![]() |
Хаёт дарсидан сабок берган аёл: Турсуной Содикова
Оила булокларнинг боши ва инсон учун биринчи Ватандир. Ватанпарварлик, инсонпарварлик фазллари, асосан, оилада шаклланади. Кишининг бахтли ва бахтсиз аталиши хам унинг оиладаги ахволотига караб белгиланади.
Турсуной опанинг ширали тили ва бадиий махорат билан йугрилган сухбатларидан хаётда бир неча бор бахраманд булганман. Узбекистонда хизмат курсатган маданият ходими, шоира, адиба Турсуной Содикова форумимизда иштирок этмокдалар. Уларнинг кимматли фикр-мулохазалари эндигина мухаббатга ошно булган ёшларга, хаётнинг аччик сабогидан хулоса излаган одамларга йулланма булади деган умиддамиз, азиз Форумдош! |
Ассалому алайкум Турсуной опа!
Форумимизга хуш келибсиз. Авваламбор вактингизни аямай форумдошларимиз билан буладиган мулокатга розилик билдирганингиз учун ташаккур! Форумдошларимизнинг сизга беражак саволлари куп. Бу саволларга хам она, хам кайнона, хам аёл нуктаи назаридан жавоб берасиз деб умид билдирамиз. |
Мухаббат ва рузгор. Бу тушунчалар уртасидаги боглик жихатлар нимада?
|
Цитата:
Мухаббат куксингга ботган куёш нафакат сени, бутун умрингни иситиб туради. Асло рузгорингга, бола-чакангга халакит бермайди, аксинча уларга буладиган муносабатларингга афзаллик кушиб, уйингни файзиёб килади. Рузгорингга хам халакит бермайди. Ха, худди шундай! Хаётинг текис кечса, яхши тутум ва яхши рузгор эгаси булиб, атрофдан яхши бахо олсанг, юракларингнинг яширин жойлари билан: "Шу жихатларимни уша одам курсайди" деб, олис бировга илинасан. Хар хато килганингда:"Яхши хам шу холатимни уша одам куриб колмади" дея, иззалик ичра узингни ростлашга тушасан. Энг тотли тайёрлаган таомларингни унинг олдига куйгинг келади. Жуфтингнинг хурматини хар бора жойига куйганингда, жуфтинг сендан мамнун булган пайтларида , "Мана атрофим мендан рози, менга куйган мехр ва ихлосингни оклаб яшаяпман", дегинг келади ва деб яшаб борасан... |
Сиздан хаётнинг аччик-чучугини курган инсон сифатида мукояса килиб сурамокчиман: йигит-кизнинг орасидаги мухаббат кучлими ё умр йулдошлар орасидаги мухаббатми?
|
Цитата:
|
Эх, биродар, чин мухаббат, жон озиги ишк, хакикий улгайтирувчи севги эру аёлнинг рузгордаги бирлигидир! У саратону аёзда, бору йукликда, мехнату машаккатда, узаро кечириш ва чидашда, согу беморликда тобланган, имтихонлардан утган мухаббатдир! Бир-бирига кобиргадай киришиб, жипслашган, ажралиши жон бериш билан тенг булган ишк шудир!
Баъзан узимга узим савол бериб коламан: мен жуфтимни севиб яшадимми ёки пешонамга битилгани учун чидаб яшадимми? Ё болаларимнинг отаси булгани, рузгоримнинг юритувчиси булгани учун суяниб яшадимми? Ё яхши инсон булгани, ибратлари мул булгани учун койил булиб, хурмат юзасидан унга эргашиб юрибманми? Колаверса, у одамнинг хеч камчилиги йукми? Аёл сифатида менда хеч армон йук, дейсизми? Баъзан овозларимни ютиб йиглаган пайтларим булмаган , дейсизми? Хуш, дейман узимга: гапни чузмай айт, сен жуфтингни севиб яшадингми ё куниб?! Билмадим, билолмадим! Аммо бир нарса аник, буни мен такрор ва такрор айтиб келганман ва бундан кейин хам икрорим шуки: агар у одамни хаётимдан сугуриб олсалар, менинг факат пучогим колади... |
Болажон, мухаббат бошка, рузгор бошка нарса. Мухаббат эркин, истасанг заминий, истасанг осмоний малакни сев! Чунки у хеч кимга халакит бермай юрагингда яшайди. Аммо умр йулдошлик гоят жиддий хисоб-китоб билан тузилиши шарт. Чунки бу узинггача булган сулолани давом эттириш ва узингдан авлод колдиришдай масъул, жавобгарлик ишидир. "Тенг тенги билан" деган наклга буш карама. Зот суриш, аслига тортиш деган гап бор., олманинг тагига олма, бехининг тагига бехи тушади. Дадам рахматлининг бир гаплари кулогимга зирак булиб колган:"Отаси ёмон-биттаси ёмон, онаси ёмон-хаммаси ёмон", - дердилар. Агар сенинг болаларингдан бошлаб сифат белгиси тушиб кетса, билгинки, энди ота-буваларингнинг рухи сени таъкиб килади, колаверса нокис феълли фарзандлар колдираётганинг учун икки дунёинг мотамсародир.
|
Хамма билан бир хилда тил топишиб яшаш учун хам инсон маълум тажрибага эга булиш керакми? Муомала ва муносабат хам санъаткорликни талаб киладими?
|
Цитата:
|
Текущее время: 18:04. Часовой пояс GMT +5. |
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод:
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»