Қалб кечинмаларини юрак қони ила ёзган ижодкор: Улуғбек Ҳамдам
|
|
Азиз форумдошлар!
Бадиий адабиёт рамзлар тили, эзгулик ва қабоҳатнинг мангу жанггоҳи, инсон қалбидаги чексиз изтиробларини тасвирлаши билан одамларни ҳар доим ўзига тортиб келган. Бугунги хабарлар уммони замонида ижодкорнинг асосий вазифаси асар ўқувчисининг бадиий дидини тарбиялаш, нафосатни ҳис қила олиш, яхшиликка интилишга ўргатиш, руҳиятини ўстиришдан иборатдир.
Хоҳлаймизми, йўқми замонамизда салмоқдор ижод қилаётган ижодкорлар бармоқ билан санарли даражададир.
Ўз ўқувчиларига эга, асарларини кенг китобхон оммаси севиб ўқиётган ижодкорлардан бири Улуғбек Ҳамдамдир.
Улуғбек ака шоир, ёзувчи, адабиётшунос олим, хуллас, серқирра ижодкордирлар.
Улуғбек Ҳамдамнинг адабий-танқидий мақолалари, шеърий туркумлари, насрий асарлари кенг жамоатчилик эътиборини тортган. Ижодкорнинг кўнгил хазинаси турли жанр ва услубдаги асарлар шаклида майдонга чиққан ҳамда муаллифнинг адабий шахсиятини намоён қилади.
Форумдошим, ўзингизни қизиқтирган саволлар бўлса муҳтарам ижодкоримизга ушбу мавзуда мурожаат қилишингиз мумкин.
|