|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#201 | |
Сообщений: 1,096
+ 1,249
922/478
– 100
32/25
![]() |
Цитата:
Хойнахой шу ва шунга ўхшаш "маиший фантастик" хикояларга турли газеталаримизда талаб катта бўлса керак. Ахир ўнлаб газеталар чоп этилганидан кейин фақат реклама ёки ярим бетлик суратларнинг ўзи кифоя қилмайди. Оммабоп "кўзёш томизиб оқизадиган" хикоялар, "редакцияга хат" рукнида ёлғон-яшиқ "ҳаётий лавҳа"лар ҳам керак. |
|
|
Ответить |
![]() |
#202 | |||
Бу – ҳикоя қаҳрамонларидан бири Улуғбекнинг атрофдаги ажнабий аёлларга разм солиб, ўзбек аёлларига берган баҳоси. Улар учун ўзбек аёлларидан фарқли равишда ўзи, шахсияти, қадр-қиммати биринчи ўринда, оналик меҳри, бурч деган тушунчалар эса кейинги ўринда туришини кўрсатиб беришга уриниш, деб баҳолайлик. Воқеалар ривожига келсак, юқорида келтирилган фикрлар исботи сифатида, ўзбек аёлларининг айнан ўша оналик меҳрига мисол келтирилган:
Цитата:
Цитата:
Цитата:
Шунингдек, бу ҳикояга матбуотнинг қандай алоқаси борлигини тушунмадим. Эҳтимол, ҳозир матбуот кўчаларида “дайдиб юрганим”га шаъма қилгандирсиз? Таҳририят ходимларининг машаққатли фаолияти ҳақида ҳеч қандай тасаввурга эга эмаслигингиз яққол кўриниб турибди. Сиз ҳикоямга истаганингизча фикр билдиришингиз мумкин, газетадаги ишим эса форум “хизмат доираси”га кирмайди!
__________________
Olloh oqibatimizni xayrli qilsin... |
||||
|
Ответить |
![]() |
#203 |
Кеч соат саккизларда ишдан чиқиб метро томон пиёда кетаётганимда жуда қаттиқ қор ёғаётган эди. Ҳар бир қадамим, номига сирғанарди, қор ҳаммаёқни қоплаган. Айрим жойларда кундузи номига эриб, машиналар ғилдирагидан сўнг эриб, сув холатига келган қорлар жирканч холатда эди. Этигим негадир сув ўтказиб юборди. Жуда дискомфорт холат. Метрога тушиб кетаётганимда бир бола тиланчилик қилаётганини кўрдим. Совуқ ўзимдан ўтиб кетганигами, оёғим хўл бўлганигами, бу болага қараб жуда рахмим келди. Чўнтагимдан 500 сўм пул чиқариб узатдим. Пулни олмасдан, ” - Ака, ман тиланчи эмасман, бир гап этаман, агар ишонсангиз пулни оламан” – деди. Индамай, ноқулай аҳволда турганимни кўриб гапида давом этди. “– Бу ёғаётган қор, аслида йўқ. Ман совуқ йеб ўтиришим ҳам сизга кўриняпти халос. Этигиз сув ўтказиб юборгани ҳам сизга туюляпти, қаранг, аслида туфлидасиз. Ва мани бу ерда анави милиция ходими ўтиришимга йўл қўймас эди.” Қандайдур томи кетган болами деб, совуқда турмай, индамай йўлимда давом этиб уйга кетдим.
Орадан вақт ўтди. Яна ишдан соат саккизларда чиқиб метро томон юрдим. Метрога тушиб кетаётиб жетон учун пул олиш мақсадда чўнтагимдан пул чиқарганимда битта 500 сўмим ерга тушиб кетти. Энди оламан деб турганимда, бир бола қаердандур пайдо бўлиб, пулни олиб, “ – Энди ишондизми?” – деб йўлида давом этиб метрога тушиб кетти. Жойимда туриб, 2 ой олдин бўлган воқеа эсимга тушди. Осмонга қарасам, мусаффо, битта ҳам булут йуқ, тинч турар эди. Оёғимга қарасам туфлидаман. Нарироқда эса бир милиция ходими вазиятга қараб турарди... © Миамир ва Ман. |
|
|
Ответить |
Реклама и уведомления | |
![]() |
#204 | ||
Улар учрашишди.
Иккисига ҳам маъқул бўлмади. Тўй бўлмайди энди. -Нега? -Чунки икки кўнгил ҳам норизо. *** Улар учрашишди. Иккисига ҳам манзур бўлди. Аммо ота-оналарига маъқул бўлмади. Тўй бўлмайди энди. - Нега? - Чунки ота-оналар кўнгли норизо. *** Улар учрашишди. Қиз кўнгли рози бўлди, аммо йигитнинг кўнглига маъқул бўлмади. Тўй бўлмайди энди. - Нега? - Чунки йигит кўнгли норизо. *** Улар учрашишди. Йигит кўнгли рози бўлди, аммо қизнинг кўнглига маъқул бўлмади. Тўй бўлади энди. - Нега? - Чунки йигитнинг кўнгли рози. Аммо… Аммо, қизнинг кўнгли-чи? Ким қулоқ тутади унинг нолаларига? Ким? Нега унинг қалби эътиборсиз? Нега? Нега? Нега? Тссс! Тўй бўлади энди.Тўй... (с) Комилжон Аслонов
__________________
Qololmas jahon ichra mangu kishi,Faqat qolg'usi yaxshi nomi, ishi.(Sa'diy) |
|||
|
Ответить |
2 "+" от:
|
![]() |
#205 | ||
Forumda e`lon qilingan "Hur qiz maktubi"ni ko`pchiligingiz o`qiganingizdan xabarim bor... Men bu hikoyani ovoza.com saytida ilk bora e`lon qilgandim. Keyin turli ijtimoiy tarmoqlarga muallif nomi ko`rsatilmay ko`chirilishi oqibatida, Hur qizimning maktubi
![]() Tahririyat bilan bog`lanib, muammoni bartaraf etdik... Цитата:
![]() ![]() ![]() ![]()
__________________
Olloh oqibatimizni xayrli qilsin... |
|||
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#206 | ||
Йиғлайман.
Ожизлигимдан йиғлайман… - Нега мени акам йўқ. Нега мен ёлғиз фарзандман. Шу топда ёнгинамда келиб тўхтаган оёқ товушларидан хаёлларим ҳар томонга учиб кетади. Ёнимга қарайман. Дарахтлар тагидаги ўтирган ўриндиғимнинг бўш жойида сиз бўласиз. Кузнинг ёмғирли ифорларини олиб келган майин шамолдан юзларимга музнинг тафтини бераётган кўз ёшларимни яширишга уринаман. Бўлмайди, сиз сезиб қоласиз. - Сизга нима бўлди, нега йиғлаяпсиз? – меҳр билан менга яқинроқ келиб ўтирасиз. Суринмоққа уринаман, аммо ёнимда бўш жой бўлмайди. Туриб кетмоғим учун эса негадир оёқларим кўнмайди. Негалигин билмайман. Атрофда кузнинг ҳавоси ҳукмрон. Дарахтлар устида безовта учаётган қарғалар, япроқларни ерга сочиб, эсаётган шамолни ҳозир ёмғирни олиб келишидан дарак бераётгани ҳақида сўзлаётгандек бўлади гўё. Шундай бўлади. Битта-битта томчилаётган ёмғир, менинг баъзида йиғлайдиган кўзёшларимдек кўпайиб боради. Шитирлаб оёқларимиз остидан учиб ўтаётган рангли япроқлар осмоннинг кўз ёшларига бардош беролмаётгандек тўхтаб қолади. Кетмоққа уринаман. Сиз эса яна сўз очасиз: - Майлими, соябонингиз остида мен ҳам паноҳ топсам? Йўқ демоққа чоғланаман, аммо забонсиз қоламан. Лабларим сўзлашни истамайди. Негалигин билмайман. - Демак сиз розисиз – шундай дея мен билан соябонимостидан жой топасиз. Ёнма –ён кетамиз, жимгина… Сўзсиз гаплашиб кетамиз. Биз эмас, қалбларимиз гаплашади. Гўё улар узоқ кутиб топишгандек. Шу пайтда ёмғирларни сачратиб кучли эсган шамол қўлимдан