Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 26.04.2013 12:44   #51  
Аватар для albatros
Оффлайн
Сообщений: 881
+ 1,270  830/414
– 4  16/13

UzbekistanОтправить сообщение для albatros с помощью Skype™Facebook
Бир арслони ўтди ўзбекнинг! (Давоми)*

Цитата:
«Мендай хоксорни кўролмас қанча...»

Дунёга озори тегмаган инсон,
Ҳар кимга бошини эгмаган инсон.
Гар қайтиб келсашиз бир фурсат, бир он,
Етим бўлмасмиди танти шеърият.


Шеър... У қандай туғилади, унда не сирлар борки, инсонлар қалбини забт этади? Устоз Муҳаммад Юсуф сўзи билан айтилган шеър — дуо, юракдан ёғилган оят. Шунинг учун ҳам у одамларни сеҳрлайди, мафтун этади, дардларига малҳам бўлади. Ўзининг гўзал шеърлари, яъни дуолари, оятлари билан халқимизнинг юрагидан жой олган камтарин инсон, меҳрибон ота, фидойи устоз, ажойиб шоир Муҳаммад Юсуф бугун орамизда йўқ...
Тарихий ҳақиқатми ёки тасодифми, билмадим-у, лекин улуғ инсонларимизнинг кўпчилиги баҳор фаслида дунёга келган. Ҳар кўклам юртимизда бир қанча даҳоларимизнинг туғилган куни нишонланади. Агар ўзбекнинг танти шоири Муҳаммад Юсуф ҳам ҳаёт бўлганида, 50 баҳорни қарши олган бўлар эди. Айни камолга тўлган, ҳаётнинг оғир-машаққатли синовларидан сўнг унинг роҳатли мевасини тотиш мумкин бўлган давр. Аммо... аммо такдир, қисмат шунчалар бешафқат эканки, шундай халқ-парвар шоиримизни орамиздан юлиб кетди. 25 миллионлик Ўзбекистон халқига, ўзбек шеъриятига, шоирнинг жондан азиз дилбандлари-ю, кекса волидаи муҳтарама-сига ҳам раҳм қилмади. Ана кўргилик, ана қайғу. Дарднинг бундан ортиғи бўлмайди.
Шоир баҳор фаслини севар эди. Табиатнинг бетакрор мўъжизаси бўлмиш шивирлаб ёғаётган майда томчилар остида сайр қилишни, хаёл суришни ёқтирарди. Балки унинг чапани илҳоми ана шу ёмғир остида туғиларди?
Азиз инсонлар у дунёга риҳлат қилганидан сўнг ҳам тириклар ғамини ер экан. Айниқса, ота-онанинг руҳи ортида қолган нури дийдаси, фарзандлари такдиридан хавотирга тушиб, нотинч бўлаверар эмиш. Бу хаёлий сўзлар эмас, айни ҳақиқат. Марҳум шоирнинг руҳи поки ҳам бу дунёдан кўнгил узиб кета олмаётгандек. Негаки ҳали унинг бу фоний дунёда қиладиган ишлари, боғлаб турган ришталари бирталай эди. У ҳали ота бўлиб барча фарзандлари камолини кўриб қувонмаган ҳам. Шунданми, балоғатга етиб улгурмай ташлаб кетган жондан азиз қизларининг атрофида гирдикапалак бўлиб тушларига кирар, қизларига доим тўғри йўл кўрсатиб, сабр-тоқат тилаб, дадда берар экан. Шоир ўз ҳаёти қисқалигини сезгандек, ҳали сочларига тузукроқ оқ ораламасдан шун-дай хавотирли сатрларни битган эди:

Кўрқаман эртага мен ўлиб кетсам,
Ётар бўлсам қумга ботиб кўзларим,
Кўнглимни кўчкидай босади бир гам —
Йшлашни хам билмас менинг қизларим...

Шоир фарзандларига қилмаган эзгу ишларини шогирдларига қилиб кетди. Шеъриятда эндигина куртак очиб келаётган ниҳолларга қўлидан келганича ёрдамини аямас эди. Шогирдларни ўз фарзандидек кўриб, моддий ва маънавий рағбатлантириб қўяр эди.
Устознинг хонадонига тез-тез бориб турардим. Бир куни кириб борсам, хурсандчилик авжида. Катта қизи Масъуда опа ўғилли бўлган экан. Эшикдан киришим билан Муҳаммад ака шеър ўқий бошлади:

Кечаю кундузи сенда хаёлим,
Умрим ўртасида топган зилолим.
Отангга арзанда ўгил бўл, лекин,
Билиб қўй, сен асли менинг Билолим.

Сенсиз қайта етсин шох отганларим,
Топганимдан кўпроқ йўқотганларим.
Хўп де, булбулчангдан бир ўпиб олай,
Офтобдан гўзалим, ойдан ҳилолим.

Сенинг келишингни қанча кутдим мен,
Бобо дейишингни қанча кутдим мен.
Хрзирча ўзингга айтолмасману,
Тилинг чиққан кунинг бор бир саволим.

Маконинг — тогларнинг дашту даласи,
Эй арзанда қизимнинг азиз боласи.
Алпдай йигит бўл, магрур ва масрур,
Сен давом этказгин менинг сулолим.

Хозирча кўзингдан ўпаман, холос,
Кўлингдан, юзингдан ўпаман, холос.
Салом, эй бахтимга ёгилган ёгду,
Билиб қўй, сен асли менинг Билолим.

Тезроқ улгай, дейман, эй мургак танча,
Мендай хоксорни ҳам кўролмас қанча.
Сенсиз ёлгизлигим тегди жонимга,
Мен бир чинор бўлсам, сен бир Ниҳолим.


Ёқдими, Арслонимга атаб ёзган шеърим? Мен бобо бўлдим, бобо. Масъудамни узатганимда, қанчалар хур-санд бўлган бўлсам, бугун ундан ортиқроқ хурсандман, — деган сўзлари ҳамон кўз олдимда. Шоир набирасига берилажак саволларини ҳам ўзи билан олиб кетди.
Санъаткорларимиз Муҳаммад Юсуф шеърларини севар эди. Балки бу шоирнинг маҳорати туфайлидир? Чунки у шеърларини ўз куйи, мусиқаси билан яратарди. Сатрлари ўз оҳанги билан шундоқ тайёр ҳолича дунёга келар эди. Шунданми, шоирнинг мухлислари орасида санъат аҳлини учратишимиз, ҳатто ака-укадек қадрдон бўлиб кетганларини кўришимиз мумкин.
Шулардан бири марҳум қўшикчи Муҳриддин Холиқов бўлган. Бу не армонли дунёки, марҳум шоирнинг ўлимидан изтиробга тўлиб, унинг хотирасини абадийлаштирмоқчи бўлган, кўнглида не-не мақсадларни тугиб қўйган ҳофизни ҳам бизга кўп кўрди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, Муҳаммад Юсуфга чанг солган ажал ажойиб бир санъаткор — Муҳриддин Холиқовни ҳам орамиздан олиб кетди.
- Мен Муҳаммад Юсуф сингари шоирни ҳеч қаерда учратмадим. Камтарин, соддадил эди раҳматли.Кўп қўшиқларимнинг шеърини ёзиб берган. Кўпинча қўшиқ яратишдан олдин у билан маслаҳатлашардик. Худо насиб этса, Муҳаммад акага бағишлаб кўйган бир қанча ишларимнинг режаси бор. У ҳақида видеофильм қилиш ниятидаман. Қолаверса, 26 апрель туғилган кунига бағишлаб катта «хотира кечаси»ни ўтказиш мақсадидаман. Ундан тушган маблағни шоирнинг оиласига берардим. Ҳали фарзандлари ёш, моддий жиҳатдан қийналади. Балки «хотира» китобига ҳам ёрдам берарман, -деган эди санъаткор ўлимидан икки кун оддинги суҳбатимизда. Лекин 6у орзу-умидлари армонлигича қолиб кетди.
Шоирнинг орзулари бисёр эди. Дунёга сиғмаган зот, сиз кетганингиз билан ер тўярмиди? Йўқ, албатта. Тирик юрганингизда, болаларингизга бош-қош бўлмасмидингиз? Шеьрият остонасида турган ниҳолларга боғбонлик қилмасмидингиз? Баҳорнинг завқини, сурурини тотмасмидингиз?
Шоир номига айтилган ҳар бир сўз ижобат бўлиб, жойи жаннатда бўлишини Яратгандан сўраймиз. Ҳар доим қабри нурга тўлишини сўраб, 26 апрель куни бутун ўзбек халқи шоирни бир дам ёдга олиб, унинг ҳақига дуо айласалар, нур устига аъло нур бўлар эди.

