Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :)
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 04.04.2013 15:44   #1  
Pre Open ID Group
Аватар для Shuhrat Rizayev
Оффлайн
"Жаҳон адабиёти" журнали
бош муҳаррир
Сообщений: 60
+ 44  113/50
– 0  0/0

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Ulugbek Hamdam Посмотреть сообщение
Қанчалик гапни силлиқламайлик ва ёки индамайгина айланиб ўтишга ҳаракат қилмайлик, барибир, бугун ҳам ўша кўҳна муаммо ижодкор олдида кўндаланг бўлиб турибди: эски билан янги ўртасидаги кураш!.. Бу кураш кўчада эмас, аввало, ижод аҳлининг ботинида кечаяпти. Хўш, бугун қандай ёзиш керак? Кечагидек ёзишни, ўзидан битта кўйлак кўп кийган авлоднинг бадиий тилию ёзиш манерасининг ўзига хослигини тан олган, уни “яхши” деб билгани ҳолда, ҳозирги ўзбек адабиётини бугун яратаётган ижодкор нега, барибир, янгича ёзиш керак деб ўйлаяпти, шундай ёзишга уринаяпти ҳам? Ахир, тап-тайёр, асфальтланган, текис, ҳатто айтиш жоиз, чорраҳаларига светафорлар ўрнатилган йўллардан юриш оппа-осон эди-ку! Нима учун бугунги ижодкор янги йўллар очиш тараддудида яшамоқда? Бу икки йўлдан қай бирини танламоқ керак? Саволдан савол туғилар экан: хўш, нима дегани ўзи иккитасидан бирини танлаш? Эскига суянган кўйи, унинг негизида янгисини яратиш мумкин эмасми? Эски билан янги ўртасида кўприк қуриш узоқни кўзлаб иш тутиш бўлмайдими ва ёки, барибир, давр руҳи, замон нафаси айтиб тургандек ёзиш лозимми? Қайси бири тўғри йўл? “Янги-яхши” ёзаман деб “эски-яхши”дан маҳрум бўлиб қолмаяпмизми? Унда орадаги фарқ нима? Чунки ҳар қандай янгиликнинг пойдеворида эскиликнинг тоши мустаҳкам туради. Биргина шу фактнинг ўзиёқ давомийлик, ворисийлик ҳақида бонг урмаяптими? Замоннинг бу шиддатида бугун бўлмаса, эртага бонгни эшитадиган қулоқларимизга “кўз” тегиб, том битиб қолмаслигига ким кафолат беради?..
Эски билан янги нисбати азал-абаддан бўлган гап. Инсоният ақл билан яшаш босқичига ўтганидан бошлаб, у тараққий этар экан, “эски” ва “янги” деган тушунчалар пайдо бўлган ва у дунёни тутиб келган. Эски ва янги ўртасида кураш борлиги учун ҳам ҳаёт абадий давом этиб келмоқда. Тасаввур этайлик, “қадим”чилар бўлмаганида, “жадид”лар бўлармиди?! Ёки, эскини инкор этувчи янги бўлмаса, ҳаёт, турмуш-кечмиш нақадар зерикарли бўлар эди?! Лекин, бу дегани тамомила қуруқ ерда ҳар сафар янгитдан бошлаш дегани эмас. Эскининг яшашга қодир жиҳати ҳамиша янгига қўшилиб, табиий ўзлашиб кетаверган. Бу, айниқса, адабиётда яққол кўринади. Масалан, ҳар қанча маҳлиё бўлмайлик, Абдулла Қодирий каби ёзиш бугун нурсиз машғулот бўлади. Лекин ундан миллий бўёқларга бой, ниҳоятда, фараҳли ташбеҳ, ибора ва аборотларни, руҳий ҳолат илғамларини олиб, ўрни билан ишлатиш янги асарнинг жонлилигига хизмат қилса, ажабмас. Нега, масалан, “Қутлуғ қон”даги ғоявий-мафкуравий қарашларни четга суриб, Ойбекона ифода лафзини ўзлаштириш мумкин эмас?! Ҳа, адабиёт кроссворд ечиш эмас, тилдаги модернистик ҳатто футуристик майллар гўзаллик, руҳият, фикр тарбиясидек адабиётнинг муҳим миссиясини тез ва соз адо этишда тўсиқ бўлиши мумкин. Масалан, энг сўнгги пайтларда эълон қилинган асар – миллий ҳикоячилигимизнинг жаҳон миқёсида бўйлаша оладиган тажрибаси ўлароқ қабул қилиниши мумкин бўлган Абдуқаюм Йўлдошевнинг “Пуанкаре” ҳикоясини олайлик. Ниҳоятда жиддий ҳаётий кузатиш, руҳий ҳолат, фалсафий умумлашмалар теранлиги билан ўқувчини ларзага соладиган асар – соф анъанавий реалистик ифода йўсинига қурилган. Ҳамонки, шундай экан, эскидан ниманинг эски эканлигини, янгининг эса нимаси янгилик эканлигини, аввало, аниқ тасаввур эта олишимиз керак.
Ответить 
Ответить




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх