим ҳақида гувоҳнома ҳам олмаган эканлар. Ўн беш ёшимда ҳукуматнинг хизматчилари эшикма-эшик юриб мени хужжатли қилганлар. Мендан кейинги икки синглим ҳам турмади, уйимдагиларнинг титраб турган жони мен эдим. Дадамжонимнинг хиргойиси эрта-ю кеч “Турсунбиби, Турсунбиби” дейиш эди. Онам эса менга тайинли бир иш буюрмас, гарчи ўзимиз танг яшасак-да, эрталабки нонуштам ҳаргиз “мукофот”сиз бўлмас, тантиқлигим ҳаддан ошса ҳам, биров мушугимни пишт демас эди. Дадам бозорга ҳам, тўйга ҳам, чойхонага ҳам менсиз бормасдилар. Ёшим ўн-ўн иккидан ошиб, бўйим кўриниб қолгачгина эргаштирмай қўйдилар. Оҳ, дадам-а, дейман энди. “Мана мен ҳам отаман, ёним қуруқ эмас, зурриёдим бор” деган маънода ёнбошларига тиркаб юрарканлар-да...
Ҳовлимиз қутидайгина эди. Баҳор келганини бўғотдаги майсадан билардик. У пайтлар шифер, тунука томлар деярли бўлмас, уйлар асосан лой билан ёпилар эди. Қиши билан томимизга баҳор келишини кутиб чиқардим. Ҳовлилар бир-бирига занжирдай уланиб кетган, томма-том юриб қўшни маҳаллагача ўтса бўларди. Бир-бирини етаклаган бу томлар баҳорда лолазорга айланар эди. Онам мени нуқул томдан топиб тушардилар. Бошингда поёни йўқ феруза осмон, оёғинг остида ҳовлиларнинг бошига кийилиб қолган қизғалдоқзор! Болалигимнинг алвон рангли кенгликлари эди у... Яна бир гўзалликни соғиниб яшайман: у пайтлар қиз бола оти борки, сочи узунми, калтами – ёппасига дўппи кияр эди. Энг чиройли ва энг гавжум бозор дўппи бозор бўларди. Ўзимиз ҳам етти-саккизтамиз бир ҳовлига тўпланиб олиб дўппи тикишардик. Кизакларига ипак билан байтлар битардик... Қизлар турмуш қургунга қадар, ҳатто кечикиб узатилсалар-да, асло рўмол ўрамасдилар. У қизларнинг хунуги бўлмасди. Турфа нусха дўппилар кийиб, сочларини майда ўрдириб олган қизлар бугунгилардан юз бора мафтункорроқ эдилар! Сочи узун қизларнинг баҳоси баланд бўлгучийди. Байрамларда биз, кичкиналар, атойи катта қизларнинг сочлари ва дўппиларини томоша қилгани чиқардик. Сочпопукларни сочимизни узун бўлишини тилаб тақардик-да!
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. |
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|
|
#63 |
|
ma'naviyatchi
Сообщений: 25
+ 7
68/22
– 0
0/0
![]() |
Уларни зор бўлиб эслайман! Мактабимизнинг биноси ҳашаматли бўлмаса ҳам, ҳамиша покиза ва тартибли эди. Қадрдон синф хоналарини, муаллимларимни ҳар эслаганда соғинчдан юрагим зирқирайди! У даврлар хотирамнинг энг порлоқ, энг азиз варақларидир... Қошлари пиликдай, йирик кўзларининг қарашлари юрагимда муҳр бўлиб қолган синфдошим Азиза Қосимовани эслаяпман. Унинг туфлисидан то лентасигача ярақлаб турар, кийимлари қанча кийса ҳам, ҳеч эскирмас эди. У жуда тамизли гапирар, энг шўх болалар ҳам дарҳол унинг сўзига кирар эдилар.
Юмшоққина феълли Бахтиёр Ҳидоятовни айтсам: у ўша пайтдаёқ “профессор” деб ном олган, жавобга чиққудай бўлса, ўқитувчини ҳам шошириб қўярди. Ҳозир у донгдор шифокор бўлган. Ўғил болача шиддатли Мухаррам Рахимовани айтмайсизми, ўқишни ҳам жойига қўярди, ғашига теккан ўғил болаларни ҳам жойида бопларди! У узоқ йиллар катта фабриканинг раҳбарларидан бири бўлиб ишлади. Оғзидан боди кириб-шоди чиқадиган Аъзамимиз бор эди. Саломдан бошқа ҳамма сўзига сўкиш қистириб айтар, аммо унинг мардлиги ҳам, меҳрибончилиги ҳам бениҳоя эди ва уни бутун синф ёқтирардик... Биз мактабни йигирма бир бола битирганмиз, агар қўйиб берсангиз, синфдошларим ҳақида йигирма бир соат гапиришим мумкин...
