|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Умумий бўлим Ҳеч қайси бўлимига кирмаган мавзулар... |
| Ответить |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
|
|
#1 |
|
Бизнес
Менеджер
Сообщений: 1,292
+ 491
1,658/631
– 1
4/4
![]() |
+100! Футбол билан ошнинг ўртасида мен ошни танлайман! Тўғрироғи, ош еб футбол кўришни ;-).
Футбол устидан мардларча "ғалаба" қозонгандан кейин, энди ош билан курашиш керак. Суратлардан келиб чиқсак, аниқ айтишим мумкинки, муҳтарам форумдашлар биринчи раундда "енгилишган": Биринчидан, ош устидан "ғалаба" қозониш учун уни албатта қўлда (қошиқсиз) ейиш керак. Шунда мазали туюлади... (кейин, анча-мунчаси лагандан оғизгача бўлган масофани босиб ўтгунча сирли равишда "ғойиб бўлади" ;-)). Иккинчидан, чойхонапаловни ноҳорги ошга келгандек стулда эмас, чордана қуриб ўтириб ейиш керак... Гашти бошқача бўлади, тўйганингизни сезмайсиз... Учинчидан, ош билан қўшиб ейишга албатта турп, кўкатлар ёки бирорта серпиёз салат бўлиши керак... Идеал вариант - турптарашдан ўтказилган турпга тузланган помидорни майда қилиб тўғраб, бироз пиёз аралаштириш. Ҳам иштаҳани очади, ҳам ҳазм қилади... Қўй гўшти ва ёғига бўлган паловхонтўрага суратдагидек винегрет тўғри келмайди ахир! Бу очиқдан-очиқ паловхонтўранинг устидан кулиш, мен сизга айтсам ;-)... Тўртинчидан, "Ошхўрлик қилиш қодалари" нинг 3 моддаси, 5 бандига мувофиқ, ош мажлисларида паловхонтўра ҳеч қачон(!) оч рангли (оқ, сариқ ва х.к.) лаганга сузилмайди (унақа қилиб қудалар уйга мехмонга келганда стенкадаги чинни лаганни мақтаниш учун сузилади). Лаган албатта ка-а-а-тта, иложи борича япалоқ (чети кўтарилмаган) ва энг асосийси - сополдан бўлиши керак... Бешинчидан, чойхонапалов билан суратдагидек қора чой эмас, балки "мижоз" жой ичилади (бир чойнак учун таркиби: бир ярим ҳисса кўк, бир ҳисса қора чой, бир чимдим "кийик ўти"). Чойнак тунука ёки темир эмас - албатта сопол, жуда бўлмаса, чинни бўлиши керак... PS: Қолган шунча ошни нима қилдинглар, "номардл-а-а-ар"!? :-) PSS: Вақт топиб йиғилганлигингиз жуда ҳам зўр бўлибди... PSSS: Одатда, ўсиб келаётган ёш авлодга азалий қадриятларимиз юзасидан бир шингил қимматли фикрлар билдирган тажрибали ошхўрлар кейинги ош мажлисига мўътабар мехмон сифатида таклиф этиладилар. Миллий урф-одатларимизга асосан - мехмондан пул олинмайди ;-). Последний раз редактировалось Maestro; 13.02.2009 в 17:45. |
|
|
Ответить |
|
|
#2 | |
![]() |
Цитата:
So`z isboti bilan endi. O`zingiz bir boshlab, ko`rsatib bermasangiz bo`lmaydi. Azizlar, bu ahvolda besamar bahs yana aaaancha davom etadi. Shuning uchun bir biror yakshanbani belgilab putbolni boshlab yuborish kerak. Последний раз редактировалось Husniddin Ato; 14.02.2009 в 12:30. |
|
|
|
Ответить |
|