соябонни юлиб қочади. - Вой ўғирлашди соябонимни – тилимдан кутилмаганда чиқиб кетган бу сўздан иккимиз ҳам кулиб юборамиз. Сиз соябонимни ортидан қувлайсиз. Қайсар шамол атайин қилгандек, сизни дарахтлар орасидаги майсалар устига югуртиради. Кийимларингиз ҳўл бўлганча соябонимни қўлимга тутқазасиз. Беихтиёр нигоҳларимиз тўқнашади. Иккимиз ҳам бирдан кўзларимизни олиб қочамиз. - Егасига ўхшаган қайсар экан бу соябон. Роса югуртирди-я… Кулиб юбораман. - Ажаб бўпди, тилимни чиқариб сўнг югуриб чопиб кетаман. - Ҳой тўхтанг, қаёққа?Сиз ортимдан югурасиз. Мен эса югуриб келиб бекатга ҳозиргина тўхтаган йўловчилар билан тўла автобусга бир амаллаб чиқиб оламан. Автобус эшиклари беркилиб мени олиб кетади. Одамлар орасидан бўй чўзиб, кўчадан сизни қидираман. Сиз йўлнинг четида, автобус ортидан кузатиб қоласиз… *** Янги очилган кутубхонадан яхши кўрган китобимни топиш илинжида йўлга отланаман. Кутубхона катта – ярми ўқув зали, ярми эса қатор терилган китоблар билан тўла китобжавонлари. Кутубхона оралаб ўзим излаб келган китобни қидираман. “А”, “Б” … “Ҳ” ҳарфи... Ҳарфлар кетма-кетлиги бўйича сараланган китоблар орасидан қидирган китобимни топаман. - Бу китобни олишим учун кимга учрашай, кутубхоначи қаерда? – ёнгинамда китоб қидираётган ёши каттароқ бир аёлдан сўрайман. - Ана у ерда, эшикдан киришда, чап томонда жиойлашган алоҳида ажратилган хонада. - У томонга қарайман. Қарайман-у, юрагимда ъжизъ этган олов ёнгандек бўлади. У ерда (чамаси бу ерга келганимдан буён) менга термулиб сиз турасиз. Сир бой беришни истамайман. Жиддий ҳолатга кириб китобни қучоқлаб келиб сизга сўз бошлайман: - Ассалому алайкум. Менга шу китоб керак эди. Олиб кетсам бўладими? - Паспортингиз борми? Паспортимни тутқазаман. - Неча кунга олиб кетишим мумкин? - Ўқиб бўлгунингузча. Гапларингиздан меҳр тафтини ҳис этаман. - Раҳмат. Китобни олиб тезроқ кетишга чоғланаман. Уйга келиб, хонамнинг бурчагидан жой олган кроватимга ётиб оламан. Хаёлларим мени сиз томонга етаклайди. Нега яна учратдим уни? Эҳтимол бу “ниманидир” белгисидир. Йўғ-ей, нималар деяпман ўзи? Ўзимни чалғитмоққа уринаман. Олиб келган китобимни варақлаб кўз югуртираман: …. Севганлар ёлғиздир, ёлғиз севилган * Озорда ошиқлар жонлари ҳали. Бир севги мени ҳам дилимни юлган Чак-чак томиб турар қонлари ҳали. Агар шу дарёни дарахти бўлсанг Ким бахтли бўпди-ки, сен бахтли бўлсанг Йўқ, ўқимайман. Бунча дардли ва ғамгин бўлмаса бу шеър. Китобни ёпиб, ётиб оламан. Хаёлларим яна сиз томонга олиб кетади, мени. *** - Қизим тур, ўқишингга кеч қоласан. Ойимнинг сўзларидан уйғониб кетаман Роса ухлабманку, нималар бўляпти, ўзи менга. Ҳеч бунча ухламасдимку? Айтганча кечаси туш кўрдимми? Хаёлларимни жамлаб, тушимни эслашга уринаман. Тушимда сиз қип-қизил лола совға қиласиз. Сиздан олган бу лолам, негадир, аста-секин сўлғин бўлиб япроқларини тўкиб юборади. Қизиқ, нега бундай бўлдийкин?... Ювиниб, нонушта қилиб бўлгач, ўқишга кетаман. Қайтишда негадир янги очилган кутубхонага киргим келади. Кираман. Кутубхонада бир нечта одамлар бор. Кимдир китоб излаш билан, яна кимдир ўқув залида мутолаа билан банд. Кутубхонадан сизни излайман - Келинг, кеча олган китобни дарров ўқиб бўлдингизми?