Цитата:
	
	
		| 
					Сообщение от Shokir Dolimov  ўша алифбе ёзганлар ҳақига нималар ўқиганимни? | 
	
 Билмадим нималар ўқигансиз. Мен яқинда неварам билан бирга Алифбени тугатдим. Бу китобдаги хатоларни биринчи синф боласи ҳам қилмаса керак. Мана мисол. Неварам билан НГ лотинда  (NG) мана шу товушни ўқиётган неварам бир пайти  танг  ааа, деб турипти. Мен танга эмас, ТАНГ  ГА, деб талаффуз қилинг, дедим. Неварам ўзингиз нг бир товуш деб айтдингизку, бу ерда иккинчи Г йўқку деди. Нима дейишимни билмай қолдим, Мана сизга биринчи синф боласининг китоб муаллифларининг хатосини тўғрилаши. Бундай хатолар ушбу китобда жуда кўп. Мен саҳифама саҳифа келтиришим мумкин. Масалан китоб муаллифлари ушбу китобда (Ғафур) исмни  бир китобда бўлишига қарамасдан уялмасдан бир неча шаклда ёзаверишган. Бу ҳам майли, мен неварамга бобоси Темирнинг исмини ҳам ёлғон айтиб овутдим. Ахир у рус, араб ва бошқа хорижий тилларда темир сўзининг қандай ёзилишини билмаганидан темирни биламан, унда темур нима деб сўраса бўладими.У қаёқдан билсин бобоси Темирнинг исми ҳам сиёсатлашиб кетганини. Мана шунақа гаплар. 
   Ушбу мисоллардан кейин тасаввур қилсангиз керак, яна бир неча йиллардан кейин қандай саводхонлар жамиятимизга кириб келишини. Унда ҳозиргиси ҳолва кўриниб қолади, чоғи.