Дилбаҳор Худойбердиева,
Журналист
__________________
Qololmas jahon ichra mangu kishi,Faqat qolg'usi yaxshi nomi, ishi.(Sa'diy)
Ответить 
Старый 26.04.2013 12:48   #52  
Аватар для albatros
Оффлайн
Сообщений: 881
+ 1,270  830/414
– 4  16/13

UzbekistanОтправить сообщение для albatros с помощью Skype™Facebook
Бир арслони ўтди ўзбекнинг! (Давоми)*

Цитата:
Ҳасратларинг меникига айланди ёр, сен кетиб...

Талабалигимизда «Туркистон» газетаси саҳифаларида бир гуруҳ ёш ижодкорлар қатори раҳматли Муҳаммад Юсуфнинг «Оқ йўл»лари билан илк шеърий машқим босилган эди. Бу мен учун катта воқеа бўлганди ўшанда. Наманган Давлат университетининг «Умид» газетаси таҳририятида ишлаб юрганимда, пахтакорларга ёрдам бераётган ҳашарчи талабалар ҳузурига пойтахтдан бир гуруҳ ижодкорлар ташриф буюришганини эшитиб, Мингбулоққа отландим. Меҳмонлар орасида севимли шоиримиз ҳам бор эди. Ўшанда шоир билан ёнма-ён ўтириб, суҳбатлашганим ҳали-ҳамон эсимда. Бу мулоқотлар, таассуротлар нафақат мен, балки бошқа талабалар учун ҳам кутилмаган, аммо жуда ёқимли ва самимий бўлганига шубҳа қилмайман. Катта шоирнинг ниҳоятда хоксор ва камтарлиги, ўйлаганимиздан ҳам халқпарварлиги ўшанда биз ёш ижодкорларни ҳам севинтиргани, ҳам ажаблантиргани рост. Энди эса... биз билган, севган, ўша учрашувдан сўнг кўнглимиздан янада чуқур жой олган шоирнинг, Муҳаммад Юсуфнинг тириклар орасида йўқлиги ҳам ҳақиқат. Истаймизми-йўқми, буни тан олишга мажбурмиз. Ўшанда эҳтимол Муҳаммад Юсуф билан яна учрашиш, унинг сўз сеҳри, шеър қудрати, кўнгил изтироблари хусусидаги мулоҳа-заларини сўраш, газета учун мулоқот уюштириш ҳақида орзу қилгандирман. Бироқ сира ўйламаган эдим, шоир-нинг ўлимидан сўнг у кишининг аёллари билан қадрдонлардек суҳбатлашаман, хотиралар билан бўлишаман, деб.
Назира опанинг ҳам шоирнинг ўзидек камтар, самимий ва очиқкўнгил инсон эканликларини биринчи учрашувдаёқ сездим. У киши билан яқиндан танишиш, суҳбатлашиш иштиёқи пайдо бўлди. Аммо... андак хижолатчилик бор эди... Қандай қилиб бошлайман? Нима деб сўрайман? Яралар янгиланмасмикан, кўнгиллар ғуссага ботмасмикан?..
Назира опа буни англадилар: «Сўрайверинг, хижолат тортманг, — дедилар. — Билсангиз, хотиралар бир-мунча таскин-тасалли беради одамга, бизга энди шоирни хотирлаш, у киши билан фахрланиш қолди, холос. Тириклигимизнинг шарти ҳам шу. Ўтганларни эслаш, руҳига дуо-фотиҳа ўқиш».
— Назира опа, биламизки, бу дунёда ҳамма нарса ўткинчи. Мол-дунё, амал-мартаба, шон-шуҳрат ҳеч кимнинг абадул-абад ҳамроҳи бўжан эмас. Инсон умри-ку оқар сувдек, кўз очиб юмгунча поёнига етиб қола-ди. Айтишадики, одам икки марта яшамайди, аммо бир бор яшашни ҳам билмайдиганлар бор. Яна шундайлар ҳам борки, улар жуда оз, аммо ёниб яшайдилар... Назаримда, Муҳаммад Юсуф шундай инсонлардан бири эди.
— Нодирахон, топиб айтдингиз. Муҳаммад Юсуф ёниб яшайдиган шоирлар сирасидан эди. Аммо бу сўз, назаримда, унинг учун камлик қилади. У ўзи ёниб, ўзгаларни хам ўз алангасида ёндириб яшади. У ўз шеърларидаги дардларни мухлисларининг юрагига юқтириб, куйинганида куйинтириб, қувонганида қувонтириб яшаш бахтига сазовор бўдди. Шоирман деб булутларга бўйлаб, оёқлари ердан узилиб кетмади. Ўз халқидек хоксор, ўз халқидек жайдари шеърлар битди. Энг асосийси, у зохиран ва ботинан бир инсон эди, яъни унинг хар бир сўзи самимий эди. У умрининг охиригача ўзини халқининг бир кичкинагина томчиси, ҳатто ундан ҳам кичик зарраси деб хисоблади. Шунинг учун бўлса керак, халқининг қалбидан чуқур жой олди. Шоир учун бундан олий унвон йўқ!
— Шоир билан яшаш, унинг қувонч-шодликларини баҳам кўриш, ташвишу изтиробларини бўлишиш осон бўлмагандир?
— Ҳа, осон бўлгани йўқ. Бахт-саодатга ёки омадга осонгина эришган инсонга унинг қадри ҳам бўлмайди. Юсупов Мухаммад деган инсоннинг Муҳаммад Юсуф деган забардаст халқ шоирига етишиш поғоналаридан бирга-бирга чиқиб бордик десам, эҳтимол, нокамтарлик бўлар. Лекин бу тарихий кўтарилиш йўли мен учун ҳам сиз айтган ташвишу изтиробларни, қувончу шодликларни ҳамроҳ этган. Чунки шоирнинг дарди, орзу ва армонлари меникидан айро эмасди. Биз бирга кувониб, бирга изтироб чекканмиз.
— Шоирнинг нималардан кўнгиллари тўлмасди-ю, нималарни орзу қилардилар?
— Муҳаммад ака том маънода эл дарди билан оғриган, бахт-саодати учун куйинган инсон эди. Халқу юрт учун қувонч келтирган ҳар бир катта-ю кичик воқеа у кишини бир нафасда осмонларга олиб чиқиши, акси эса етти қават ерга киргизиб юбориши мумкин эди. У ўз кайфиятини, юрак изтиробларини, табиийки, айримларга ўхшаб, бекитган ҳам эмас. Унинг қизил империя даврида ҳам, таъбир жоиз бўлса, қаҳрамонлик билан ёзилган асарлари, ишонаманки, келажак авлодларга ҳам ибрат бўлиб қолаверади. Мисол келтирай:

Алпомиш Чамбилда,
Гўрўгли гўрда,
Ҳақиқат бешикда ухларди қотиб.
Бир жом олтин сўраб,
Қилич ўйнатиб,
Кириб келди мўмин ўзбек ерига
Тельман Хареонович... Берия!