- сизни излаётганимни билиб, китоблар турган жавонлар орасидан чиқиб келасиз. -Йўқ, яна бошқа китоб олмоқчи эдим, майлими? – кутилмаганда ёлғонни аралаштириб сўзлаб юбораман. - Майли , ола қолинг. Мен қандай китоб олишимни билмасамда китоблар оралаб кириб кетаман. - Мана бу китобни олмоқчиман – ичкаридан бир китобни олиб чиқаман. - Китоб шифрини айтиб юборинг. Сиз ёзиб оласиз, сўнг яна қўлимга бошқа бир китоб тутқазасиз “Сўлғин Лола”. - Буни сизга деб олиб қўйгандим. Сизга совға бу. Биз кутубхонамизнинг энг яхши китобхонларига китоб совға қилишни ният қилганмиз. Биласиз, кутубхонамиз янги очилган. Бизнинг бу саъйи ҳаракатларимиз зора кутубхонамиз фойдаланувчиларини кўпайтирса… - Раҳмат, миннатдорман. Китобни олиб уйга югураман. Нега менга бунча илтифот. Кўнглим ёришиб кетади бу совғадан. Берган китобингизни бағримга босиб сизни эслайман. Негадир шу пайтда қалбимда сизга аталган бир туйғуни ҳис қилгандек бўламан. Эҳтимол бу – Муҳаббатдир. Совға деб аталган китобни секин варақлайман. Илк саҳифасида қизил сиёҳли рўчка билан ёзилган ёзувга кўзим тушади. - Йўқ… Нега ўқидим бу ёзувни? Нега ўқидим ундаги охирги сўзни? Нега? Қалбимда пайдо бўлган ширин ҳис туйғу ўрнини музнинг тафти эгаллайди. Бу тафт бутун вужудим узра ёйилади: “Дунёдаги энг эзгу тилакларни тилаб, азиз инсоним, қадрдоним Дилафруз (сиз исмимни паспортимдан билгансиз) синглимга” Сана. Имзо… Хаёлларим чалкашиб, кўз олдим қоронғулашиб кетади. Кеча ўқиган шеъриб, тунда кўрган тушим ва “Сўлғин лола” китоби. Нақадар боғлиқ булар. Эндигина қалбимда муҳаббат туйғуси уйғонгандику. Нега бундай бўлди. Йўқ, йиғламаслигим керак… Йиғлайман. Ожизлигимдан йиғлайман. Нега менга ака у…. (с) К. Аслонов _______________________________ * - Ҳалима Худойбердиева шеъридан олинган ушбу парча |
|||
|
Ответить |
4 "+" от:
|
![]() |
#207 | ||
Жавоҳир дўстларим орасида энг яқини ва қувноғи. У билан бир ишхонада ишлаймиз. Биз шунчалик қадрдонмизки, агар бир кун кўришмасак зерикиб қоламиз. Ҳатто бизнинг ўз ўйинимиз бор. Номи — “бир-у нол”. Бу қандай ўйин дейсизми? Ҳозир тушинтираман. Ўйин шарти шундайки, биз бирор шумлик қилиб бир-биримизни “қув туширишимиз” керак бўлади. Сўнгра эса ғолиб алданган рақибга “Қалай, бир-у нолми?” дейиши керак. Табиийки, мағлуб бунга, албатта, жавоб қайтаришга ошиқади. Ўйинни яна бир шарти шуки, биз бир-биримиздан хафа бўлмаслигимиз, ҳазилни тўғри қабул қилишимиз лозим.
