|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#3 | ||
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
КУШАНДА
Ҳикоя Қишлоқда бирга ўсган Жасур жўрам тўйга айтиб келмаганида шунча ғалва қаёқда эди?.. Миёнқолдан атай келганига яраша Тошкентни ҳам томоша қилмоқчи бўлса керак, деб ўйлагандим. Нияти бошқа экан... – Сенга ўхшаб катта шаҳарда униб-ўссин, деб исмини Турдибой қўйган ўғлимнинг қўлини ҳалоллаяпман,– деди у елкамга қоқиб.– Уч қиздан кейин кўрган тойчоғимнинг тўйига келадиган сийли (сийлашга лойиқ, демоқчи) меҳмонларга “Тошкент ароғи”дан олиб кетишни ният қилганман! Тўй тўйдек бўлсин-да, туврими? Тўй тўйдек бўлиши учун ароқ шартми, дейишимнинг мавриди эмасди. Қувончи ичига сиғмаётган жўрамнинг қулоғига унақа гап кирармиди? Қисиқ кўзларини қисиб қўйганча у шундай деди: – Тўй олдидан аввал ўзимиз қиттак-қиттак қиламиз! Ароқ сотадиган дўконларинг қаерда? – Уйда зўридан бор,– дедим илтифот кўрсатиб. – Йў-ўқ,– деди жўрам пахмоқ сочли бошини силкиб.– Тўйга аталганидан ичамиз! Баҳонада ҳамма мақтаган “Тошкент ароғи”нинг таъмини кўрамиз! Дўстимнинг раъйига қарамасам бўлмасди: – Унда, ана маҳалламизнинг дўкони... Одам яқинлашганда эшиклари ўзи очилиб-ёпиладиган дўконга кириб, лол қолдик: бир бурчакда спиртли ичимликлар терилган пештахтанинг олди қора ойнадан ясалган девор билан тўсиб қўйилибди! Алоҳида эшикчаси ҳам бор. Харидорларга ароқ қора халтачага солиб бериляпти (гўё бошқаларнинг кўзи тушмасин, дегандек...) Анграйиб турганимизни кўрган дўкончи амаки биз томон яқинлашди. Салом-аликдан сўнг оппоқ сочларига ярашган дўпписини тўғрилаб қўяркан, дўкон ичидаги дўкончага изоҳ берди: – Ҳалол маҳсулотларга ҳаром қилинган нарсанинг нуқси урмасин, деб атай шундай қилду... Бу гап жўрамнинг тилини қичитди, шекилли, истеҳзоли тиржайган кўйи ўзича нишонга урди: – Ароқни харом, деб, ўзингиз нега сотяпсиз? Дўкончи амаки қизишмади. Нурли чеҳрасига нимтабассум югурган кўйи ётиғи билан тушунтирди: – Ёдийизда бўлса, бир пайтлар уни сотиш таъқиқланганди. Оқибати нима бўлди? Бировлар ҳар балони ичди. “«қўлбола”” ароқ ясайдиганлар пайдо бўлди ўшанда. Улар ҳозиргача одамларни заҳарлашивотти. Ҳеч бир ишши зўравонлик билан амалга ошириб бўлмаскан. Муқаддас китобда ичкиликни одамнинг қўлидан эмас, қалбидан олиб ташлаш буюрилган! (Давоми навбатдаги саҳифада) |
||
|
Ответить |
|
|