Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 29.05.2013 22:40   #211  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Азизлар, эътиборингизга раҳматли Ўткир ака Ҳошимовнинг ҳали бирор ерда эълон қилинмаган баъзи ёзганларини эълон қилмоқдаман. ЎЗИ муҳтарам адибимизни ғариқи раҳмат, шойистайи жаннат айлаган бўлсин!

Цитата:
“Сиёсий ҳушёр” раис
1968 йили ҳазрат Навоийнинг 525 йиллиги нишонланди. Келган меҳмонларга “дастёрлик” қилиш ўша кезлари университетни янги битирган бизга ўхшаш ёш қаламкашлар зиммасига юкланди. Менга Украина билан яна бир гуруҳ “топширилди”. Украинадан келган меҳмонларнинг бошли таниқли драматург Яков Баш экан. Унга ажратилган хонага киришимиз билан мендан биринчи сўраган саволи шу бўлди:
- Тошкентда нечта ўзбекча мактаб бор?
- Ўзбекча мактаб кўп, - дедим ростини айтиб.
- Тахминан қанча? Беш-олтита борми? – деб такрор сўради меҳмон.
Жиндай ғашим келди.
- Нега беш-олтита бўларкан, Тошкентдаги мактабларнинг ярмидан кўпи миллий тилда ўқитилади!
- Унда яхши экан, деди Баш, - фалон республика пойтахтида (қўшни республикалардан ьирини айтди) миллий тилда дарс ўтиладиган мактаб битта қолибди. Фақат битта! Бошқа ҳаммаси “русскоязычный!”
Украиналик меҳмон жуда жиддий масалада куйиниб гапираётганини англадим. Тўғри,бизда ҳам иложи борича ўзбекча дарсларни камайтириб, “улуғ” тилга кўчириш одати бор эди-ку, аммо қўшнимиздаги каби фожиали даражага етмаганди. Аммо “Лағмонхона” деган сўзга айримларнинг тили келишмагани учун “Лагманная” деб ёзиб қўйишлар, кинотеатрлар, боғ ва хиёбонларни ёппасига улуғ инқилобчилар номи билан аташлар, ҳар қандай мажлисни рус тилида олиб боришлар авжига чиққани ҳам бор гап эди.
Шундайлардан бирига ўзим гувоҳ бўлганман. Устоз Саид Аҳмад ака бошлиқ бир гуруҳ адиб ва шоирлар бир вилоятга бордик. Колхозчи- деҳқонлар ҳаётини “ўрганиш” учун катта-кичик залларда учрашувлар қилиш одат тусига кирган эди.
Хуллас, донғи кетган хўжаликлардан бирида галдаги учрашув бўлди. Хўжалик раиси “тўй ичида чалларни ҳам ўтказиб юборадиганлар” тоифасидан экан, ижодий учрашувни ҳисобот мажлисига айлантириб юборди. Кейинги йилларда колхоз эришган ютуқлар ҳақида узоқ гапирди. Фақат бир камчилиги рус тилини билиш масаласида “мундайроқ” экан.
- Тавариш калхозники! – деди бақириб. – пилон хлопка гатоп. Пилон маса гатоп! Пилон кокана гатоп! Пилон “живот” – “живот” - “живот” деди-ю, “животноводства”деган сўзга тили келишмай терлаб кетди, шўрлик! Мен ёнида ўтирган эдим. Секин билагидан тутдим.
- Ўзбекча гапираверинг, раис бува, залда ўтирганларнинг ҳаммаси ўзбек-ку!
- Иби! – деди раис бош чайқаб. – Бу ерга шоли бригад бошлиғи тавариш Пак ўтирибди.
Ўртароқ қаторда ўтирган пастаккина бўйлийигит дик этиб ўрнидан турди.
- Ўзбекча гапираверинг, раис бова,- деди овозини баралла қўйиб. – Мен ўзбекчани яхши биламан.
Раис яна бош чайқади:
- Бу аписални сабрани, пиратакол ёзилопти!
Начора! Тағин ярим соат “сиёсий ҳушёр” раиснинг алмойи-жалмойи гапларини эшитишга мажбур бўлдик.
Июл, 2012 йил

“Наслдор буқа”
- Анави Ҳусан полвоннинг ўғли институтни битирганидан кейин ҳам уч-тўрт йил уйланмай, ота-онасини кўп куйдирди. Полвон суриштириб кўрса, гап бошқа ёқда экан. Ўғли ёши элликдан ошган бойвучча хоним билан “кантрактний никоҳ”дан ўтган экан.
- Ия, энди бунақаси ҳам чиқибдими? “Кантрактний” дегани нима бало экан?
- Бу дегани шуки, куёв билан келин олдиндан шартноматузиб оларкан. Полвоннинг айтишича, “келин пошша” “куёв тўра”га машина “падарка” қипти, уй олиб берибди. Унинг вазифаси шу экан. Куёвнинг “юмуши” эса, “эрлик” вазифасини вақтида бажариб туриш экан...
- Оббо, эррайим-эй! Наслдор буқа бўпкет-а! Кампир хотини бир-иккита бузоқ туғиб берибдими, ишқилиб?
25.07.2012

Носқовоқ
- Саксонбой ота! Ойниса бувим анчадан бери кўринмайдилар. Яхши юрибдиларми?
- Юрган бўлса керак. Қизиникига кетган.
- Нега кетадилар?
- Носқовоғим йўқолиб қолган эди.шуни сен йўқотгансан, деб дўқласам, “сизга мен керакми, носқовоқми”, деб гап қайтарди. “Носқовоқ керак”, десам, аразлаб қизиникига кетиб қолди...
- Ие, чатоқ бўпти-ку! Кампирингизсиз қийналиб қолгадирсиз?
- Қийналишга қийналдим. Келинимга “таҳорат суви иситиб бер, деёлмасам...”
- Носқовоқ топилдими ахир?
- Топилди. Белбоғимга тугиб юрган эканман.
- Бўпти-да! Бувини обкемайсизми энди?
- Йўқ! Йигит кишининг гапи битта бўлади: менга носқовоғим керак!

Ақллилик балоси
- Биласан, ўртоқ, мен ёшлигимдан отни яхши кўраман. Шу... кейинги пайтда отим кўп касалланадиган бўлиб қолди. Мол дўхтири муолажа қилса, анча ўзига келади-да, кейин тағин мазаси қочади. Ҳайронман, отим кўп оғрийди-ю, эшагимга бало ҳам урмайди...
- Нимасига ҳайрон бўласан! Жониворлар ҳам одамга ўхшайди. От – ақлли жонивор кўп ўйлайди.эшак эса ғирт аҳмоқ. Шунинг учун касал ҳам бўлмайди!
Ответить 
Старый 22.06.2013 21:27   #212  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Бир-биримизни асрайлик. Ҳамкасб дўстларимга очиқ хат

Устоз Ўткир Ҳошимовнинг "Нотаниш орол" китобидан қуйидаги 1988 йилда сўзланган нутқ матнини ўқиб қолдим, ниҳоятда пурмаъно, ҳозирги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган нутқ.

