|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Школы Школьные темы |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#361 |
Менинг кичик ўғлим рус синфига қатнайди.ўша янги биринчи синфни бошлаган пайтлари унча эътибор қилмадим,билмаса,секин ўрганадида деб.Кейинчалик,қарасам умуман ўзгариш йўқ.Таржималарни билмайди.китобини қарасам умуман таржима йўқ.кейин мактабга бордим.-Бу сизлар болларга русчани ўргатяпсизларми?Умуман билмаяптию-десам:-Биз русчани ўргатмаймиз,биз рус тилида русий забон болаларга дарс берамиз,ҳамма китобларимиз рус тилида.уни ўзбекчага таржима қилинган жойи йўқагар русчани ўргатмоқчи бўлсангиз,чуқурлаштирилган рус тили синфига беринг дейишди.Очиғи ўшанда бироз уялгандим,шу нарсага эътибор бермаганимдан.Аҳир ҳақиқатдаям у ерда русийзабон болалар ўқиса,уларга ўзбек тили,бизга рус тили ўтгандек ўтиладию.Кейин ўзим астойдил ўғлим билан шуғуллана бошладим.Юқоридаги дўстимиз М73...
...айтгандек қолган дарслар ўзбек тилида ўтилса,демак у рус синфи эмас экан.Рус синфида,ўзбек тили ва адабиётидан бошқа ҳамма фанлар рус тилида ўтилади.Қизиғи шундаки,синфида бир корейс қиз билан,учта рус бола ва бир татар бола ўқийди.Қолганлар ҳаммаси ўзбеклар.Яна ҳурсанд томоним шуки,ўғлим ҳозир русчани акцентсиз гапиради,мана 9 ни битиряпти.Менинг чалғиганим каби кўпчилик чалғиган шу масалада.Рус синфи деса русчани ўргатади деб.Умуман ўргатмас экан,фақат ота-она рус синфига бердими,ўзи ҳоҳласа репетитор ёлласин,ҳоҳласа ўзи ёрдам бериб туриш керак экан. Бирорта педагогика олийгоҳининг рус тили факультетига ташлаб кўрингчи,кира оласизмикин абитуриент кўплигидан.Шуни битирганлар,қаерда дарс беришяптикин.Ҳар йили қанча бола битиради. |
|
|
Ответить |
![]() |
#362 |
Аввал тошкентда юрганимда, (77-85 йиллар,мактаб ва институт)ҳеч эслолмаяпман шу сўзни ўзлари,ўзи ўрнида ишлатилганини.Бу сўз кейин тошкентликлар лексиконига қўшилмадими?Биздаги ашинчага ўҳшаб.Ustozдан сўраганим,шунинг келиб чиқишини тушинтирворармикин дегандим.Маъноси кўриниб турибдию,қайси маънода ишлатилгани.
|
|
|
Ответить |
![]() |
#363 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
Ҳамма нарсани бамаслаҳат қилиш керак. Мактабларда бирор нарсага эҳтиёж туғилса, тегишли ташкилотлар, ҳомийлар кенгаши билан бир қаторда ота-оналар ҳам бор. Ҳар қалай, ўқувчиларни таълим-тарбиядан бошқа нарсага жалб қилмаган маъқул...
|
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#364 |
Албатта ахир шу мактабда ўзинг фарзанди ўқийди. Нима қилса хам ўзининг фарзандларини келажаги учун қилади
__________________
JAVOBLAR.UZ |
|
|
Ответить |
Реклама и уведомления | |
![]() |
#365 |
Рус тили факультетини битирган ўқитувчи физикадан (рус тилида) дарс бермайдику ахир, у фақат филолог ҳисобланади ва тил ва адабиётдан дарс беришга ҳуқуқли. Шу жойда оз-моз адашмоқдасиз. Бу ерда таълим йўналишларининг рус гуруҳларини битирган мутахассислар зарур бўлади.
Последний раз редактировалось Хаджи; 12.04.2012 в 21:37. |
|
|
Ответить |
![]() |
#368 | |
Сообщений: 20
+ 84
11/7
– 25
5/5
![]() |
Цитата:
Албатта ортиқча гап керак эмас. Ортиқча гап чиқарсангиз ўқитувчилар, яъни болангизнинг синф раҳбари сизни директорга рўпара қилишади. У эса ўз ўрнида "чўпчак" айтиб сиздан ўша пулни қандай бўлмасин барибир олади. |
|
|
Ответить |
2 "+" от:
|
![]() |
#369 | |
школа
учитель
Сообщений: 932
+ 876
537/307
– 86
48/37
![]() |
Цитата:
Оффтоп: "Чўпчак" айтадиган директорга прокуратура борку- "айтмайдиган" қиладиган. |
|
|
Ответить |
![]() |
#370 | |
![]() ![]() ![]() програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,743
5,086/2,116
– 69
99/68
![]() |
Цитата:
Бугун ОВИР масаласи билан шуғулланувдим. Анкета тўлдиришга навбатда турсак бир аёл "ўз боламизни ўзимиз бемалол олиб чиқиб кетолмаймиз" деб қолди. У фақат сизнимас давлатниям боласику десам "давлат бир тийин бериб қўйибдими" дейди. Ҳомиладорлигийзда поликлиника/ҚВП даги врачлар текинга қарашганми десам ҲА деди. Сизга суюнчи пули тўлашганми десам ҲА деди. Декрет пули тўлашганми десам ҲА деди. Болангиз 3 ёшга тўлгунча иш жойингиз сақланиб турганми десам ҲА деди. Болангиз чақалоқлигида текинга эмлашганми десам ҲА деди. Мактабда текинга ўқитяптими десам ЙЎҚ деди. Мактабда ўқиш текинку десам "Биронта текинга ўқитадиган мактаб топиб берингчи" дейди. Қайси мактабга қанча пул тўладингиз десам боламни мактабида ҳар доим йиғишадику дейди... Энг алам қиладигани тўлаган пулини боласини мактабда ўқитиш учун давлат томонидан йиғиб олинадиган маблағ деб тушунадиганлар ҳам бор экан.
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер. |
|
|
Ответить |
5 "+" от:
|
|