|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Журнал infoCOM.UZ Информационно-аналитический ежемесячный журнал infoCOM.UZ |
Закрыто |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#491 | |
![]()
Сообщений: 740
+ 369
319/213
– 5
4/4
![]() |
Цитата:
http://infocom.uz/2009/12/15/razviti...ni-im-gubkina/ |
|
|
"+" от:
|
![]() |
#492 |
![]() ![]() ![]() онлайн издание Инфоком
редколлегия
Сообщений: 6,430
+ 2,148
6,865/2,846
– 0
375/243
![]() |
|
|
![]() |
#493 | |||
![]() |
Цитата:
Вот можно пример из статей: Цитата:
Цитата:
|
|||
|
2 "+" от:
|
![]() |
#494 | |
![]() ![]() |
Цитата:
![]()
__________________
Почему в конце денег остается еще так много месяца? |
|
|
2 "+" от:
|
![]() |
#495 |
![]() ![]() ![]() онлайн издание Инфоком
редколлегия
Сообщений: 6,430
+ 2,148
6,865/2,846
– 0
375/243
![]() |
Ну, что я могу сказать. Очередной плагиат!!!
Спасибо ОГРОМНОЕ за помощь в разоблачении "Автора". Видать перевод на русский был не настолько литературным , что мы плагиат даже не обнаружили. На своем-то сайте!!! Надо же. Ну что ж видать все-таки мы журналисты , а не антиплагиаторы. А насчет того - как такие статьи попадают на сайт. Сама статья ИМХО интересная. Напомню, что в прошлом эта статья (имеется в виду часть русской версии) даже была в числе победителей конкурса. НО даже эта статья была с плагиатом и Елена Калинина отдала свой ноутбук, который получила в качестве приза человеку с ограниченными физическими возможностями. Скандалы ничему людей не учат. Ну , что ж хорошо , что есть юфорум , а потому плагиат обнаружен. У нас вообще была и есть проблема в переводными статьями на узбекский язык. Так что Алишер большое спасибо за помощь! Ну, а теперь раз автор допустил плагиат, т.е процитировал тескт другой статьи и даже не дал ссылки на источники, то статья снимается с конкурса за плагиат !!! С уважением ко всем |
|
![]() |
#496 | |
![]() ![]() ![]() онлайн издание Инфоком
редколлегия
Сообщений: 6,430
+ 2,148
6,865/2,846
– 0
375/243
![]() |
Цитата:
Ўзбекистонда интернет журналистиканинг технологик асослари ва хусусиятлари Журналистикани компьютерлаштириш тарихи ХХI аср жаҳон ҳамжамияти томонидан “ахборот коммуникациялари асри” дея эътироф этилмоқда. Бундай шароитда билим, ахборотга эгалик ишлаб чиқариш ва иқтисодий алоқалар устидан ҳукмронлик қилиш имконини беради. Компьютер маданиятининг кириб келиши туфайли инсоннинг ўз устида ишлашига, ўз малакасини оширишга интилишига асосланган фикрлашнинг, билим олишнинг янги кўриниши юзага келди. Жамият ҳаётига ахборот технологияларнинг кенг даражада кириб келиши фуқароларга ахборот олишга бўлган имкониятлар эшигини очиб берди. Мазкур ўзгаришлар биринчи навбатда янги ахборот коммуникацион технологиялар таъсири остида юз бериб, инсон фаолиятининг ҳар бир соҳасида информацияга бўлган эҳтиёжнинг ортиши билан тавсифланади. Бугунги кунда мутахассислар ахборот технологиясининг асосий белгиси сифатида маълумотни қайта ишлаш жараёнининг муайян босқичларга бўлинишини эътироф этадилар. Бу эса, ўз навбатида, ушбу жараённинг батамом тартибга солиниши ва уни автоматлаштирилган ҳолга ўтказилиши учун янги имконият яратиб берди. Ҳозирда журналистикани ахборот технологияларсиз тассаввур қилиш қийин. ОАВнинг қайси турига назар ташламанг, ахборотни истеъмолчига узатиш жараёнида, айнан ахборот технологиялардан кенг фойдаланилаётганлигининг гувоҳи бўламиз Айни пайтда ахборот технологияларнинг учта асосий тамойили мавжуд. Булар: • Компьютер билан интерактив