![]() |
Холис фикрлар минбари
Бир пайтлар бир форумдошимизнинг "Форумимизни ўзимиздан бошқалар ўқимаяпти":cray: қабилидаги гапидан дилим ғаш бўлганди. Тасаввур қилинг, не уқубатлар билан газета чиқарсанг-у, уни ҳеч ким ўқимаса...:dash2:
Кейин, ишда, кўча-кўйда ўзаро суҳбатларда айнан шу мавзуда (яъни, форумимиз ҳақида!) сўз очган инсонларнинг фикрларини ён дафтаримга қайд этиб қўядиган бўлдим.:buba: Улар орасида мақтов ҳам, танқид ва таклифлар ҳам анчагина.:clapping: Ушбу саҳифада азиз мухлисларимизнинг дурдона фикрларини аниқ фактлар (яъни, суҳбатдошимизнинг кимлиги, қаерда айтгани ва ҳ.к.) билан ёритиб борсак, бу ҳам ўзига яраша "кўзгу"га айланармиди!:shok: Шундай эзгу мақсадда очилган саҳифамизда эътиборли, зукко форумдошларимиз ҳам (эшитганларини эшиттириб!) иштирок этадилар, деган умиддаман. |
ЎзМУ журналистика факультети профессори, таниқли олим, шоир ва ёзувчи Мухтор Худойқулов 2011 йил 30 март куни факультетимизда шундай деди:
"Форумларингиз зўр экан-ку! Мазза қилиб ўқидим. Кимгадир "Ниқобингизни очинг!" деган гапингизни жа-а масал қилиб ёзадиган бўлибди-да! Форумда биз ҳам иштирок этсак бўладими?" Яқин орада азиз устозимиз ҳам сафимизга қўшилиб қолса неажаб! |
Цитата:
Оффтоп: яхши янгилик. бунақа инсонлар форумда қанча кўп бўлса шунча яхши. |
Цитата:
Оффтоп: айнан, Хасан Пойдаевга ухшаганлар тугрисида :(( |
Цитата:
Бунинг учун форумимизнинг интеллектуал салоҳиятини янада оширишимиз шарт! |
Шу йил январь ойи ўрталарида севимли шоирамиз Умида Абдуазимова билан автобусда учрашиб қолдик. Устоз шоирадан ўтган асрнинг 80 йилларида (талабалик давримизда!) журналистика, бадиий ижод сирларини ўргана бошлаган эдик.
Тажрибали журналист ва муҳаррир, дилбар шоира Умида опа форумга қизиқиш билан қараши ҳақида айтиб қолдилар! "Бир куни хонамга Нигора Умарова деган истараси иссиққина қиз келди. Жуда истеъдодли экан. Мени форумга таклиф қилди! Яқин орада аъзо бўлмоқчиман, бунинг учун интернетда ишлаш сирларини яхшилаб ўрганиб олишим керак..." дедилар ҳаяжон билан. Мен форумимизни шунчалик мақтаб юбордимки, кейин ўзим ҳам шундай форумга аъзо эканлигимга севиниб кетибман... |
Цитата:
|
Цитата:
|
Цитата:
|
Халкаро сайтларни бирида шундай ахборотга дуч келдим:
Фойдаланувчилар томонидан тўлдирилиб бориладиган Wikipedia интернет энциклопедиясининг ўзбекча варианти мақолаларнинг ўта камлигидан ёпилишини эълон қилган. Нахотки рост булса, уят эмасми бу холат...... Форумдошларни фикри канака? |
Текущее время: 02:20. Часовой пояс GMT +5. |
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод:
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»