|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
![]() |
#1 |
![]() UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162
2,935/1,026
– 31
24/20
![]() |
Қатор-қатор, қатор-қатор, қатор-қатор,
Саф-саф бўлиб, саф-саф бўлиб, саф-саф бўлиб, Афгор-афгор, афгор-афгор, афгор-афгор, Йўқ-йўқ бўлиб, даф-даф бўлиб, ҳайф-ҳайф бўлиб – Одамизод бу дунёдан ўтиб борар. Навбат билан тизилганлар, тизилганлар Эзганлару эзмаганлар, эзилганлар; “Худо” деган; тангрини бир сезмаганлар – Одамизод бу дунёдан ўтиб борар. Югургилаб, бир-бир босиб, ўйнаб-ўйнаб, Бу дунёнинг ёлғонидан сўйлаб-сўйлаб, Гоҳ қорнини, гоҳ қадрини ўйлаб-ўйлаб – Одамизод бу дунёдан ўтиб борар. Давлатманду хору зорлар, бечоралар, Дили буту, дили йўғу, дилпоралар, Ҳукмфармо пошшоҳлару фуқаролар – Одамизод бу дунёдан ўтиб борар... Бу қаро ер ютмоқликдан толмагайдир, Ўлим асло ўз касбидан тонмагайдир, Во дариғо! Бир кас мангу қолмагайдир – Одамизод бу дунёдан ўтиб борар. Қарайману юрагимда тугар бардош, Қандай қилиб сизни асрай қон-қариндош? Кўзимда ёш, кўнглимда ёш, сўзимда ёш – Одамизод бу дунёдан ўтиб борар. Лаънат айтиб, лаънат айтиб, лаънат айтиб, Раҳмат айтиб, раҳмат айтиб, раҳмат айтиб, Сукут айтиб, нола айтиб – ғоят айтиб – Одамизод бу дунёдан ўтиб борар. Қатор-қатор, қатор-қатор, қатор-қатор, Афгор-афгор, афгор-афгор, афгор-афгор, Кўз ёш каби тизилишиб, тизилишиб, Ингичка ип – бул Ҳаётдан узилишиб... – Одамизод, одамизод ўтиб борар. Биродарим, “баландман” деб этма ғурбат, Мен – дил бўлдим; сен, ҳеч қурса, бўлгин суҳбат, Мен ҳам турбат, сен ҳам турбат – келса навбат – Одамизод, одамизод ўтиб борар. Усмон Азим
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео |
|
Ответить |
5 "+" от:
|
|