|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#161 | |
![]() |
Цитата:
Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 06.04.2012 в 17:34. |
|
|
Ответить |
Реклама и уведомления | |
![]() |
#162 |
![]() |
2012 йил 17 – апрель соат 14.00 да Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида шоир Муҳаммад Исмоилнинг “МЕНИ КУЧЛИРОҚ СЕВ” дея номланган китобининг тақдимоти бўлиб ўтади. Адабий кечани Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Орипов олиб боради. Кечада Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов, Ўзбекистон халқ шоирлари Омон Матжон, Усмон Азим, Сирожиддин Саид, Иқбол Мирзо, Ўзбекистон Олий Кенгаши депутати Маҳмуд Тоир, Ўзбекистон халқ шоираси Ҳалима Худойбердиева, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али, Ўзбекистон халқ ҳофизи Оролмирзо Сафаров, филология фанлари докторлари, профессорлар Қозоқбой Йўлдошев, Насимхон Раҳмонов, табобат фанлари доктори, профессор Жуманазар Бекназаров, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Абдусаид Кўчимов, филология фанлари номзоди Адҳамбек Олимбеков, машҳур шоира Фарида Афрўз, атоқли бастакор Мусохон Нурматов, севимли шоирлар Зулфия Мўминова, Абдували Қутбиддин, Азиз Саид, Ботир Эргашев, Рислиғой Ҳотамова, таниқли ёзувчилар Шоим Бўтаев, Улуғбек Ҳамдам ва бошқалар қатнашадилар. Адабиёт ва шеърият ихлосмандларини тақдимотга таклиф қиламиз.
|
|
Ответить |
4 "+" от:
|
![]() |
#168 | |
![]() UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162
2,935/1,026
– 31
24/20
![]() |
Цитата:
Шоирнинг "Мени кучлироқ сев" номли "Sharq" HMAK нашрётида чоп этилган китобининг тақдимоти жудаям чиройли, ўзгача бир шукуҳли тарзда ташкил этилганлигининг гувоҳи бўлдик. Тақдимот кечасини бу шаклда ташкил этилишининг ўзи - муҳаббат куйчиси, севимли шоир Муҳаммад Исмоил ижодига бўлган алоҳида ҳурмат ва ![]() ![]() Адабий кечани Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Орипов бошқарди ва шоирни бу каби катта ютуғи билан қутлади. Мазкур китоб- шоирнинг узоқ йиллар меҳнатларининг самараси экани, ушбу ижод маҳсули билан адабиётга катта ҳисса қўшганлиги ва шунингдек, Муҳаммад Исмоилнинг сўнгги йиллардаги фаолияти, адабий жараёндаги ўрни ҳақида таъкидлаб ўтди. Кечада Сирожиддин Саид, Ўзбекистон Олий Кенгаши депутати Маҳмуд Тоир, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али, Ўзбекистон халқ ҳофизи Оролмирзо Сафаров, филология фанлари доктори, профессор Насимхон Раҳмонов, психология фанлари номзоди, шоир Маҳмуд Журъат, табобат фанлари доктори, профессор Жуманазар Бекназаров, филология фанлари номзоди Адҳамбек Олимбеков, севимли шоир ва шоиралар Зулфия Мўминова, Мунаввара, Г.Шаҳобиддин қизи, Мирпўлат Мирзо, Ҳумоюн Мирзо, Азиз Саид, Ботир Эргашев,ёзувчи Собир Ўнар рассом Темур Саъдулла ва бошқа адабиёт ва шеърият ихлосмандлари қатнашдилар. Навбат юртимизнинг танақли шоир ва ёзувчиларига берилди. Улар ўз навбатида Муҳаммад Исмоилни янги китоби билан табрикладилар ва унинг ижодига равнақлар тиладилар. Шоир сабоқ берадиган Маданият институтининг устоз-ўқитувчилари ҳамда талабалари ҳам иштирок этиб, улар кечага алоҳида файз бағишладилар. Талабалар ўзларининг севимли шоирлари ва устозларига аталган дил сўзлари ва ўз ижод намуналаридан ҳамда шоирнинг шеърларидан ўқиб бердилар. Дарҳақиқат катта ижод дарғалари таъкидланаларидек, "шоир бу дунёдаги барча йўллар орасидан машаққат ва изтироб йўлини танлайди. Чунки у ўз қалбига маҳкумдир. Унинг учун энг катта ҳақиқат ҳам илоҳ туҳфаси бўлган қалбдир. Шоир ўз юрагини, иймон, эътиқод, энг пок туйғулар билан тўлдириб борсагина барча дунёвий ҳалокатлар устидан руҳан ғолиб чиқаеради. Муҳаммад ИСМОИЛнинг шеърларида қалб бутунлигини, иймон эркинлигини, эътиқод софлигини кўриш мумкин". Кечада Оролмирзо Сафаров шоирнинг "Пешонамни бир сила Она" номли қўшиғини ҳамда шоир Ботир Эргашевнинг "Гар нолисам" каби қўшиқларини ижро этди. Илоё, эзгу умидлар билан қўлига қалам олган шоирнинг юзи элу юрти олдида ҳамиша ёруғ бўлсин! Форумдошлар ва мухлисларингиз номидан самимий табригимизни қабул этинг муҳтарам МУҲАММАД ИСМОИЛ! Мени кучлироқ сев, кечагидан ҳам. Керагидан ортиқ, кечагидан кўп. Кеча қолмас эди, юрагимда ғам. Кеча севар эдинг, керагидан кўп...
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео |
|
|
Ответить |
Реклама и уведомления | |
![]() |
#169 |
Bugun Yozuvchilar uyishmasi binosida shoir Muhammad Ismoilning "Meni kuchliroq sev" nomli kitobining taqdimot marosimi bo'lib o'tdi:
![]() Tadbirni O'zbekiston Qahramoni, shoir Abdulla Oripov boshlab berdi. Shundan so'ng tadbirda ishtirok etayotgan adabiyotimiz namayondalari- yozuvchi va shoirlar o'z fikr va mulohazalarini bildirishdi: ![]() ![]() Uchrashuvda shuningdek bir guruh she'riyat ixlosmandlari ham ishtirok etishdi: ![]() Elimiz suygan hofiz Orolmirzo Safarov shoirning qalamiga mansub "Ona" qo'shig'ini ijro etib kelganlar kayfiyatiga ko'tarinkilik bag'ishladi: ![]() Uchrashuv so'ngida shogirdlar, shoir bilan estalik uchun suratga tushishdi: ![]() Shu tariqa tadbir yaxshi kayfiyat bilan o'z nihoyasiga yetdi. Оффтоп: Rasmlar sifati biroz yomonligi uchun uzr so'rayman
__________________
Qololmas jahon ichra mangu kishi,Faqat qolg'usi yaxshi nomi, ishi.(Sa'diy) Последний раз редактировалось albatros; 17.04.2012 в 20:23. |
|
|
Ответить |
![]() |
#170 | |
![]() UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162
2,935/1,026
– 31
24/20
![]() |
Цитата:
![]() Анови юқоридаги "списка"га қўшиб қўярдим-ку.. ![]()
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
|