режимда ишлаш; • Бошқа дастурларга интеграциялаш, яъни ўзаро алоқада бўлиш; • Ўз олдига қўйилган мақсаддан четлашиш имкони (янги сифатга эга бўлган ахборотни яратиш). Айнан мана шу тамойиллар қўлланилиши натижасида ахборот тизими, яъни компьютер техникаси ишлатилган ҳолда, қарор қабул қилиш ва ахборот ишлаб чиқариш фаолиятини қўллаб-қуввватловчи тизим тавсифланади. Албатта, ҳар қандай соҳа сингари интернет журналистика ҳам ўз тарихига эга бўлиб, у ахборот технологияларининг ривожланиш босқичлари билан чамбарчас боғлиқдир. Бу соҳани тадқиқ этаётган олимларнинг фикрига кўра журналистикани компьютерлаштириш унда қўл меҳнати ва техник воситаларнинг қўлланилиши, ахборот вазифалари ва жамиятни ахборотлаштиришдаги муаммолар бўйича уч турга бўлинади. Яъни: Инсон томонидан фойдаланилган асбоблар бўйича : • 1-босқич (XIX асрнинг иккинчи ярмигача.)- "қўл меҳнати" орқали яратилган ахборот технологиялардир. Асбоблар – довот, қалам, қоғоз, китоб. Коммуникация- элчи, қушлар орқали хат жўнатиш, почта алоқаси. • 2-босқич (XIX асрнинг охиридан ХХ асрнинг 40-йилларигача.) - "механик" технология. Асбоблар – ёзув машинкаси, телефон, телеграф, репортёр. Коммуникация – почта, телефон ва телеграф орқали ахборот жўнатиш, радио орқали ахборот олиш. • 3-босқич (XX асрнинг 40-60-йиллари) - "электр қувватига асосланган" технология. Асбоблар – катта ЭҲМлар, ксерокслар, электр ёзув машинкалари, репортёрлар, диктофонлар. Коммуникация – телеграф, телефон, почта, радио, ТВ. Бу босқичда технологиянинг мақсади ўзгаради. Ахборот бериш ва олиш сифати ошади. • 4-босқич (1970-1990-йиллар) - "электрон" технология. Асбоблар – портатив диктофон, шахсий компьютер, бошқарувнинг автоматлаштирилган тизими ва ахборот-қидирув тизимлари. Коммуникация – интернет, электрон почта, тармоқ . • 5-босқич (1990-йиллардан ҳозиргача) - "рақамли" ("янги") технология. Асбоблар – рақамли фотоаппарат, рақамли диктофон, рақамли камера, уяли алоқа телефони, интернет, ноутбук ва ҳ.к. Коммуникация – SMS, электрон почта, интернет, видеофононет, глобал ва локал компьютер тармоқлари. Ахборотнинг вазифалари ва уларни қайта ишлаш турлари бўйича бўлинганда: 1-босқич. (60 -70-йй.)–ахборотни ҳисоблаш марказларида қайта ишлаш. 2-босқич (80-й. дан ҳозиргача)–стратегик вазифаларга йўналтирилган ахборот технологияларнинг яратилиши. Жамиятни ахборотлаштириш борасидаги муаммолар бўйича бўлинганда : 1-босқич (60-йиларгача) техник жиҳатдан чекланган имкониятлар шароитида ахборотни йиғиш ва қайта ишлаш. Муаммо – техника етишмовчилиги, вақт йўқотилиши, ахборотнинг эски бўлиб қолиши. 2-босқич (70-йилларнинг охиригача) IBM/360 русумидаги электрон ҳисоблаш машиналарининг тарқалиши. Муаммо – дастурлаштириш техника воситаларидан орқада қолаётганлиги. 3-босқич (80-йиллар)–компьютернинг оммалашуви. Ахборот тизимлар қарор қабул қилиш воситаси бўлиб хизмат қила бошлайди. Муаммо – истеъмолчини тўлиқ қаноатлантира олмаслиги. 4-босқич (90-й.)–ахборот тизимларининг шаклланиши ва ривожи. Муаммо-ахборотнинг хавфсизлигини таъминлаш, глобал ахборот хавфсизлиги маконини яратиш. Ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланиши ОАВлар табиатини тубдан ўзгартириб юборди. “Оммавий ахборот воситалари” атамасининг ўзи янгича мазмун билан бойиди. Бугунги кунда у ўзида анъанавий масс-медиаларни, оммавий аудитория билан ишловчи глобал телекоммуникация тармоқлари ва технологияларини - PR, реклама ва бошқаларни бирлаштирган бир бутун тизимдир. Масс-медиалар таркибини бутунжаҳон ўргимчак тўрининг қуйидаги характеристикалари ўзгартириб юборди: интерактивлик (диалоглилик Тармоқнинг технологиясига жойланган), мултимедиявийлик (матн билан бир вақтда овозли, тасвирли ва бошқа шаклдаги белгили тизимларни қўллаш имконияти), алоҳида ёндошув (маълум бир ўқувчи ёки ўқувчилар гуруҳининг эҳтиёж ва талабларини эътиборга олиш имконияти туғилди), ўлчовлилик (тармоқда эълон қилинган у ёки бу материалнинг оммавийлигини аниқлаш имкониятини берувчи махсус воситалар, масалан, хабарларни ҳисоблагич мавжуд), ўзгарувчанлик (материални турли шаклларда баён этиш, уни тезда янгилаш имкониятини беради, фойдаланувчиларга эса саҳифа қурилишида иштирок этиш имкониятини яратади), ўзаро боғлиқлик (интернет-мақолалардаги гиперматнли тузилиш жуда кўп миқдордаги турли-туман ахборот блокларини ўзаро боғлаб туради), тежамкорлик ва бошқалар. Ахборот-коммуникация технологияларининг яна бир муҳим элементи рақамлаштириш, яъни ОАВ мазмунини рақамли форматга ўтказишдир. Газеталар компьютерда терилади ва Интернетда уларнинг электрон версияларига кириш мумкин. Рақамли радио частоталар сонини кўпайтиради ва уни Интернетга уланиб, компьютер орқали ҳам тинглаш мумкин бўлади. Телевидение ҳам рақамли форматга ўтиб бормоқда. Бу ҳол барча анъанавий ОАВларга кириш ва улардан фойдаланиш имкониятини осонлаштиради ва кенгайтиради. Ўзбекистонда анъанавий ОАВнинг электрон шаклларининг пайдо бўлиши Тарихнинг кўрсатишича, интернет-ресурслар ва хатто ОАВларнинг интернет-муқобилларини ҳамма вақт ҳам интернет-ОАВларга тааллуқли бўлган деёлмаймиз. Бугунги Интернет-нашрларнинг илк кўринишлари электрон эълонлар тахталари (ВBS) ва янгиликлар гуруҳлари (Newsgroups) бўлган. Улар Интернетнинг илк йилларида пайдо бўлиб, мавзусига кўра тақсимланган ва вақти-вақти билан янгилаб турилган. Кейинчалик интернет-ОАВлар спектри ғайриоддий тарзда кенгайди ва Интернетда анъанавий медиа-тузилмалар ҳамда ўзига хос тармоқли тизимлар ажралиб кўрина бошлади. АҚШда биринчи электрон газета 1990 йилда пайдо бўлиб, «The Electronic Club» деб номланган. Шундан сўнг оммавий нашрларнинг электрон намуналарини яратиш борасида ҳақиқий портлаш юз берди (The Wall Street Journal, Los Angeles Times, etc.). Рақамларнинг кўрсатишича, агар 1995 йилнинг бошида электрон газеталар сони 100 та бўлган бўлса, 1996 йил бошида улар сони 815 тага етади, 1996 йил ўрталарида эса 1115 та бўлган. 1999 йилда AJRNewslink компаниясининг маълумотлар базасида 4925 та тармоқ газеталари бор эди. Улар орасида фақатгина электрон шаклдаги нашрлар ҳам анчани ташкил қиларди. Журналларнинг электрон кўринишлари (Businessweek, Editor & Publisher, etc.), Ахборот агентликларининг, телерадиокомпанияларнинг сайтлари яратила бошланди. Телерадиокомпанияларнинг интернет-лойиҳаларига нисбатан босма ОАВларнинг электрон намуналари анча муваффақият қозонди. Ўзбекистонда «Народное слово», «Правда Востока», «Зеркало ХХI» газеталари биринчилардан бўлиб ўзларининг электрон нусҳаларини яратишга киришдилар. Аммо барча босма нашрларда ҳам (хатто ўзининг веб-сайтига эга бўлганларида ҳам) Интернет нусҳа раҳбарият томонидан етакчи деб қаралмаслиги ҳолати кузатилади. Бу нарса газетанинг босма нусҳасидаги барча материалларнинг ҳам веб-сайтга жойлаштирилмаслигида, веб-саҳифа мунтазам янгилаб борилмаслигида кўринади. Бугунги кунда интернет журналистика Медианинг мазкур турини таърифловчи атама борасида кўплаб турлича фикрлар мавжудлигини қайд этиб ўтишимиз лозим. Россиялик назариётчиларнинг бир қисми тармоқ журналистикаси