![]() |
Париж-Италиянинг пойтахти ёхуд бизда география дарси ўтилмайдими?
Мен кўча-кўйда,мактабларда,олий ўқув юртларида ўқувчи ва талабалар суҳбатлашиб шунга амин бўлдимки,уларнинг аксариятининг география фанидан саводхонлик даражаси "ноль"га тенг.Масалан,улар бирор мамлакат ҳақида гапираётиб,унинг қаерда жойлашганлиги,қандай халқлар яшаши,қандай имкониятларга эгалиги тўғрисида умуман тасаввур қилишолмайди.Бошқа мамлакатларни қўятурайлик,ўз юртимиз ҳақидаги билимлари ҳам жуда саёз.
Бунинг сабаблари нимада? Бизда география фани аллақачон "иккинчи даражали фан"га айланиб қолганми? Балки ўқув дастуридан бутунлай чиқариб ташлаш керакдир?Ундан кейин таниқли қизиқчимиз Ортиқ Султонов айтгандай:"билмайсанми ахмоқ,Париж Италиянинг пойтахти-ку" деб юраверамиз. |
Сентябр - география фани ойлиги
Халқ таълими вазирлигининг 2007 йил 18 январдаги "Умум-таълим муассасаларида фан ойликларини ўтказиш тўғрисида"ги 16-сонли буйруғига асосан умумтаълим муассасаларида ўтган ўқув йилида ўтказилган "Фан ойликлари" яхши самара берди. Бу ҳақда яқиндагина бўлиб ўтган ўқитувчиларнинг анъанавий август кенгашларида ҳам алоҳида эътироф этилди. Шу боис барча педагогик жамоаларда 2008-2009 ўқув йилида ҳам "Фан ойликлари"ни кўнгилдагидек ўтказиш режалаштирилди. Янги ўқув йилининг дастлабки ойи эса география фанига бағишланади. Махаллий матбуот сахифаларидан олинди Автобусдаги сухбатдан: Андижон кайси вилоятга карарди? :shok: |
Цитата:
Оффтоп: "Ҳиндистоннинг пойтахти - Покистон!" (радиоўйиндаги саволга талаба (!) тингловчининг берган жавоби). |
Хозирда купчиликдан Бразилиянинг пойтахти каер деб сурасангиз, Рио Де Женейро деб жавоб беришади. Купчиликдан эшитганимдан сунг баъзан уйлаб коламан, хакикатдан хам Рио Де Женейроми деб. Нахотки укитувчилар шунака ургатишаётган булишса.:shok:
|
Цитата:
Оффтоп: Хозирги кунда география фанининг нима кераги бор: шундогам ёшларимиз Россияю Корея, Козогистону Туркияда "сайр" килиб юришибдику! :) |
Цитата:
Оффтоп: Agar shu yurtning iqlimi, aholisi, urf-odati va madaniyatini oldindan bilsa buni hech qanday zarari yuq-ku, buni geografiya fani oz bulsa ham urgatadi. |
Мактабда укиб юрган кезларимизда географиядан турли хил викторина саволлари бор китоблар нашр эттириларди. "Кизикарли География" китоби оркали бир-биримизга савол берардик.
Бугунги кунга келиб бу нарсани курганим йук, афсусларким... Авваламбор укувчини фанга булган кизикишини ошириш учун кизиктирувчи омилни яратиб бера олишимиз керак. |
Цитата:
Оффтоп: :127: Шунинг учун хам география фанини укитиш сусайиб кетганда.Канийди ундан бошка 200 дан зиёд давлатларни хаммасини кезиб чикишни ва уларнинг турмуш тарзини урганиб чикишни имкони булганда. География номи таг-туги билан йук булиб кетармиди.:187: |
География фани ўқитувчисининг тилидан тайёрланган бир қатра:
Цитата:
|
Оффтоп: Цитата:
Қарабсизки, бир амаллаб нафақага етуб олурмиз, мавлоно! Насиб айласа, навбатдаги номаларда олтинчи океан хусусунда услубий тажриба алмашурмиз! ;-) |
Текущее время: 14:45. Часовой пояс GMT +5. |
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод:
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»