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. |
|
|
Ответить |
| Реклама и уведомления | |
|
|
#65 | |
|
ma'naviyatchi
Сообщений: 25
+ 7
68/22
– 0
0/0
![]() |
Цитата:
Ўлиб-тирилиб китобга пул йиғардим, оилада эса тангчилик эди. Чорсуга дастёрчиликка тушдим дегунча китоб дўконига кириб олиб, токчаларига термулганим термулган эди. Бир куни “Олтин калит ёки Буратинонинг бошидан кечирганлари” китобини кўриб қолдим. Китобфуруш ҳам уни мақтади. Ана кўринг томошани! Онам нима иш буюрса, “китобга пул берсангиз, қиламан” деявераман, унисига кўнмаса, “пул бермасангиз, овқат емайман” дейишга тушаман. Бу ҳам иш бермаса, эзилиб-эзилиб йиғлашга ўтаман. Онамжоним охири ўша пулни бериб қутуладилар. У китобни олгач, бағримга босганча уйга югуришимни кўрсангиз, бамисоли учиб бораман, орада уни ҳидлаб-ҳидлаб ҳам қўяман, бу китобнинг эмас, мен учун гўё бахтнинг ҳиди эди у! Болалигимни энг мафтун қилган ўша китоб бўлган, мен уни деярли ёд билардим.
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 15.11.2011 в 17:45. |
|
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|
|
#67 |
|
ma'naviyatchi
Сообщений: 25
+ 7
68/22
– 0
0/0
![]() |
Олар эдим, жисмоний тарбиядан. Оиламизда бола турмай, ёлғиз менга термилиб қолганлари учун анчайин эркатой эдим, ўлмаса бўлди деб, менга қаттиқ тарбиявий талаблар қўймас эдилар. Қарабсизки, уйда жисмонан пишмаганим учун, мактабдаги жисмоний тарбия дарсида энг лапашанги мен бўлардим! Уялиб ўлай дердим, шу дарс бор куни дунё кўзимга қоронғу эди. Жовдат Мангутов деган тилло ўқитувчимиз бўларди, уни бутун мактаб яхши кўрарди. Фақат менгина ундан қўрқардим. “Эҳ, Садыкова, мен сендан хафаман”деб койир, чоракларимга амаллаб “уч” чиқариб қўяр эди.
Шу дарсга боғлиқ бир ҳангомани айтиб берай: ўнинчи синфнинг битириш имтиҳонлари бўляпти, назаримда географиядан эди шекилли. Мен жавоб бераётган эдим, шу пайт бир сураткаш кириб, расмга олиб кетди. Бир-икки кундан кейин шов-шув! “Сени Мангутов қидиряпти, Мангутов қидиряпти!” деб қолишди. Бир маҳал домланинг ўзи асабий кириб келди, қўлида “Ўзбекистон физкультурачиси” газетаси: “Эҳ, Садыкова, яна сен жоҳлимга (у қрим тотар лаҳжасида гапирарди) тегдинг, ўқи! ”-деди. Газетада оқ лента, оқ фартукларда имтиҳон топшираётган менинг суратим турарди ва тагига ёзиб қўйибди: “Мактабларда битириш имтиҳонлари давом этяпти... Турсуной Содиқова 2-разрядли спортчи, мактабни битириб, физкультура институтига кирмоқчи”. Мен домлага ҳангу манг қарайман! “Аълочилар бу ёқда қолиб, чемпион сен бўлдинг-ку!”-деди у қошларини кериб, зардали оҳангда. Ва бирдан хандон отиб кулиб юборди, “Эҳ, Садыкова, Садыкова” –деди елкамга қоқиб!... Эҳтимол у пайтлар спорт институтига ўзбек қизлар кам кирса керак, ташвиқот қилинглар деса, хомроқ мухбир шу тарзда иш битириб кетибди...
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. |
|
|
Ответить |
|
|
#69 |
|
ma'naviyatchi
Сообщений: 25
+ 7
68/22
– 0
0/0
![]() |
Болалик, ўсмирлик дунё рангларини танишдаги биринчи босқич, буюк танишиш босқичидир. Нима учун “буюк”? Чунки умрингнинг бошқа бекатларида ҳайратинг, ҳаяжонинг асло болаликча бўлмайди! Болаликда ҳар янги нарсани таниганингда оловланасан, уни байрамдай қабул қиласан. Бу даврга нисбатан “муҳаббат” сўзини асл маъносида ишлатиш унчалик жоиз эмас. Ўсмирликни ёқтириш, суйиш фасли десак дуруст. Ҳали бир муаллиманинг узун сочларига бағишлаб шеърлар битсак, ҳали кийим ярашадиган бир ўқитувчимизни томоша қилгани зимдан эргашиб юрардик. Кинодаги бош қаҳрамонга ошиқ бўлиб қолиб, кечалари йиғлаб чиқишларни айтмайсизми!
Ўсмирлик вояга етиш йўлидаги зинапоядир. Ҳар янги зинага кўтарилганингда янги бир гўзаллик сени маҳлиё қилади, яна кўтариласан, бу ердаги оҳанграбо олдингисидан ҳам ўткир бўлиши мумкин. Ва шу тарзда бу жараён такрор-такрор содир бўлавериши мумкин... Мактабда бошланган муносабатлар балки кейинчалик муҳаббатга айланиб кетар, аммо ўша қутлуғ кунгача сабр қилиш лозим, оҳорни тўкиб қўймаслик керак! Ўсмирлик юракни уйғотади, севиш туйғусини қўзғотиб беради холос, бу ҳолатни шошиб-пишиб “муҳаббат” деб қўйсак, ютқизамиз. Шошилтиргувчи ҳамиша шайтондир, аввал туйғуларни тиндириб, тафаккур билан сара-пучакка ажратиб, сўнггина бир тўхтамга келмоқ лозим.
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. |
|
|
Ответить |
|