тушунчасини ёқлайди. Инглиззабон олимлар ва амалиётчилар эса on-line, ёки кибер-журналистика (on-line or cyber journalism) атамасини маъқул кўришади. Бизнинг мамлакатимизда эса тадқиқотчилар томонидан кўпроқ интерактив ёки интернет-журналистика тушунчаси қўлланилади. Демак, on-line, ёки интернет-журналистика – Интернет тармоғидаги электрон нашрлардир. Улар босма нашрларнинг электрон нусҳаси, соф интернет-нашрлар ёки ўзининг босма кўринишига ҳам эга бўлган интернет-нашрлардир. Оn-line-журналистикани унда нафақат профессионал журналистлар, балки виртуал мулоқотга эҳтиёж сезадиган барча кишиларнинг фаол иштирок этиши мумкинлиги ажратиб туради. Бундан кўринадики, медианинг бу турида интерактив журналистика яққолроқ намоён бўлар экан. Интернетнинг оммавий коммуникация воситаси сифатидаги ўзига хослигини белгиловчи бир қатор белгилар мавжуд. Жумладан: •глобаллик; •марказлаштирилмаганлик; •оммабоплик; •фойдаланувчи томонидан назорат қилиниши. Бу рўйхат тўла бўлиши учун тезкорлик ва тежамкорлик каби сифатларни ҳам қўшиб қўйиш керак. Юқоридагиларнинг барчаси Интернетдан фойдаланувчилар сони ортиб бораётганини белгиловчи омиллар ҳисобланади. Бугунги кунда Ўзнетнинг медиа секторида икки тоифадаги нашрларни кузатиш мумкин. Биринчиси – ўзларининг электрон намуналари билан бутунжаҳон ўргимчак тўрига кириб борган анъанавий ОАВларнинг эволюцияси натижасида юзага келган. Бошқаси – асл тармоқли бўлиб, аввал бошдан веб-технологиялар базасида юзага келди ва айни пайтда ҳам Интернет маконида фаолиятини давом эттирмоқда. Биринчи тоифани шартли равишда қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин: 1) Анъанавий ОАВларнинг эквивалент нусҳалари ёки “клонлар”и. Одатда “клон” қуйидагича яратилади: газетанинг кундалик нусҳаси олиниб, веб-сайтга жойлаштирилади. Бу ўринда мазкур интернет-нашрнинг на мақсадга мувофиқлиги, на иқтисодий томонлари, на аудиторияси эътиборга олинмайди. Ўзбекистондаги аксарият газета ва журналлар аллақачон ўзларининг тармоқдаги нусҳаларига эга. Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси шу мақсадлар учун махсус грантлар ажратган эди. Жамғарманинг www.mmf.uz сайтидан яратилган сайтларнинг интернет-манзилларини топиш мумкин. Яқиндан танишиб чиқилганда Ўзбекистондаги аксарият газета ва журналларнинг тармоқдаги нусҳалари учун бир хилдаги камчиликлар хос эканлигини кўриш мумкин. Одатда интернет-нусҳалар фақатгина нашрнинг босма нусҳаси чоп этилгандан кейингина янгиланади ёки бутунлай ўз ҳолига ташлаб қўйилган. Хатто, бош саҳифасидан ярим йил олдинги янгиликлар ҳали ҳам жой олиб турган интернет нашрларни кўриш мумкин. Баъзан эса сайтнинг бош саҳифасида кўплаб рукнлар (“Иқтисодиёт”, “Сиёсат”, “Таълим” ва бошқалар) мавжуд бўлса-да, амалда уларнинг бир-иккитасидагина мақолаларни учратиш мумкин, холос. “Клон”ларнинг яна бир муаммоси материалларнинг интернет аудиторияга мослаштирилмасдан жойлаштирилишидадир. Агар газета ёки журналда кенг маъноли сарлавҳа ва рукнлар одатий ҳол ҳисобланса, интернет-сайтда улар аниқ бўлиши талаб этилади. Битта саҳифада катта матннинг берилиши ҳам уни ўқишни қийинлаштиради. “Правда Востока” газетасининг веб-сайти - www.pv.uz.