Цитата:
Ҳамкасб дўстларимга очиқ хат

Дўстлар, келинг, бир лаҳза юзма-юз ўтириб, ўзимизнн қийнаётган масалаларни бакамти гаплашиб олайлик. Жаҳл қилмасдан, эҳтиросларга берилмасдан... Биламан, биз – ёзувчи халқи ҳиссиётли одамлармиз. Бироқ, эҳтирос билан айтиладиган фикрларни осойишта гаплашса ҳам бўлади-ку, тўғрими?
Хабарингиз бор, баҳорда Москвада мамлакат ёзувчиларининг пленуми бўлди. Бу анжуманда ниҳоятда жиддий масалалар ўртага ташланди. Кўп йиллар халқлар дўстлиги, интернационализм деган катта тушунчаларнинг фақат йилтироқ томонини кўз-кўз килиш пайида бўлганимиз, охир-оқибат бу соҳада талай мураккабликлар йиғилиб қолганлиги, ҳал этиладиган анча муаммолар борлиги айтилди. Ҳамма халқларнинг баб-баробар ҳуқуққа эга эканлиги, ҳар бир халқнинг тилига, маданиятига, тарихига чуқур ҳурмат билан қараш лозимлиги, бир тилни улуғлаш иккинчи тилни камситиш ҳисобига, ёки бир халқни улуғлаш иккинчи халқни камситиш ҳисобига бўлмаслиги кераклиги таъкидланди. Шуниси кувончлики, бундай жиддий муаммолар ниҳоятда осойишталик билан, далиллар билан, ақл билан ўртага қўйилди. Ҳеч ким минбарга чиқиб ҳайқирмади, залга тўпланганлардан ҳеч бири шовқин солмади, президиумда ўтирган партия на давлат раҳбарлари бу фикрларнинг ҳаммасини вазминлик билан маъқулладилар.
Биз бор ҳақиқатни айтиш ва эшитиш замони келганидан, артиямиз ленинча демократияни тўла тиклашга интилаётганидан ниҳоятда мамнун бўлдик. Шундай шароитни яратган КПСС XXVII съездига чин дилдан миннатдорчилик билдирдик.
Ўшанда кўп нарсаларни эсладим. Ўтган йили Қўқон яқинида – Бувайдада китобхонлар билан учрашув бўлган эди. Ёдимда, минг кишилик зални тўлдириб ўтирган одамларнинг кўзидаги ҳаяжон, адабиётга, ёзувчиларга бўлган чексиз эҳтиром мени қаттиқ ларзага солганди. Шунчалик китобсевар халқимиз бор. Оддий меҳнаткашлар ёзувчига шу қадар қаттиқ ишонади, шу қадар ихлос билан қарайди. Бундай самимий эътикодни оқлаш учун яхши китоб ёзишнинг ўзи кифоя қилмайди. Бунинг учун қаламкаш ўз халқининг фидойи фарзандига айланишн керак... Аммо ўшанда яна бир нарса хаёлимга келган эди. Мана шу залда ўтирган минг киши, мабодо имкон топса-ю, қаламкашларимиз даврасида тез-тез бўлиб турадиган суҳбатларга аралашиб қолса, нима бўларди? Ўз назарида авлиёдек туюлган биз – ёзувчиларнинг “даҳанаки жангларимиз”ни, майда жанжалларимизни кўрса нима қилган бўларди? Нечтасининг адабиётдан ихлоси қайтарди! Нечтаси ки¬тоб дўкони ёнидан ўтса, тескари қарайдиган, “ёзувчинг шу бўлса, китобини ўқимаганим бўлсин”, деган қарорга келган бўларди! Ўша изтиробли саволлар ҳамон дилимни ўртайди.
Биродарлар, ўйлаб кўрайлик, мажлисларимиздаги гапларимиз майдалашиб кетмаяптими? Ёзувчининг халқ олдидаги бурчи ҳақида, ижодкор маҳорати ҳақида қачон, қайси йиғинда профессионал суҳбат қилдик. Бунинг ўрнига кайсидир анжуманда кимгадир сўз тегмай қолганлиги, қайси бир учрашувда кимгадир кўпроқ, кимгадир озроқ гул теккани, кимдир шеър ўқиб, кимгадир навбат тегмагани, қайси бир йиғилишда ким¬гадир баландроқ кимгадир пастроқ қарсак чалингани, кимнингдир ижодий кечасида кимдир мақтаброқ, кимдир мақтамайроқ гапиргани, кимнингдир китобига кўпроқ, кимникигадир камроқ тақриз чиққани асосий мавзу бўлмаяптими? Ўзингиз танангизга ўйлаб кўринг: халқ меҳрини, китобхон муҳаббатини зўрлик билан қозониб бўлмайди-ку. Ҳар қандай асарнинг баҳосини энг холис икки ҳакам – китобхон билан вақт бедгилайди. Қолаверса, адабиёт дегани йўловчилар билан тўлган автобус эмаски, бир эшикдан биров кирганида иккинчи эшикдан бошқа биров тушиб қолса. Ижод осмони кенг. Унга хоҳлаганча юлдуз сиғади. Юлдуз бўлиш эса истеъдодга, фақат истеъдодга боғлиқ. Ижодда бировнинг ўрнини биров эгаллай олмайди. Адабиётимизнинг тамал тошини кўйган классикларимиздан тортиб, бугунги оқсоқолларгача, ўрта авлоддан тортиб энг ёш укаларимизгача ҳамманинг ўз ўрни бор. Кимни кўпроқ яхши кўриш масаласини эса китобхоннинг ўзи ҳал килади. Бунинг учун минбарга чиқиб обрў талашиш шарт эмас. Бу оддий ҳақиқатни тушуниш унчалик қийин эмасдир ахир!
Ҳаётамизда қайта қуриш замони, демократия, ошкоралик замони бошланганидан хурсандмиз. Аммо баъзи ҳамкасбларимиз ошкораликни суиистеъмол қилмаяптимикин? Ростини айтганда, ҳозир газеталарда, журналларда, нашриётларда ишлаш осон эмас. Бу би¬лан мен эски замонда ишлаш маъқул эди, демоқчи эмасман. Аксинча, бугунги кунда бўш асарларнинг олдини тўсиш, чинакам бадиий маҳорат билан ёзилган китобларга кенг йўл очиш имкони туғилди. Албатта бу соҳада ҳали қилиниши керак бўлган ишлар, йўл кўйиб келинаётган камчиликлар оз эмас. Булар ҳақида баҳамжиҳат ўйлашимиз керак. Бироқ ошкораликни фақат ўз манфаати йўлида тушунаётганлар ҳам йўқ эмас.
Шундай қаламкашлар борки, асар яратишга қанча нўноқ бўлса, шикоят ёзишга шунча уста бўлади. Асарни эпақага келтириб ёзолмайди, юқори идораларга ариза битишни эса қойил қилиб ташлайди. Шунча одамни овора қилиш ўрнига асарини пухтароқ ёзса-ку, олам гулистон! Йўқ, у ўз ҳуқуқидан демократия ҳуқуқидан унумли фойдалангиси келади. Ҳозир ижодий
ташкилотларда замонавий матал пайдо бўлган: “Асар ёзолмаган одам шикоят ёзишни қойил қилади”. Начора, бу ҳам – аччиқ ҳақиқат!
Ответить 
2 "+" от:
Старый 22.06.2013 21:30   #213  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Бир-биримизни асрайлик. Ҳамкасб дўстларимга очиқ хат. Ўткир Ҳошимов.

Цитата:
Яна бир мисол. Айтайлик, бир танқидчи дўстимиз газета ёки журналга мақола олиб келади. Мақолада тадқиқотдан кўра андишасизлик билан айтилган даъволар, ҳатто айбномалар кўпроқ бўлади. Тахминан мана бундай: “Фалончи ёзувчи фалон ёшга кириб ҳеч нима ярата олмади. Мана энди биз унинг ҳақиқий башарасини фош қиламиз”. Мақола муаллифига тушунтирмоқчи бўласиз. “Жон биродар, агар ўша ёзувчи ёки шоир бу ёруғ дунёда шунча йил яшаб, шунча ижод қилиб, бир сатр ҳам дуруст нарса ёзолмаган бўлса, шу фактни илмий асосда исботлаб беринг. Қолаверса, бу гапларни бечоранинг юзига тарсакилаб ургандек қилиб айтиш шартмикин...” Мақола муаллифи дарҳол “ҳужум”га ўтади. “Нима, сиз ўша талантсизни ҳимоя қиляпсизми, кимингиз бўлади, агар мақолани қисқар-тирсангиз, шундай қилганингиз ҳақида бошқа жонга ёзаман. Бу менинг шахсий фикрим, ҳозир ошкоралик замони, фикримни айтишга ҳакқим бор”. Начора, ма-қола босилиб чиқади. Орадан ўн кун ўтар, ўн беш кун ўтар... “Пўстаги қоқилган” ёзувчи ёки шоир жавоб мақоласи кўтариб келади. “Фалончи танқидчи мени ҳақорат қилибди. Мана жавоб”. Ўқиб кўрасиз. Энди ёзувчи ёки шоир бояги танқидчининг чангини чиқариб юборган бўлади. Адолат, ҳақиқат даъво қилаётган худди ўша танқидчи қайси катта амалдор ҳақида нечта мақола ёзганлиги, ҳозир жинояти очилган қайси шахс ҳақида бир вақтлар қандай мактов гаплар айтгани... Яна тушунтирмоқчи бўласиз. “Ҳой, биродар, қўяқолинг энди, майда гапларни кўпайтиришнинг нима кераги бор”, десангиз жавоб тайёр. “Ўша танқидчи сизнинг кимингиз бўлади? Нега у мени ҳақорат қилади-ю, мен индамай туришим керак? Агар мақоламни бермасангиз ўзингизни шарманда қиламан, сиз гуруҳбозлик қиляпсиз”. Начора, бу мақола ҳам чиқади. Орадан яна ўн кун, ўн беш кун ўтади. Энди танқидчининг шогирдлари ўз устозини ҳимоя қилиб келади. Бу мақола ҳам чиққудек бўлса, ёзувчининг шогирдлари ундан ҳам каттароқ жавоб сезади. Қарабсизки, занжирли реакция бошланиб кетади. Адабиётнинг туб масалалари бир чеккада қолиб, икки гуруҳнинг жиққа-мушт жанги бошланади.
Дўстлар, тўғри тушунинглар. Мен ҳеч кимга насиҳатгўйлик қилмокчи эмасман. Бировга ақл ўргатиш ниятим ҳам йўқ. Бу гапларни азбаройи жоним куйганидан айтяпман.
Кейинги пайтларда пайдо бўлган яна бир одат ҳақкида тўхталишга тўғри келади. Нима учундир талай қаламкашларда адабиётни фақат мен яратаман, менгача бўлган адабиёт – адабиёт эмас, деганга ўхшаган тушунча бордек кўринади. Бу ўринда гап ёшлар ҳақи¬да кетяпти, деб ўйламанг. Умуман ҳамма авлод вакилларида ҳам шундай фикрлайдиган ҳамкасбларимиз йўқ эмас. Аслида бу – яхши хусусият. Чунки одам ўзига ишонмагунча катта ижодкор бўлолмайди. Бироқ бу ишонч ўзига бино қўйишга айланса хоҳласак-хоҳлама-сак бир авлодни иккинчи авлодга, бир қаламкашни иккинчи қаламкашга қарши қўйиш удуми пайдо бўлади. Бу эса ўз навбатида яна гуруҳбозликка олиб кела-ди. Бу – масаланинг бир томони. Иккинчи томондан эса биз кўп йиллик адабий тажрибаларимизга, устозларимизга беписандлик билан қарасак, гумроҳлик қилган бўламиз. Хоҳлаймизми-йўқми, ҳаммамизнинг униб-ўсган ижод тупроғимиз битта. Хоҳлаймизми-йўқми, ҳаммамизнинг танглайимиз уёғи Ҳазрат Алишер Навоий, буёғи 20-йиллардан бошланган реалистик адабиёт на-мояндаларининг асарлари билан кўтарилган... Агар бир авлод ўзидан олдинги авлодларнинг изланишларини инкор этса, кейингилар ҳам бу авлод изланишларини бемалол йўққа чиқариши мумкин. Қолаверса, етмиш йил мобайнида ижод қилган оталаримиз ва акаларимнзнинг қандай шароитда яшагани, қай алпозда асар ёзганини ҳам унутмайлик.
Баъзи мисолларни эслаб кўрайлик. “Обид кетмон” яхши асар. Аммо бадиий маҳорат жиҳатидан “Ўтган кунларадан анча орқада (бу менинг шахсий фикрим). Хўш, нега шундай? Назаримда Қодирий бу асарини қалб зарурати даражасига айланмасидан туриб, дарди пишиб етмасидан туриб ёзган. Тўғрироғи, Қодирийни ўтмишни улуғлашда айблашганидан кейин, замонавий мавзуда китоб ёзмасанг, аҳволинг чатоқ, деб пешонасига нуқийверишганидан кейин асар коғозга тушган. Эҳтимол улуғ адибимиз бу қиссани орадан ўн йиллар ўтиб ёзганида “Обид кетмон”нинг бадиий қуввати “Ўтган кунлар”дан кам бўлмас эди. Ёки Ғафур Ғуломни олайлик. Ғафур Ғуломдек буюк санъаткор эҳтироси, фалсафанинг бир қисми “улуғ оға”лар ва “улуғ доҳий”ни мадҳ этишга сарф бўлди. Бунинг сабабини билиш қийин эмас. Шундай даврлар бўлганки, бегуноҳ одамни, устига-устак халқ яхши кўрган одамни “халқ душмани” деб қамоққа тиққанан одамни “халқ душмани” деб қамоққа тиққанлар. Сибирда ўрмон кестирганлар, ўша бегуноҳ қамалган одамнинг бегуноҳ ўғилчаси ёки қизчаси эса “Бахтли болалигимиз учун доҳиймиз Сталинга раҳмат!” – деб бақиришга мажбур бўлган. Ёинки, Абдулла Қаҳҳорнинг “Қўшчинор чироқлари” романини синчиклаб ўқиб кўринг. Аслида романнинг биринчи варианти бошқача ёзилган. Бироқ замон тазйқи билан Қаҳҳорнидек одам, ҳар бир сўзни заргар сингари тарозига тортиб ишлатадиган санъаткор бу асарни ўз ибораси билан айтганда, “ёзиш эмас ясашга” мажбур бўлган.
Шуларни дастак қилиб “Ўтган кунлар”дек шоҳ асар ёзган Қодирийни, “Вақт”, “Соғиниш”, “Сен етим эмассан” сингари ёниқ фалсафий асарлар яратган Ғафур Ғуломни, классик ҳикоялар, “Сароб” романини битган Қаҳҳорни, “Навоий”ни яратган Ойбекни оз бўлса ҳам камситишга ҳаққимиз борми? Ойбек домла “Қутлуғ қон”дек классик романига аллақандай Петров деган образни киритишга мажбур бўлганини, бу образ асарга мутлақо “ёпишмай” кўричакдек осилиб ётганини тушуниш учун катта ақл кеарк эмас-ку! Биз бундай устозларга таъзим қилишимиз, уларнинг маҳоратини чуқурроқ ўрганишимиз керак эмасми?
Бугун ёши етмишнинг нари-берисида бўлган ёки ум¬ри вафо қилмай ҳаётдан кўз юмган “иккинчи авлод” деб аталмиш оқсоқолларимиз ҳақида “бу авлод ва-киллари ҳеч нима яратмади”, деган фикрни ҳам эшитиб қоламиз. Инсоф қилинглар, аввало бу адиблар бошига тушган кунларни унутмайлик. Улар энди йигит ёшига етганида – 37-йилларда қирғинбарот бўлди. Кетидан уруш бошланди. Энди енгил нафас оламан деб туришганида “калла олиш” бошланиб кетди... Ҳозирги талай “етмишвойлар” кўнглидаги гапларни очиқ-ойдин ёзолмаслиги, таланти тўла рўёбга чиқмаганлиги ўша замон тўфонларига боғлиқ эмасми? Нима бўлганда хам бу устозларимиз орасида истеъдодли адиб-лар, катта талантли шоирлар йўқ эмас-ку. Биз бу авлод вакилларининг ўзига хос ижодий тажрибаларини ўрганишимиз, яхши асарларидан қувонишимиз, улар йўл қўйган камчиликлардан хулосалар чиқаришимиз фойдали бўлмайдими?
Ответить 
2 "+" от:
Старый 22.06.2013 21:32   #214  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Бир-биримизни асрайлик. Ҳамкасб дўстларимга очиқ хат. Ўткир Ҳошимов.

Цитата:
Биродарлар! Ёзувчи – халқ виждони деган гап бежиз айтилган эмас. Айниқса бугунги кунда кимнинг қандай ижодкор эканлиги халқ дардини, мамлакат ташвишини қанчалик чуқур ҳис этаётганига, бу юмушларга елкасини канчалик тутиб бераётганига боғлиқ. Келинг, аччиқ бўлса ҳам бир ҳакиқатни эътироф зтайлик: Биз катта ташвишларни қўлдан келганча ҳал этиш, бу ишда жамиятга ёрдам бериш ўрнига майда-чуйдалар билан ўралашиб қоляпмиз.
“Қайта қуриш”, “Турғунлик”, баҳонасида бизнинг юртимизга отилмаган тош қолмада. Марказ матбуоти бизни “қўшиб ёзувчи” деди, “текинхўр”, деди, “ўзбек иши” деган “тарихий” “жиноят” дунёга достон қилинди. Аввал сўраб кўрайлик: “қўшиб ёзишга” ким мажбур қилди? бутун бошли халқни бадном қилиш кимга шунчалик керак бўлиб қолди? Энг ачинарлиси шундай оғир паллада “халқ виждони” ҳисобланмиш биз – ёзувчилар халқи ҳимоя қилиш учун нима “каромат” кўрсатдик. Бундай тухматларга ўзбек адиблари эмас, Чингиз Айтматов зарба берди.
Қадимги Византия маданияти қадимги Россия маданияти тараққиётига қанчалик ҳисса қўшган бўлса, қадимги ўзбек маданияти ҳам ўрта Осиё халқлари мада¬нияти тарққиётига шунчалик ҳисса кўшди, деган гапни биз ёзмадик, Чингиз Айтматов ёзди! Оғзига кучи етмаган “олим”лар Ўзбекистонда ҳамма диндор бўлиб кетди, одамларнинг исми ҳам дин билан боғлиқ, ҳатто “ялла» деган сўз ҳам “оллоҳ” деган сўздан олинган, деб, телбаларча айюханнос солганида, уларнинг оғзига биз эмас, Расул Ҳамзатов урди. “Менинг исмим Расул эмас, айтайлик Владимир Ҳамзатов бўлганида шу гапни айтган одамнинг дарди енгиллашиб қолармиди” деган аччиқ ҳақиқатни биз ёзмадик, Ҳамзатов ёзди!
Шахсга сиғиниш тўфонлари-ку энг сара гулларимизни ер билан яксон қилиб кетди. Ҳали айтганимдек, қолганларнинг ҳам қаламини озми-кўпми тўмтоқ қилди. Кейинги 20-30 йил-чи? “Турғунлик даври” деб аталмиш паллада нималар бўлди.
Биз бир-биримизни қадрлашни унутиб қўйдик. Эслаб кўринг. Бинафшадек нозик, бинафшадек гўзал Миртемир домланинг ҳурматини ҳар доим ҳам ўрнига қўйдикми? Тарихнинг улуғ билимдони Миркарим Осим ҳаётида бирон марта раҳмат эшитдими? Ажойиб адиб Явдат Илёсов нима кўрди? Турғун Пўлат-чи? Хайриддин Салоҳ билан Юсуф Шомансур нега, ҳе йўқ-бе йўқ, ҳаётдан кўз юмди? Ахир улар кўча чангитиб юрган безорилар эмас – Шоир эди-ку! Мирзакалон Исмоилий бир чеккага суриб қўйилганда биронтамиз ғинг дедикми?.. Улар ҳаётдан ўтди.
Устоз Абдулла Қаҳҳорга сабот билан содиқ қолгани учун Шуҳрат ака камситилганида, Озод Шарафиддиновнинг китобларини чиқариш пайсалга солинганида бизлар нима қилдик? Ўзимизнинг ошиғимиз олчи туриши пайида бўлмадикми?
Лоқайдлик бир карра гуноҳ бўлса, ичқоралик минг карра гуноҳ!
Ижодкор – ёш боладек гап. Бир оғиз ширин сўз билан етти қават осмонга чиқиб кетади, битта совуқ гап билан етти қават ер тагига кириб кетиши мумкин. Қаламкаш кайфияти аввало ҳамкасбларининг муносабатига боғлиқ. Талант – халқ мулки, деймиз. Ёзилган ҳар бир яхши ҳикоя, ҳар бир жиддий танқидий мақола, ҳар бир гўзал шеър халқ бойлиги деймиз, бироқ ўзимиз баъзан ўша мулкка ғашлик билан қараймиз. Ҳамкасбининг ютуғидан қувониш ўрнига ҳасаддан ёрилиб кетгундек азоб чекувчилар ҳалиям оз эмас.
Биродарлар, жиндай бағри кенг бўлайлик, ахир! Ёрқин истеъдодлар ҳар куни туғилаверамайди. Ҳозир Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида олти юздан ортиқ аъзо бор. Энди китобхонлардан сўраб кўринг. Шулардан қанчасининг асарларини чин дилдан севади? Ихлос билан ўқийди, асари чиқишини интиқлик билан кутади? Нари борса элликтадир. Боринг ана юзтадир.
Ўзбекистонда йигирма миллон аҳоли яшайди. Шундай қилиб йигирма миллон одам юз нафар қаламкашга айрича эътиром билан қарайди?!. Ақалли ўша миллионлар ҳурмати учун юз нафар ёрқин истеъдодларга биз ҳам эҳтиром кўсатайлик. Ҳеч бўлмаса уларга ҳалақит бермайлик. Минг хил ғийбатлару “шикоят хатлари” билан асабини қақшатмайлик. Ўзимизнинг икки пулга қиммат “роман” , “достон”, “ҳикоя” ёки танқидий мақоламиз қайси нашриёт ёки журнаддан қайтса, ўша ташкилот раҳбарлари бошидан мағзава ағдаришни бас қилайлик. I
Албатта, адабиёт фақат катта истеъдодлар учун ажратилган эмас. Истеъдод даражаси ҳар хил булиши мумкин. Юзта дарахт, ҳатто чинор бўлганида ҳам ўрмон бўлолмайди. Ижод оламида ҳар кимнинг ўз ўрни бор. Бадиияти ўртачароқ асарлар доим бўлган ва бундан кейин ҳам бўлади. Бундай асарлар ҳам нашр этилиши табиий. Гап бунда эмас.
Гап шундаки, ловуллаб ёнган истеъдодларни халқ, қанчалик кўп севса, унга ғашлик қиладиганлар ҳам шунчалик кўпайиб бораверади. Бундайлар китобхонлар орасидан эмас, ўзимизнинг орамиздан чиқади. Ҳолбуки, бугун биз бир-биримизни канчалик ардоқласак, эртага эл-юрт ихлос қўйган қаламкашлар шунча кўпаяверади.
Комил ишонч билан айта оламанки, кейинги ўн йиллар орасида адабиётимизга ниҳоятда бақувват, истеъдодли авлод кириб келди. Бу укаларимизнинг ҳар жиҳатдан равнақ топиши ҳаммамизнинг бағри кенглигимизга боғлиқ эмасми? Шубҳасиз, ёшлар максималист бўлади, ўз йўлини топиб олгунча аллақанча кўчаларга кириб чиқади. Уларга тўғри йўл кўрсатиш, самимий маслаҳат бериш бизнинг – озми-кўпми тажрибали адибларнинг вазифамиз-ку!
Ответить 
3 "+" от:
Старый 22.06.2013 21:35   #215  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Бир-биримизни асрайлик. Ҳамкасб дўстларимга очиқ хат. Ўткир Ҳошимов

Цитата:
Дўстлар! Тағин бир андишани айтмай иложим йўқ. Тўғри, бу – эски касал. Аммо ҳозир ҳам давом этяпти. Орамизда шундай ҳамкасбларимиз борки, халқ асосан қаламкашлардан қандай қилиб бўлмасин, бирон иллат топишга уринади. Эринмасдан қачон, қандай камчиликка йўл қўйганини текшириб чиқади (табиийки, изланган одам камчилик қилмай иложи йўқ). Мабодо бу соҳада ҳеч нима тололмаса, шахсий ҳаётидан иллат излайди. Бундан ҳам ишкал тополмаса, анчайин тайёр қуролни ишга солади. Фалончи писмадон жойда ишлашидан фойдаланиб ўз китобларини чиқаряпти, дейди-да, шу “факт”ни дов-дастгоҳ қилиб анжуманларда шовқин кўтаради, мўътабар ташкилотларга кетма-кет иғво ёзишдан ўзини тўхтата олмайди. Шубҳасиз, амалини суиистеъмол қилган қаламкашлар аввал ҳам бўлган, ҳозир ҳам йўқ демаймиз. Бироқ бир нарсани ҳам унутмайлик. Асар аввало китобхон учун ёзилади-ку! Агар асар чиндан ҳам яхши бўлса, уни китобхон интиқлик билан кутиб турган бўлса, нега энди чиқмаслиги керак? Оддий ўқувчига кимнииг қаерда ишлашидан кўра ёки кимнинг қаерда ишлаганини билишдан кўра асарини ўқиш муҳимроқ эмасми? Халқимиз, айтайлик, Ойбек қачон қайси лавозимда ишлаган, деб сўрамайди: нима асар ёзган, дейди... Мен бу билан талай таниқли адибларимиз ўз зиммасидаги бурчни сидқидилдан бажараётганини камситмоқчи эмасман. Бошқа нарсани айтмоқчиман. Инсоф билан, адолат билан ўйлаб кўринг: Асқад Мухтор ёки Одил Ёқубов Ўлмас Умарбеков, Ҳалима Худойбердиева (бу рўйхатни анча давом эттириш мумкин) бирон ташкилотда ишлаётгани учун, эр-
тадан кечгача минг хил ғалвалар билан овора бўлаётгани, ижодга эса уйқуси, дам олиши, борингкн соғлиги ҳисобидан амаллаб вақт ажратаётгани учун бу қаламкашларга маломат тошлари отишимиз инсофсизлик эмасми? Бунинг учун, уларга, аксинча раҳмат дейишимиз керак эмасми? Ёки улар бир жойда ишла-маса тирикчилиги чатоқ бўлиб, куни ўтмай қоладими? Асари чиқмайдими? Куни ўтади, асари ҳам чиқади, аммо тўда на тўдачаларга бирлашиб олган истеъдодсиз одамларнинг ўз мўлжали бор. Улар нашриёт, газета ва журналларда ўртачароқ истеъдод ўтиришини иложи бўлса умуман талантсиз одам бошлиқ бўлишини хоҳлайди. Негаки шундай қилинса, ўзига йўл очилишини мўлжаллайди. Аслида бу – амалга ошмайдиган хомтама. Ижодга алоқадор ҳар бир ташкилот раҳбари, ўзи роман ёки достон ёзиш-ёзмаслигидан қатъи назар, асарга талабчанлик билан ёндошаверади.
Билмаган одам ҳайрон бўлиши мумкин. Истеъдодсизлар нима учун тез бирлашади-ю, талантлар нега гуруҳ тузмайди? Талантсизлар якка ҳолда ҳеч ким эмас. Бирлашганда эса маълум кучга айланади. Шунинг учун улар тез тил
топишади. Катта истеъдодлар эса юлдузга ўхшайди. Одатда ҳар бир юлдузнинг ўз меҳвари бўлади. Аммо ҳеч қачон бир-бирини рад этмайди. Айни пайтда бир-
бирига ўхшамайди ҳам. Шу ўрда бир нарсани айтгим келади. Биродарлар ишонинглар, талант қанча катта бўлса, шунча ҳимоясиз ҳам бўлади. Бир қарашда бу гап ғалати туюлиши мумкин. Бироқ аслида барибир шунақа. Катта истеъдодларнинг қалби ҳамиша зириллаб туради. Чунки унда дард кўп бўлади Талантлар нуқул оёғининг тагига қараб ивирсиб юрмайди. Нигоҳи узоқларда бўлади. Майда-чуйда, ғирром “кураш усуллари”ни билмайди. Хоҳламайди ҳам. Шундай экан, уни чалиб йиқитишдан осони йўқ. Тарихда бунга мисоллар жуда кўп. Қодирий билан Усмон Носирларнинг ичи қора одамлар майиб қилишган. Эсимизни йиғайлик, биродарлар! Шунча қурбонлар етмайдими?! Бу ҳолда кетсак эртаги куннинг Қодирийларини, Усмон Носирларини бой бериб қўймасмикинмиз? Эртанги куннинг Ойбекларини, Қаҳҳорларини майиб қилмасмикинмиз?
Қаҳҳор домла айтгандек, адабиётнинг атомдек кучини ўтин ёришга, аниқроғи, бир-биримизнинг бошимизни ёришга сарфламайлик
Биламан, бу гапларни ўқиган ҳамкасбларимиз орасида таъна қилувчилар топилиши, “Нима, сиз қайта қуришга, ошкораликка қаршимисиз?” дейишлари мумкин. Начора, ҳаётда ҳар хил одам бўлгани каби ижод оламида ҳам минг турфа одам бор. Бировнинг қўлига яхши ниятда гул тутсангиз, миннатдор бўлади, бошқа биров эса сиз тутган гулни олиб кириб, ахлатхонага ташлайди. Бундайлар бизнинг орамизда ҳам йўқ деёлмайман. Ҳатто мана шу оддий ҳақиқатга, ёзувчи дегани аввало инсон бўлмоғи керак, деган фикрга ҳам ғашлик билан қарайдиганлар ўз орамиздан чиқмайди, деб кафолат бера олмайман. Бундайлар ошкораликни рўкач қилиб, минг хил эътироз билдириши мумкин. Улар, хўш, нега энди, ўтмишдаги иллатлардан кўз юмишимиз керак, нега талантлилар билан талантсизларни баравар кўришимиз керак, деб айюҳаннос солишига ишонаман. Жиндек виждони бор одам мен бундай фикрлардан тамомила узоқлигимни ҳис этиб турган бўлиши керак. Шунга қарамай аниқ-равшан қилиб бир нарсани айтишим мумкин. Йўқ! Мен ошкораликка асло қарши эмасман!
Шу пайтгача йўл қўйган хатоларимиз, камчиликларимиз ҳақида гапиришимиз керак. Аммо бу гаплар катта мақсадларга хизмат қилиши керак эмас-ми?
Дўстларим! Такрор айтаман, мени тўғри тушунинглар, бу гапларни азбаройи куюнганимдан айтяпман. Якдил бўлайлик, хайрли мақсадлар йўлида бир-биримизни қўллаб-қувватлайлик! Халқнмиз, республикамиз, зиммасида жуда катта юмушлар турибди.
Модомики ёзувчи халқ фарзанди экан, шу номга лойиқ иш қилайлик. Бир ёқадан бош чиқариб, улкан вазифаларни бажаришда жафокаш халқимизга, Ватанимизга ёрдам берайлик!