Ёки машҳур «Улуғимсан Ватаним»ни олинг. Бу асарлар бугун ё кеча ёзилгани йўқ...
Халқи озодликка эришган кун, умри давомидаги энг бахтли куни эди. Аммо... халқининг янада жипслигини, ўзбеклар орасидаги махаллийчилик тагтомири билан қуришини, қолаверса, туркий миллатлар бир пайтлардагидек бир-бирлари билан бирлашишларини орзу қиларди. Энг катта армонидан бири — Орол денгизи муаммоси эди.
— Сиз шоир шеърларининг биринчи ўқувчиси бўлгансиз. Ўзингиз ҳам ижодкорсиз. Танқидчилик ҳам қилишга тўғри келгандир балки?
— Муҳаммад Юсуфдай шоирга танқидчилик қилиш осон эмас. Мен ўз таклифимни айтишим мумкин эди, холос. Агар у киши маъқул топсалар, олардилар. Айрим шеърларнинг ёзилишига ҳам сабабчи бўлиб қолган пайтларим бўлган. Масалан «Кўнглимда бир ёр», «Самарқандга борсам». Ёзган шеърлари менинг руҳиятимга қаттиқ таъсир қилмаса, унинг баҳридан ўтиб юборган пайтлари бўлган. У киши менда ўз мухлисларини кўрардилар.
— Муҳаммад Юсуфнинг шеърларини тўплаб, нашрга тайёрлаяпсиз. Шу ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангиз.
— Китобнинг номини «Элимда алёрим қолур» деб атадик. Тўпламга шоирнинг устозлари Абдулла Орипов сўзбоши ёзганлар. Ундан умр йўлдошимнинг хотирасига ёзилган менинг марсияларим ҳам жой олган.
— Фарзандларингиз... улар оталари билан фахрланиш табиий. Уларда ҳам шеъриятга, ижодга мойиллик бўлса керак.
— Тўнғич қизим Масъуда бизнинг соҳамизни олган. У телевидёниенинг «Давр» кўрсатувида фаолият кўрсатади. Нозима ва Мадинам эса ҳуқуқшунос бўлмоқчи. Назаримда кенжатойим Мадинада шеъриятга мойиллик бордай.
— Ярангизни янгилаб қўйган бўлсам, узр, аммо ўзингиз ҳам айтганингиздек, марҳумларни хотирлаш биз тирикларнинг бурчимиз. Шундай экан, шоир хотирасига атаб ёзган сатрларингиздан келтирсангиз.
— Шоирнинг энг оғриқли дардларидан бири - Орол денгизининг қуриб бориши эди. Тақдирнинг ишини қарангки, у Қорақалпоқ юртида жон таслим қилди. Охирги ёзган шеърим шунга бағишланган.

Сувинг қуриб, қуритпмагин изимни,
Кетиб ҳолма, Оролим.

Кетиб қолма, Оролим, деб учиб кетган шоирим,
Беҳол, бежон балиқларни қучиб кетган шоирим.
Сен келмасанг, мен борай деб, қулочларини ёйиб,
Ажалига билмай қучоҳ очиб кетган шоирим.

Саҳросини кўзларига суриб кетган, сўлим деб,
Қорақалпоқ йўллари ҳам менинг ўтган йўлим деб.
Ёт эмас у, аждодим деб, менинг туркий элим деб,
Икки элга битта тўнни бичиб кетган шоирим.

Сенинг дардинг меники деб, куйиб кулга айланиб,
Тўлдирайин сувингни деб, кўз ёшлари сойланиб.
Кетди ўша Оролининг оғушига жойланиб,
Шўр сувини меҳр қилиб, ичиб кетган шоирим.

Ҳасратларинг меникига айланди ёр, сен кетиб,
Сен кетган ёқларга кўзим тутар бўлдим қон ютиб.
Корақалпоқ диёрининг уфқларига ботиб,
Ўз юртидан видолашмай кўчиб кетган шоирим,

Кетиб қолма Оролим,деб учиб кетган шоирим.


Нодира Абдуллаева суҳбатлашди.
__________________
Qololmas jahon ichra mangu kishi,Faqat qolg'usi yaxshi nomi, ishi.(Sa'diy)
Ответить 
Старый 26.04.2013 12:51   #53  
Аватар для albatros
Оффлайн
Сообщений: 881
+ 1,270  830/414
– 4  16/13

UzbekistanОтправить сообщение для albatros с помощью Skype™Facebook
Бир арслони ўтди ўзбекнинг! (Давоми)*

Цитата:
ЯССАВИЙНИНГ ЁНИГА КЕТДИ

Бир арслони ўтди ўзбекнинг,
Оҳи кўкка етди ўзбекнинг.
Куёш йигла, осмон аза тут,
Муҳаммади кетди ўзбекнинг.

Баланд кетди, шонига кетди,
Жаннатнинг айвонига кетди.
Турк юкини елкалашай деб,
Яссавийнинг ёнига кетди.

Ҳалима Худойбердиева

МАРСИЯ

Муҳаммад Юсуф...
Муҳаммад Юсуф...
Лабимда қолди
Таронам менинг.
Ҳавода қолди
Қўлим гул узиб.
Энди керакмас
Баҳонам менинг.

Бунчалар қалин
Дунёнинг пўсти.
Бугдойдай хоксор
Бир шоир ўсди.
Ногоҳ бир хабар
Тонгимни тўсди.
Титради олам,
Йиглади онам:
— Боламнинг дўсти...
— Боламнинг дўсти...

Сенми, шеьрият,
Сенми, жон қадар.
Дилдаги сўнгги
Томчи қон қадар.
Тупроқдай азиз
Ҳам осмон қадар.
Кўкни ўша кун
Қалдиргоч босди.
Хоразмдан то
Андижон қадар.

Ҳаёт — гоҳ бир бахт,
Бир омадгача.
Ё мингта номард
Ё бир мардгача.
Тошкентдан токи
Марҳаматгача,
Кета-кетгунча,
Қиёматгача —
Тераклар, толлар
Қолди бўй чўзиб,
Муҳаммад Юсуф...
Муҳаммад Юсуф...

Куйлари қолди
Тогу тошида,
Ўйлари қолди
Ой-ҳуёшида,
Булоқ бошида,
Хирмон бошида,
Ўзбекнинг ҳора
Кўзу қошида.
Бир шоир кетди,
Бир шоир кетди.
Бобур ёшида,
Бобур ёшида.

Эй булбулларга
Куй-газал Ватан.
Сен — абад Ватан,
Сен — азал Ватан.
Ким сендан юлди,
Ким — ўсал, Ватан.
Гул, асал Ватан,
Сен юксал, Ватан,
Сен юксал, Ватан,
Ўйлади боланг,
Куйлади боланг,
Эй, гўзал Ватан!
Эй, гўзал Ватан!

Биз уни — ёшу —
Тупроққа қўйдик,
Тупроқни қошу
Кабоққа қўйдик.
Тушми, деб аввал
Рўёга қўйдик.
Ўзи суйган шу
Тупроққа қўйдик.
Сўнгги сабр бу,
Сўнгги сафар бу —
Кўпроққа қўйдик,
Кўпроққа қўйдик.

Чирқираб кўнмай
Маконларига —
Отадин ёдгор
Айвонларига,
Сингиллари ҳам
Райҳонларига.
Армонларига,
Ҳижронларига —
Қўшиб жўнатди
Руҳ, жонларига.
Олиб кетдилар
Қалдиргочлари
Осмонларига,
Осмонларига.

Айланар чархнинг
Чархпалаклари,
Алмашиб рангу
Камалаклари.
Қолди ота уй
Сумалаклари,
Мажнунтолларнинг
Жамалаклари.
Масъуда қолди,
Нозима қолди,
Мадина қолди
Капалаклари
Ҳандалаклари.

Дўсту ёр йўли
Доим йироқдир
Гоҳи дийдору
Гоҳи фироқдир.
Дилбандларша
Ватан қарогдир
Чин фарзандлар ҳам
Ўчмас чирогдир.
Ҳозир ҳам балки
Жил ўйлаётир.
Юртига шаъну
Шавкатлар ёгдир,
Ё, қодир Оллоҳ,
Тупроқларига
Раҳматлар ёгдир,
Раҳматлар ёгдир.

Сирожиддин Саййид
2001 йил август.

__________________
Qololmas jahon ichra mangu kishi,Faqat qolg'usi yaxshi nomi, ishi.(Sa'diy)
Ответить 
Старый 26.04.2013 12:56   #54  
Аватар для albatros
Оффлайн
Сообщений: 881
+ 1,270  830/414
– 4  16/13

UzbekistanОтправить сообщение для albatros с помощью Skype™Facebook
Бир арслони ўтди ўзбекнинг! (Давоми)*

Цитата:
СОДДА МУҲАММАД

Ойни этак билан балки ёпармиз,
Текин юлдуз излаб кўкка чопармиз.
Олмага қурт тушса фарёд айлаган
Содда Муҳаммадни қайдан топармиз.

Қизлар орзу қилса тилладан қафас,
Йигитлар огусиз олмаса нафас,
Кирқ кокил ойимни айлаган ҳавас
Содда Муҳаммадни қайдан топармиз.

Баъзида сел бўлиб достонларига,
Баъзида кулдикми армонларига.
Кимлар олиб кетди осмонларига,
Содда Муҳаммадни қайдан топармиз.

«Тузукроқ йиғлашни билмас қизлари»
Иўл тпушса Анжонга хумор кезлари,
Садафдек ёнса ҳам босган излари –
Содда Муҳаммадни қайдан топармиз.

Хайрулла Нуриддинов

* * *

Радиодан деярли ҳар куяи
Муҳаммад Юсуф шеъри билан
Ватан ҳакида кўшик берилади.

Тиниқ чашма мисли қайнаб,
Бирда ўйчан, бирда ўйнаб,
Дилни ўртаб, руҳни қийнаб,
Муҳаммаджон куйлаётир.

Юлдузнинг шаънли созида,
Севаранинг овозида,
Элнинг орзу-ниёзида.
Муҳаммаджон куйлаётир.

Қўшигига тутсам қулоқ —
Оддийгина сўзлар, бироқ
Тинглаганда босар титроқ –
Муҳаммаджон куйлаётир.

Музлар эриб тафт-қўридан,
Тил учимас, дил тўридан,
Юрагининг туб қаъридан
Муҳаммаджон куйлаётир.

Қуласада, терак бўлиб,
Бугун яна керак бўлиб,
Байрамда муборак бўлиб,
Муҳаммаджон куйлаётир.

«Ўзбекистон — улугимсан,
Чўпонимсан, чўлшимсан»,
Шеърим, чангу қўшиғимсан —
Муҳаммаджон куйлаётир.

Нидо бўлсам, бўлайин деб,
Фидо бўлсам, бўлайин деб,
Адо бўлсам, бўлайин деб,
Муҳаммаджон куйлаётир.

Кўнгли сутдек оқ ойдиним,
Ўйи холис, лафзи чиним,
Қорамагиз шоир иним –
Муҳаммаджон куйлаётир.

Куйлаётир, тирик гўё...
То юрт омон, тургай дунё,
Чиққан қуёш, оққай дарё —
Муҳаммаджон куйлаётир.

Абдулла Аъзам

СОҒИНДИМ

Дада, сизни согиндим,
Энди билдим, орзу не,
Армон нелигини ҳам.

Дада, сизни согиндим,
Азоб берди айрилиқ...
Кўнолмадим...
Лек кўндим.

Дада, бир бор келсангиз —
Менга бахт ҳам керакмас,
Тилло тпахт ҳам керакмас!

Дада, бир бор келсангиз...
Бир бор тўйиб олсам бас!
Дада, Сизни согиндим!!!

СИЗ ЙЎҚ

Дада, сиз йўқ — борлар кетди,
Жаранглаган торлар кетди,
Кетди кулгу тўлган кунларим.

Ярим бўлган кўнглим тўлмас,
Осмон тўла юлдуз кулмас,
Мендай гамгин энди тунларим.

Болалигим сизда экан,
Қизим, деган сўзда экан,
Қани сиздай меҳрибонларим.

Кундузлари қонлар ютиб,
Тушларимдан нажот кутиб,
Яшаяпман огриб жонларим!

Дада, сиз йўқ...

МЕҲРИБОНГИНАМ

Йиглаб ёздирмасанг айланай ўзим,
Биз ҳали ҳаммадан ўтамиз, цизим.
Муҳаммад Юсуф

Йиглаб ёздирмаган кунларим ҳақин,
Тинчиб ухлатпмаган тунларим ҳақин
Кимларга тўлай.

Бир сония жилолмайин ёнимдан,
Ҳар дақиқа минг ўргилиб жонимдан,
Анжон кетдингиз.

Борай десам, сиздай суяр инсон йўқ,
Арзи-додим айтай десам, имкон йўқ —
Тура олмайсиз.

Жигарлар ҳам сиз бор жойда жигарми,
Жигарларнинг меҳри оқиб тугарми —
Кетдилар тўзиб.

Кўзларимни юмсам, қўлим ушлайсиз,
Ёнингдаман, қизим, деб кўз ёшлайсиз —
Меҳрибонгинам,
Дадажонгинам!

Мадина Юсуф,
шоирнинг қизи

Оффтоп:
* - Маълумотлар Муҳаббат Ҳамроеванинг "Эрта сўнган юлдузлар" китобидан қисқартириб олинди. Ушбу маълумотлар хотира мазмунига оид бўлганлиги боис уни Шоир М. Юсуф фаолиятига бағишланган мавзуда эмас, ушбу "Номи сўнмас юлдузлар" саҳифасига жойлаштиришни лозим топдим.
__________________
Qololmas jahon ichra mangu kishi,Faqat qolg'usi yaxshi nomi, ishi.(Sa'diy)
Ответить 
Старый 27.04.2013 12:26   #55  
Аватар для albatros
Оффлайн
Сообщений: 881
+ 1,270  830/414
– 4  16/13

UzbekistanОтправить сообщение для albatros с помощью Skype™Facebook
Муҳаммад Юсуф. Биз бахтли бўламиз худо ҳоҳласа!



Видео муаллифи: Раъно Хужаева
__________________
Qololmas jahon ichra mangu kishi,Faqat qolg'usi yaxshi nomi, ishi.(Sa'diy)
Ответить 
Старый 25.05.2013 14:08   #56  
Аватар для albatros
Оффлайн
Сообщений: 881
+ 1,270  830/414
– 4  16/13

UzbekistanОтправить сообщение для albatros с помощью Skype™Facebook
УЛАР УЛГУРДИЛАР

Не-не савоб топиб, не гуноҳ этди
Тўқсонида тетик, ҳаёт бўлганлар.
Ҳеч нарсага улгуролмай кетди
Йигирма ёшида ҳалок бўлганлар.

Йўқ, йўқ, улгурдилар ёш бўлсалар ҳам,
Инсон қодир бўлган энг буюк ишга:
Улар улгурдилар энг муқаддас дам
Ўзни Онаюртга қурбон қилишга

А. Маҳкам
__________________
Qololmas jahon ichra mangu kishi,Faqat qolg'usi yaxshi nomi, ishi.(Sa'diy)
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 25.05.2013 14:50   #57  
Аватар для albatros
Оффлайн
Сообщений: 881
+ 1,270  830/414
– 4  16/13

UzbekistanОтправить сообщение для albatros с помощью Skype™Facebook
Унутмоқ осонмас бизларни...*

ОҲУНЖОН МАДАЛИЕВ
(1963-2000)




Сояман, ортингдан эргашган,
Ёстиқман тунлари дардлашган.
Тушингман, ўнгингга алмашган
Унутмоқ осонмас бизларни...
Цитата:
Ёз ойларида Оқтошда ҳордиқ чиқараётган пайтларим эди. Хунук хабар эшитдим. Ҳофиз Оҳунжон Мадалиев ҳам бандаликни бажо келтирибди, — дейишди. Навбатдаги миш-мишлардан бири деб парво қилмадим. Аммо яқин бир одамим матбуотда ўқидим дегандан сўнг, бошимдан оёғимгача муздек тер босди. Албатта фақат мен эмас, балки ҳамма ҳам, ёш кетганларни эшитса, шу кўйга тушиши табиий. Икки ҳафта олдин чамаси, мен Ҳабибулла Абдуллаев билан ишдан кетаётган пайтимда, «Ие, Ҳабибулла ака, ассалому алайкум», деб Оҳунжон ака саломлашди. Шунда менга қараб, «синглим кўрсатувингиз жуда таъсирли, мен баъзида йиғлаб чиқиб кетаман», — деб қўшиб қўйди. Мен бўлсам — руҳлар шод бўлса бўлди, қўлимиздан келганча, деб қўйдим. Энди 6у гапни эшитиб, донг қотдим. Кўз ўнгимда фақат ҳофизнинг ку-либ, самимий туришлари гавдаланаверади. Дам олиш кўнгилга сиғмай 3 кундан сўнг Тошкентга қайтдим. Илойим, ёлғон бўлсин, — дейман ўзимга-ўзим. Киравериш-да Иқбол Мирзони учратдим. Минг афсуски рост, деди. Орадан анча кунлар ўтди, назаримда 1 ойча. Оҳунжоннинг энг яқин дўстларидан бири — Абдумутал ака мени излаб телевидениега келибди. — Жон, синглим, укам ҳақида битта кўрсатув қилайлик, Мадалиевнинг руҳи шод бўларди-да. Мен, йўқ ҳали жуда эрта. Тупроқлари совусин, деб эътироз билдирдим. Қойилман, Абдумутал ака 3 ой телевидение эшигида мени ҳар куни деярли пойлайди. — Жон ака, мен албатта қилиб бераман, аммо вақт-соати билан дейишга ҳеч ҳам қўймайди. Абдумутал ака ўзи асли тошкентлик, аммо, мен сизни Олтиариққа албатта олиб боришим шарт деб қўймасди. Йўлга тушдик. Ҳофиз юрган кўчалар. Унинг маҳалласи — қишлоғига кира бошлаганимизда ҳаво булут бўлиб, майин ёмғир қуя бошлади. Унга мос мени юрагим сим-сим оғрий бошлади. Йиғлагим, ўкиргим келаверди. Аммо, олдимдагилардан истиҳола қилдим. Шунинг учун барча йиғи мунг бўлиб ичимга тушди. Ҳофиз қурдирган чойхонадан ўтиб, ҳовлиси томон боряпмиз. Не кўз билан қарайки, унинг" кичкина ўғли қўлидаги ўйинчоғи билан амакисининг кетидан йиғлаб юрибди. Шер ака уни қанча юпатмасин, барибир кўнмасди. Тошкентга отамни олдига бораман деб йиғларкан. (Болани шундай алдашибди — отанг Тошкентга тўйга кетган деб.) Шу кўйи машинадан секин тушдик. Ҳовлисига кириб борар эканмиз, 2 опаси йиғ-лаб чиқишди. Бояги мунг чунонам сел бўлиб келди-ки, ҳеч ўзимни тўхтата олмайман. Ҳабиба опа бизни қарши олди. Суҳбатни бошлашдан олдин тиловат қилиб олдик. Ҳабиба опа йиғлаётганини кўриб, мен нима қилишимни билмай шундай дейман, — Ҳабиба опа мени онам ҳам 24 ёшда тул қолганлар. Сизни болаларингиз-ку, улғайиб қолишган, мен 4 ёшда, Аҳмаджон укам 2 ёш, Илҳомжон эса 1 ёш, синглим Малоҳат 3 ойлик бешикда қолган. Мен нима қилай. Ҳатто отамни эслолмайман ҳам. Гапла-римни гапириб, ҳўнграб йиғласам, Ҳабиба опа мени юпатиб, йиғламанг Муҳаббатхон, — бош қаттиқми, тош деганларича бор экан. Бош тошдан кўра минг карра қаттиқ экан. Хуллас, дардлашиб бўлиб, суҳбатга киришдик. Бир қўшиқларини эслайсизми:

Егани ош деманг ёлгиз аёлнинг,
Шайтон товогига қўлин солади.
Дастурхон устида дадасин йўқлаб,
Ё ўгли, ё қизи йиғлаб олади.

Бу қўшиқни менга яратиб қолдирган эканлар. Душманимга ҳам раво кўрмайман бундай кунларни.

Иқбол Мирзо шундай хотирлайди: Баъзида ҳаводан нафас оламиз-у, унинг таркиби ҳақида ўйламаймиз. Қачон шу ҳаво етмай қолса, унга нега шундай-а, деб қола-миз. Дўстим Оҳун бирор марта мени олдимда, бировнинг кетидан ёмон гапларни гапириб, ғийбатлашганини эслолмайман. Доим самимий, хушчақчақ эди. У бизга одамгарчиликни, дўстлик ва диёнат нима эканлигини уқтириб кетди назаримда. Ҳозир қалб кемтиклиги ҳам шунда... Наилож, илоҳим ётган жойи жаннат бўлсин. Дўстим ҳамиша тирик, қўшиқлар ҳамиша куйлайди... Биз тинг-лаймиз. Демак, у тирик.
Шундан сўнг мени ҳофизнинг онаси Турғун аянинг олдиларига олиб киришди. Мени қучоқлаб чунонам йиғлаб, сел бўлдилар. Ҳа, ҳеч бир онани боламлатмасин, илойим. Бу жуда қийин савдо. Шу онда бувимнинг гаплари эсимга тушади. 86 га кириб қазо қилдилар бувим, улар отамни 27 ёшида тупроққа беришган. Шунда менга бувим, болам ўлганнинг кетидан ўлолмайман, аммо ҳар куни ўлиб яшайсан, ўлиб тириласан, — дер эдилар. Шунда бувим, эй худо ҳеч бир бандани боламлатмасин илойим дер эдилар. Менимча дунёдаги энг оғир дард ҳам шу бўлса керак.
Шу ўринда унинг дўсти Муҳриддин Ҳолиқов шундай хотирлайди: Ҳар гал Тошкентга келганида, албатта меникига кириб кетар эди. Тонггача суҳбат қуриб, ўйлаб, қўшиқ айтар эдик. Мен кўп одамлар билан мулоқотда бўлганман. Аммо Оҳундака самимий, Оҳундака чин эркаклар кам. Дўстимнинг жойи жаннатда бўлсин!

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова: Биз Оҳун билан жуда кўп айтишув-лапар айтар эдик. Ҳаттоки саҳ-нада тортишиб ҳам қолардик. Мухлислар бу иккиси, ҳозир саҳна ортига ўтиб, роса бир-бири билан ташашса керак, — деб ўйлашгандир, эҳтимол. Аммо, бизнинг бу ижодий ишларимиз, дўстлигимиз ҳамма вақт яхшилик билан, тўғрисини айтсам ё у ош қилиб берарди, ё мен. Дўстона якун топарди. Ҳеч ҳам тортишмаганмиз. Яқин дўст эдик. Чунки, бир тупроқнинг болалари эдик-да биз. Шу ўринда Охунжон куйлаган бир қўшиқ эсимга тушди:

Сояман, ортингдан эргашган,
Ёстиқман тунлари дардлашган.
Тушингман, ўнгингга алмашган
Унутмоқ осонмас бизларни...


Ҳақиқатдан ҳам, ҳали биз ҳофизимизни йўқотиб ҳанузгача уни унутолмаймиз, унутмаймиз ҳам. Ҳали ҳам дард янги. Ҳали ҳам қўшиқларини эшитсак, кўнгил йиғлайди. Сизга бир сирни айтай. Ҳаётда турли кунлар, турлича тасодифлар бўлади. Ҳаттоки дунёга сиғмай қоладиган пайтлар ҳам бўлади. Ана шундай пайтда сиз Оҳунжоннинг истаган бир қўшиғини эшитинг. Мен кафил. Дардларингиз, ҳасратларингиз сел бўлиб оқиб кетади. Шунда енгил тортасиз. Чунки унинг қўшиқлари дил тубидаги оҳлар, ҳеч кимга айтолмайдиган сирли дардлар... шунда сиз қўшиққа мос чайқалиб, чалғиб қоласиз. Шу маънода Оҳунжон Мадалиев абадият фарзанди. Унинг қўшиқлари мангуга дахлдор. Унинг овози сўқир қалбларни бедорликка, одамийликка чорлаб янграйверади.

Муҳаббат Ҳамроева
__________________
Qololmas jahon ichra mangu kishi,Faqat qolg'usi yaxshi nomi, ishi.(Sa'diy)

Последний раз редактировалось albatros; 25.05.2013 в 15:03.
Ответить 
Старый 25.05.2013 14:59   #58  
Аватар для albatros
Оффлайн
Сообщений: 881
+ 1,270  830/414
– 4  16/13

UzbekistanОтправить сообщение для albatros с помощью Skype™Facebook
Ҳофизнинг етим сози *

Цитата:
Ёнгинангда дарё оқканин
Ҳис қиласан дарё қуригач...