да мана шундай ҳолатни кузатиш мумкин. Унда мақолалар хатбошиларга ажратилмасдан, майда ҳарфларда жойлаштирилади. Бирорта ҳам материалга суратлар илова қилинмайди. Фақат камдан кам нашрларгина Тармоқнинг интерактив имкониятларидан самарали фойдаланишмоқда: мақолаларда линклар, RSS-жўнатиш имконияти мавжуд бўлади, форумда мақолаларни таҳлил ва муҳокама қилиш мумкин. Бунинг боиси шуки, Ўзбекистон ОАВлари ҳали ўзларининг Интернетдаги иштирокларининг бутун аҳамияти ва заруратини, ўзлари учун сайт нега кераклигини тўла англаб етишганича йўқ. Амалда интернет-нусҳани яратиш касбий ёндошувни ва маълум сарф-харажатларни талаб қилади. Аслида таҳририятда веб-сайтни ишлатиш, янгилаб бориш ва унда жойлаштириш учун материаллар тайёрлаш билан шуғулланадиган махсус бўлим фаолият олиб бориши керак. InfoCOM.UZ журнали таҳририятида иш мана шу тартибда ташкил қилинган. Нашрнинг интернет-нусҳасини мустақил, маҳорат билан яратилган ва фаолият олиб бораётган веб-лойиҳа сифатида баҳолаш мумкин. Агар журналнинг ўзи ойда бир марта нашр этилгани боис материалларни ўқувчиларга етказишда тезкорлик бир қадар чекланган бўлса, интернет-нусҳа ана шу бўшлиқни тўлдиради. Журнал таҳрир ҳайъати раиси А. Сучковнинг таъкидлашича , InfoCOM.UZ журналининг электрон-нусҳаси иқтисодий жиҳатдан зарар келтирар экан. Аммо таҳририятда унинг ёрдамида кундалик янгиликларни тезкор эълон қилиб бориш ва шу орқали ўқувчилар аудиториясини кўпайтириш мумкин, деб ҳисоблашади. Uzbekistan Today (www.ut.uz) газетасининг интернет-нусҳасини яхши мисол тариқасида келтириб ўтишимиз мумкин. Сайт ёқимли оқ-мовий рангда безатилган, янгиликлар тасмаси мунтазам янгилаб борилади, янгиликларни RSS-жўнатиш имконияти, архив мавжудлиши, қулай навигация – интернет-аудитория ўртасида муваффақият қозониш гарови бўлиб хизмат қилмоқда. "Экономическое обозрение" (www.review.uz) журнали, "Новости Узбекистана" (novostiuzbekistana.st.uz), "Зеркало XXI века" (zerkalo21.uz) газеталарининг интернет-нусҳалари ҳам ёмон эмас. Яқинда «Фан ва турмуш» илмий-оммабоп журналининг сайти - www.fvat.uz иш бошлади. Уни тўла маънода “гибрид”(дурагай) сайтлар сирасига киритиш мумкин. Бир қарашдаёқ сайт ўзининг чиройли ва ноанаъанавий дизайни, флеш-анимацияси, қизиқарли илмий маълумотларнинг кўплиги билан диққатни тортади. Фойдаланувчиларда мақолаларни муҳокама қилиш имконияти мавжуд. Сайтда иккита муаллифлик блоги бор: биринчиси бош муҳаррир Шуҳрат Эгамбердиевники, иккинчиси - «Занимательно о науке» деб номланади. Сайтнинг яна бир ўзига хослиги унда журналнинг янги сонининг кичрайтирилган нусҳасини варақлаб кўриш имконияти бор. Умуман, сайт бемалол илмий интернет-нашр номига даъвогарлик қила олади. Тармоқдаги нашрларнинг иккинчи категориясини Интернетда пайдо бўлган ва оффлайн нусҳаларга эга бўлмаган медиалойиҳалар ташкил қилади. Ушбу категорияда иккита алоҳида гуруҳни ажратиб кўрсатиш мумкин: 1) Ахборот порталлари–кўптармоқли интернет-хизматлар бўлиб, улар ахборотнинг узлуксиз оқими билан бир вақтда мавзулар, жанрлар ва сервисларнинг турли туман бўлишини назарда тутади. UzReport.Com иқтисодий ахборот порталини мана шу категорияга киритиш мумкин. Бу ерда илк ахборот 1999 йилда пайдо бўлган эди. Лойиҳа "Бизнес-вестник Востока", "BVV Business Report" газеталари бирлашган таҳририятига тегишли. Унда Ўзбекистоннинг сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаётига оид кундалик янгиликлар жамланади. www.uzreport.com сайтида хабарлар уч тилда: ўзбекча, русча, инглизчада жойлаштирилади. Дастлабки уч кун мобайнида хабар барча фойдаланувчилар учун очиқ бўлади. Кейин эса у ёпиқ хабарлар категориясига ўтказилиб, уни ўқиш учун сайтга обуна бўлиш талаб этилади. Ўзбекистонда тадбиркорликнинг ривожланишига бағишланган bir.uz портали ҳам мана шу категорияга тааллуқли дейиш мумкин. Интернет-ресурс Ўзбекистон бизнес-инкубаторлари Ассоциацияси томонидан яратилган. Ресурс кичик ва хусусий бизнес субъектларига мўлжалланган тўлиқ ва долзарб маълумот ва ахборотларни эълон қилишга хизмат қилади. Шу билан бир вақтда портал кенг аудитория (талабалар, иқтисодчилар) учун ҳам фойдали бўлиши мумкин. Материаллар “Молиялаштириш”, “Ускуналар”, “Инновациялар”, “Стипендия ва грантлар” каби тематик блокларга ажратилган. ЎзА Миллий ахборот агентлигининг сайти www.uza.uz ни ҳам ахборот портали дейиш мумкин. 2007 йилда сайтнинг ўзбек, рус ва инглиз тилларидаги янгиланган нусҳаси ишга туширилди. Биринчи марта порталдаги ўзбекча, русча ва инглизча саҳифаларда рукнлар бир хил кўринишга келтирилди. Саҳифаларда суратлар сони кўпайди. 2) Электрон газета ва журналлар. Улар оффлайн-нашрларга тақлидан маълум график асосида янгилаб турилади, янгилик характеридаги материалларга нисбатан таҳлилий материаллар кўпроқ жойлаштирилади. Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ҳаётига бағишланган Gazete.Uz (www.gzt.uz) тармоқ газетаси бунга ёрқин мисол бўла олади. Булардан ташқари Ўзбекистонда фуқаролик журналистикаси(civil journalism) ёки веб-блоглар(вебlog, blog) тизими ҳам ривожланиб бормоқда. Улар барча хоҳловчиларга ўзларининг кундалик дафтарларидаги ёзувларни, изоҳларни эълон қилиш имкониятини беради. Бу ҳам Интернетнинг интерактив имкониятлари кенглигининг яна бир исботидир. Ўзнетда бугунги кунда турли мавзулардаги кўплаб блоглар ишлаб турибди. Масалан, «Афиша.уз» www.blog.afisha.uz блоги Тошкент шаҳрининг маданий ҳаёти ҳақида хабар беради. Www.barbaris.uz ўзнетдаги воқеларни, тармоқ технологияларини ёритади. "Сказочная сторона" skazka.uz – блогида болалар эртакларининг MP3 форматдаги аудиоёзувлари жойлаштирилади. Fashionblog.uz ҳам маҳаллий, ҳам халқаро мода бозори янгиликларини ёритиб боради. 2007 йил январь ойида “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонунининг янги таҳрири қабул қилингач, тармоқ ОАВлари ривожланишида янги босқич бошланди, дейиш мумкин. Ушбу қонунга биринчи марта газета, журнал, радио ва телевидение билан бир қаторда умумий фойдаланишдаги коммуникация тармоқларидаги веб-сайтларга нисбатан ҳам ОАВ мақомини берувчи модда киритилди. Шунингдек, қонунда вақтли босма нашрнинг электрон нусҳаси ҳақида ҳам сўз боради. Қонуннинг 27-моддасига кўра, босма нашрнинг электрон нусҳани мустақил ОАВ сифатида рўйхатдан ўтказилиш шарт эмас, фақат бунинг учун босма ва электрон нашрлардаги материаллар бир хил бўлиши шарт. Электрон нусҳада материалларнинг ҳажмини қисқартиришга, босма реклама хабарларини олиб ташлаш ёки алмаштиришга рухсат берилади. 2007 йили апрель ойида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистонда ОАВларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди. Мазкур қарорда сайт шаклидаги электрон ОАВни давлат рўйхатидан ўтказишда тақдим этилиши шарт бўлган ҳужжатлар рўйхати анча камайтирилган. Рўйхатдан ўтиш учун қуйидаги ҳужжатларни топшириш зарур бўлади: белгиланган шаклдаги ариза, ном (домен) рўйхатга олингани ҳақида ҳужжат, тегишли йиғимлар тўлангани ҳақида квитанциялар, жумладан, рўйхатга олиш пайтида тўланадиган бир марталик тўлов миқдори ҳам Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақининг 10 бараваридан 1 бараваригача камайтирилди. Интернет журналистиканинг замонавий хусусиятлари ва келажаги Босма ОАВларнинг интернет-нашрлари ва умуман интернет-журналистика доимий янгиланиб туришни тақазо этади, бунда ахборотлар ҳар соатда, хатто ҳар дақиқада янгилаб турилиши мумкин. Бу ўринда энди аниқ бир кун воқеаларини эмас, балки аниқ биртта тадбирнинг, воқеанинг боришини тезкор ёритиш назарда тутилади. Бундай долзарбликнинг учта имконияти мавжуд: 1. Эркин янгиланиш – материал тайёр бўлишига қараб янгиланади. 2. Белгиланган даврийлик асосида янгиланиш – сайт, айтайлик, кунига, ёки ҳафтада бир марта янгиланади. 3. Сурункали янгиланиш – хабар ва янгиликлар келиб тушишига қараб сайтга жойлаштириб борилади. Айрим интернет-нашрларда мазкур долзарбликнинг ҳар уччала шакли қўлланилишини кўриш мумкин. Масалан, сайтдаги айрим рукнлар ҳафталаб ва ойлаб ўзгаришсиз қолади, бошқа блоглар белгиланган қатъий даврийлик асосида янгилаб борилади, янгиликлар рукни эса доимий янгиланиб туради. Интернет хотиранинг чекланмаган ҳажмини таклиф этади. Янгиланиш навбатма навбат амалга ошириб борилади, эски ахборотларни эса кириб (очиб) ўқиш қулай бўлган шаклда архивлаштириб бориш мумкин. Архив таҳририят умумий маҳсулотининг, исталган пайтда фойдаланиш мумкин бўлган таркибий қисмига айланиб қолади. Шу билан бирга архивларда зарур материалларни излаб топиш осон бўлиши учун уларни саналар, мавзулар ва бўлимлар бўйича қидириш тизими йўлга қўйилган. ОАВ, айниқса интернет-ОАВ соҳасида “интерактивлик” тушунчаси қўлланилганда ёки техник, ёки ижтимоий ўлчамларга таянилади. Техник ўлчам деганда фойдаланувчи ва техника воситалари (инсон - компьютер) ўртасидаги, ижтимоий дейилганда эса техника ёрдамида инсонлар ўртасида (инсон – компьютер - инсон)ги ўзаро муносабат тушинилади. Журналистикага нисбатан интерактивлик қўлланилганда “инсон - инсон” занжири эмас, балки “инсон - машина” занжиридаги ўзаро муносабат тушунилади ва бу жараёнда фойдаланувчи олдида танлаш имконияти бўлади ва у ахборотларни ажратиб олиши ҳамда электрон почта e-mail ёрдамида унга муносабат билдириши, маълумотлар банки ва архивни ўрганиши, интернет сўровлар, овоз бериш жараёнлари ва рейтингларда қатнашиши, ўйинлар ва дастурларни юклаб олиши мумкин. Одатда мультимедиа мавжуд бўлган барча – матнли, суратли, аудио ва видео технологияларнинг қоришмаси сифатида қаралади. Бошқача айтганда, мултимедиа барча мавжуд техник воситаларга киритиш орқали ахборотни узатишда воситачилик қилади ва оммавий ҳамда индивидуол мулоқот ўртасидаги чегарани ўчириб ташлаши билан характерланади. ОАВлар интернет тизимда ишлар экан, мултимедианинг барча имкониятларидан бирдек фойдалана олишмайди. Чунки бу нарса кутиш вақтини орттириб, маълумотларни узатиш қуввати камаяди. График материалларнинг кўплиги саҳифани очишга узоқ вақт сарфланишига олиб келади. Шу боис интернет-ОАВларда фойдаланувчига осон бўлиши учун ранглар, овозлар ва видеотасвирлардан имкон қадар тежамли фойдаланиш керак. Бундан ташқари, уларда матнлар фойдаланувчини зериктирадиган даражада узун бўлмаслиги керак. Сабаби, газета ёки журналдаги материални бўлиб-бўлиб ҳам ўқиш мумкин. Аммо фойдаланувчи маълум бир саҳифадан чиқиб кетгач, унга қайтиб яна қачон киради ва ўша кирганида чала қолган мақолани очиб ўқийдими-йўқми, ҳамма гап шунда. Фойдаланувчи маълум бир тоифа ва рукнларга обуна бўлиши ва шу йўл билан ўзига керакли ахборотлар йиғилган “Daily me” ўзининг газетасини тузиши мумкин. У хаттоки ахборотларнинг даврийлигини – кундалик, соат сайин, сурункали янгиланишини ҳам белгилаши мумкин. Интернет-ОАВ яратиш ва Интернетдаги фаолиятини йўлга қўйиш учун техника воситаларининг оз миқдордаги иштироки талаб этилади. Бунинг учун: — стандарт дастур – профессионал веб-редактор; —графикани қайта ишлаш дастури; — маълумотлар алмашиш учун дастур (масалан, FTP); —бирор бир хостернинг дискида жой ва Интернетда ишлаш учун провайдернинг хизматидан фойдаланиш керак бўлади. Тарқатиш эса мустақил равишда ҳал қилинади, ҳамда бошқа турдаги ОАВлардан фарқли равишда ҳудудлар билан чегараланиб қолмайди. Интернет-газетани истеъмолчиларга етказиб бериш номоддий форматда – рақамли кўринишда бўлади, шу боис қоғоз, босмахона, етказиб бериш йўналишлари каби элементлар ўз-ўзидан кун тартибидан тушиб қолади. Шунинг учун улар жуда катта ҳудудларни қамраб олади, харажатларни эса асосан таҳририятдаги иш учун тўловлар ташкил қилади. Юқорида баён этилганлардан шундай хулоса қилиш мумкинки, Узнетда интернет-журналистика ривожланиб бормоқда. Албатта, ҳозирча юқори сифатли ва барча талабларга жавоб берадиган интернет-ОАВларимиз анча кам. Бундан ташқари интернет-журналистика ҳозирча Ўзбекистонда даромад келтирадиган даражага чиққани йўқ. Тармоқ ОАВлар учун ўз сайтларида реклама баннерларини жойлаштириш асосий даромад манбаидир. Ўзнетда сайтларга кирувчилар сони унча кўп эмас, улар аҳоли умумий сонининг атиги бир неча фоизини ташкил этади холос. Шу боис, реклама берувчиларда ҳам ҳозирча сайтда реклама жйолаштириш учун маблағ ажратишга рағбат кам. Яна бир муаммо шундаки, Интернет учун ёзадиган малакали мутахассислар кам. Мазкур соҳага сифатли кадрларни тайёрлаш эса мамлакатимиз олий ўқув юртлари журналистика факультетларининг биринчи галдаги вазифасидир. Наргис ҚОСИМОВА, филология фанлари номзоди 1. Вартанова Е.Л. Медиаэкономика зарубежных стран. М., Феникс, 2004; Горный Е., Шерман А. Инфократия, или конец отчужденного труда. http://www.guelman.ru/obzory/gorniy.html; Исторические материалы онлайн-журнала “Интернет”: www.inter.net.ru; Андриянов С. Создание и продвижение e-версии СМИ. http://www.mediart.ru. 2.Полное онлайн-пособие по интернет журналистике www.journalism.ru 3.Вартанова Е.Л. Медиаэкономика зарубежных стран. М., Феникс, 2004; Полное онлайн-пособие по интернет журналистике www.journalism.ru. 4.Медиафорум. Роль современных информационно-коммуникационных технологий в деятельности печатных СМИ и перспективы развития интернет-ресурсов страны. Т.,2007 5.Ўзбекистон Республикасининг “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида” ги қонуни. Янги таҳрирда. 2007 й. Как видите автор указал все источники цитирования . Так что это вина нашего главного редактора , которая при переводе статьи на латинскую графику решила не указывать источники. Вернее когда копировался текст из ворда на програмку транслитерации ссылки не были скопированы . Все исправим и поправим. Но все равно за бдительность большое спасибо. С уважением ко всем Последний раз редактировалось Александр Сучков; 16.12.2009 в 09:12. |
|
|
![]() |
#497 |
![]() ![]() ![]() онлайн издание Инфоком
редколлегия
Сообщений: 6,430
+ 2,148
6,865/2,846
– 0
375/243
![]() |
Даже копируя сюда статью я потерял все ссылки на источники, а в оригинале после каждой цитаты идет цифра и ссылка на источники цитирования. В общем проблема наша редакционная.
С уважением ко всем |
|
Реклама и уведомления | |
![]() |
#498 |
![]() ![]() ![]() |
__________________
ZiyoNet.uz - Образовательный портал с элементами соцсети. |
|
![]() |
#499 | ||
![]()
Сообщений: 1,829
+ 814
1,598/765
– 60
19/16
![]() |
Цитата:
Аммо шeндай ҳам зўр мақола, омад тилайман! |
||
|
![]() |
#500 |
![]() ![]()
Сообщений: 229
+ 357
309/121
– 1
0/0
![]() |
|
|
|