Ўткир Ҳошимов, 1988 йил
Ответить 
3 "+" от:
Старый 05.08.2013 13:38   #216  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Ўткир Ҳошимов... Агар халқимизнинг ардоқли ёзувчиси ҳаёт бўлганларида бу йил 72 ёшга тўлган бўлар эдилар.

Ёзувчининг 1990 йилда чоп этилган "Нотаниш орол китобини варақлайман-у, беихтиёр нима учун ёзувчининг асарларини ўқишга бу қадар ихлос қўйганимни англайман: "Шунча ёшга кириб иккиюзламачиликни ўрганолмадим. Бу ёғига ҳам қўлимдан келмайди... Яшашим кун сайин оғир бўлади-ёв...", Ёки бошқа "Тушда кечган умрлар" романидаги биргина жумла, "Донолар ҳаётни кузатурлар жим..."ни олиб кўрайлик. Донишманд адиб ҳаётни жимгина кузатиб, ундаги иллатларни, халқ ҳаётини ўқувчи қалбига таъсирли қилиб етказишга камарбасталик қилиб, ўзларидан нурли из қолдирдилар. Зеро, "Дунёнинг ишлари" қиссасидаги "Оқ, ойдин кечалар" ҳикоясидаги "юлдуз учди" воқеасини, она-боланинг суҳбатини эслайлик. Ўткир Ҳошимовнинг юлдузи адабиётимиз осмонидан ўчгани йўқ. Йўлчи юлдуз бўлиб ҳали кўп йиллар халқимизга, ёш ижодкорларга хизмат қилиб келади. Ёзувчи асарларини шу қадар изтироб чекиб бийрон тилда ёзган-ки, асарни мароқ билан роҳат қилиб ўқийсиз. Ўткир Ҳошимов ўзи ёзганидек, "Ёзувчининг ўқувчига айтадиган дарди қанча салмоқли бўлса асар тили шунча бийрон бўлади".

"Ойи, мен келдим, эшитяпсизми ойи, мен тағин яна келдим..." Ушбу сатрларни ҳам ўқувчи шунчаки ўқимайди. Кўзида ёш билан, дард билан ўқийди... Ўткир Ҳошимов Пойтахтимизнинг Дўмбиробод даҳасидаги Қозиробод мозорида онаси ва отаси ёнидан жисман, руҳан эса ўқувчилари қалбида мангу жой топди. Охиратлари обод бўлсин.
Ответить 
Старый 26.08.2013 12:38   #217  
Аватар для albatros
Оффлайн
Сообщений: 881
+ 1,270  830/414
– 4  16/13

UzbekistanОтправить сообщение для albatros с помощью Skype™Facebook
Баъзида тушкунликка тушиб қолганимда, ёки бироз ишларим юришмай қолганида Ўткир Ҳошимовнинг китобларини ўқийман. Негаки, ёзувчининг китоблари шундай вақтда сизга юпанч бўлаётгандек бўлади. Сабот, синовлар ўткинчи, умр эса синовли эканлиги ҳақида уқтиради. Гўё адиб сизнинг дардингизни ёзгандек... Балки Ўткир Ҳошимовнинг барча асарларини ҳамма китобхонга бирдек севимли бўлишининг сабаби ҳам шудир .
Цитата:
"Тутинган" ўғил
(Бир дўстимнинг иқрори)

Амал курсисида ўтирганингда ким энг кўп товонингни яласа, курсудан тушганингда ўша биринчи бўлиб, сендан юз ўгиради, деганлари қанчалик тўғри эканига ўзим ишонч ҳосил қилдим.
Бир қадрдоним бор эди. Кунора қўнғироқ қилиб, ҳафтага келиб турар, шифохонага тушиб қолсам, “овора бўлманг”, дейишимга қарамай ҳаммадан аввал етиб борар, таътил пайтида Ўзбекистоннинг қайси бурчагига дам олмай, топиб борар, “бир чўқимгина” ош қилмаса, кўнгли жойига тушмас эди… Буниси ҳам майли, икки гапнинг бирида “мен сизни отам деганман, сиз менинг отамсиз”, деб, Худони ўртага солиб қасам ичарди…
Мансабим жиндай ўзгарган эди, “боламни” йўқотиб қўйдим. Суриштирсам бошқа ота излаб юрган экан…

***

Бу эшикдан кириб келганида ҳеч вақоси йўқ эди.
Бир парча матога ўраб бешикка солдилар.

Ўсди. Улғайди. Мол дунё топди. Антиқа жиҳозлар олди. Уй солди. Бир қаватли. Икки қаватли. Уч қаватли...Машина олди. "Волга", "Нексия", "Мерседес", "Ягуар" ...Дача қурди. Саунаси билан.Бассейни билан. Массажхонаси билан. Маишат қилди...
Бировга яхши кўринди. Бировга ёмон кўринди...
У эшикка кириб кетаётганида ҳеч вақоси йўқ эди.
Бир парча матога ўраб "бешик"ка солдилар
да, сўнги манзилга элтиб қўйдилар.

* * *
Хонадонингизда кекса одам борми? Бахтли экансиз! Дунё ташвишларидан тўйиб кетсангиз, шуларни зиёрат қилинг: ҳаёт абадий эмаслигини ўйлаб таскин топасиз.
Хонадонингизда гўдак борми? Сиз ҳам бахтли экансиз...Дунё ташвишларидан тўйиб кетсангизда, гўдакни бағрингизга босинг: ҳаёт абадий эканлигини ўйлаб таскин топасиз.