Хуллас, бир куни бу уйиннинг “қурбони”га айландим. Якшанба куни эди. Ҳали қуёш атрофга нурларини ёймасдан телефоним жиринглаб қолди. “Об-бо, якшанба куниям, дам олгани қўйишмайди-я булар”,— дея кўзларимни ишқалаб телефонни кўтардим. – Ассалому алайкум, қалайсан дўстим? Ҳалиям ухлаб ётибсанми? — бу ўша сизларга мақтаган дўстим Жавоҳир эди. – Нима энди, якшанба куниям дам олмайми, — жаҳл аралаш жавоб бердим. – Дам олишга вақт борми, шундай ош турган жойга, — қувониб гапира бошлади у. Ҳозироқ кеча олган янги костюм-шимингни кийиб, меникига кел. Сени бир жойга ошга олиб бораман, фақат қаерга, кимникига деб сўрама. Келганингда биласан. Тезроқ бўл, кутиб тураман. У шундай деб телефон гўшагини қўйиб қўйди. Дарҳақиқат, бир кун аввал у билан бозорга тушиб, иккаламиз бир хил костюм-шим олгандик. Ҳозир шуни назарда тутди, чамаси. Ҳа майли, ош бўлса ошда. Ўзимни ҳам шу янги костюм-шимни кийиб “айлангим” келиб турганди. Апил-тапил ювиниб, янги либосни кийдим-у йўлга отландим. Жавоҳирнинг дарвозасини таққиллатгандим кичик ўғли Шоҳрух очди. – Ассалому алайкум, келинг амаки. – Ва алайкум ассалом, қалайсан полвон, — у билан кўришдим. – Қани даданг, нима қиляпти? – Ҳув ана, лой қорияптилар. Қўли билан у ҳовлисининг четидаги дарахтлар тагида лой қориб турган Жавоҳирни кўрсатди. Менинг овозимни эшитди шекилли, лой ичидан резина этикларининг лойларини тушириб чиқиб кела бошлади. – Эй, дўстим, кел. Ясаниб олибсанми? Йўл бўлсин энди, янги костюм-шимни бир мақтай дебсан-да... Бу гапларни эшитиб, бир аламим икки бўлди. Жаҳлим шу қадар чиқдики, зўрға ўзимни босдим. Биламан бу ўша “севимли” ўйинимизнинг шумлиги эди. – Қалай, бир-у нолми? — деди илжайиб. – Энди дўстим, тўғри тушин. Биламан жаҳлинг чиқди. Бир ҳазил қилай дедим-да. Лекин костюм-шиминг роса яришибди, қуллуқ бўлсин — у елкамдан қоқиб қўймоқчи эди, қўлини силтаб ташладим. – Бор-е, шуям ҳазил бўлдими? – Биламан сал ўтказиб юбордим. Кел энди, аразлама. Озроқ лой сувоқ ишлари бор эди, шунга ёрдамга чақиргандим. Ўша айтган ошни, ишдан сўнг меникида еймиз. Яқин дўстим эмасми, кечирдим (Аммо жавоб қайтаришни дилимга ҳам тугиб қўйдим, тўғрида ширин уйқумни бузиб ош деб келсам-у, бу ерда иш бўлса). – Бўпти, бошқа бунақа ҳазил қилма. Сўнг Жавоҳир лой кийимларини алмаштириб, эрталабги нонуштага чорлади. – Офтоб қизимасдан туриб, лой тайёрлаб қўяй деб тургандим. Иссиқда ишлаб бўлмайди, биласан. Озроқ ёрдамлашсанг бир пастда ишни якунлаймиз. Унгача келининг ошни тайёр қилиб туради. Начора, бир оз тамадди қилиб олгач, Жавоҳирни эски кийимларини кийиб, иккаламиз