|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| ZiyoNET Общественная образовательная сеть |
| Ответить |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#301 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
Кулиб туриб йиғлай оладиган ва йиғлаб туриб кулиб юборадиган одамга ўхшаб табиат ҳам ғалати бўлиб кетяпти. Ўтган куни Талабалар шаҳарчасидан 28-автобусга чиқаётганимда ёмғир шаррос қуйиб турганди, Амир Темур хиёбонига келсам, қуёш чарақлаб турибди. Ерлар қуп-қуруқ! Автобусда кўзим илиниб, бу ўзгариш чегарасини англай олмай қолгандим. Қайтишда аниқлайман, деб дилимга тугиб қўйдим. Ишим битгач, яна ўша автобусда ортга қайтдим. Кузатишга минг уринмай, уйқу қурмағур барибир илитди... Кўзимни очсам Талабалар шаҳарчасида турибман, ёмғир ҳалигача тинмабди...
Она шаҳрим жамолига чирой бахш этиб бир томондан ёмғир қуйса, унинг тароватини кўз-кўз қилмоқ учун бобоқуёш ҳам заррин нурларини бахшида этаётган экан, бу ажиб манзарадан илҳомланмай бўладими! |
|
|
Ответить |
| Реклама и уведомления | |
|
|
#302 |
|
Шаҳар кўчаларида, хиёбонларда баъзан иш юзасидан, бошқа пайтлар шунчаки сайр қилиб юрамиз, кўп ҳолатларда йўл четидаги турли хил шиорлар ва "баннерлар" кўзни қамаштиради. Масаланинг бошқа жиҳати эса ана шу баннерлардаги ёзувларда ҳамон хатоликлар мавжудлигидир. Қачонгача "саводсизлик" иллатидан қутила олмаймиз?
__________________
Beshikdan Qabrgacha ilm o'rgan! |
|
|
|
Ответить |
|
|
#304 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
Газетада танқидий мақола ёритилгач бирор ижобий натижага эришилса, бу ҳақда албатта хабар берилади. Худди шундай бир неча ой илгари форумимизда (электрон нашримизда!) Сирдарё ва Жиззах йўллари ўйдим-чуқур бўлиб кетгани танқид қилинган эди. Ўтган ҳафта Самарқанд сари отланар эканман, ўша йўллар ёдимга тушиб кўнглим ғаш бўлганди. Буни қарангки, ўша йўллар худди Тошкентнинг замонавий, кафтдек текис йўллари билан билан бир хил бўлиб қолибди!!! Барака топгур йўлсозлар жазирама иссиқ демай йўлларни таъмирлашда давом этмоқдалар!
Йўлларимизни равон қилаётган азаматларнинг умр йўллари нурафшон, ҳаёт кўзгусига айланаётган форумимизнинг истиқболи чароғон бўлсин, дея дуо қилдим дилимда! |
|
|
Ответить |
|
|
#305 |
|
Тонгда олис олислардан қуёшнинг илк нурларида қаддини кўрсатган тоғларга кўз ташладим. Улар қанчалар олис. Баъзида шу қадар кўкрак керишадики, гўё виқор ила олдимга келгандек.
Олис тоғларга термулиб днгизларни эслайман. Кўпгина қирғоқлар баланд қоялар билан ўралган. Уммон тўлқинлари умид билан, интилиш билан ўзини қояларга уради. Худди уларни енгиб ўтиб қоя ортидаги сахрони ташнасини босмоқчи бўлгандек. Қоялар эса мангу посбондек гавдаси билан улкан тўлқинларни уммонга қайтаради. Парча парча бўлган тўлқинлар яна бирга бирлашадилар ва яна олдинга интиладилар. Баъзан эса холдан тойиб тиниб қоладилар. Қирғоқдаги қоялар эса парча парча бўлиб емирилаётган вужудини хатто хис хам қилмайдилар. Бир кун келиб мана шу сочилган парчалар уни денгизга ғарқ этадилар ёки ёнидаги ёш навқиронга суяб қўядилар. Тўлқинлар қоялардан сидириб олган қум парчаларини сохилга сочадилар. Сохил эса уларни ёлғиз шамолга ўйинчоқ этгандек баъзан тарк этади. Шамол қирғоқда мағрур турган қоялардан аламини олгандек қоялардан ажраб қолган қум зарраларини осмону фалакка кўтариб яна қайта заминга уради. Қоялар уни йўлини тўсганига чидай олмай уларнинг зарралари сидириб олиб оламга сочади... Табиатда хеч нарса ўзгармагандек.... Кирғоқдаги қоялар хамон виқор ила кўксини кериб туришибди. Уммон гохи тинч ва осуда, гохида эса шиддатли тўлқин. Коялардан емирилиб тушган қум зарра сахрода кезади сарсон саргардон... Уммондаги бир томчи сувга ташна-ю, қирғоқдаги қояларни орзу қилади...
__________________
Масофага хамрох, манзилга тинчлик керак... |
|
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|
|
#306 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
Бобокалонларимиздан қолган мақол: шом ёт, эрта тур!
Ривоят қилишларича, кундузи йўлларга фаришталар ҳам нур таратиб тураркан, тунда гоҳо шайтони лаин изғир экан... Шул боис йўлдаги бахтсиз ҳодисаларнинг аксарияти қоронғу пайтларида юз бераркан... Хулоса шуки, жа-а зарур бўлмаса, оқшом тинчгина уйда ўтирган маъқул!!! |
|
|
Ответить |
|
|
#310 |
|
Камина шом пайтида хам ухлаб олган пайтларим бўлган. мен ҳам шу фикрдаман, бу шахсий масала ва ҳар ким ўзи белгилайди қачон ухлашни. Агар гап уйқуда бўлса, ШОМ ПАЙТИДА УХЛАМА дейдиган инсонларнинг аксарияти Тонги АЗОН пайтида мазза қилиб ухлашади, ваҳоланки бу фарзни бажаришмайди...
__________________
Beshikdan Qabrgacha ilm o'rgan! |
|
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|