Париж-Италиянинг пойтахти ёхуд бизда география дарси ўтилмайдими?
|
|
Мен кўча-кўйда,мактабларда,олий ўқув юртларида ўқувчи ва талабалар суҳбатлашиб шунга амин бўлдимки,уларнинг аксариятининг география фанидан саводхонлик даражаси "ноль"га тенг.Масалан,улар бирор мамлакат ҳақида гапираётиб,унинг қаерда жойлашганлиги,қандай халқлар яшаши,қандай имкониятларга эгалиги тўғрисида умуман тасаввур қилишолмайди.Бошқа мамлакатларни қўятурайлик,ўз юртимиз ҳақидаги билимлари ҳам жуда саёз.
Бунинг сабаблари нимада? Бизда география фани аллақачон "иккинчи даражали фан"га айланиб қолганми? Балки ўқув дастуридан бутунлай чиқариб ташлаш керакдир?Ундан кейин таниқли қизиқчимиз Ортиқ Султонов айтгандай:"билмайсанми ахмоқ,Париж Италиянинг пойтахти-ку" деб юраверамиз.
Последний раз редактировалось Samariddin; 22.10.2008 в 10:52.
|