|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#131 |
народный писатель Узбекистана
Сообщений: 226
+ 163
774/218
– 0
0/0
![]() |
Яхши айтдингиз. Биз Ватандан ниманидир талаб қиламиз, оламиз ҳам. Аммо буни юз ҳисса, балки унданда кўп қилиб қайтармоқликни ўйламас эканмиз, бу бизнинг ақлимиз заифлигига, диёнатимиз ожизлигига далолат бўлади. Ватандан олганимиз - қарздир, қарзни эса қайтармоқлик фарздир.
Биз - ҳар биримиз Ватанни севамиз, чунки Ватан - биз нафас олаётган ҳаводир. Дунёда «Ватанни севмак» деган тушунчадан ташқари «Ватан билан ғурурланмак, фахрланмак» деган тушунча ҳам мавжуд. Зеро, бу икки тушунча бир-бирисиз яшай олмайди. «Киши ўзининг етти пуштини (яъни ўтган етти аждодини) билиши жоиз», дейишади. Хоссатан шундай. Омматан эса киши ўз Ватанининг тарихи, улуғлари билан яхши таниш бўлиши, кимларнинг вориси эканини билиши керак. Советлар тузуми даврида тил учида миллий тенглик, амалда эса камситишлар бўлганини унутмагандирмиз? Бизларни саводсиз ўтмишнинг авлодлари, деб қарашларини-чи? Советлар тузуми даврида ҳарбий хизматда бўлганлар бу каби камситишлардан нечоғли руҳий азобда бўлганларини ёддан чиқармаган бўлсалар керак. Ойбек домланинг «Навоий» романлари билан Одил Ёқубовнинг «Улуғбек хазинаси» асарларига қадар бўлган узоқ йиллар мобайнида тарихга мурожаат этиш миллий маҳдудлик, ўтмишни идеаллаштириш тамғаси остида қораланиб, бу мавзуда ижод қилишга йўл берилмади. Кейинчалик ҳам бу сиёсат давом эттирилгани, Пиримқул Қодировнинг «Юлдузли тунлар» романини нашр этишга кўп вақт ижозат берилмагани ҳам тарихий ҳақиқатдир. |
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#132 |
народный писатель Узбекистана
Сообщений: 226
+ 163
774/218
– 0
0/0
![]() |
Бундан муддао нима эди? Жавоб оддий - уларнинг миллий сиёсатига кўра халқ ўзининг кимлигини билмай яшамоғи даркор эди. Улуғ шоирларимиздан Ғафур Ғуломнинг 1949 йилда «бизларни «қабила» деб атаган» инглиз лордига жавоб тарзида ёзган ажиб шеъри бор:
Қадим ўзбек халқисан, асл Одам авлоди, Миср эµромларидан тарихинг қарироқдир. Хоразмнинг µар ғиштида - боболарнинг ижоди, Англо-саксонлардан анча юқорироқдир. Бизда логарифманинг мушкул муаммолари, Қўлдаги бармоқлардай оддий қилинганда µал, «Олий ирқ» даъвогари, Черчилнинг боболари Ҳатто санай олмасди ўн бармоқни мукаммал... Ўзбекистоннинг фазилатларини бўрттириш шарт эмас. Бу халқ рўйи заминнинг тарихини бойитишга, маънавий оламининг ривожига беқиёс даражада улуғ ҳиссасини қўшиб келган ва бундан сўнг ҳам шундай бўлажак. Оталарнинг бугунги кундаги вазифаларидан бири - улуғларни таниб, улар билан фахрланиш ҳиссини фарзандлар қонига сингдирмоқликдир. Шу ўринда яна бир вазифани ҳал қилишимиз керак бўлади: ўтмиш билан фақат фахрланибгина қолмай, Ватан равнақи учун улуғлар анъанасини давом эттиришга масъул эканимизни унутмай, шунга яраша ҳаракат қилишимиз шарт. Ўзбекистон, яъни Ватан ҳар биримизсиз кунини кўравериши мумкин. Беш-олти ёки неча юз, ҳатто минг кишисиз ҳам яшайди, келажаги пойдеворини қураверади. Аммо биз - биронтамиз Ўзбекистонсиз яшай олмаймиз. Ким Ватансиз яшаш мумкинлигига ишонса - у диёнатсиздир. У ҳору-зордир. Ўз юртидан юз ўгирганлар энг аввало ўз виждонларидан юз ўгирган бўладилар. Ўз юртини севмаган, сева олмаган одам ҳатто ўзини ҳам сева олмайди, оқибатда эса ўзидан ўзи нафратланади. Тилимизда оҳангдош, аммо маъно жиҳатдан зид сўзлар кўп. Шулардан бири - «Диёнат», яна бири эса - «хиёнат». Қаранг, фарқи биттагина ҳарфда. Масофа жиҳатидан ҳам яқинлиги бор. Диёнатсиз одам бир қадамгина қўйса хиёнат оламига кириб қолганини ўзи ҳам сезмай қолади. Ҳазрат Навоий айтмоқчи: Барча хиёнатни диёнат этиб, Барча диёнатни хиёнат этиб... Шунисидан Худо асрасин! Она фарзандларининг ёшига қарамай, уларнинг ташрифини интиқ кутганидай, Ватан ҳар биримиздан доимий равишда фидойи хизматимизни кутади. Ватан тузини оқламаклик инсоний бурчимиз эканини бир нафас ҳам унутмасак бас. Дилимиздаги диёнат бизларни шунга даъват этади |
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#134 | |
народный писатель Узбекистана
Сообщений: 226
+ 163
774/218
– 0
0/0
![]() |
Цитата:
Алихонтура Согуний хазратлари халкимизнинг фахри. Ул мухтарам зот билан куришмаган булсам-да, замондош булганим билан фахрланаман.Юзма-юз холда сухбатларидан бахраманд булолмаган булсам-да, асарлари билан танишганим учун узимни бахтли деб биламан ва ул зотни устозлар каторида ардоклайман. Мен талабалик йилларимда "Гулистон" журналида "Темур тузуклари"ни Алихонтура хазратлари таржимасида укиган, таржима санъатига койил колган эдим. Орадан чорак аср утиб, "Ёшлик" журналида бош мухаррир булиб ишлаётганимда бир одам келиб, узини "Алихонтура Согунийнинг углиман"-, деб таништирди. Хазратнинг узларини кургандай кувондим. Кутлугхон (хазратнинг угиллари0 билан тенгдош эканмиз. У хазратнинг кулёзмаларини кирилл харфига кучирганини, аммо нашр килдириш кийин булаётганлигини айтди. Кулёзмани олиб колиб укидим: "Туркистон кайгуси"... Гоят гузал тарзда ёзилган. Кайта-кайта укиб рохатландим ва бетухтов равишда журналда эълон кила бошладик. афсуски, мен бошка ишга утгач, нашр этишни тухтатишди. Бир куни шогирдим Баходир Муродали "Алихонтура Согуний домла табобат билан хам шугулланган эканлар, шу мавзуда рисолалари хам бор экан, шуни олиб "Шарк юлдузи"га берсак",- деди.Кутлугхон билан богланиб, кулёзмани олдик. Журналда босилди. Куп утмай китобча холида хам чикди. Унга сузбоши ёзиш менга насиб этди. Кейинрок Кутлугхон ва бошка фарзанду набиралар харакати билан "Тарихи Мухаммадиййа" китоби нашр этилди. Бу асар хам менда катта таассурот колдирдигина эмас, ундан куп нарсани ургандим. "Туркистон кайгуси"дан урганганларимдан "Шайтанат"да хам фойдаланганман. Масалан: "Узбеклар палов-ош атрофида бирлашгандай бирлашганларида эди, дунёни олар эдилар". Бу хикматдаги охирги жумла цензурага ёкмагани учун сал узгартиришга мажбур булган эдим. Алихонтурамнинг деярли барча фарзандлари билан яхши танишман. Туй-хашамларда таклиф этиб туришади. Бунинг учун улардан миннатдорман. Алихонтурам мерос колдирган асарлари туфайли хамиша калбим туридан жой олганлар. ZiyoNet форумининг катнашчилари Алихонтура Согуний асарларидан бахраманд булинг! Шунда маънавий оламингиз янада бойийди, деб даъват этаман. |
|
|
Ответить |
![]() |
#135 | |||
![]() ![]() ![]() |
Цитата:
Юкоридаги фикрларингизни "Шайтанатда" хам укиган эдим, айникса Асадбекнинг келинларидан бирининг (кайси бирилиги хозир эсимда йук, узр) Зайнабга китобнинг тулик эмаслиги тугрисидаги эътирози, хамда уша йукотилган сахифаларни кайта келтирилиши диккатимни тортган эди. "Уткан кунлар"ни мактабларда хам утилади, лекин асар утилишида баъзан сиз айтган асосий томонлар четлаб утилмайдими? Эсимда, мактабда "Уткан кунлар" асари тугрисида иншо ёзганимизда, асосан вафо, мехр, мухаббат асосий эътиборда эди. Миллий бирдамликка этувчи гоялар, ака-ука элатларнинг бир-бирини кириши эса мухока этилмас эди. Балки, мактаб укувчиларнинг бунга акли етмас деб уйганлар? Фикримча, ватанга мухаббатни кур-курона шеър ёдлатиб, шиорларни бакиртир айтирмасдан, киши онгига таъсир курсатиб тугдириш керак. Ёдланган нарса факат кишининг хотирасида булади, бирор кун келиб эсдан чикади, лекин укиб (uqib, o`qib emas) олинган билим, менимча, хеч качон эсдан чикмайди. Аввало ватанга мухаббат нимага ифодаланишини ёш авлодга тушинтириш керак. Тушинтирганда хам, ортикча лаганбардорликсиз, курук гап суз билан эмас, балки аник ва мантикий фикрлар билан, бугунги кундаги ахволни инобатга олган холда етказмок зарур деб биламан. Хурматли устоз , ватанга мухаббат хозирги кунда нимада ифодаланади, шу мухаббатни кандай хаётга келтириш мумкин, йукорида ибтидо - мухаббат, интихо - оила деб ёзибсиз, хозирги холатда ибтидо - мухаббат, интихо - ? П.С. Кескинрок ёзган булсам хаммадан узр сураб коламан. |
|||
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#137 | |
![]() ![]() ![]() |
Цитата:
Мухтарам адибимиз хали хам форумга кириб турадиларми? |
|
|
Ответить |
![]() |
#138 | |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Цитата:
Хурматли xshom! Фикримча, Ватан хакида баландпарвоз сузлар айтгандан кура унга мухаббатни амал билан хамма уз ишидан келиб чиккан холда намоён этади. Мухтарам ёзувчимизнинг асарлари Ватанга мухаббатнинг исботи эмасми?!.. Асарлардаги кахрамонларнинг такдири, уларнинг босиб утган йуллари, хатолари... Буларнинг барчаси Ватанни севишга, ардоклашга ургатувчи йулчи юлдуз булиб хизмат килмайдими?.. |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#139 |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Тохир аканинг яна бир хислатларини билиб колдим. У киши Ички ишлар Академиясида дарс берар эканлар. Ёзувчиларнинг дарс беришларини курмаганим учун Тохир акадан дарсларини кузатиб дарс услубларини урганиш учун ижозат сурадим. Хуллас... Хуллас у киши агар имкони булса менинг укувчиларимга дарс утиб беришлари мумкинлигини айтдилар. Бу хушхабарни эшитиб бошим кукка етди. Айнан утилиши керак булган мавзу Тохир Малик "Савохил" асарида тасвирлаб берган Абдулла Авлонийнинг хаёти ва ижоди хакида эди. Бугун ушбу дарс булиб утди. Укувиларнинг мамнуниятини курсангиз эди...
|
|
Ответить |
![]() |
#140 |
![]() ![]() ![]() ![]() |
![]() Алишер:Бугунги дарсга жиддий тайёрланмасам булмайди. Тохир Маликдек инсон утилган мавзудан савол бериб колсалар, мулзам булмай.. ![]() "Демак, бугунги мавзуимиз маърифатпарвар адиб Абдулла Авлонийнинг хаёти ва ижодига багишланган экан..." ![]() "Хар бир миллатнинг миллат эканлигини курсатургон оинаи жахони унинг тили ва адабиётидур..",-деб ёзган эди Абдулла Авлоний узининг "Туркий гулистон ёхуд ахлок" китобида"... ![]() "Утилган мавзу юзасидан кимда кандай саволлар бор?" ![]() Дарс сунгида укувчиларнинг бахоланиши. ![]() Эсдалик учун сурат. |
|
Ответить |
4 "+" от:
|
Реклама и уведомления | |
|