|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
ZiyoNET Общественная образовательная сеть |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#1 | ||
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
Азиз ва қадрдон Форумдошлар!
Она тилимиз нақадар буюк! Уни дарёга қиёс этсак, ирмоқлари шевалардир. Агар улкан дарахтга ўхшатсак, бақувват илдизлари шак-шубҳасиз шевалар. Адабий тилимизни Байкалдек гўзал кўлга қиёс этсангиз, унинг заминида тинмай қайнаб турадиган сон-саноқсиз булоқлару чашмалар шеваларимизнинг ўзгинаси. Дунёда бирор тилдаги шевалар ўзбекларникичалик бой ва ранг-баранг бўлмаса керак! Шева – халқнинг ҳақиқий жонли мулоқот тилидир. Ўнлаб шевалар туташган чўққини эса ҳақли равишда Адабий тилимиз дея эъзозлаймиз. Адабий тилимиз – маънавий хазинамизнинг қуёши, десак муболаға бўлмайди. Келинг, ушбу саҳифада ўзаро шевада мулоқотга киришсак. Йўл-йўлакай ундаги улкан ютуқлару майда-чуйдадек кўринган камчиликларни ҳам самимий кўрсатиб ўтсак ва пироваридида уларни тузатишга кўмаклашсак. Камчилик деганимиз – адабий тил нормасига зид келадиган сўзлардир. Бу билан бебаҳо она тилимиз хазинасини янада бойитишга ва баъзи шевалардаги “кўнгилни ғаш қиладиган” қусурларга барҳам беришга муваффақ бўлармидик... Фақат, бировларнинг ҳамиятига тегадиган гап-сўзлар чиқиб кетмасин... Иложи борича, жой номини кўрсатмасдан “баъзи шеваларда” қабилида сўз юритишимиз мақсадга мувофиқ бўларди. Мақташга ва ибрат олишга ундайдиган гап-сўзлар бўлса, жой номини баралла эҳтиром ила айтаверамиз. Масалан, Фарғона шевасидаги – “жичча” деган ажойиб сўз адабий тилимиздаги “озгина”дек жарангдор эшитилади. Қани, жичча ҳангомани бошладикми? |
||
|
"+" от:
|
|
|