* * *

Одам ҳамма нарсага тўйиши мумкин: Бойликка...Амалга...Шон - шуҳратга...Худонинг ўзи кечирсинку, ҳатто... ҳаётга ҳам... Қариб чуриганида "омонатингни ола қол, яратган Эгам", дейдиганлар чин дилдан гапиради...Одам ҳамма нарсага тўйиши мумкин. Фақат бир нарсага - Меҳрга тўймайди.Бу масалада шоҳу гадо баробар.
Ҳолбуки, дунёда бундан арзон нарса йўқ. Бир оғиз ширин сўз, бир чимдим Меҳр кимни ўлдирибди! Биз эса шуни ҳам бир - биримиздан аяймиз ...

***

Булут ўткинчи, офтоб эса абадийдир. Бошингга мусибат тушганда ноумид бўлма.

Ўткир Ҳошимов
"Дафтар ҳошиясидаги битиклар" китобидан
__________________
Qololmas jahon ichra mangu kishi,Faqat qolg'usi yaxshi nomi, ishi.(Sa'diy)
Ответить 
3 "+" от:
Реклама и уведомления
Старый 17.10.2013 16:11   #218  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Асарми ёки муаллиф?

Замонамизнинг ёш авлодини газета, китоб ва умуман ўқишга қизиқиши йўқлигида айблашади. Бу мулоҳаза хато эканлигини исботлаш жуда мушкул машғулотдир. Умуман инсонга хос адашиш шу ўринда ҳам ўзини намоён этади.
Шахсан таълим бериш, уни мукаммаллигига эришиш йуналишидаги сайи-ҳаракатларга қарши эмасман, бироқ мукаммалликка томон йўл майда, икр-чикирларни чиқариб ташлаш эвазига, йиллар давомида шаклланган моҳиятни юзаки ёритиб ўтиш эвазига бўлмаслиги керак деб ўйлайман.
Хўш, инсон шаклланишида турли фанлардан умумий маълумотлар мужассамлигига эга бўлиши кимга зарар келтирган? Собиқ Советлар Иттифоқи фуқаролари бўлган ҳар қандай инсон бирор жой тилини ўрганиши орқали жой ва макон, шунингдек шароитга ўрганиб кетишига, баъзилари ўз йўлини топишига турли йўналишда бир вақтнинг ўзида мулоҳаза юритиши, маълумотлар мажмуидан зарур хулоса чиқара олиш кўникмаси сабаб эмасмикан? Айнан фанлар мажмуини ўргатиш даврида улардаги моҳиятни тушунтира олиш барча муаллим, мураббийларга насиб этавермайди. Инсон қанчалик мукаммал мавжудотликни даъво қилса, уни қамраб турган олам ҳам ўз мавҳумоти сандиғидан шу мукаммалликка тенг келаоладиган ғаройиботларни олдига қўяверади. Бу тарихдан маълум бўлган буюклар хақидаги нақл, ривоят, афсоналарда ўз аксини топган. Дунёни тушунишга бел боғлаган ҳар бир ақл эгаси борки билим, илм, тажриба, кўникмаларни чегарасиз эканлигини таъкидлайди.
Шу мулоҳазалар тасдиғи, тўғрилигини устоз адабиётшунос, равон ва юракка қадар етиб борувчи сатрлар, болаликдан қадрдон сўзларни топиб ижодини баркамолликка етаклаган адибимиз Ўткир Хошимовнинг асарларидан топаман. Кўплаб маротаба устоз адибнинг ижодлари маҳсулига мурожаат қилишимнинг сабаби - бошқа адиблар асарларининг сатрларидан сўз, ибора қадри бу даражада авайланиши, ардоқланишини топмаганимдандир. Сўзларим қуруқ савлат учун узиб боғланган гулдаста каби бўлмаслиги, уни барқ уриб турган тирик гул эканлигини таъкидлаш учун устознинг ижодларида топган бетакрор сатрларга, асарларга тўхталиб ўтсам.
Бу ўринда мен адабий таҳлил ёки адабиётшунослик нуқтаи назаридан фикр билдиришдан мутлақо узоқдаман. Чунки, ўзга хақида фикр билдириш ўта нодонлик ва инсонни бир томонлама ривожланганидан дарак беради деб уйлайман! Айниқса бу фикр у инсон ҳақида салбий фикр уйғотишига олиб келса, яратгандан норози бўлиш даражасидаги гуноҳга тенглашади деб ҳисоблайман!
Шу сабаб мақола муаллифи сатрларини бир мулоҳаза юритувчи инсоннинг шахсий фикри, дунёни тушуниши, борлиқни идрок этиши маҳсули деб тушунишингизни истардим Азиз Муштарий!
Ўткир Хошимовнинг "Дунёнинг ишлари" асарларини севиб мутолаа қиламан. Ундаги ёритилган мавзу, билдирилган фикрлар барчамизнинг ҳаётимизда учрайди ёки уларни тасдиғи бўлмиш ҳодисаларга гувоҳ бўламиз. Азиз Муштарий, агар шу асар қўлингизда бўлса, уни шу мақола поёнига етгач яна бир бор ўқиб чиқишингизни тавсия этаман.
"Дунёнинг ишлари" болалигимда жиддий фикр юритиш, борлиқни ҳар томонлама тушунишга ундаган илк видеофильм эканлигини ҳам айтиб ўтишни жоиз деб биламан. Ундаги бош каҳрамонни менинг чексиз ҳурматим, самимий хайрихоҳлигим соҳиби Саидкомил Умаров талқин этгани, шу инсонни асар мутолааси даврида кўз ўнгимда қайта ва қайта гавдаланишига сабаб бўлган. Ундаги она образи ижрочиси Манзура Хамидова сиймосини ҳар куни учратадиган оналардан излайман. Балки барча оналар улар каби маъсум ва куюнчак, бениҳоя меҳр эгасидирлар!
"Илгарилари бир ҳақиқатни билардим. Она учун боланинг катта - кичиги бўлмайди. Энди яна бир ҳақиқатни англадим. Бола учун ҳам онанинг катта - кичиги бўлмас экан. Она - она экан. Унга бошқа сифат керакмас." (Асардан парча)
Қанийди ҳар бир инсон онаси тириклиги пайтида унинг қанчалар тенги йўқ бойлик, чексиз меҳр – муҳаббат булоғи эканлигини англай олса.
Устоз каби "Она" сўзини мукаммал ёритган инсон кам бўлса керак. Бу мўътабар зотнинг таърифини ҳар бир санъаткор ўзича талқин этган, лекин дилдан ўтказиб юборгувчалик даражада бўлгани кўп эмас. Улар қаторига устоз санъаткорлар Фахриддин Умаровнинг "Онам дерман" деган сўзлари, Нуриддин Хайдаровнинг "Сиз билан шоҳонаман, бошимда тождорим Онам" деган сўзлари, Ғиёс Бойтоевнинг "Онаси бор одамлар ҳеч қачон қаримайди" деган сўзлари, Озодбек Назарбековнинг "Орангизда Онам бўлса эди" деган сўзлари, Зилола Мусаеванинг (Шахзода) "Оналарга минг таъзим" деган сўзларини сатр ва қўшиқларга айлантирган муаллифлари кабиларини топиш бир қадар мушкул.
"Бечора онам! Ўша изтиробли афсонани айтаётганингда инидан мўралаган қалдирғоч боласидек кўрпадан бош чиқариб ётган беш боланг бир-бири билан иноқ бўлишини шунчалик хоҳлаганмидинг!" (Асардан парча)
Уйғоқ қалб эгаси, дилбар инсонларни соғингувчи бундай инсонни она тарбиясини, уларни тунларни тонгга улаб болаларни тўғри йўналишда улғайишларини истаганларини бир неча қаторда ғоят топқирлик билан берган сатрларида топганим мени жуда қувонтиради.