КЎНГИЛ САФАРИ

Журналистик фаолиятим давомида кўплаб хизмат сафарларида бўлганман. Уларнинг орасида 1989 йилнинг февралида Шарорада юз берган зилзила оқибатлари ҳақида репортаж тайёрлаш сафари хотирамда яхши сақланиб қолган. Оҳунжон Мадалиевнинг бевақт вафоти ана шу зилзила каби одамлар қалбида кучли ҳаяжон, афсус ва аттанглар қўзғатганлиги сир эмас.
Мен Олтиариққа қиладиган бу сафаримни оддий хизмат сафари сифатида эмас, энг аввало инсонийлик бур-чи, ўғлидан жудо бўлган Турғун аямизга озгина далда, тасалли бериш, бир сўз билан айтганда, кўнгил сафари сифатида ҳис қилдим. Улуғ мутафаккир Жалолиддин Румий ҳазратлари айтганларидек, энг узоқ сафар бу — кўнгил сафари...
Бозор иқтисодиёти даврида яшаётган халқимиз учун айни дамда ахборот алмашиш манбаси ҳам бозор бўлиб қолганлиги чин. Хушовоз ҳофизнинг вафоти оммавий ахборот воситаларида расман эълон қилингани ҳолда уни турли миш-мишларга ўралган тафсилотлари бозорларда авжга чиққанди. Одамлар ўша кунларда Оҳунжоннинг вафоти муносабати билан рўзномаларда билдирилган ҳам-дардликларни нуқта, вергулигача диққат билан ўқиб чиқишар, кимдир бундан таскин топса, кимдир ушбу расмий маълумотларга ҳам шубҳа билан қарарди. Бундай муносабатларнинг таг-томирида мухлиснинг ҳофизга бўлган муҳаббати ётган бўлса, не ажаб...
Бекобод шаҳар темир йўл бекатидаги тунгги соат ўн бирларда ўтадиган «Тошкент-Андижон» поездини кутиш асносида бекатга ёндош чойхонага кирдим. Тунги мижозлар сийраклигидан чойхона хизматчилари ягона эрмаклари — магнитофондан қўшиқ тинглаб ўтиришарди. Овоз карнайлардан ҳофизнинг қўшиғи янграрди:

Ҳофиз болам, сенга кўз тегмасин дейсиз...

Улар мени кўриб, ярим кечаси журналистни қайси шамол учирганлиги билан қизиқишди. Сафарим мақсадини билгач, кўпчиликнинг дилида тугун бўлиб ётган саволларга кўмиб ташлашди. Бу орада у-бу баҳонада кирган йўловчию вокзал ходимлари ҳам суҳбат мавзусидан баҳраманд бўлгач, сафарим мақсади бир зумда вокзалда ҳам овоза бўлди. Мендан разведкачи чиқмаслиги кўриниб турарди. Улар Охунжоннинг бевақт ўлимидан афсусланишар, турмуш ташвишларидан ортиб севимли ҳофизларининг қабрига боролмасликларидан ўкинишар ва улар учун ҳам зиёрату тиловатлар қилишимни сўрашарди.
Поезд етиб келганида йўлга ёлғиз чиққан мендек бир йўловчини чойхоначию миршаблар, божхона ҳодимларию темир йўл хизматчиларидан иборат Оҳунжоннинг ўнлаб мухлислари кузатиб қўйишди.
Туни билан йўл танобини тортиб борган «оташарава»ни шаркдан бош кўтарган момо офтоб ва она диёримизнинг олтин водийси — Фарғонанинг ям-яшил далалари қарши олди. Саратоннинг авжи бўлишига қарамай осмон булутли, ҳатто тунда ёз ёмғири ҳам ёғиб ўтганлиги кўриниб турарди. Назаримда ҳавонинг тундлиги мух-лислар кўнглидаги надоматларга уйғунлашиб кетгандек.

Олтиариқ богларига куз келди тез,
Ҳофиз йигит ўлим билан юз келди тез
Равза богин булбулидек ўшал бийрон
Тилларига «Видо» деган сўз келди тез..
.

Тонгти соат олтиларда Қўқон шоҳбекатига етиб келганимдан сўнг Олтиариққа етиб олиш учун йўловчи уловлардан бирига илашдим. Йўл давомида Оҳунжон-никига яна қанча юриш кераклигини суриштирганимда олтмишлардан ошган онахон менинг Охунжонга ким бўлишимни сўради. Мен таъзия баҳона келаётганлигимни айтдим.
— Оҳунжоннинг уйи Янгиараб қишлоғида деб эшит-ганман. Узим Эскирараб қишлоғида тураман. Раҳматлини ўлимидан бир кун олдин кўргандим. — Ҳамроҳ ҳолагинам мижжаларини дока рўмоллари билан артди. — Ўша куни шифохонадаги неварамни кўриб, катта йўл четида мошин кутиб турувдим. Шунча қўл кўтараман бирортаси тўхтамайди, тўхтагани ҳам отасининг нархини айтади. Ҳа, энди шунча кутдим, бирйўла автобусда кетадиганга ўхшайман деб турган пайтим ёнимга чиройли мошина келиб тўхтади. Орқа эшигини очиб: «Хола, Олтиариққа кетмаяпсизми?» деб бир йигит чақириб қолди.
— Олтиариққа боряпману, сизлар сўрайдиган пул манда йўқ, болам, — дедим ноумидгина.
— Чиқовринг, хола сизнинг битта дуоингиз юз олтиндан қиммат, — деди. Шундай қилиб, уларга ҳамроҳ бўлиб олдим. Иссиқца чанқагандирсиз деб муздек «Фанта» ҳам қуйиб берди. Кимнинг боласисизлар, Эскиараб-данмасмисизлар десам кулади. Биз Қўқондан дейди. Кўринишингиз тоза Оҳунжонга ўхшаркан десам ҳам йўқ, дейди. Оҳунжонга ўхшаб кетаман холос, деб тирикчиликлардан сўрайди.
Уйимнинг остонасига олиб борди. Дарвозадан югуриб чиққан невараларимга «Мана, бувиларингизни эсон-омон олиб келдик, энди бизга жавоб» деб ҳай-ҳайлаши-мизга қарамай жўнаб кетди. Невараларим «Охун ака, битта чой ичиб кетинг» деганча қолишди. Оҳун эмас, ўшанга ўхшайди, холос, десам невараларим мени уришиб кетишди. Ёнма-ён ўтириб ҳам Охунни танимадингизми, деб калака қилишди. Эртаси куни эшитсам, ишлар бунақа бўлиб кетибди.
Ҳамроҳ момомизнинг хотиралари билан Олтиариққа ҳам етиб келдик. Янгиараб қишлоғига эса шундоқ қўл узатгулик масофа қолган экан.
Ҳофизнинг вафотининг йигирманчи кунлари эмасми, таъзиячиларнинг оёғи тинганлигидан, ҳофизнинг яқинлари, онаси, акаси ва бошқа қариндошлари билан ба-фуржа суҳбатлашишга имкон бор эди.
Турғун ая саксон ёшида оқ ювиб-тараган беш фарзандларининг кенжаси — Охунжоннини тупроққа топшириб қўйганлигига ҳали-хали ишонолмайди.
— Раҳматли хўжайиним Нусратали Мадалиев 1992 йилда бандаликни бажо келтирганларидан сўнг тўнғич қизим Ўлмасхон, Ҳалимахон, катта ўғлим Азимжон, ки-чик қизим Рисолатхон кун-кунора йўқлаб турадиган бўлишди. Охунжоним-ку, кўчага чиқадиган бўлсаям, қайтаётганда бўлсаям олдимга бирров кирмасдан ўтмасди. Тошкентгами, бошқа юртларга гастролга борганидаям телефон қилавериб бир дунё пул сарфларди. Мени деб беш-олти кундан ошиқ чўзиладиган гастролларга бормасди. Туркия ва Европага ҳам визалар келганди. Бормади.
Дадамиз элнинг хизматидаги одам эдилар. Тўйларда ош дамлардилар. Касби дурадгорчилик бўлганлигидан Янгиараб қишлоғида хўжайинимнинг қўли билан ясал-ган ёки ўрнатилган эшик-деразасиз уйни топиш мушкул. Биз тарафларда уй-жой қилиш йил бўйи тўхтамаслигидан уста-дурадгорга йил ўн икки ой юмуш етарди. Болаларимнинг тарбияси асосан ўзимнинг зиммамда эди. Ай-ниқса, қизларимнинг тарбиясига қаттиқ тураман. Нега-ки, қиз бола бировнинг ҳасми. Уни бировга эгарланган отдек, рўзғорнинг ипидан кириб, игнасидан чиқадиган даражада тарбиялаб бермасангиз эрта-кун сизни уялти-риб қўйиши ҳеч гап эмас. Худога шукр, учала қизим ҳам тушган жойларида тинчиб, уч-тўрт фарзандли, Ўлмасхоним ҳатто неварали ҳам бўлди.
Турғун ая йиғлаб юбормаслик учун атайин бошқа фарзандлари ҳақида гапираётганлиги, мижжалари эса аламли ёшлар уммонига айланаётганлигини кўриб тўнғич ўғиллари мени онасининг олдидан олиб чиқиб кетди.
Ҳа, онани асло боласига кўк кийишни раво кўрмасин.

Тун ўрнини понг олар,
Кун ўрнини тун босар,
Она ўрнини ҳеч ким босмас,
Болам, ўрнинг ким босар?!

Йил айланиб, келган баҳор
Мозорингга чим босар
Юрагимда гуллар оҳ-зор,
Болам, ўрнинг ким босар?!

Тор узилса, олиб ташлаб,
Машшоҳ янги сим босар.
Қақроқ кўзим кетпдинг ёшлаб,
Болам, ўрнинг ким босар?!

Қуёш ботпса ўрнини
Милтпираган шам босар
Юрагимга соғинч тўлса,
Болам, ўрнинг ким босар...
__________________
Qololmas jahon ichra mangu kishi,Faqat qolg'usi yaxshi nomi, ishi.(Sa'diy)
Ответить 
Старый 25.05.2013 15:01   #59  
Аватар для albatros
Оффлайн
Сообщений: 881
+ 1,270  830/414
– 4  16/13

UzbekistanОтправить сообщение для albatros с помощью Skype™Facebook
Ҳофизнинг етим сози (давоми) *

Цитата:
Элим деб, юртим деб...

Она-заминимиз турли маъдану-конларни ўз бағрида сақлайди. Уларнинг топилиши янги-янги қурилишлар, ишлаб чиқаришлар ва аҳоли турмуш даражасида сези-ларли ўзгаришлар юз беришига сабаб бўлади. Она-хал-қимиз ҳам мана шу хоксор, аммо тириклик манбаи бўлган заминимизга ўхшайди. Унинг бағридан не-не ноёб, иқтидорли фарзандлар етишиб чиқади. Бу иқтидорларнинг намоён бўлиши теварак-атрофга яхши таъсир кўрсатади, унда ўзига яраша ўзгаришлар ясайди. Олтиарикда Охунжон Мадалиев ҳам туман маданий ҳаётида сезиларли ўзгаришлар яратганлиги сир эмас. Бу ҳақда ҳофизнинг жияни, Ўлмасхон опанинг ўғли Шерали шундай хотирлади:
— Болалигимда кўп касал бўлиб, ойимни қийнаб қўйганим учун бувимлар мени ўз тарбияларига олгандилар. Оҳунжон акам билан орамиздаги 3 ёш фарқ деярли билинмас, тенгқурдек ўсганмиз. Уйда тўполон қилиб, бувимизни безор қилмаслигимиз учун бобом уста Нусрат Оҳунжон акам икковимизни ишлаётган хонадонларга эргаштириб кетардилар. У ерда ўзимиз устабобомга дастёрлик қилиб, тахтани ушлаб туриб, мих ё болға узатишиб турардик. Охунжон акам бир куни дадаларидан сўрамай катта пойтеша билан ёғочни тарашлайман деб оёқларини чопиб олгандилар. Ҳаммаёқ қора қон бўлиб кетганди. Яра жой тезда тузалиб кетгани билан ўрнида катта чандиқ сақланиб қолди.
Илгари усталар ишни олдиндан байлашиб олмасди-лар. Икки кун ишлайдими, ўн кун ишлайдими, иш охирида икки-уч оқсоқол чақириб ош дамланарди. Уй эга-си фотиҳадан сўнг устага тўн, дўппи, яктакни белбоққа тугиб, устига эллик ёки юз сўм билан қўйиб: «Оз бўлсаям кўп ўрнида кўрасиз» дерди. Дадамиз ҳам: «Еган-ичганимизга рози бўлинг» деб рози-ризочилик сўрардилар.
Мана шундай муомалаларнинг гувоҳи бўлган биз — болакайлар қаноатдан сабоқ олганмиз. Оҳунжон акам машҳур бўлиб кетганларидан сўнг ҳам ана шу ибратларни унутмадилар. Шу билан бирга ўзлари сезмаган ҳолда камтарликлари билан кўплаб ёшларга ибрат бўлдилар. Айниқса, саксонинчи йилларда кўплаб ёш ҳамқишлоқла-римиз Россия тарафларга мева-сабзавот элтиб, мўмай даромад билан қайтдилар. Ўша ёқларнинг кийим-кечаги, техникалари билан бирга турмуш тарзига хос кўринишларни орттирганлар ҳам бўлди. Ичкилик, пул-бойлик васвасаси баъзи ёшларимизнинг тарбиясига салбий таъсир кўрсатди. Шунда ақли-хуши борлари Оҳунжон акамларни мисол қилиб, сену мендан номи ҳам, бойлиги ҳам юқори бўлгани билан камтарона яшаётгани, муомалаю меҳри беададлиги, тили ширин сўзда, қўли кўксидалигини айтишган, ўрнак олишган.
Оҳунжон акамиз санъатга боши билан шўнғиб кетган эди, дейиш хато. У ҳаёт билан санъат орасида уйғунлик бўлишига интиларди. Гўзал нарсаларнинг, гўзалликнинг ошиғи эди. Ҳаётнинг гўзаллиги эса сув ва саришталик билан. Шунинг учун ҳам, ичимлик суви танқис бўлган қишлоғимизда артезиан қаздириб, икки юз метр чуқурликдан булоқ суви чиқартирди. Асосий газ магистралидан маҳалламизга газ уланишини таъминлади. Маҳалламиздаги ўнлаб кўчаларни асфальтлашти-ришда қатнашди.
Қишлоғимиз четидан ўтадиган «Фарғона-Қўқон» трассаси четига ёқилғи қуйиш шохобчаси, чойхона қурдирди. Бу ишларни амалга оширишга сарфлаган сар-мояларни қимматли қоғоз ёки тиллага айлантириб, «қора кун»га сақлаб қўйсалар ҳам бўлар эди-ку. Йўқ, дерди Охун акам, мустақилликка эришдикми, энди унинг абадийлигига одамларда ишонч уйғотишимиз керак. «Эски ҳаммом, эски тос» қабилида яшаб бўлмайди. Сену менинг янги бинолар қурдираётганимиз, кўча-ларни асфальтлаб ободончиликка уринаётганимизни кўриб, бошқалар ҳам шунга интилади, қишлоғимиз янада чирой очади.
Охунжон акам Нусратали Мадалиев номи билан аталаётган чойхонани қурдириб, катта ҳовуз ва сўриларни тахталатгандан сўнг ҳамқишлоқларимиз мактабни битирганликларини ўн, йигирма, ўттиз йилликларини шу ерда ўтказадиган, ишдан бўш пайтларда ҳовуз атрофида салқинлайдиган бўлишди...
Шерали чойхона ҳовлисига қадалган икки қулочли тол ходаларни менга кўрсатди. Тол ходаларидан янги-янги куртаклар бўртиб чиққанлигидан, уларни уч-тўрт кун ичида экилганлиги билиниб турарди. Айни саратоннинг авжида тол экилиши менга ғайритабиий туюлди. Мен изоҳ талаб қилиб, Шералига қарадим.
— Оҳунжон акамнинг энг сўнгги васиятлари деймизми, сўнгги танбеҳлари деймизми мана шу толларга боғлиқ. Менга мана шу ерни кўрсатиб, «Ука, жуда беҳафсаласиз-да баҳорда тўртта таёқ тиқиб қўйганингизда, уч йидда соя ташлаб тагида одам ўтирадиган жой бўларди» дедилар. Шу гапдан сўнг, тунда раҳматли бўлдилар. Жанозалари, дафн маросимлари билан уч-тўрт кун ҳам ўтиб кетди. Қўл сал бўшаганда чойхонадан хабар олай деб келганимда, Охун акамнинг шу гаплари эсимга тушиб кетди. Дарров бир ярим метрлик ўралар қазиб тўртта қора толнинг ходасидан олиб келиб экиб қўйдим. Сувдан узмай, саратондан чиқариб олсак, кўклаб кетса ажаб эмас...
__________________
Qololmas jahon ichra mangu kishi,Faqat qolg'usi yaxshi nomi, ishi.(Sa'diy)
Ответить 
Старый 25.05.2013 15:07   #60  
Аватар для albatros
Оффлайн
Сообщений: 881
+ 1,270  830/414
– 4  16/13

UzbekistanОтправить сообщение для albatros с помощью Skype™Facebook
Ҳофизнинг етим сози (давоми) *

Цитата:
Юракка яқин қўшиқлар...

