Сиз суратда кўриб турган мана бу ёшлар аслида бир-бирларини деярли кўришмаган. Аммо, суратни кўрган киши уларни анча қадрдон бўлса керак деб ҳаёл қилади. Аслида ҳам шундай! Аммо, бир-бирини кўрмаган инсонлар қанақасига қадрдон бўлишади? Сабаби оддий – Интернет. Аниқроғи, форум. Яна ҳам аниғи –
ZiyoUZ форуми.

Хуллас, форум орқали бир-бирлари билан анчадан таниш форумдошлар ош мажлиси ташкил этиб, учрашишга қарор қилишган эди. Юқоридаги сурат эса айни шу мажлисда тасвирга олинган.

Ажойиб паловхонтўра ҳамда турли мавзулардаги қизғин суҳбат – йиғилишни жуда безади. Дарвоқе, суратдагилар орасидан 5 нафари UForum нинг ZiyoNET бўлимида сизу бизга анча танилиб қолган қадрли форумдошларимиздир!

Хўш, ўзга форумнинг бу йиғинини кўз-кўз қилишдан муддао нима эди? Буни эса зукко форумдошларимиз аллақачон англаб етишди, шундай эмасми?!!