Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > ZiyoNET
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

ZiyoNET Общественная образовательная сеть ZiyoNET


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 03.05.2013 23:39   #31  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Пировардида японлар авиаташувчи кучлар борасидаги устуворликни қўлдан бой бериб, операциялар сонини чеклашга мажбур бўлдилар. Келгуси ойларда эса улар Алеут ороллари тизимига мансуб бор-йўғи иккита оролнигина қўлга кирита олдилар холос. Жанубда Гуадалканал ороли ва Янги Гвинея оролининг жанубий-шарқий қисми учун жанглар бошланди. Бироқ бу жанглар ҳам японларга муваффақият келтирмади. Бошқа масалалар ҳам ҳал этилмай қолиб кетди. Озодлик курашлари кенг тус олиб кетган Хитой, Корея ва япон истилосидаги бошқа ҳудудларда юзага келган вазият ҳам японлар учун мураккаб бўлиб қолди. Бундай шароитда Япония янги ҳудудларни истило қилиш ҳаракатларидан воз кечиш, мудофаага ўтиш ва қўлга киритилган марраларни шошилинч равишда мустаҳкамлашга мажбур бўлиб қолди.
1943 йил давомида Тинч океан ҳарбий ҳаракатлар (уруш) майдонидаги кампанияда, иккала томон, фақат чекланган мақсадли жузъий операциялар ўтказди. Ўз қудратини ошириб борган Япония Алеут ороллари, Уэйк ороли, Маршалл ороллари, Бисмарк архипелаги, Янги Гвинея, Индонезия, Малай ва Бирма чизиғида мустаҳкам мудофаани ташкил этишга интилди.
Қитъада Марказий ва Жанубий Хитойни боғлаб турган темир йўлларни қўлга киритишга қаратилган ҳужум операциялари ўтказилиши режалаштирилган эди. Ушбу масалаларни ҳал этиш учун япон қуролли кучларининг умумий сони 3 млн 808 кишига қадар кўпайтирилди. Яна 10 та дивизия қўшимча ташкил этилди. Ҳарбий-денгиз кучларининг таркиби 9 та йирик ҳарбий кема, 480 та самолётга эга 8 та авиаташувчи, 21 та крейсер, 79 та эсминец ва 73 та сув ости кемасига қадар кўпайтирилди. Бундан ташқари, 2 та авиаташувчи ва 13 та крейсер таъмирланаётган, верфларда (кемалар қуриладиган ёки таъмирланадиган корхоналарда) эса яна 3 та авиаташувчи, 2 та крейсер ва 15 та эсминецлар қурилаётган эди. Ҳарбий-ҳаво кучларидаги жанговар самолётлар сони 4600 тага етказилди.
АҚШ ва Буюк Британия ҳам шошилинч равишда ўз кучларини ошира бошладилар. 1943 йилнинг ўрталарига келиб Тинч океандаги иттифоқчи флот таркибида 11 та йирик ҳарбий кема, 970 та самолётга эга 12 та авиаташувчи, 32 та крейсер, 120 та эсминец ва 69 та сув ости кемалари бўлганлиги қайд этилган. Айни вақтда Пёрл-Харборда чўктирилган кемаларни сув остидан чиқариш ва таъмирлаш ишлари фаол олиб борилган. АҚШ верфларида 28 та авиаташувчи қурилган.
Америка қитъасидан мулоҳаза юритилаётган ҳарбий ҳаракатлар (уруш) майдонига тўртта пиёдалар ва бешта денгиз пиёдалари дивизияси етиб келди. Австралияда америкаликларнинг 6- ва австралияликларнинг 1- армиялари жадал ташкил этила бошланган.
Аста-секинлик билан бўлса-да, ҳаво армиялари шакллана бошланди. Янги ҳарбий-денгиз базаларини яратиш ишларига зўр берилди. Кучлар бошқарилуви янгидан тузилди. Куч ва воситаларнинг иккита оператив гуруҳи тузилган бўлиб, улардан бири (адмирал Нимиц қўмондонлигида) Тинч океаннинг марказий ва шимолий қисмларида жанговар ҳаракатлар олиб бориш учун мўлжалланган. Унинг таркибига америкаликларнинг 3- ва 5- флотлари, 7-, 13- ва 11- ҳаво армиялари, денгиз пиёдаларининг иккита корпуси ва бир нечта пиёдалар дивизияси киритилган.
Иккинчи оператив гуруҳ (генерал Д. Макартур қўмондонлигида) Тинч океаннинг жанубий-ғарбий қисмида жанговар ҳаракатлар олиб бориши керак эди. Унинг таркибига америкаликларнинг 6- армияси, 7- флоти ва 5- ҳаво армияси ҳамда австралияликларнинг 1- армияси киритилган.
Иттифоқчилар қуролли кучларининг Тинч океандаги фаол ҳаракатлари 1943 йилнинг май ойида бошланди. Ушбу ҳаракатлар муайян изчилликда, кичик кучлар билан океан ҳавзасидаги ҳудудлар кетма-кет эгаллаб борилганича амалга оширилди. Даставвал Алеут тизмаси ороллари озод қилинди. Шундан сўнг 1943 йилнинг ёз ва куз фаслларида асосий хатти-ҳаракатлар Соломон ороллари, Гилберт ороллари, Янги Гвинея оролининг жанубий-шарқий қисми ва Янги Британияни забт этишга қаратилди. Ушбу хатти-ҳаракатлар ўзгарувчан муваффақият билан ривожлана борди. Шунга қарамай, йил охирига келиб, иттифоқчи флот ва армиялар бир қатор десант операцияларини муваффақиятли ўтказиш, Соломон оролларининг бир қисмини қўлга киритиш, Гилберт ороллари ва Бисмарк архипелагини эгаллаб олишга муваффақ бўлдилар.
Бу билан японларнинг Австралияга ҳужум қилиш таҳдиди тамоман барҳам топиб, жамики Осиё-Тинч океан ҳарбий ҳаракатлар (уруш) майдонида йирик миқёсли операциялар бошлаш учун замин яратилди.
1944 йил кампаниясида стратегик ташаббус тамомила иттифоқчиларнинг қуролли кучлари қўлига ўтиб кетди. Шу йилнинг февраль ойида АҚШ қўшини Маршалл оролларига тушиб, шиддатли жанглар билан уларни забт этди. Натижада япон мудофаа чизиғи кенг фронт бўйлаб ёриб ташланди. Ҳаво ва денгизда аксарият ҳукмронликни қўлга киритган АҚШ Тинч океаннинг бутун марказий қисмини назорат қила бошладилар. Бу эса ўз навбатида, уларга май-июнь ойларида Мариана оролларини қўлга киритиш, Каролина оролларидаги япон гарнизонларини қамал қилиш ва 1944 йилнинг сентябрь ойига келиб, шарқий Филиппин ҳудудлари устидан назорат ўрнатиш имконини туғдирди.
1944 йилнинг октябрь ойида Филиппин операцияси бошланиб, шу йилнинг охирига қадар давом этди. Ушбу операция давомида АҚШ японларга яна бир бор йирик талафотлар етказишга (бу операцияда японларнинг 4 та авиаташувчиси, 3 та йирик ҳарбий кемаси, 11 та крейсери ва 9 та эсминеци чўктириб юборилиб, 600 дан ортиқ самолётлари уриб туширилган эди), Филиппин архипелагининг катта қисмини эгаллаб олишга ва уни мудофаа этган 14- япон армиясини тор-мор келтиришга муваффақ бўлдилар. Айни вақтда Тинч океаннинг жанубий-ғарбий қисмида Адмиралтейство ороллари озод этилди, Янги Гвинея оролининг катта қисми эгаллаб олинди, 16-, 17-, 18- ва 19- япон армияларининг қўшинлари бир-биридан ажратиб юборилиб, қамалга олинди.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 03.05.2013 23:44   #32  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Бирма ва Хитойдаги ҳарбий ҳаракатлар эса бу вақтда бошқача тус олди. Япон қўмондонлиги 1944 йил баҳорининг ўзида Хитойнинг жанубий-шарқий ҳудудларига йирик кучларни жамлаб, Чан Кайши қўшинларига қарши катта ҳужум бошлади. Натижада японлар Хэнань вилоятининг деярли ялпи ҳудудини эгаллаб олиш, шундан сўнг ўз ҳаракатларини Янцзи дарёсининг жануби томон йўналтириб Ҳиндихитой яримороли чегараларига етиб боришга муваффақ бўлдилар. Уларнинг қўлига Хитойнинг шимолий ҳудудларини Жанубий ҳудудлари билан боғлаб турган, Корея орқали эса Япон ороллари билан боғлаб турган барча коммуникациялар ўтиб кетди.
Бирмада эса аксинча, фаол ҳаракатлар иттифоқчи қўшинлар томонидан амалга оширилди. Бирмалик ватанпарварлар кўмак бериб турган ушбу ҳаракатлар давомида Ҳиндистоннинг Япония томонидан муқаддам истило қилинган шарқий ҳудудлари озод этилди, шимолий Бирма деярли бутунича қўлга киритилди ва Рангундан (ҳозир Янгон) шимолга олиб борадиган темир йўл тўсилди.
1945 йил ҳарбий ҳаракатлар Япон оролларига қадар етиб келди. Иттифоқчилар қўмондонлиги душман устидан қуруқликдаги қўшинлар бўйича 1,6 баробар, ҳарбий-ҳаво кучлари бўйича 5 баробар, ҳарбий-денгиз кучлари, шу жумладан, авиаташувчилар бўйича 10 баробар устун келганча, барча йўналишларда йирик миқёсли ҳужум операцияларини бошлаб юборди. Шу йилнинг май ойи ўртасига келиб Филиппин ороллари тўла-тўкис, Бирма ва Индонезия деярли бутунлигича душмандан тозаланди.
Бир вақтнинг ўзида Америка қўшини Иводзимо оролини, ундан кейин Окинава оролини қўлга киритди. Япон оролларидаги объектларни бомбардимон қилишга қаратилган йирик ҳаво операциялари бошланди. Десант кучлари томонидан ушбу объектларга ҳужум қилинишига бевосита ҳозирлик кўриш жараёни бошланди.
Хитойдаги японлар муайян вақт давомида ўз ҳужумларини давом эттиришга уринишар, бироқ муваффақият қозона олмас эдилар. Айни вақтда жанубдаги иттифоқчи қўшинлар Бирмадаги япон қўшинларини қириб тамомлаш ҳаракатларини тугатиб, Таиланд чегараларига етиб келдилар.
Япония ниҳоятда мураккаб аҳволга тушиб қолди. Шунга қарамай унинг сиёсий раҳбарияти ихтиёрида ҳали жиддий кучлар бўлгани боис, урушнинг қулай хотимасига умид қилар эди. Капитуляция борасида қўйилган ультиматум япон раҳбарияти томонидан рад этилди. Шундан сўнг, Японияга қарата амалга оширилган ҳаво ҳужумларига янада зўр берилди, 1945 йил 6 ва 9 август кунлари эса АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари Хиросима ва Нагасаки шаҳарларига иккита атом бомбасини ташлади. Шунга ҳам қарамай япон қуролли кучлари қаршилик кўрсатишни давом эттирди. Фақат Совет Иттифоқи урушга киришиб, Маньчжуриядаги Квантун армиясини тор-мор келтирганидан сўнггина, Япония 1945 йил 9 сентябрь куни таслим бўлди.
Умуман олганда, Осиё-Тинч океан ҳарбий ҳаракатлар майдонида бўлиб ўтган уруш ўзининг солиштирма ҳажми ва шиддати бўйича Европада олиб борилган урушга нисбатан сезиларли даражада паст кечди. Шундай бўлса ҳам у ўз ичига жуда катта ҳудудни қамраб олди. Ушбу урушнинг қирқ беш ойи давомида иттифоқчи қўшинлар тахминан 20 та денгиз муҳорабаларини, 50 ка яқин десант операцияларини амалга оширдилар. Ушбу жанг ва операциялар давомида қуролли кураш олиб боришнинг тамомила янги восита ва шакллари қўлланилди. Уруш якунида, Ғарбда рўй бергани каби, Осиё-Тинч океан минтақасида ҳам кучлар тақсимоти ва давлатлар ҳолатида кескин ўзгаришлар рўй берди.

БИРИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ (Первая мировая война) капиталистик давлатларнинг иккита йирик иттифоқи, хусусан: Антанта давлатлари (Россия, Буюк Британия, Франция) ва марказий давлатлар (Германия, Австрия-Венгрия, Туркия) ўртасида бўлиб ўтган қонли уруш.
1914 йил 19 июль куни саккизта давлат ўртасида бошланган, кейинчалик аҳолисининг умумий сони 1,5 млрд га тенг 38 та давлат (жумладан, Антанта томонидаги 34 та давлат) иштирок этган, тўрт йилдан ортиқ давом этиб, 1918 йил 11 ноябрь куни тугаган.
Европа, Осиё ва Африка ҳудудларини, Атлантика океани, Шимолий денгиз, Болтиқ денгизи ва Қора денгиз ҳавзаларини қамраб олган.
Уруш олиб борган иккала томон ҳам босқинчилик мақсадларини кўзлаган. Жумладан:
Германия – Буюк Британия ва Францияни заифлаштириш, Африка қитъасида янги мустамлакаларга эга бўлиш, Польша ва Болтиқ бўйи ҳудудларини Россиядан ажратиб олишга;
Австрия-Венгрия – Болқон яриморолида мустаҳкам ўрнашиб олишга;
Буюк Британия ва Франция – ўз мустамлакаларини қўлда сақлаб қолиш, Германияни дунё бозоридаги рақобатчи сифатида заифлаштиришга;
Россия – Галицияни босиб олиш ва Қора денгиз бўғозларини қўлга киритишга интилган.
Сафарбарлик тадбирлари ўтказилгач:
Германия дастлаб умумий сони 3 млн 600 мингдан кўп кишилик;
Франция – 3 млн 700 минг кишилик;
Австрия-Венгрия – 2 млн 300 мингдан кўп кишилик;
Россия – 5 млн 400 минг кишилик;
Буюк Британия 1 млн кишилик армияни урушга киритди.
Уруш бешта кампаниядан иборат бўлди.
Биринчи кампания давомида Германия 1914 йили Бельгияга ва Франциянинг шимолий ҳудудларига бостириб кирди, бироқ Марна дарёси соҳилларида бўлиб ўтган муҳорабада енгилди. Россия Шарқий Пруссияни ва Галициянинг бир қисмини босиб олди, бироқ немислар ва Австрия-Венгриянинг қарши ҳужуми натижасида енгилди. Ушбу кампания пировардида манёврли кураш шаклларидан позицион (узоқ муддатли марраларда туриб олиб бориладиган) уруш шаклларига ўтиш рўй берди.
1915 йил кампанияси Италиянинг урушга киришиб кетиши, Германиянинг Россияни урушдан чиқариш режаси барбод бўлиши ва Ғарбий фронтда ҳеч бир натижага эришилмаган қонли муҳорабалар ўтиши билан боғлиқ равишда кечди.
Ушбу кампания давомида Германия ва Австрия-Венгрия асосий кучларни рус фронтига қаратганларича, Горлице фронтини ёриб ўтиш тадбирларини амалга оширдилар ва рус қўшинларини Польша ва Болтиқ бўйи ҳудудларидан сиқиб чиқардилар, бироқ Вилен операциясида енгилиб, позицион мудофаага ўтишга мажбур бўлдилар.
Ғарбий фронтда иккала томон ҳам стратегик мудофаага ўтиб олди. Заҳарловчи газлар қўлланилганлигига қарамай Ипр шаҳри бўсағаси, Шампань вилояти ва Артуа тепалигида ўтказилган жузъий операциялар натижа бермади.
Жанубий фронтда Италия қўшинлари Изонцо дарёси соҳилларида Австрия-Венгрияга қарши муваффақиятсиз операция ўтказди. Германия-Австрия қўшинлари Сербияни тор-мор келтиришга муваффақ бўлди. Англия-Франция қўшинлари Грецияда Салоники операциясини муваффақиятли ўтказганига қарамай Дарданеллани қўлга кирита олмади. Закавказье фронтида Алашкерт, Ҳамадон ва Сариқамиш операциялари натижасида Россия Туркиянинг Эрзурум (Арзурум) шаҳри бўсағаларига етиб борди.
1916 йил кампанияси Руминиянинг урушга киришиб кетиши ва барча фронтларда жуда оғир позицион уруш олиб бориши билан боғлиқ равишда кечди. Германия ўз ҳаракатларини яна Францияга қарши қаратди, бироқ Верден муҳорабасида муваффақият қозона олмади. Танклар қўлланилганлигига қарамай Англия-Франция қўшинларининг Сомма соҳилидаги операциялари муваффақиятсиз ўтди.
Италия фронтида Австрия-Венгрия қўшинлари Трентин ҳужум операциясини ўтказишга уриниб кўрди, бироқ Италия қўшинлари томонидан амалга оширилган қарши ҳужум натижасида орқага улоқтириб юборилди. Шарқий фронтда Россиянинг Жанубий-Ғарбий фронт қўшинлари Галицияда, узунлиги 550 километрга тенг кенг фронт бўйлаб генерал А. А. Брусилов бошчилигида ёриб ўтиш операцияни муваффақиятли амалга оширди ва 60-120 км олға илгарилаб, Австрия-Венгриянинг шарқий ҳудудларини қўлга киритди. Вазиятнинг бундай ўзгариб кетиши, ўз навбатида, душманни Ғарбий ва Италия фронтларидан 34 та дивизияни олиб, ушбу фронтга ташлашга мажбур қилди.
Закавказье фронтида рус армияси Эрзурум ҳужум операциясини, ундан кейин Трапезунд (Трабзон) ҳужум операциясини ўтказиб ниҳоясига етказди.
Болтиқ денгизида узил-кесил ҳал этилган Ютланд яримороли муҳорабаси ўтказилди. Ушбу кампания натижасида Антанта томонидан стратегик ташаббус қўлга киритилишига шарт-шароит туғилди.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 03.05.2013 23:48   #33  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
1917 йил кампанияси АҚШнинг урушга киришиб кетиши, инқилоб содир этилганлиги оқибатида Россиянинг урушдан чиқиши ва Ғарбий фронтда бир қатор муваффақиятли ҳужум операциялари (француз генерали Р. Ж. Нивель бошчилигидаги операция, Мессина шаҳри атрофи, Ипр шаҳри, Верден бўсағалари ва Камбре ёнидаги операциялар) кетма-кет ўтказилиши билан боғлиқ равишда кечди. Ушбу операциялар, уларда артиллериянинг йирик кучлари, танклар ва ҳарбий авиация қўлланилганлигига қарамай, Ғарбий-Европа ҳарбий ҳаракатлар (уруш) майдонидаги умумий вазиятни деярли ўзгартира олмади. Бу вақтда Германия Атлантикада чекланмаган сув ости урушини олиб борди. Бундай уруш иккала томонда катта талафотларга олиб келди.
1918 йил кампанияси Антанта қуролли кучларининг позицион мудофаадан ялпи ҳужумга ўтиши билан боғлиқ равишда кечди. Дастлаб Германия иттифоқчиларнинг Пикардия вилоятидаги март ойи ҳужумини, Фландрия (Белгия) минтақасидаги, Энна ва Марна дарёларидаги жузъий операцияларни бошлаб юборди. Бироқ кучлар етарли бўлмаганлиги боис немисларнинг уринишлари келгусида ривож топмай қолди.
1918 йилнинг иккинчи ярмидан эътиборан, АҚШ урушга киришиши билан, иттифоқчилар жавобан амалга оширилган операцияларни (Амьен, Сен-Мийель ва Марна операцияларини) тайёрлаб, ўтказдилар. Ушбу операциялар давомида немислар ҳужумининг натижаларига барҳам берилди, шу йилнинг сентябрь ойида эса ялпи ҳужумга ўтилиб, 1918 йил 11 ноябрь куни Германия Ретонд (Франция) станцияси яқинидаги Компьен ўрмонида капитуляцияга (Компьен сулҳини имзолашга) мажбур этилди. Тинчлик шартномасининг якуний шартлари 1919-20 йилларда бўлиб ўтган Париж конференциясида ишлаб чиқилди.
Биринчи жаҳон уруши 51 ой 2 ҳафта давом этиб, унда Ер шари аҳолисининг учдан икки қисми иштирок этди. Урушда иштирок этган армиялардаги одам сони 37 млн дан ошиб кетди. Қуролли кучларга сафарбар этилганларнинг умумий сони тахминан 70 млн кишини ташкил этди. Фронтлар узунлиги 2,5-4 минг километрга чўзилди. Томонлар 9,5 млн одам йўқотди, яна 20 млн киши яраланди.
Ушбу урушда қўшин ва кучларнинг янги турлари, жумладан: ҳарбий авиация, зирҳли-танк қўшинлари, зенит қўшинлари, танкка қарши воситалар, сув ости кучлари ривож топиб, кенг қўлланди. Қуролли курашнинг янги шакл ва усуллари, хусусан армия ва фронт миқёсида ўтказиладиган операциялар, фронт истеҳкомларини ёриб ўтиш усуллари қўлланила бошланди. Янги стратегик тушунча ва терминлар, жумладан: «Қуролли кучларни оператив жиҳатдан тизиш», «Қўшинларни оператив ҳимоя қилиш», «Чегарага яқин ҳудудлардаги жанг», «Урушнинг бошланғич даври», «Урушнинг кейинги даврлари» каби термин ва тушунчалар вужудга келди.
Биринчи жаҳон уруши ижтимоий жараёнлар ривожини жадаллаштирди, Россия, Германия, Венгрия ва Финляндияда инқилоблар содир этилишига замин яратган сабаблардан бири бўлди.
Ушбу уруш хотимасида жаҳонда янги ҳарбий-сиёсий вазият қарор топди.

ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ (Вторая мировая война) башарият тарихида иккита ҳарбий-сиёсий иттифоқ ўртасида бўлиб ўтган энг йирик уруш.
Иккинчи жаҳон уруши фашистлар Германияси, Италия ва милитаристик Япония томонидан, фашистлар блокининг бошқа аъзолари билан биргаликда бошлаб юборилган.
Ушбу урушда 61 та давлат, жумладан:
14 та давлат Берлин-Рим-Токио давлатлар ўзаги томонида;
47 та давлат эса гитлеризмга қарши иттифоқ томонида иштирок этган.
Иккинчи жаҳон урушига жалб этилган давлатлар аҳолисининг умумий сони 1,7 млрд дан ошиб кетган.
Уруш учта қитъа, хусусан: Европа, Осиё ва Африка ҳудудларини, шунингдек, тўртта океан ҳавзаларини (Тинч океан, Атлантика, Ҳинд ва Шимолий Муз океанларини) қамраб олган тарзда олти йил, яъни 1939 йил 1 сентябрдан 1945 йил 9 сентябрга қадар давом этган.
Фашистлар блоки томонидан адолатсиз уруш, босқинчилик ва талончилик уруши, деб аталадиган уруш олиб борилган бўлиб, унда жаҳонда ҳукмронлик қилиш, бутун бошли халқларни қарам қилиш, баъзиларини эса умуман қириб ташлаш мақсадлари кўзланган. Гитлеризмга қарши иттифоқ томонидан эса адолатли уруш, мудофаа уруши, деб аталадиган уруш олиб борилган бўлиб, унда ўз мамлакат ва халқларининг ҳаёти, эрки ва мустақиллигини ҳимоя қилиш мақсадлари кўзланган.
Иккинчи жаҳон уруши қуруқлик, ҳаво ва денгизда мисли кўрилмаган бешафқат, қатъий ва муросасиз шаклларда, стратегик миқёсда юксак манёврли йирик операциялар ўтказилган тарзда олиб борилди.
Иккала томонда ҳам турли-туман ҳарбий техника билан қуролланган кўп миллионли қуролли кучлар иштирок этди. Қуролли курашнинг асосий воситалари сифатида автоматик қуролнинг хилма-хил турлари, самолётлар, танклар, ўзиюрар қурилмалар, артиллерия ва зенит артиллерияси тизимлари, танкка қарши воситалар, минали қурол-яроғлар, сув ости ва сув усти кемаларининг янги русумлари, шу жумладан, авиаташувчилар оммавий равишда қўлланилди. Қуролли кучларнинг жанговар таркибига жалб этилган одамлар сони жами 110 млн кишига етди.
Уруш сакраш тарзида ривожланиб борди. Дастлаб Германия ва Япония деярли бутун Ғарбий Европани, Хитой ва Жанубий-Шарқий Осиё ҳудудининг катта қисмини, ғарбий ва марказий Океаниянинг кенг ҳавзасини забт этганча йирик муваффақиятларни қўлга киритди. Урушнинг кейинги боришида ташаббус Совет Иттифоқи ва унинг ғарбдаги иттифоқчилари қўлига ўтиб, фашистлар блокига мансуб давлатларнинг капитуляцияси билан якун топди.
Иккинчи жаҳон уруши қуйида баён этилган бешта даврга бўлинади.
Урушнинг биринчи даври – 1939 йил 1 сентябрдан 1941 йил 21 июнгача давом этиб, уруш бошланиши, Германиянинг Ғарбий Европа мамлакатларига бостириб кириб, Европанинг 13 та давлатини босиб олиши билан кечди. Ушбу давр Германиянинг Польшага қуролли ҳужуми («Вейс План») билан бошланди. Натижада Польша бир ой ичида тор-мор қилинди. Уруш давомида Совет Иттифоқи 1939 йил 17 сентябрь куни ўз қуролли кучларини Риббентроп-Молотов пактига мувофиқ Ғарбий Украина ва Белоруссия ҳудудларига киритди. Польшага уюштирилган ҳужумга жавобан Франция ва Буюк Британия давлатлари томонидан Германияга уруш эълон қилинди, бироқ фаол жанговар ҳаракатлар олиб борилмади. Ярим йил давомида «Ғалати уруш», деб ном олган уруш олиб борилиб, томонлар фақат бир-бирига қарата чекланган ҳарбий авиация зарбаларини уюштириб борди.
1940 йилнинг апрель-июнь ойларида немис-фашист қўшинлари Дания ва Норвегияни босиб олди, 1940 йил 10 июнь куни эса Германия, 1940 йил 10 май куни урушга киришган Италия билан биргаликда Францияга қарши кампанияни («Гельб» режасини) бошлаб юборди. Гитлерчилар армияси Бельгия, Нидерландия ва Люксембург ҳудудига бостириб кириб, уларнинг армияларини тор-мор келтирди, сўнгра ушбу ҳудудлар орқали Шимолий Францияга қарата қудратли зарба берди. Французлар фронти тез ёриб юборилиб, шимолий ва марказий Франция босиб олинди. Натижада 1940 йил 22 июнь куни Франция армияси таслим бўлди.
Айни вақтда Дюнкерк (Франция) ҳудудида денгиз соҳилига сиқувга олинган инглиз армияси қудратли қурол-аслаҳаларини қолдириб, Британия оролларига эвакуация қилинди. Германия 1940 йилнинг август ойидан 1941 йил июнь ойига қадар Буюк Британияни ёпирилма бомбардимон қилиб, «Англия учун жанг», деб ном олган уруш олиб борди, бироқ унинг ушбу ҳаракатлари кутилган натижалар бермади.
Шу даврнинг ўзида, урушнинг охирига қадар давом этган Атлантика учун жанглар бошланди. Ушбу жангларда дастлаб Германия устун келди, 1942 йилдан эътиборан эса денгиздаги вазият ғарб давлатлари фойдасига тубдан ўзгариб кетди.
1941 йилнинг баҳорида Германия армияси Италия ва Венгрия билан биргаликда Албания, Югославия ва Грецияни тор-мор қилиб, ҳудудларини эгаллаб олди (Болқон кампанияси). Африкадаги уруш майдонида эса Италия-Германия қўшинлари Ливияни забт этиб, Мисрга бостириб кирди.
Узоқ Шарқда Япония томонидан Хитойга қарши уруш 1937 йилдан олиб борилган бўлиб, босиб олинган соҳил бўйи ҳудудлари аста-секин кенгайтириб борилди. 1940 йилнинг июль ойидан бошлаб фашистлар Германияси пинҳон равишда ССРИга қарши уруш бошлашга тайёргарлик кўра бошлади. Шу йилнинг декабрь ойида Германия ҳукумати томонидан ССРИга ҳужум режаси («Барбаросса» режаси) тасдиқланди ва ушбу тайёргарлик босқичи қайтарилмас тус олди.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
"+" от:
Старый 03.05.2013 23:53   #34  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Урушнинг иккинчи даври – 1941 йил 22 июндан 1942 йилнинг 18 ноябрига қадар давом этиб, Германия ва унинг иттифоқчилари (Руминия, Финляндия, Венгрия ва Италия) томонидан Совет Иттифоқига ҳужум қилиши, совет халқининг фашистлар истилосига қарши уруш бошлаши, немис-фашист агрессиясининг бартараф этилиши ва гитлерчиларнинг «Яшин тезлигидаги уруш» доктринаси барбод бўлиши билан кечди.
Ушбу давр немис-фашист қўшинларининг ССРИ ҳудудига хиёнаткорона ҳужуми билан бошланди. Совет Иттифоқининг урушга етарлича тайёр бўлмаганлиги, мудофаа фронтини ташкил этмаганлиги ва ҳарбий-сиёсий раҳбарияти томонидан йўл қўйилган хатоликлардан, шунингдек, ўз қуролли кучларининг тўла-тўкис сафарбар этилганлигидан фойдаланган Германия армияси чегара ҳудудларида олиб борилган жангларда ССРИнинг чегара олди округларини қуршовга олиб, қўшинларнинг йирик сонини йўқ қилиш йўли билан совет қўшинларига катта талафотлар келтирди, Болтиқ бўйи, Ғарбий Белоруссия, Украина ва Молдавия ҳудудининг катта қисмини босиб олди. Совет-герман фронти Иккинчи жаҳон урушининг энг асосий ва ҳал этадиган фронтига айланиб қолди.
Башариятга қарши умумий таҳдид туғилгач, гитлеризмга қарши иттифоқ шакллана бошланди. Буюк Британия ва АҚШ ушбу урушда ССРИни қўллаб-қувватлашлари ҳақида баёнот берди. Фашистлар томонидан Яқин Шарқда таянч пунктлари яратилишининг олдини олиш мақсадларида, биргаликда келишилган битимга асосан, 1941 йил август ойида Совет Иттифоқи ва Буюк Британия ўз қўшинларини Эронга киритдилар.
1941 йил сентябрь ойининг охирига келиб, немис-фашист қўшинлари ССРИ ҳудудининг 500-600 км ичкарисига кириш, Ленинград атрофида қамал ҳалқасини яратиш, Болтиқ бўйи, Белоруссия, Украина ва Қримни тўла-тўкис босиб олишга эришди. Шундан сўнг гитлерчилар ўз кучларини гуруҳларга қайта бўлиб чиқиб, 1941 йилнинг октябрь ойидан эътиборан Москва йўналишида ҳал этадиган ҳужумни («Тайфун» операциясини) уюштирдилар. Бироқ совет қўшинлари ушбу зарбани нафақат бартараф этди, балки қарши ҳужумга ҳам кўтарилди, кейинчалик эса бу ҳужум ялпи ва умумий қарши ҳужумга айланиб кетди. Фашистларга йирик талафотлар келтирилиб, қўшинларининг асосий зарбдор кучлари тор-мор келтирилди, пойтахтга нисбатан таҳдид батамом барҳам топди, душман Тихвин ва Ростовдан улоқтириб юборилди ва шу тарзда гитлерчиларнинг яшин тезлигида уруш олиб бориш режаси барбод бўлди.
Бироқ 1942 йилнинг ёзида стратегик ташаббус такрор душман қўлига ўтди. Душман совет қўшинлари тор-мор қилинган Керч яриморолидаги бир қатор муҳим операциялар, Севастополни қўлга киритгани, Харьков ва Любань бўсағаларида совет қўшинлари туркумини янчиб ташлаганидан сўнг иккинчи стратегик ҳужумга ва бу сафар жанубий йўналишда киришди.
Натижада душман 1941 йил июнь-ноябрь ойларида кетма-кет ўтказган операциялари давомида совет қўшинларига жиддий талафотлар етказиш, Дон дарёсининг юқори оқими ва Сталинград бўсағасидан оқиб ўтаётган Волга дарёсига етиб келиш, Шимолий Кавказни забт этишга муваффақ бўлди. Шундай бўлганига қарамай, Гитлер, ўз олдига қўйган ҳарбий-сиёсий мақсадига эриша олмади. Унинг қўшинлари Сталинград бўсағалари ва Кавказ тоғларининг этакларида тўхтатилди ва узунлиги 6000 км келадиган фронт бўйлаб чўзилиб кетиб, жуда мушкул аҳволга тушиб қолди.
1941 йилнинг қиш ва 1942 йилнинг ёз фаслларида Африка уруш майдонларидаги ҳарбий ҳаракатлар ўзгарувчан муваффақиятлар билан олиб борилди. 1942 йил ёзининг ниҳоясида эса бу ерда муваққат сукунат ҳукм сурди. Атлантикада Германиянинг сув ости кемалари океан коммуникацияларида олиб борган операцияларининг кўламини кенгайтириб, иттифоқчи мамлакатлар флотлари ва конвойларига катта зарар етказди. Норвегия ва Баренц денгизлари коммуникацияларида ҳам немис сув ости кучлари ва ҳарбий авиациясининг ҳаракатлари жадаллашди.
Осиё-Тинч океан уруш майдонида эса Япония 1941 йил 7 декабрь куни Перл-Харбор ҳарбий-денгиз базасига қарата дафъатан зарба бериб, АҚШга қарши уруш бошлаб юборди. Зарба натижасида Япония АҚШнинг Тинч океандаги флотига жуда йирик талафот етказиб, денгиздаги ҳукмронликни қўлга киритди. Ушбу ҳукмронликдан фойдаланган Япония 1942 йил бошида Малай, Индонезия, Филиппин ва Бирмани босиб олди, Буюк Британиянинг Сиам кўрфазидаги қироллик флотига, сўнгра Ёвон операциясини амалга ошириб, Америка-Голландия флотига жиддий талафот етказди. Хитойда эса япон қуролли кучлари озод этилган ҳудудларга қарши жазо операцияларини ўтказди.
Урушнинг учинчи даври – 1942 йил 19 ноябрдан 1943 йил 31 декабрга қадар давом этиб, совет қўшинларининг Сталинград бўсағаларида қарши ҳужумга кўтарилиши билан бошланди. Ушбу ҳужум душман кучларининг 330 минглик туркуми қуршовга олиниши ва батамом тор-мор келтирилиши билан якун топди. Совет қуролли кучларининг келгусида Великие Лукидан Қора денгизгача авж олиб кетган стратегик ҳужуми совет-герман фронтининг марказий ва жанубий қисмларида немис, венгр, итальян ва румин қўшинларининг тор-мор келтирилиши, Россиянинг бир қатор марказий вилоятлари, Донбасс ва Шимолий Кавказнинг катта қисми озод этилишига олиб келди. Шу тарзда Совет Иттифоқи ҳарбий-сиёсий ва стратегик ташаббусни тўла-тўкис қўлга киритди. Немис-фашист босқинчиларининг ССРИ ҳудудидан ёппасига қувиб чиқариш жараёни бошланди.
1943 йилнинг ёз фаслида гитлерчиларнинг ҳарбий-сиёсий раҳбарияти Курск бўсағаларида навбатдаги (учинчи) ҳужумни («Цитадель» операциясини) уюштиришга уриниб кўрди. Бироқ бу уриниш Германия армияси учун қақшатқич мағлубият билан якун топиб, узоқ давом этган позицион мудофаа урушини олиб боришга мажбур қилди. Днепр учун олиб борган кейинги жангда Совет Армияси душманнинг «Шарқий девор», деб номланган маррада босиб олинган ҳудудларни қўлда сақлаб қолиш ниятини барбод қилди.
Натижада Иккинчи жаҳон урушида туб бурилишлар, ҳарбий-сиёсий ва стратегик вазиятда эса қайтариб бўлмайдиган ўзгаришлар гитлеризмга қарши иттифоқчилар фойдасига юз берди. Фашистлар блокининг парчаланиш жараёни бошланди. Германиянинг тор-мор бўлиши муқаррар бўлиб қолди.
Африкадаги уруш майдонларида инглиз қўшинлари Эль-Аламейн ҳудудидаги итальян-немис қўшинларига жуда йирик талафотлар келтирди. Айни вақтда Касабланкага (Марокаш) Америка қўшинларининг йирик контингенти туширилди. Шундан кейин иттифоқчилар томонидан ўтказилган Шимолий Африка ва Тунис операцияларида герман-итальян экспедицион қўшинлар янчиб ташланиб, 220 минг кишилик кучлар таслим бўлишга мажбур қилинди. 1943 йил ёзининг ўрталарида ўтказилган Сицилия ва жанубий Италия операциялари натижасида иттифоқчилар Сицилия оролини забт этиб, Италия қирғоқларига келиб тушдилар. Бу эса ўз навбатида, Италиянинг урушдан чиқишига олиб келди.
Осиё-Тинч океан уруш майдонида Япония қуролли кучлари қўлга киритилган ҳудудларни сақлаб қолишга уринганича стратегик мудофаага ўтиб олди. Англия-Америка қўшини эса ўз навбатида, ҳужумга ўтиб, ҳаво ва денгиздаги ташаббусни қўлга киритганча, япон флотига (Мидуэй ороли ва Соломон ороллари яқинидаги денгиз жангларида) бир қатор талафотлар келтирди, Янги Гвинеяга тушди, Алеут оролларини озод этди.
Урушнинг ушбу даврида Германия томонидан босиб олинган барча ҳудудларда партизанлар ва халқ озодлиги ҳаракатлари кескин авж олиб кетди. Иттифоқчилар томонидан Германия ҳудудидаги шаҳарлар ва йирик саноат объектларига қарата йирик ҳаво операциялари олиб борилди.
Бир вақтнинг ўзида Атлантикадаги вазият ҳам ғарб давлатлари фойдасига тубдан ўзгариб кетди.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
"+" от:
Старый 03.05.2013 23:58   #35  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Урушнинг тўртинчи даври – 1944 йил 1 январдан 1945 йил 9 майга қадар давом этди. Ушбу давр Европада иккинчи фронт очилиши, немис-фашист босқинчиларининг Совет Иттифоқи ҳудудидан битта ҳам қолдирмай қувиб чиқарилиши, Ғарбий Европа мамлакатларининг озод этилиши, фашистлар Германиясининг батамом ҳалокатга учраши, таслим бўлган раҳбариятининг сўзсиз капитуляцияга имзо чекиши билан тавсифланади.
Ушбу даврда асосий ҳодисалар, урушнинг олдинги даврлари каби Шарқий фронтда бўлиб ўтди. 1944 йили йирик ҳужумкор стратегик операциялар ўтказган Совет Армияси герман қўшинларининг энг муҳим туркумларини тор-мор келтирди, Болтиқ бўйи, Белоруссия, Украинанинг чап соҳили ва Молдавияни озод этиб, ўз ҳарбий ҳаракатларини давлат чегараларидан ташқарисига олиб чиқди.
Кейин ўтказилган операциялар натижасида Финляндия, Руминия ва Венгрия урушдан чиқарилди, Польша, Чехословакия, Югославия, Болгария ва Австрия озод этилди. Совет қўшинлари Германия ҳудудига кириб келиб, 1945 йил 2 май куни унинг пойтахти Берлин шаҳрини забт этди. Эльба дарёсида эса Англия-Америка қўшинлари билан учрашди.
1944 йил 6 июнь куни Ғарбий Европада Англия-Америка қўшини Нормандияга келиб тушди ва бу билан иккинчи фронтни очиб, Франция, Бельгия ва Нидерландияни озод этиш операцияларини бошлаб юборди, шундан сўнг Германиянинг ғарбий ҳудудларига бостириб кирди. 1945 йилнинг баҳорида эса ушбу қўшин Рейн дарёсини кечиб ўтиб, Германиянинг жанубий ва марказий ҳудудларини забт этди.
Шарқ ва ғарбдан ҳамкорликда берилган зарбаларга бардош бермаган гитлерчилар Германияси қаршилик кўрсатишдан воз кечишга мажбур бўлиб, 1945 йил 9 май куни сўзсиз капитуляция далолатномасига имзо чекди. Шу тариқа, фашистлар Германияси ва унинг иттифоқчиларига қарши олиб борилган уруш гитлеризмга қарши иттифоқчи давлатларнинг тўла-тўкис ғалабаси билан поёнига етди.
Айни вақтда Япония Осиё-Тинч океан уруш майдонида ўз ҳарбий ҳаракатларини давом эттирмоқда эди. Иттифоқчилар армиялари ва флоти, умумий стратегик ҳужумга ўтиб, япон флотини батамом янчиб ташлади, Океаниянинг катта қисмини озод этиб, япон оролларига тақалиб келди.