Ўлим ҳамиша дафъатанга ўхшайди. Ҳаётга келишнинг маълум муддати бор — тўққиз ойу тўққиз кун... Туғилгандан сўнг одам боласи қанча яшаши тақдири-азалга боғлиқ. Бундан беш-олти йил муқаддам журналист дўстим Тўлқин Эшбек Оҳунжон Мадалиев ижросидаги қўшиқлар ҳақида гапираркан, уни русларнинг бахши-шоири Владимир Висоцкийга ўхшатган эди. Такдирнинг ўйинини қарангки, Оҳунжоннинг бевақт вафоти ҳақида илк «миш-мишлар» тарқалган кунларда Россиядаги кўплаб матбуот нашрларида Владимир Висоцкий вафотининг йигирма йиллигига бағишланган мақолалар жой олганди.
Оҳунжоннинг буюк рус бахши-шоирига ўхшаш томони менимча унинг қўшиқларидаги мавзу ранг-баранглигида бўлса керак. Охунжоннинг фақат гўзаллар таърифи билан тўла қўшиқларни айтмаганлиги бор гап. Унинг юраги оҳанрабога ўхшаб ўзгалар дардини ўзига тортгани-тортган эди. Мана шу дардкашлик уни бевақт ҳалок қилди. Афғонда шаҳид бўлган боласига айтилган она йўқлови, отасиз фарзандларини ўстираётган ёлғиз аёл ҳақидаги қўшиқлар беиз кетмаганлиги шубҳасиз.
— Оҳунжон акам, — деб хотирлайди ҳофизнинг рафиқаси Хдбибахон Абдуллаева, бу қўшиқларни куйлабгина қолмай, боқувчисини йўқотган мана шундай кемтик оилаларга қўлидан келганча ёрдам берсам дердилар. Шундай оилаларнинг тўйларига холис хизмат қилиш, тўёналар ҳам беришга одатлангандилар.
Ҳабибахон ва Оҳунжон гарчи бир туманда бўлсаларда, бир-бирларини фақат 1984 йилда таниганлар. Бирларини — ҳамшира, бирларини — бемор ҳолида Фарғона шифохоналаридан бирида тақдир учратиб қўйди.
Ҳабибахон ўша пайтларда Бекобод шаҳар тиббиёт билим юртини эндигина тамомлаб қайтган, Оҳунжон эса Фарғона педагогика институтининг мусиқа факультети талабаси эди. 1985 йилда никоҳ тўйлари бўлиб ўтди. Сўнг бирин-кетин ширин фарзандлар туғилди. Ҳозир улар тўрт нафар: Хуршидахон, Хуморахон, Қиличбек, Санжарбек.
Қиличбекдан сўнг туғилган ўғил фарзандга бобосининг Нусратали исмини қўйгандилар. Аммо гўдак бир ёшга тўлар-тўлмас вафот этди. Ўша кунларда Сайёра Тўйчиева фарзанди вафот эттан дугонаси тилидан «Жавоҳирим» сарлавҳали шеърни ёзиб, Охунжонга такдим қилади. Охунжоннинг ўз фарзандидан айрилгани алами устига қўшилган бу дардли шеър омихта бўлиб мотам қўшиғи пайдо бўлади:

Жавоҳирим, жон томирим,
Кўзларингш согиндим мен...


Оҳунжоннинг қўшиқ танлашида ўзи ва шоир дўсти Шуҳрат Аҳмедов жуда катта масъулият билан ёндошганларини таъкидлаш жоиз. «Онамнинг дуоси мени асрай-ди» қўшиғининг дунёга келишида бир-биридан бехабар, аммо маслаклари бир йўналишда бўлган инсонлар тақдирини кўрамиз.
Мен «Гулхан» журналида катта муҳаррир бўлиб ишлаб юрган чоғларимда сурхандарёлик ўқувчи Асадулла Жўраевнинг шеърларини эълон қилган эдик. Кейин у ўрта мактабни битириб, ТошДУнинг журналистика факультетига ўқишга кирди. Кунлардан бирида метрода кетаётиб таниш бир кишини кўриб қолдим ва у киши Асадулланинг отаси эканлиги ёдимга тушди.
— Асадулланинг аҳволи оғир, — деди ғамдан эзилган ота. — Бир неча кун бурун ўғлим Талабалар шаҳарчасидан уйга қайтаётганда номаълум безорилар томони-дан обдан пичоқланган. Ҳозир реанимация бўлимида жон олиб, жон бериб ётибди. Боламнинг руҳи жуда тушиб кетган. Сал ўзига келса юртимга олиб кетаман.
Шундан сўнг, орадан бир-икки ойлар ўтиб матбуотда Асадулланинг «Онамнинг дуоси мени асрайди» деган шеъри эълон қилинди. Худога шукур, ўнгланиб олибди, деб қувондим. Орадан бир-икки ойлар ўтмай Оҳунжон ижросидаги ушбу қўшиқ радио ва телевидениеда янграй бошлади.
Шоир Сирожиддин Саййид сўзлари билан айтиладиган:

Саҳар косаларга паймон тўлсаю,
Менинг ярим кўнглим тўлмаса, болам...


нолалари бугун ҳофизнинг ўз онаси Турғуной аямизнинг қўшиғи бўлиб қолишини ким билибди, дейсиз...
Ҳа, она дуоси уни асрай олмади. Аммо, она деганда биз фақат туққан онанигина эмас, Ота-Ватанни, Она-юртни, Она-халқни ҳам ҳис қиламиз. Кўпчиликнинг дуоси уни дорулбақода ҳақ назарига ноил, ардоқли қилиш шубҳасиз. Гузарларимизда, бозорларимизда Охунжон ижросидаги аудио ва видео ёзувлар атрофи-да мухлислар гавжум. У ҳамон тирикдек тириклар билан бирга...
Охунжоннинг хонадонидаги бўлмасида унинг катта портрети 1998 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов фармони билан тақдирланган «Шуҳрат» медали, 1999 йилда берилган «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист» унвони ёрлиқлари, мухлислардан олинган минглаб мактублар сукут ичида. Булар-ку майли, аммо ҳофиз созининг сукути энг оғири экан. Девордаги гулдор гиламга юзларини босганча сукут сақлаётган ҳофизнинг сози сас чиқармай йиғлаётганга ўхшайди.

Жоним қўшиб эшилганда торларингга,
Жўр бўлганман майин-маъюс зорларингга.
Шукур этардим бу дунёда борларингга,
Бизга бўлди дунё багри метин созим
Алвидо, эй менсиз қолган етим созим.

Мен учун ҳам қўйгин онам кўксига бош,
Тоб ташлама багрингга тўкканда ёш
Торларингга ел тегса ҳам гам бўлар фош
Бизга бўлди дунё багри метин созим
Алвидо, эй менсиз қолган етим созим.

Бир кун қўлга олса болам бўйга етиб,
Ёру дўстлар хуш бўлсалар тўйга етиб
Толма сира, куйлар билан хизмат этиб,
Бизга бўлди дунё багри метин созим
Алвидо, эй менсиз қолган етим созим.

Одамларга қўл узатиб етолмасман
Дардларимга энди сирдош этолмасман
У ёқларга сени олиб кетолмасман
Бизга бўлди дунё багри метин созим
Алвидо, эй менсиз қолган етим созим.

Умр бўйи қувдим саньат охуни ман,
Бугун видо торларининг нохуниман
Олтин водий — Фаргонанинг Оҳуниман
Бизга бўлди дунё багри метин созим
Алвидо, эй менсиз қолган етим созим.

Оллоёр
Оффтоп:

* - Маълумотлар Муҳаббат Ҳамроеванинг "Эрта сўнган юлдузлар" китобидан қисқартириб олинди.
__________________
Qololmas jahon ichra mangu kishi,Faqat qolg'usi yaxshi nomi, ishi.(Sa'diy)
Ответить 
Ответить




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх