|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
ZiyoNET Общественная образовательная сеть |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#33 |
Сообщений: 26
+ 0
13/13
– 0
0/0
![]() |
...Бизлар кўп йиллар аввал йўлга чиққанмиз. Сен туғилмасингдан икки минг йил аввал бошланган бу дарбадарлик. Сафар манзилини биладиганлар ўша маҳалларда дунёдан ўтиб кетдилар. Тахмин қила оладиганлар ҳам аллақачон тупроққа айланганлар, балки уларнинг зарралари ҳозир шамолга қўшилиб учиб юрган бўлса не ажаб… Биз учун ҳеч ерда қўним йўқ, дунёнинг қаерига борсак чодир тикиб, Аллоҳ хоҳлаганча вақт турамиз, кейин яна дунё кезишга равона бўламиз. Бола–чақаларимиз ҳам дарбадарликда туғиладилар ва шу қисмат билан ўладилар.
Исажон Султон. "Боқий дарбадар" романи. (http://forum.ziyouz.com/index.php?topic=5634.0)[/QUOTE] Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 28.03.2011 в 11:06. |
|
Ответить |
![]() |
#34 |
Сообщений: 26
+ 0
13/13
– 0
0/0
![]() |
..Одам боласи борки, барҳаётликни орзу қилади. Мен эса абадият билан жазоландим. Мен учун на Ватан, на миллат, на элат, на тил қолди. Дунёни кезаркан, бутун бошли миллатларнинг йўқ бўлиб кетганини, ўрнига бошқаларининг келганини кўрдим… Аслида, сиз мендан кўра хушбахтроқсиз. Чунки, қисматингизга дарбадарлик битилган бўлса ҳам, бир неча йилдан кейин Унинг раҳмати томонга равона бўла оласиз. Менга эса у йўллар беркилган, қопқалар ёпилган, тавбамдан ва пушаймонимдан наф йўқ.
Исажон Султон. "Боқий дарбадар" романи. (http://forum.ziyouz.com/index.php?topic=5634.0)[/QUOTE] Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 28.03.2011 в 11:06. |
|
Ответить |
![]() |
#35 |
Сообщений: 26
+ 0
13/13
– 0
0/0
![]() |
...Сен айтаётган мўъжиза мана шу низомга қарши равишда, шу тартибни бузиб пайдо бўладиган ҳодисадир. Айт-чи, эй Тангримнинг бандаси, биргина менинг авлиё эканимга ишонишинг мана шу низомнинг бузилишига арзийдими?
Исажон Султон. "Боқий дарбадар" романи. (http://forum.ziyouz.com/index.php?topic=5634.0)[/QUOTE] Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 28.03.2011 в 11:06. |
|
Ответить |
Реклама и уведомления | |
![]() |
#36 |
Сообщений: 26
+ 0
13/13
– 0
0/0
![]() |
...Лабораторияларда, зирҳли шиша идишларда дунёга келган ва ғайриоддий хусусиятлари билан бир қаторда, нуқсонлари билан ҳам одамни қўрқитадиган турли-туман инсонлар анжуман аҳлига, балки бутун инсониятга ана шундай – нигоҳларида тушунмовчилик, азоб, қийноқ акс этган ҳолда жим, изтироб ила боқмоқда эдилар. “Мен кимман?” “Отим нима?”
Исажон Султон. "Боқий дарбадар" романи. (http://forum.ziyouz.com/index.php?topic=5634.0)[/QUOTE] Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 28.03.2011 в 11:05. |
|
Ответить |
![]() |
#37 |
Сообщений: 26
+ 0
13/13
– 0
0/0
![]() |
//Асрларни тўзғитиб эсаётган вақт шамолида инсон бунёд этган ҳар қандай нарса албатта бузилиб-пайҳон бўлиб кетмоқдадир. Ҳаёт учун қулайлик туғдиради деб ҳисобланган нарсалар табиатнинг мутлақ низомини бузмоқдадир. Атрофдаги ҳар бир нарсанинг низоми ва муроди бўлгани ҳолда, мен ўзимнинг мавжудиятимдан бир мақсад кўрмаётирман. Теваракдаги ҳар нарсанинг ҳосиласи бўлгани ҳолда, мен нима ҳосила беришим кераклигини билмайман! Бутун бу борлиқларни яратган КИМДИР менинг дунёга келишимни нечун истади, деган саволга ҳам жавоб тополмаяпман! Шу боис, аввало, бу маконни аввало, Уни излаб топиш ва бутун олам яратилишининг сабабларини Ўзидан сўраш учун тарк этмоқдаман.
Исажон Султон. "Боқий дарбадар" романи. (http://forum.ziyouz.com/index.php?topic=5634.0) |
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#38 |
Сообщений: 26
+ 0
13/13
– 0
0/0
![]() |
Романни ўқишда давом этганим сайин ҳайратланяпман! ))))))
... Айтадиларки, бир шам атрофида уч парвона айланиб учмоқда эди. Улар шам алангасининг нима эканини билмоқчи бўлдилар. Биринчиси шам томон учди ва қайтиб келиб деди: “У – жуда ёруғ бир нарса экан!” Иккинчиси янада яқинроқ учиб борди, аланга унинг қанотларини куйдирди, қайтгач айтдики: “У – куйдирувчи бир нарса экан”. Учинчиси аланга ичига кириб, оташ ичра ғойиб бўлди. Нимани кўрганидан ва нимани ҳис қилганидан ҳеч кимнинг хабари йўқ. Аслида у, нимани билишни истаган бўлса, ўшани билди! Яна айтадиларки, билимга эришувчилар ўзлари эришган билим ҳақида гапира олиш имкониятидан маҳрум бўладилар. Шу боис ҳам билувчи сукут сақлайди, гапирувчи эса билмаган нарсасини гапиради. Мен ана шу учинчи парвонага ҳавас қиламан......... Исажон Султон. "Боқий дарбадар" романи. (http://forum.ziyouz.com/index.php?topic=5634.0) |
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#39 |
Сообщений: 26
+ 0
13/13
– 0
0/0
![]() |
... Теварагимиз румузларга ва тимсолларга тўладир. Ҳар бир ўт-ўлан ақл қулоғига, сиз назарда тутган тафаккур боис, баланд овоз билан хитоб қилиб турмоқдадир. Тошларнинг ва жамики махлуқларнинг ҳам имон келтириб қичқиришларини эшита олиш учун фақатгина илм ва тафаккурдан бошқа нарса керак эмас.
Инсонлар узоқ умр кўришни истайдилар, лекин бу оламда узоқ умр машаққат ва заҳматдан иборат эканини ҳам яхши биладилар. Дунёда узоқ муддат қолишни истаганлар тобора яқинлашиб келаётган кексалик заҳматларидан қутулиш йўлини тополмайдилар. Топганларида ҳам дунёнинг ўзи бир куни йўқ бўлиб кетишини идрок қилмайдилар. Ота, абадий дарбадарликка маҳкум бир одам ҳақида айтган ривоятингизни эслайсизми? Мен ҳозир дунёнинг ҳар бир мамлакатида, ҳар бир гўшасида, ҳалол ва имонли кишилар билан бир қаторда, ана шундай дарбадар инсонларни ҳам кўрмоқдаман... Исажон Султон. "Боқий дарбадар" романи. (http://forum.ziyouz.com/index.php?topic=5634.0) |
|
Ответить |
![]() |
#40 |
Сообщений: 26
+ 0
13/13
– 0
0/0
![]() |
Йўқ, умрбоқий чол бор-йўғи бир тимсол, холос. Тимсолга айланганидан кейин унинг ҳаётда яшаб-яшамаётганининг ҳам аҳамияти қолмаган. Кўрган кунидан мамнун, аммо дарбадар бўлиб юрган қанча кишилар бор дунёда? Ғоялар ва фикрлар орасида у қирғоқдан бу қирғоққа сурилиб яшаётганлар... ўз қўнимини тополмасдан, бор ҳаёти ҳиссий ва фикрий дарбадарликда ўтаётганлар... севгию ишқ деб дарбадар бўлганлар... истеъдодини йўлга сололмаганлар... ва ҳатто маълум бир мақсадни ўз олдига қўйиб, қатъияту сабот билан олға интилаётган ва шу ҳолида ҳам дарбадарликка маҳкумлар... ёшлар.... қариялар... аёллар.... дарбадарлик дарслари мияларига қуйилаётган беозору беғубор болакайлар, жамалаксоч қизчалар... жаннат илинжида дарбадарликни касб қилиб олган зоҳидлар... тарих бўйлаб сочилиб кетган халқлару элатлар...
Исажон Султон. "Боқий дарбадар" романи. (http://forum.ziyouz.com/index.php?topic=5634.0) Последний раз редактировалось e-bek; 30.03.2011 в 10:18. |
|
Ответить |
"+" от:
|
|