Урушнинг бешинчи даври – 1945 йилнинг 9 майидан 2 сентябрига қадар давом этиб, Япониянинг тор-мор қилиниши ва Осиё халқларининг япон истилосидан озод этилиши билан кечди.
Урушнинг ушбу даврида ССРИ 1945 йил 9 август куни Японияга уруш эълон қилди ва қисқа вақт давом этган операция давомида Квантун армиясини янчиб ташлаб, Манчжурия, Шимолий-Шарқий Хитойнинг айрим вилоятлари, Шимолий Корея, Сахалин ва Куриль оролларини озод этди. Америка Қўшма Штатлари 1945 йилнинг 6 ва 9 август кунлари Хиросима ва Нагасакига атом бомбаларини ташлаб, ушбу шаҳарлар ва улардаги кўп сонли тинч аҳолини йўқ қилиб юборди. 1945 йил 9 сентябрь куни Япония таслим бўлди.
Иккинчи жаҳон уруши тамом бўлди. Бу уруш унда қатнашган барча давлатларга беҳисоб вайроналиклар ва улкан талафотлар келтирди. Иккала томонда ҳалок бўлганларнинг умумий сони 50 млн кишидан ортиб кетди.
Урушнинг асосий қийинчилиги, яъни немис-фашист қўшинларининг катта қисмини (607 дивизиясини) йўқ қилиш Совет Иттифоқи қисматига тушди, бироқ ўзи ҳам катта талафот кўрди. 27 миллионга яқин совет фуқаролари ҳалок бўлди, 1710 та шаҳар ва посёлка, 70 мингта қишлоқ, 32 мингта саноат корхонаси вайрон бўлди.
АҚШ, Буюк Британия, Франция, Хитой ва гитлеризмга қарши иттифоққа аъзо бўлган кўплаб бошқа давлатлар умумий ғалабага жуда катта ҳисса қўшдилар.
Жаҳоннинг энг тажовузкор кучлари тор-мор қилинганлиги урушнинг энг муҳим натижаси саналади. Бу эса ўз навбатида, дунё қиёфасини, жаҳондаги сиёсий кучлар тақсимотини тубдан ўзгартириб юбориб, жаҳон социалистик тизимининг вужудга келишига олиб келди.
Бироқ социалистик тизимда «Совет намунаси»га монанд тоталитар режимлар қарор топа бошлади. Бунинг оқибатида юзага келган кескин зиддиятлар «Совуқ уруш» бошланиши, жаҳонда янги ижтимоий-сиёсий инқироз қарор топиши, кейинчалик Шарқий Европа давлатларида коммунистик режимнинг барҳам топиши, Варшава Шартномаси Ташкилоти тарқалиб кетиши ва ниҳоят 1991 йили Совет Иттифоқининг ўзи парчаланиб кетишига олиб келди.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 04.05.2013 00:03   #36  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
СОВЕТ ИТТИФОҚИ ТОМОНИДАН 1941-45 ЙИЛЛАРДА ГЕРМАНИЯ ФАШИСТЛАРИГА ҚАРШИ ОЛИБ БОРИЛГАН УРУШ (война Советского Союза против фашистской Германии 1941-45 гг.) Иккинчи жаҳон урушининг асосий таркибий қисми. Ватан озодлиги ва мустақиллиги учун совет халқи томонидан олиб борилган адолатли уруш, халоскорлик уруши. Фашистлар Германияси ва унинг Европадаги иттифоқчилари томонидан ССРИга қарши бошланган, муросасиз, қатъий мақсадлар кўзланган ва мисли кўрилмаган бешафқат тарзда олиб борилган уруш.
Совет Иттифоқи томонидан Германия фашистларига қарши олиб борилган урушда стратегик ташаббус дам у томон, дам бу томонга ўтган тарзда 1418 кун ва тун давом этган.
Ушбу уруш учта даврга бўлиниб, саккизта ҳарбий кампания, 17 та стратегик мудофаа ва 38 та стратегик ҳужум операцияларига эга бўлган.
Уруш гитлерчилар Германияси томонидан, ўзининг ва ўзи истило қилган Ғарбий Европа мамлакатларининг ҳарбий-иқтисодий имкониятларига таянган ҳолда тайёрланган. Германия қуролли кучлар шахсий таркибининг сони 7,3 млн кишига етказилган. ССРИга ҳужум қилинганда Германия ва унинг иттифоқчиларига мансуб:
жами 5 млн кишидан иборат 182 та дивизия ва 20 та бригада;
4400 та танк ва артиллерия қуроллари;
47,2 мингта тўп ва миномётлар;
4440 та жанговар самолёт;
192 тадан кўп кемалар қўлланилган.
Санаб ўтилган кучларнинг ҳаммаси учта армия гуруҳига, хусусан «Шимол», «Марказ» ва «Жануб» армияларига мужассам этилган бўлиб, Ленинград, Москва ва Киев стратегик йўналишларига қаратилган.
Гитлернинг 1940 йил 18 декабрдаги 21- сонли директиваси билан тасдиқланган Германия стратегик («Барбаросса») режасида яшин тезлигида ўтказиладиган битта кампания билан Совет Иттифоқининг узил-кесил тор-мор қилиниши кўзда тутилган.
Бунда Қизил Армиянинг асосий кучлари Днепр, Ғарбий Двина чизиғининг чап томонидаги чегара олди ҳудудларда яксон этилиши, сўнгра Москва, Ленинград, Киев ва Донбасс забт этилиб, Волга, Архангельск чизиғига чиқилиши режалаштирилган.
Бу вақтда Совет Иттифоқи ғарбда, кейинчалик фронтларга айлантирилган тўртта ҳарбий округ ташкил этган бўлиб, улар таркибига:
жами 3,1 млн кишидан иборат 186 та дивизия;
12,8 мингта танк, улардан 2242 таси носоз, 1,8 мингтаси эса КВ-1 ва Т-34 русумли янги танклар;
47,2 мингта тўп ва миномётлар;
7,5 мингта самолёт, улардан 1,5 мингтаси янги русумли жанговар самолётлар кирган.
Уруш олиб боришнинг стратегик режаси чегара олди ҳудудларда уюштирилган тажовузни бартараф этиб, Жанубий-Ғарбий, Ғарбий, сўнгра Шимолий-Ғарбий йўналишларда зудлик билан қатъий ҳужумга ўтишдан иборат бўлган эди.
Уруш душманнинг 1941 йил 22 июнь куни бостириб кириши билан бошланди ва учта даврни ўз ичига қамраб олди. Ушбу даврлар вақт бўйича Иккинчи жаҳон урушининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи даврларига мос келади. Фашистлар Германияси томонида Италия, Руминия, Венгрия ва Финляндия давлатлари ҳам ушбу уруш бошланишида иштирок этди. Совет Иттифоқи тажовузни ёлғиз ўзи бартараф этишга мажбур бўлди.
Урушнинг биринчи даврида совет қўшинлари чегара олди жангларида катта талафотлар кўрди. Гитлерчилар армияси Ғарбий, Шимолий-Ғарбий ва Жанубий-Ғарбий фронтларнинг катта кучларини қуршаб олиш ва йўқ қилишга муваффақ бўлди. 9 июлга келиб душман Болтиқ бўйининг катта қисмини, Белоруссиянинг ғарбий ҳудудларини, Украинанинг чап соҳилини эгаллаб олиб, Ленинград, Смоленск, Киев ва Каменец-Подольскийнинг олис бўсағаларига етиб келди. Бу билан урушнинг бошланғич даври ниҳоясига етди. 1941 йилнинг 10 июлидан 10 сентябрига қадар Ғарбий йўналишдаги Смоленск остоналарида жуда муҳим жанглар бўлиб ўтди. Натижада душман Иккинчи жаҳон уруши давомида биринчи маротаба тўхтатилди ва асосий хатти-ҳаракатларни қанотларга олиб ўтишга мажбур бўлди.