СаидАъзам Хабибуллаев
Ответить 
"+" от:
Старый 17.10.2013 16:12   #219  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Устоз адиб Ўткир Хошимовнинг ўзларига бир ниятим – соғинч, ақлий ва руҳий қумсаш, ўтганларнинг ҳақларига дуодан ташқари уларни яхши сифатларини мақташ, уларни ўрнак қилган ҳолда замондошларга эътиборни, руҳий мужассамликни қайси тарафга йўналтиришда ҳормай, толмай меҳнат қилишингизни аввало Яратгандан, кейин ўзингиздан сўраб қолардим!
Шу ўринда янги ижодкорлар ижод қилишларида, бирор мавзуни ёритишларида янги йўналиш, қирраларни қидиришларига тўғри келаётганини ҳам таъкидламок зарур. Бу эса замонавий адабиётда, санъатда, умуман ижодда мукаммалликка эришишни талаб этаётганидан даракдир. Тил, тафаккур нақадар бойлиги бир ҳисни неча услуб, йўналиш ва талқинда тақдим этишда намоён бўлади.
Юқоридагилар асосида қуйидагини таъкидлаб ўтишни жоиз деб биламан - тилнинг бойлиги ҳудуддаги шевалардаги сўз трансформациялари эмас, буни бойлик деб билгувчи ва ўз ижодларида кенг қулловчилардан одамнинг жаҳли чиқади. Айниқса буни юмор, сатира, комедия йўналишларида ишлатилиши маънавий инқирознинг бошланғич босқичи деб биламан. Яна бир бор таъкидлайман - бу муаллифнинг шахсий фикри холос!
Яна "Дунёнинг ишлари" га қайтсак, устоз адиб бу асарни бир тартибда, воқеалар кетма-кетлиги услубида эмас, балки ҳар бир воқеага нисбатан каҳрамоннинг ҳозирги ҳолати, бу ҳолатга сабаб бўлган воқеликни, шу ўринда каҳрамон ҳаётидаги тажрибани айнан шу вақтни ўзида ҳам хотима, ҳам хулоса қилиб бериши замондошларга доим ҳамрохликни даъво қила оладиган услуб деб биламан. Чунки адабий асарда тасаввурни бойитиш бир гап, тарихга айланган ҳаёт йўлидаги воқеликдан заррача хулоса чиқаришга, шу хулоса асносида ўз қилмишига баҳо бериш ва келажак учун ҳаёт тарзини белгилашга ундаш бошқа адибларда ўта кам учрайдиган услуб. Балки айнан шу сабабдан ҳам бу асар ўз актуаллигини йўқотмай келаётгандир.
Устоз адибнинг бошқа асарларига тўхталмаганимнинг сабаби уларни кам мутолаа қилганим ёки уларни ёқтирмаганимдан эмас, балки бу мақоланинг моҳиятини очиб беришида бўрттириб юбориш каби туюлиши мумкинлиги мени бир қадар чўчитганидандир. Бошқа асарларини жуда севиб мутолаа қилганим баробарида уларни ҳам кенг таҳлил этмоқлик ниятини кейинги мақолаларга сақлаб қолишни афзал билганим бу тарздаги баёнимнинг сабаблардан биридир.
Мақола сарлавҳасидаги асарми ёки муаллиф саволига мен бир жиҳатдан асарни танлаб ўқиш тўғри бўларди десам, бошқа томондан муаллифнинг мазкур йўналишдаги ютуқларига асосланган “авторитет”лари асосида танловни амалга ошириш ҳам фойдадан ҳоли бўлмайди деб айта оламан. Шу билан бирга асар муаллифидан янгиликларни кутган мухлислар учун янги асардан янгича таасурот кутишлари табиий бўлганидек муаллиф танлови ҳам ўз долзарблигини йўқотмайди деб умид қиламан.
Шахсан ўзимнинг танловим асарда тўхтаган, аммо муаллифдан янги ижод маҳсулини кўрган заҳотим у билан имкон қадар тезроқ танишишга интилишни ҳам тарк этолмайман. Юксак даражадаги асарлар кам бўлади, аммо гап уларни ўқиб тушунувчиларда қолган. Яъни, ўқиб чиқмай туриб бир асарни мукаммал ёки саёз, ҳаётий ёки фалсафий каби тоифаларга бўлиб бўлмаганидек муаллиф билан танишув китоб, асар, тўпламнинг биринчи саҳифасидан охирги саҳифасигача бўлган масофадаги машаққатли йўл орқали амалга ошгани мақсадга мувофиқдир.
Ҳар бир инсонга хос бўлган ҳақиқат: инсонда қийинчилик, касаллик ва баъзида арзимас нарсаларга муҳтожлик бўлганидек, адибнинг ҳам ҳаёт тарзидан ҳеч ким тугал хабардор эмасдир, бироқ Азиз Муштарий, Сизни, Сиз орқали барча Ўткир Хошимов ижодиёти, мақолада исмлари кайд этилган, ёд этилган инсонларнинг мухлислари, хайрихоҳларини уларнинг ҳақларига Яратганга шукроналар айтгандан кейин дуо қилмоғингизни сўраб қолардим. Ажаб эмаски ўзгага яхшиликни соғингувчи дилдан ёмонлик ўрин топмагай ва Яратган уни ҳам ёрлақагай! Тинчлик ва омонлик ҳамрохингиз бўлсин дея мақолага хотима ясамоқни ният қилдим.

СаидАъзам Хабибуллаев
Ответить 
2 "+" от:
Старый 25.03.2014 11:00   #220  
Аватар для albatros
Оффлайн
Сообщений: 881
+ 1,270  830/414
– 4  16/13

UzbekistanОтправить сообщение для albatros с помощью Skype™Facebook
Sevimli yozuvchimiz O`tkir Hoshimovning Onalarga bag`ishlangan " Dunyoning ishlari" asari Istanbulda turk tilida chop etilibdi. Bu esa o`zbek adabiyotning yana bir yutug`idir.

Özbek Yazar Ötkir Haşimov'un beklenen eseri "DÜNYANIN İŞLERİ" Bilge Oğuz yayınlarından çıktı. Yazar eseri takdim ve ithaf ederken
"Bu kitap büyüklü küçüklü hikâyelerden ibaret. Fakat onların hepsinde benin için en aziz olan annemin siması var. Bu hikâyelerdeki insanların hepsinin yüzünü kendi gözlerimle gördüm. Yalnız bazılarının isimleri değiştirildi elbette. Bu kişilerin kaderi, bir şekilde annemin kaderine bağlanmış. Dünyadaki bütün anneler, evladı ile olan ilişkileri yönünden birbirine benziyor.
Aziz anneler!
İşte bu sebeple, bu eseri size ithaf ediyorum." diyor.


Türkçe
206 s. -- 2. Hamur-- Ciltsiz -- 14 x 21 cm
İstanbul, 2014
ISBN 9786054599882

__________________
Qololmas jahon ichra mangu kishi,Faqat qolg'usi yaxshi nomi, ishi.(Sa'diy)
Ответить 
Ответить




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх