Бир пайтлар бир форумдошимизнинг "Форумимизни ўзимиздан бошқалар ўқимаяпти"

қабилидаги гапидан дилим ғаш бўлганди. Тасаввур қилинг, не уқубатлар билан газета чиқарсанг-у, уни ҳеч ким ўқимаса...
Кейин, ишда, кўча-кўйда ўзаро суҳбатларда айнан шу мавзуда (яъни, форумимиз ҳақида!) сўз очган инсонларнинг фикрларини ён дафтаримга қайд этиб қўядиган бўлдим.

Улар орасида мақтов ҳам, танқид ва таклифлар ҳам анчагина.

Ушбу саҳифада азиз мухлисларимизнинг дурдона фикрларини аниқ фактлар (яъни, суҳбатдошимизнинг кимлиги, қаерда айтгани ва ҳ.к.) билан ёритиб борсак, бу ҳам ўзига яраша "кўзгу"га айланармиди!
Шундай эзгу мақсадда очилган саҳифамизда эътиборли, зукко форумдошларимиз ҳам (эшитганларини эшиттириб!) иштирок этадилар, деган умиддаман.