1941 йилнинг август-октябрь ойларида немис-фашист қўшинлари Ленинград остонасига етиб келди, бироқ шаҳарни эгаллашга муваффақ бўлмади. 800 кун давом этган Ленинград учун жанг бошланди. Жанубий-Ғарбий ва Жанубий йўналишларда фронт бўйлаб зарба бериб, Киевни забт эта олмаган душман, асосий хатти-ҳаракатларини Марказий ва Жанубий-Ғарбий фронтларнинг қўшинларига қарши йўналтирди. Гомель томонидан жанубга, Кременчуг плацдармидан шимолга қарата қанотлардан қудратли ҳужум бошлади. Натижада Днепрда мудофаа жангларини олиб бораётган совет қўшинларининг ортки томонига чиқиб олди. Уларнинг йирик қисмини қуршовга олиб, Донбассга ёриб ўтди ва Одессани қамал қилди. Шундан сўнг Қрим яриморолининг катта қисмини эгаллаб, Севастопольга етиб борди. Одесса ва Севастополнинг қаҳрамонона мудофааси немис қўшинларининг олға илгарилашини бир неча ойга кечиктирди.
1941 йилнинг октябрь ойида немис-фашист қўмондонлиги ғарбий йўналишдаги ўз кучларини гуруҳларга қайта бўлиб чиқиб, Москвага биринчи, 1941 йилнинг ноябрь ойида эса иккинчи ҳал этадиган ҳужум («Тайфун» операциясини) уюштирди. Москва учун жанг бошланди. Душман советлар пойтахтининг яқин остонасига қадар етиб келиш, айни вақтда шимолий-ғарбда Тихвинни эгаллаш, Ленинградни батамом қамал қилиш, жанубда эса Ростов-Донни забт этишга муваффақ бўлди. Бироқ бу, немис-фашист қўшинларининг 1941 йил кампаниясидаги энг сўнгги муваффақияти бўлди.
1941 йил декабрь ойининг бошида совет қуролли кучлари дастлаб Тихвин ва Ростов остоналарида, 1941 йилнинг 5 декабрь куни эса Москва бўсағасида қарши ҳужумга кўтарилди. Натижада душман қўшинининг асосий зарбдор туркумлари янчиб ташланди.
Стратегик ташаббусни қўлга киритган Қизил Армия шимолий-ғарбий, ғарбий, жанубий-ғарбий ва жанубий йўналишларда оммавий стратегик ҳужумни бошлаб юборди. Ушбу ҳужум давомида душман катта талафот кўриб, 150-400 км нарига улоқтириб юборилди. Бу билан «Яшин тезлигидаги уруш» режаси барбод бўлиб, гитлерчилар армияси енгилмас эканлиги ҳақидаги бемаъни афсоналар пучга чиқди.
Шунга қарамай, Европада иккинчи фронт очилмаганлиги немис қўмондонлигига нафақат ўз кучларини тиклаш, балки қуролли кучлар таркибини кўпайтириб, 1942 йилнинг баҳор ва ёз ойларида совет-герман фронтининг жанубий қанотида янги қудратли ҳужум уюштиришга имкон берди. Қрим ва Харьков остоналаридаги совет қўшинлари яна катта талафот кўриб, Севастополни ташлаб кетишга мажбур бўлди. Шундан сўнг, душманнинг сон жиҳатдан катта қўшинлари томонидан берилган зарбалар остида Воронеж ва Сталинград остига ҳамда Кавказ тоғ тизмасининг этакларига чекинди (немис-фашист қўшинларининг «Тулки ови», «Фридерикус 1, 2», «Вильгельм», «Блау 1, 2, 3», «Брауншвейг» ва «Эдельвейс» операциялари).
Оғир вазият қарор топди. Урушга қадар 42% аҳоли яшаган, саноат маҳсулотларининг 2/3 қисми ишлаб чиқарилган ҳудудлар бой берилди. Совет Иттифоқи яна ҳалокатли хавф остида қолди. Бироқ советлар давлати Шарқда (Урал ва Сибирда ҳамда Ўрта Осиё ва Қозоғистон республикаларида) барпо этилган иккинчи ҳарбий-саноат базасини ишга солиб, иттифоқчилар томонидан етказиб берилган чекланган ҳарбий ёрдамдан фойдаланиб, нафақат душман сиқувига бардош бера олди, балки Сталинград остоналари ва Шимолий Кавказда олиб борилган шафқатсиз жангларда немис қўшинларининг тинкасини қуритиш ва ҳужумини тўхтатишга муваффақ бўлди. Гитлерчиларнинг режаси яна барбод бўлди. Бундан ташқари, ҳужум жангларини олиб бораётган душман қўшинлари ўз ихтиёридаги барча захираларни сарф этиб бўлган ва узундан-узоқ фронтга чўзилиб кетган тарзда – ўзи танг аҳволга тушиб қолди.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
"+" от:
Старый 04.05.2013 00:06   #37  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Урушнинг иккинчи даври совет қўшинларининг Сталинград остоналарида 1942 йил 19 ноябрь кунги қарши ҳужуми билан бошланди.
Бу ҳужум тарих саҳифаларида «Урушдаги туб бурилиш» деган ном олди. Ушбу қарши ҳужум давомида Қизил Армия стратегик ташаббусни яна қўлга киритиб, душман кучларининг Волга дарёсига етиб келган 330 минглик туркумини қуршовга олди («Уран», «Кичик Сатурн» ва «Ҳалқа» операциялари), сўнгра Ўрта ва Юқори Донда немис, румин, итальян ва венгр қўшинларига қақшатқич талафотлар етказди, Шимолий Кавказнинг катта қисми, Донбасс ва Россиянинг бир қатор марказий вилоятларини озод этди, Ленинград қамалини ёриб ташлади («Учқун» операцияси). Душман 500-600 км нарига улоқтириб ташланди. Ғарбдан йирик кучларни олиб ўтганидан сўнггина, немис қўмондонлиги, Донбасс ва Харьков остоналарида қарши ҳужум уюштириб, ўз фронтини базўр барқарорлаштириб олди.
Сталинград остоналаридаги ғалаба урушда туб бурилиш рўй беришининг бошланиши бўлди. Бироқ гитлерчилар раҳбарияти уруш боришини ўз фойдасига ўзгартиришга уринишдан воз кечмади. Оммавий сафарбарлик ўтказиш натижасида у 1943 йилнинг ёз фаслига келиб, Шарқда ҳаракатланаётган армиясининг сонини 5 млн 65 минг кишига, танклар ва артиллерия қуролларининг, шу жумладан, «Тигр», «Пантера» ва «Фердинанд» русумларининг сонини 5850 тага, тўплар сонини 54330 тага, жанговар самолётлар сонини эса 2980 тага етказишга эришди.
1943 йилнинг июль ойида ушбу кучларнинг аксарият қисмини Курск дўнглиги ҳудудига жамлаган немис-фашист қўмондонлиги совет қўшинларининг Курск плацдармидаги миллионлик туркумини қуршаб олиш («Цитадель» операцияси), сўнгра жануб ва шарқ томон ҳаракатланиш («Пантера» операцияси) ниятида учинчи стратегик ҳужумни уюштиришга уриниб кўрди.
Бироқ бу режа совет қўшинлари томонидан барбод қилинди. Душман ғоясини англаб етган ССРИ ҳарбий-сиёсий раҳбарияти атайин мудофаага ўтиб, рақиб зарбасини бартараф этиш, сўнгра қарши ҳужумга кўтарилиш ва шундан сўнг умумий ҳужумга ўтишга қарор қилди. Ушбу режани амалга ошириш мақсадида Курск йўналишига йирик кучлар, олтита танк армиясидан бештаси жамланиб, захира Чўл фронти ташкил этилди.
1943 йил 5 июль куни бошланган Курск жанги давомида душманнинг ҳужумкор туркумлари тактик кенгликлардаёқ тўхтатилди. Шундан сўнг олд томон ва қанотлардан қудратли зарбалар берилиб, улоқтириб юборилди. Совет қўшинлари қарши ҳужумга кўтарилди («Кутузов», «Лашкарбоши Румянцев» операциялари).
Душман Орёл ва Белгород-Харьков плацдармларини ташлаб чиқишга мажбур бўлди. Немис қўмондонлиги учун ҳужумкор стратегиядан воз кечиб, узоқ давом этадиган мудофаа урушига ўтишдан бошқа илож қолмади. Бу эса ўз навбатида, Совет Иттифоқи томонидан олиб борилган урушдаги туб бурилишнинг иккинчи, ҳал этадиган босқичи бўлди.
Қўлга киритилган муваффақиятлардан фойдаланган Қизил Армия Великие Лукидан Қора денгизгача умумий ҳужумга кўтарилди. Смоленск стратегик операцияси («Суворов» операцияси), Донбассдаги ҳужум ва Днепр учун жанглар давомида душманга такрор қақшатқич зарба берилди ва бу билан урушни, Десна ва Днепр дарёлари яқинида яратган «Шарқий девор» ортида позицион уруш шаклига ўтказиш борасидаги уринишлари барбод бўлди.
Совет қўшинлари Белоруссиянинг шарқий ҳудудлари, Украинанинг чап қисми ва Тамань яриморолини озод этди, Днепрни кечиб ўтиб, Украинанинг ўнг қисмини озод этишга киришди. 1942 йилнинг ноябрь ойидан 1943 йилнинг декабрь ойига қадар совет қўшинлари 500 километрдан 1300 километргача олға илгарилади, душман томонидан эгаллаб олинган ССРИ ҳудудининг 50 фоизи озод этилди.
Душманнинг совет-герман фронтидаги 236-266 та дивизиясидан 218 таси янчиб ташланди. Стратегик ташаббус урушнинг барча фронтларида Совет Армияси (Қизил Армия энди шундай атала бошланди) ва гитлеризмга қарши курашаётган иттифоққа аъзо бўлган бошқа давлатларнинг қуролли кучлари қўлига узил-кесил ўтди. Бу билан Совет Иттифоқи томонидан олиб борилаётган ва умуман Иккинчи жаҳон урушидаги туб бурилиш жараёни ниҳоясига етди.
Урушнинг учинчи даври 1944 йилнинг 1 январидан 1945 йилнинг 9 майига қадар давом этди.
Ушбу давр давомида совет қуролли кучлари душманга жадал зарбалар бериб борди. 1944 йили ўтказилган йирик миқёсли стратегик ҳужум операциялари натижасида совет қўшинлари Ленинград шаҳрини қамалдан батамом халос этиш, Ленинград ва Новгород вилоятлари, Қрим ва Белоруссия, Украинанинг ўнг қисмидаги катта ҳудудни озод этишга муваққат бўлиб, Карпат тоғ бағридан ўтган давлат чегараси ва Руминия ҳудудларига етиб келди.
1944 йилнинг ёз фаслида, Европада ғарб мамлакатлари томонидан иккинчи фронт очилганидан сўнг, «Багратион» операцияси ҳамда шимолий-ғарбий, ғарбий, жанубий-ғарбий йўналишларда олиб борилган бир қатор йирик операциялар давомида Болтиқ бўйининг катта қисми, бутун Белоруссия, Ғарбий Украина озод этилди, Руминия ва Финляндия урушдан чиқарилди, Венгрияни озод қилиш учун жанглар бошланди. Германия Европадаги барча иттифоқчиларидан маҳрум бўлди. Уруш Германиянинг шарқий чегараларига етиб келиб, Шарқий Пруссиядаги чегараларини кесиб ўтди.
1945 йилнинг қиш ва баҳор фаслларида Совет Армияси ўз иттифоқчиларининг армиялари билан биргаликда Германия, Венгрия, Чехословакия ва Австрия ҳудудларидаги сўнгги стратегик операцияларини амалга оширди. Немис-фашист армиялари батамом тор-мор қилинди. 1945 йил 9 май фашистлар Германияси устидан қозонилган ғалаба ва Европада уруш тугаган кун бўлди.
Ушбу ғалаба нафақат фронтларда олиб борилган, шафқатсизлиги бўйича мисли кўрилмаган қуролли кураш натижасида, балки фашист қўшинлари орти ва улар босиб олган ҳудудларда жанг олиб борган йирик партизан отрядлари ва яширин ташкилотлар томонидан амалга оширилган ҳарбий ҳаракатлар натижасида қўлга киритилди. Шу билан бирга, уруш тақдири иккала томоннинг улкан иқтисодий ва сиёсий курашида ҳал бўлиб борди. Катта талафотлар кўрганига қарамай Совет Иттифоқи нафақат саноат корхоналарини Шарққа, мисли кўрилмаган тарзда эвакуация қилиб ўз саноатини тиклаб олди, балки Германия ва унинг иттифоқчилари устидан ҳарбий маҳсулот чиқариш масалаларида икки карра устун келишга муваффақ бўлди. Уруш йилларида ССРИда 125655 та жанговар самолёт, 102,8 мингта танк ва ўзиюрар артиллерия қурилмалари, 834 мингта тўп ва миномёт ишлаб чиқарилди.
Совет дипломатиясининг энг йирик муваффақияти – гитлеризмга қарши иттифоқни шакллантира олганидир. Фашистлар блоки кун сайин парчаланиб борган ўша даврда фашизмга қарши блок, ССРИ, АҚШ, Буюк Британия ва Франция давлатларининг ҳамкорлиги, бир қатор ихтилофлар вужудга келганига қарамай, доимо мустаҳкамланиб борди. Ғарб мамлакатлари ССРИни нафақат сиёсий жиҳатдан қўллаб-қувватлади, балки унга сезиларли иқтисодий ва ҳарбий ёрдам кўрсатиб, ўз ҳарбий ҳаракатларини мувофиқлаштириб борди. Бу эса ўз навбатида, уларнинг биргаликда ғалаба қозонишларини таъминлаб, Иккинчи жаҳон уруши хотимасини олдиндан ҳал этди.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
"+" от:
Старый 04.05.2013 00:12   #38  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
ХХ АСРНИНГ 50-90- ЙИЛЛАРИДА ОЛИБ БОРИЛГАН МАҲАЛЛИЙ УРУШЛАР (локальные войны 50-90-х годов ХХ века) Иккинчи жаҳон урушидан сўнг Ер шарининг турли минтақаларида айрим давлатлар ва давлатлар гуруҳлари ўртасида олиб борилган урушлар.
ХХ асрнинг 50–90- йиллари давомида жами 200 дан ортиқ жузъий ҳарбий можаролар ва шиддати ўртача кечган 20 га яқин урушлар юз берди.
Маҳаллий урушлар жумласига катта аҳамиятга эга бўлган бир қатор урушларни, хусусан:
1950-53 йилларда бўлиб ўтган Кореядаги урушни;
1959-75 йилларда бўлиб ўтган Вьетнамдаги урушни;
1967, 1973 ва 1982 йилларда Яқин Шарқда Исроил билан араб давлатлари ўртасида бўлиб ўтган урушни;
1982 йили бўлиб ўтган Англия-Аргентина ҳарбий можаросини;
1979-89 йилларда бўлиб ўтган совет-афғон урушини;
1991 йили Форс кўрфазида бўлиб ўтган урушни киритиш мумкин.
Африка ва Жанубий Евросиёда бўлиб ўтган этник ва фуқаролар урушлари қурбон бўлганлар сонига кўра йирик урушлар саналади.
Мулоҳаза юритилаётган урушлар оддий қурол-яроғ қўлланилган тарзда олиб борилган. Айни вақтда уруш олиб борган иккала томон ўз ҳаракатларини АҚШ ва НАТОга аъзо бошқа давлатлар ёки ССРИ ва Варшава шартномасига аъзо бўлган бошқа давлатларнинг тўғридан-тўғри ва билвосита мадади билан амалга оширганлар.
Аксарият ҳолларда урушлар муросага келиш ёки кўзланган мақсадларга қисман эришиш билан якун топган. Сиёсий жиҳатдан ушбу урушлар халқаро кескинликнинг ошиб кетиши ва «совуқ уруш»нинг ривожланишига олиб келган бўлса, ҳарбий маънода – ҳарбий ҳаракатлар олиб боришнинг янги шакл ва усуллари шаклланишига омил бўлган.


Эътиборингиз учун раҳмат!
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
2 "+" от:
Старый 04.05.2013 10:26   #39  
Аватар для Хаджи
Оффлайн
Олий таълим вазирлиги
ўқитувчи
AKA:xadji
Сообщений: 131
+ 64  54/38
– 22  34/13

UzbekistanLiveJournalМой КругАккаунт на TwitterМой мирFacebook
Салом Шокир Долимов. Рахмат маълумотлар учун. Ушбу китобингизни ZiyoNET кутубхонасига жойлаштирсангиз яхши буларди. Ресурслар сони купаярди.
Ответить 
"+" от:
Ответить




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх