|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
ZiyoNET Общественная образовательная сеть |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
![]() |
#1 |
![]() ![]() ![]() |
Кетяпман-у, кайфиятим йўқ, ҳаёлим ҳам жойида эмас. Хаёлан кўчани кесиб ўтаётган вақтимда қаршимдан келаётган машинани кўрмай қолибман, қаттиқ тормоз овозидан кейингина ёнимга машина келиб тўхтаганини пайқадим. Одатда анчайин ҳушёр йигитман, бироқ бу сафар нима бўлганини ўзим ҳам сезмай қолдим. Рулда аёл киши экан. У машинадан тушиб мени койимоқчи, уришмоқчи бўлди-ю, жим бўлиб қолди. Сабаби, койилиши керак бўлган инсон бир маҳаллар уни номусини сақлаб қолган йигит экан. Мени кўргач...
- Сен, - деди, ҳайратини яшира олмаган Анна. - Ҳа мен, - дедим кутилмаганда уни кўриб қувонганимдан. - Эҳ Ўзбек, Ўзбек, сени қайта учратишни тақдирдан сўраган эдим, бугун нолаларимни эшитди чоғи сени менга қайта рўбару қилди. - Яхшиям тақдирга ишонасан, - дедим ёнимга келган Аннага қарата. - Ким айтди мени тақдирга ишонади, деб? - Тақдирга ишонмаган қиз, тақдирдан мени сўрармиди? - дедим кулиб. - Билмадим...Кел яхшиси бошқа масалада гаплашайлик. Ундан кўра ўзингдан гапир. Ишларинг қанақа, жойидами ҳаммаси? - Мана кўриб турибсан-ку, - дея елкамдаги сумкага ишора қилдим. У ҳам тушинди чоғи: - Кетяпсан-ми? - сўради хўмрайибгина. - Ҳа, кетмасам бўлмайди, вазият шуни тақозо этиб қолди. - Энди топганимда-я... - Хафа бўлма Анна, шунисига ҳам шукур қил, йўқса умуман учрашмасдан кетиб қолишим мумкин эди. - Ҳм, - деди ҳалигача чеҳраси очилмаган Анна. – Унда машинага ўтир ўзим сени аэропортгача кузатиб қўяман. Йўқ десам хафа бўлиши аниқ эди. Беихтиёр унинг машинасига ўтирдим. Бироз жимликдан сўнг, у учишимга қанча вақт қолганини сўради. - Икки соат. - Улгурамиз, - дея машина рулини бошқа томонга бурди. - Тинчликми?, - дедим таажжубланиб. - Тинчлик, - деди кўзини қисиб. Ортиқ ҳеч нима демадим. Манзилга борганимизда эса Анна менга машинада уни кутиб туришимни илтимос қилди. У қаергадир кетиб, чамаси йигирма дақиқа ўтгач, қўлида кичик бир сумкача билан қайтиб келди. Яна аэропорт томон юришни бошладик. Уни эса жим тургиси келмасди. Беҳосдан: - Севганинг борми? - деб сўраб қолди. Негадир уни бундай дейиши менга ғалати туйилди. - Йўқ, - дедим, бепарвогина машина ойнасидан ташқарини кузатиб кетар эканман. У яна савол беришни бошлади. - Рози бўлганимда, мени Ўзбекистонга олиб кетармидинг? - Йўқ, дедим бу сафар ҳам унга, - Сен бизни муҳитга кўника олмайсан. Қолаверса, бизда урф-одат ҳам сизларникидан бошқача. Эрталаб қайнонангдан олдин туриб ҳовлини супуриб-сидиришинг, қайнота-қайнонангни кўнглини олиб эрингни ҳурматини жойида сақлашинг керак бўлади. Булар ҳали ҳаммаси эмас, -дея унга бир дунё келинлик ишларини айтиб ташладим. Ўзиям қизишиб кетсам рус тилини яхши гапирар эканман. Гап охирида эса: - Хуллас, бир сўз билан айтганда ўзимизни қизлардек кўникиб кета олмайсан бизни шароитга, - дедим. - Бундан чиқди рус қизи ўзбек қизидек бўла олмайди, шунақами? - Мен унақа демадим. - Эҳ Ўзбек, - деди-да, яна гапида давом этди. - Тўғри қизларинг иболидир, бироқ баъзилари кийиниш, юриш-туриш, кўчада ўзини тутиши ва бошқа нарсалар бўйича ҳам бизларни ортда қолдиради, - деди жиддий оҳангда. - Афсуски шунақа, дедим бошқа сўз топа олмай... У яна йўл-йўлакай ҳар хил мавзуда гапирар, гоҳ мени кулдириб, гоҳ теран ўйлантириб қўярди. Ўзимдан икки ёш кичик бўлишига қарамасдан дунё қараши мени ҳайратлантирарди. Аннани яна қайсидир мавзуда айтган гапидан кейин аэропортга етиб келганимизни ҳам сезмай қолибман. Ичкарига кирганимизда эса ҳамма рўйхатдан ўтишни бошлаган эди. - Раҳмат сенга ҳаммаси учун,- дедим хайрлашиш фурсати яқинлашгач. - Йўқ, аслида мен сенга раҳмат айтишим керак. Ахир холоскоримсан, - яна кўз қисди у. - Ростини айтсам мени безорилардан қутқариб уйимга олиб келганингда деярли қўрқув ҳолатида бўлган эканман. Эртаси куни эса барчасини эслаб сени қайта кўргим келди. Ўша тунда айтарли миннатдорлик билдира олмаганимни эслаб ўзимни койидим. Кейинги бир неча кунда эса ҳаёлимдан кетмади. Келасанми яна биз томонларга? - Билмадим Анна, буни ўйлаб кўриш керак. - Сени кутаман! - деди йиғиси бўғзига тиқилиб. - Жиннисан, мени кутма ва мендан ҳеч нимани умид қилма. Сенга фақатгина дўст бўла оламан. Ундан ортиғига эса мен сенга ваъда қила олмайман. - Унда бир илтимосим бор, - деди у қўлидаги сумкасини менга узатиб, - Бу қилган яхшилигинг учун. Олмасанг хафа бўламан. Унамадим. Бироқ: - Совғани қайтармайдилар, - деганидан кейин билдимки совғани олмасам чиндан ҳам қаттиқ хафа бўлади. У қўлимга кичкинагина совғали қутича тутқазди. - Раҳмат, - дедим. - Фақат қутичани самолётга чиқиб жойлашгунга қадар очмасликка ваъда бер, - деди у. - Хўп, ваъда бераман. Энди эса хайр, - дейишим билан у мени қучоқлаб олди. Бироз тургач, юзимдан ўпди. Кейин мени қўйиб юборди. Мен ўз йўлимда давом этдим. У ҳеч нима демасдан бир жойда туриб қолди. Сўнгги марта унга қарадим. У эса ўша ширин табассуми билан менга термилиб турарди... Самолётга чиққач Анна берган совғани очдим. Очдим-у, эрталаб Яратганга: «Ортиқча пул бўлганда ёмон бўлмас эди», - деган сўзларимни эсладим. Қутича ичида эса эҳтиёжларим учун етадиган пул ва бежиримгина юракча шаклидаги тумор турарди. Пул юзасида турган бир парча хатга кўзим тушди. Хатда: Илтимос, бу пулларни Худодан деб қабул қил. Биламан, виждонинг қийналади лекин бу пулларни ўз эхтиёжинг учун ишлатишга ваъда бер. Чин қалбимдан сенга атаган совғамни қайтарма деб ёзилган эди. Бу пулга яраша ҳеч нима қилмаганимни эслаб виждоним қийналса, юракча шаклидаги туморни кўриб қувонардим. Ахир энг яхши кўрган совғам ҳам айнан юракчали тумор эди-ку. Самолёт ойнасидан оппоқ булутларга қарар эканман ҳар-бир қилинган яхшилик албатта қайтишини, айнан ўзингга керакли бир кунда қайтишини ўйлаб Оллоҳга шукрона айтдим ва қўлимдаги бежиримгина туморчага қарадим. Туморча ортида эса ўша ширин табассумли қиз менга жилмайиб турарди... Муаллиф: Маъмур Саидов
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
Ответить |
|