лойга “шўнғидик”... Шу куни уйга келдим-у, Жавоҳирга “жавоб” қайтариш учун шумлик режаларини ўйлай бошладим. Ахир роса алам қилди-да бугунги иши. Бироз ўтиб хаёлимга келган фикрдан қувониб кетдим. Топилганди янги қитмирлик. Қани энди, тезроқ тонг отса-ю бу режани амалга оширсам. *** Ишхонамизда ҳамма ходимлардан биринчи Жавоҳир келади. “Эрта келсанг, ишингда унум бўлади”, дейди у билағонлик қилиб. Лекин бировдан ортиқча “унум” топганини кўрганим йўқ. Бугун эса ҳаммадан олдинроқ ишга мен келдим. Сабаби аён — “бир-у нол” операциясини амалга оширишим керак. Ишхонамга кириб, олдиндан тайёрлаб қўйилган ўзим билан олиб келган қизил рангга “қон” қилиб бўялган кўйлакни кийиб олдим. Хона чироғини ўчириб, эшикнинг рўпасига бир икки метр орқада стулга ўтириб олдим. Мен бу ҳолатда гўё жароҳатланган инсон тимсолида эдим. Усти-бошим қизил қонга бўялган, ўзим эса оғир аҳволда. Шундай аҳволда ўтирибман-у, кўнглим нотинч. “Нима бўлсаям кулиб юбормайда ишқилиб” дея ўзимни-ўзим тайёрлай бошладим. Бироз вақт ўтиб, эшик ортидан Жавоҳирнинг қадам товушлари ва унга жўр ҳолда хиргойи ашуласи эшилди. Кайфиятининг чоғлиги (эҳтимол, кеча лой билан боғлиқ ишининг яхши якунланганигадир бу) “Жонон бўламан деб...”ни авжига чиқариб айтиб келаётганлигидан сезилиб турарди. Юрагим пака-пука. Ва ниҳоят қадам товушлари эшикка яқинлашди. Мен эса “вой-вой”лашни бошлаб юбордим. Шу пайт Жавоҳир эшикни очди-ю, “жонон бўламан”и таққа тўхтади. Ранглари оқариб, секин эшикка суянган ҳолда ўтириб қолди. Кейин бор кучини жамлаб бақирди: “Ҳо-ой ким бор!!! Ёрдам беринглар!” Мен эса инқиллашда давом этардим: “Жавоҳир, ўлиб қолсам бу ерда қолиб кетмай, уйимга олиб борасан-а?”. Қўрқиб кетган Жавоҳир ялина бошлади: – Нафасингни иссиқ қил дўстим, нима қилди сенга? Ким бу аҳволга солди сени, тезроқ гапир? — росмана ишонганидан, овозидан титроқ сезилиб турарди унинг. Чидаб туролмадим, “ҳо-ҳолаб” бор овозимда кулиб юбордим. – Бунча кўнглинг бўш бўлмаса, ростдан раҳминг келдими Жавоҳир? — кўзларимни ёшини артиб, савол назари билан унга юзландим. Сўнг қўшиб қўйдим: “Қалай, бир-у нолми?” Ҳақиқатни англаган Жавоҳир жаҳл билан қўлидаги папкасини менга улоқтирди. Зўрға чап бериб қолдим. – Йўқол, ўйининг билан қўшилиб !!! Бир амаллаб, уни тинчлантирдим. Шу-шу у билан “бир-у нол” ўйинини бошқа ўйнамайдиган бўлдик. (c) К. АСЛОНОВ Оффтоп: "7х7" газетасининг бугунги 22.10.2015 сонида чоп этилибди. Сизларга ҳам илиндим.
__________________
Qololmas jahon ichra mangu kishi,Faqat qolg'usi yaxshi nomi, ishi.(Sa'diy) |
|||
|
Ответить |
"+" от:
|
|