![]() |
Шевада гаплашамизми?
Азиз ва қадрдон Форумдошлар!
Она тилимиз нақадар буюк! Уни дарёга қиёс этсак, ирмоқлари шевалардир. Агар улкан дарахтга ўхшатсак, бақувват илдизлари шак-шубҳасиз шевалар. Адабий тилимизни Байкалдек гўзал кўлга қиёс этсангиз, унинг заминида тинмай қайнаб турадиган сон-саноқсиз булоқлару чашмалар шеваларимизнинг ўзгинаси. Дунёда бирор тилдаги шевалар ўзбекларникичалик бой ва ранг-баранг бўлмаса керак! Шева – халқнинг ҳақиқий жонли мулоқот тилидир. Ўнлаб шевалар туташган чўққини эса ҳақли равишда Адабий тилимиз дея эъзозлаймиз. Адабий тилимиз – маънавий хазинамизнинг қуёши, десак муболаға бўлмайди. Келинг, ушбу саҳифада ўзаро шевада мулоқотга киришсак. Йўл-йўлакай ундаги улкан ютуқлару майда-чуйдадек кўринган камчиликларни ҳам самимий кўрсатиб ўтсак ва пироваридида уларни тузатишга кўмаклашсак. Камчилик деганимиз – адабий тил нормасига зид келадиган сўзлардир. Бу билан бебаҳо она тилимиз хазинасини янада бойитишга ва баъзи шевалардаги “кўнгилни ғаш қиладиган” қусурларга барҳам беришга муваффақ бўлармидик... Фақат, бировларнинг ҳамиятига тегадиган гап-сўзлар чиқиб кетмасин... Иложи борича, жой номини кўрсатмасдан “баъзи шеваларда” қабилида сўз юритишимиз мақсадга мувофиқ бўларди. Мақташга ва ибрат олишга ундайдиган гап-сўзлар бўлса, жой номини баралла эҳтиром ила айтаверамиз. Масалан, Фарғона шевасидаги – “жичча” деган ажойиб сўз адабий тилимиздаги “озгина”дек жарангдор эшитилади. Қани, жичча ҳангомани бошладикми? |
Энди ухлейлу, қолганини эртага гаплашавуза...
|
Шупилла биттаси тилпон қиб, уйқингди қочириб жарайми, дейди-я...
|
Тилпон қиған жўрам ёшуллилардан экан, "нешатасиз?" десам, "ёзғанингизни кўрдим, дим жолли" девотти.
Жолли бўса, жолли-да! Шу гап эсда қолди-да! Энди бияғи эттага... |
Оффтоп: Кимдир шунақа яхши форумларда шевада, ёки сўзларни бузиб ёзмайлик деб "Нимага саводсизлашиб кетяпмиз" номли мавзу очса-ю, сиз "Бопладимми" қабилида ушбу мавзуни очибсизда :( |
Jog'ey
Цитата:
|
Цитата:
Оффтоп: Буни ёзган одамни отаси Хоразмлик, онаси Тошкентликми дейман :smile: |
Цитата:
Оффтоп: Даже шеваларни ҳам дабдаласи чиқиб кетяптими дейман-а? :)Оффтоп: |
Оффтоп: Цитата:
|
Оффтоп: To'risini etsam ko'p gapilaga shummadim. Okala shuntirvorsela yaxshi bo'lardi |
Текущее время: 13:20. Часовой пояс GMT +5. |
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод:
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»